тошкент вилояти Бўка тумани ҳокимининг
Қарори
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2017 йилда ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Маҳкамасининг Ахборотномаси 1998 йил 5-6 сон, 97-модда) 17-моддасида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 йил 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи олиши ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан «ишсиз» деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи маротаба иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнатга жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2017 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2017 йилда ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар раҳбарларига:
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона ва ташкилотлар бўйича 75 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 25 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан.
3. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кунлик муддатда Бандликка кўмаклашиш марказига ёзма равишда хабар берилсин.
Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (З. Сохибназаров):
корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
4. Бўка туман ҳокимининг 2015 йил 6 ноябрдаги 1147-сон «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2016 йилда ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М. Суннатуллаев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким М. КУЧЧИЕВ
Бўка ш.,
2016 йил 26 октябрь,
1012-сон
Туман ҳокимининг 2016 йил 26 октябрдаги 1012-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2017 йилда ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар
рўйхати
|
Т/р |
Корхона, муассаса ва ташкилотлар |
Жалб қилинганлар сони |
Иш ҳақини тўлаш манбаи (% ҳисобида) |
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари | |
|
Иш берувчи корхона ва ташкилотлар маблағлари ҳисобидан |
Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан | ||||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
|
1. |
Бўка тумани «Мадалим қурувчи» МЧЖ |
15 |
75% |
25% |
Қурилиш ишлари |
|
ЖАМИ: |
15 |
75% |
25% |
||