тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимининг
Қарори
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2017 йилда ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи олиши ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қуллаб-қувватлаш, Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан «ишсиз» деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнатга жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2017 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2017 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига:
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона, муассаса ва ташкилотлар бўйича 75 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 25 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
туман Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кунлик муддатда Бандликка кўмаклашиш марказига ёзма равишда хабар берилсин.
3. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А. Инагамов):
корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
4. Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2015 йил 27 ноябрдаги 1707-сон «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2016 йилда ташкил этиш тўғрисида»ги қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А. Канаков зиммасига юклатилсин.
Ҳоким И. ХАСАНОВ
Бўстонлиқ т.,
2016 йил 27 февраль,
2505-сон
Туман ҳокимининг 2016 йил 27 февралдаги 2505-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2017 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар
рўйхати
|
Т/р |
Корхона, муассаса ва ташкилотлар |
Жалб қилинганлар сони |
Иш ҳақини тўлаш манбаи (фоиз ҳисобида) |
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари | |
|
Иш берувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар маблағлари ҳисобидан |
Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан | ||||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 | |
|
1. |
Фермер хўжаликлари |
12 |
75% |
25% |
қишлоқ хўжалик ишлари |
|
ЖАМИ: |
12 |
75% |
25% |
||