18.10.2016 йилдаги 2285-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚарорИ

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2017 йилда ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси хамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туманда Бандликка кўмаклашиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи олиши ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан «ишсиз» деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнатга жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2017 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2017 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона, муассаса ва ташкилотлар бўйича 50 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 50 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича 75 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 25 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилингани тўғрисидаги маълумот 3 кунлик муддатида Бандликка кўмаклашиш марказига ёзма равишда хабар берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ж. Кориев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қаъти назорат ўрнатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Зангиота туман ҳокимининг 2015 йил 8 октябрдаги «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2016 йилда ташкил этиш тўғрисида»ги 1009-сонли қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Д. Мухамедов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким С. ШЕРМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зангиота т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 18 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2285-сон

Туман ҳокимининг 2016 йил 18 октябрдаги 2285-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2017 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати

Т/р

Корхона, муассаса ва ташкилотлар

Жалб қилинганлар сони

Иш ҳақини тўлаш манбаи (фоиз ҳисобида)

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари

иш берувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар маблағлари ҳисобидан

иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан

1.

«Гарант Азиа» МЧЖ

14

75

25

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш

2.

Ободонлаштириш бошқармаси

10

50

50

Ободонлаштириш ишлари

Жами

24