хоразм вилояти Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгашининг
Қарори
Шовот туманидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва қайта номлаш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан, тумандаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонлар)га (кейинги ўринларда матнда «географик объектлар» деб юритилади) ном бериш ва қайта номлаш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг таклифлари асосида Хоразм вилояти комиссияси томонидан тақдим қилинган географик объектлар номларининг рўйхати Республика топономика хизмати томонидан кўриб чиқилганлиги ва шу асосда географик ва картография миллий марказининг 2014 йил 10 февралдаги эксперт хулосаси раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туманда географик объектлар номлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
3. Туман архитектура ва қурилиш бўлими, туман фуқаролар йиғинлари билан биргаликда, туман бўйича тасдиқланган ягона замонавий миллий дизайн асосида бир ой муддатда географик объектлар номлари қайд қилинган пешлавҳаларни ўрнатсин.
4. Белгилансинки, географик объектлар номлари қайд қилинган пешлавҳаларни ўрнатиш билан боғлиқ сарф-харажатлар қонунда белгиланган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ва ҳомийлар ҳисобига қопланади.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О. Холбоев зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси С. МАТКАРИМОВ
Шовот т.,
2014 йил 4 ноябрь
29-124-сон