Ҳужжат кучини йўқотган 20.11.2019 14.07.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2810
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг буйруғи, 14.07.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2810
Кучга кириш санаси
18.07.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 20.11.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 14 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2810]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 17 октябрдаги 12-сонли «Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3197, 19.11.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон «Республиканинг иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директор И. МАХКАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 15 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73-сон

Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2016 йил 15 июндаги 73-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон «Республиканинг иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2014 йил 15 июлдаги 194-сон «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди — ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида хом ашё, материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюмлар ёки маҳсулотларнинг ҳосил бўлган қолдиқлари, шунингдек ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндилар — жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти, шунингдек юридик шахсларнинг фаолияти (озиқ-овқат, шишалар, резиналар, қоғозлар, тўқимачилик маҳсулотлари, ўраш-жойлаш материаллари, ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор асбоблари, супуринди чиқиндилари, қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғ қозонларидан фойдаланиш натижасида вужудга келадиган чиқиндилар) натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни утилизация қилиш — чиқиндилардан зарурий компонентлар ишлаб чиқариш ёки чиқиндилардан иккиламчи хом ашёлар, ёқилғи, ўғит сифатида ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Йўриқнома радиоактив чиқиндилар, биологик чиқиндилар, даволаш-профилактика муассасалари чиқиндилари, зарарли моддаларни атроф муҳитга (атмосферага) чиқариб ташлаш ва зарарли моддаларни сув объектларига оқизиб юбориш билан боғлиқ бўлган ишлар соҳасидаги муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари (бундан буён матнда полигонлар деб юритилади) қаттиқ маиший чиқиндиларни изоляциялаш ва зарарсизлантириш учун мўлжалланган махсус иншоотлар бўлиб, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаши ва кафолатлаши лозим. Полигонлар исталган катталикдаги аҳоли пунктлари учун ташкил этилиши мумкин. Аҳоли пунктлари гуруҳлари учун марказлашган полигонларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизация қилиш учун тегишли технологиялар мавжуд бўлганда бундай чиқиндиларнинг кўмиб ташланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чиқиндиларни утилизация қилиш қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимининг ҳар қандай босқичи ёки майдонида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Чиқиндиларни аҳоли яшаш жойларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреацион ва тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлган ерларда, сувни ҳимоя қилиш зоналари ва сув объектларининг санитария-қўриқлаш зоналари чегараларида, шунингдек фуқаролар ҳаёти ва саломатлиги учун хавф вужудга келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ҳамда табиати махсус қўриқланадиган ҳудудларда ва объектларда сақлаш ва кўмиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Полигонларни лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланишда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг миқдори ва тавсифи ҳисобга олиниши лозим. Кўмилиши лозим бўлган қаттиқ маиший чиқиндилар миқдори уларга тегишли ишлов берилгандан кейин (масалан, рециркуляция, компостлашдан) ҳосил бўладиган чиқиндиларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Полигонларни лойиҳалаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Полигонлар қурилиши учун майдонларни танлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Полигон қурилиши мўлжалланган жойлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланиб, тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари асосида ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Полигонлар шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг ташқарисида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар жойдан полигонлар чегарасигача бўлган масофа СанПиН № 0246-08 «Ўзбекистон Республикаси аҳоли жойлари атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича санитария меъёрлари ва қоидалари»га мувофиқ, камида 500 метрни ташкил қилиши керак. Бунда санитария-муҳофаза зонасининг аниқ ўлчамлари газсимон ташламаларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Полигонлар учун ишлатиб бўлинган карьерлар, ўрмон массивларидаги қимматбаҳо дарахт турларидан ҳоли бўлган майдонлар, жарликлар ва шу каби бошқа ҳудудлар ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Гидрогеологик шароитларига кўра, полигон қурилиши учун гил ёки қум тупроқли ҳамда сизот сувлари 2 метрдан кам бўлмаган чуқурликда жойлашган майдонлар танланади. Чуқурлиги 1 метрдан ортиқ бўлган ботқоқликлар, сизот сувлари булоқлар кўринишида оқиб чиқадиган ҳудудлар, тошқин сувлар босадиган ҳудудлар, шунингдек аэропортларга 15 километргача яқин жойлашган ер майдонларида полигон қурилишига рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Полигонлар қурилиши мўлжалланган жойлар Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомга мувофиқ давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Объектларни атроф-муҳитнинг турли объектларига салбий таъсири даражасини аниқлаш ва энг кам таъсир кўрсатувчи майдонни танлаш учун бир неча ҳудудларни муқобил вариант сифатида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир майдоннинг атроф-муҳитга потенциал таъсирини ўрганиш ҳамда аҳоли билан маслаҳатлашувлар ўтказиш натижаларига кўра энг кам таъсир кўрсатадиган майдон танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қуйидаги омиллар мавжуд бўлганда танланган майдон атроф-муҳитга потенциал таъсири жиҳатдан полигон қурилиши учун яроқли ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майдоннинг геологик нуқтаи назардан барқарорлиги, яъни унда ёриқлар мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
полигонлар жойлашадиган ерда сув ўтказмайдиган қатламнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
полигонлар майдони тагида 30 метрдан ортиқ қалинликдаги гил ёки оғир қум тупроқли сув ўтказмайдиган қатламнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майдоннинг сув ҳавзаларидан камида 1000 метр узоқда жойлашганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув объектларининг сатҳи ер юзасидан камида 10 метр пастда жойлашганлиги, ундан истеъмол қилиш ва суғориш учун фойдаланилмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қуйидаги омиллар мавжуд бўлганда атроф-муҳитга потенциал таъсирини инобатга олиб, танланган майдонда полигон қурилишига йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ўтказувчи бир неча қатламлар, масалан очиқ шағал конлари, ёриқлар мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
полигонлар жойлашган ер сизот сувлари яқинида ёки сизот сувларига 10 метрдан камроқ сатҳда жойлашганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий сизот сувларидан истеъмол учун фойдаланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 метр радиусда сув ҳавзаси ёки сув тошадиган ҳудудлар мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Полигон қурилиши учун майдон ажратишда қурилган полигон ёпилгандан кейин ундан қандай мақсадда фойдаланилиши (ўрмонзор, боғлар мажмуасини яратиш, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланмаган идишларнинг (тараларнинг) очиқ омборини ташкил этиш ва ҳоказолар) ҳам назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Полигонларни рекультивация қилишда барча тизимлар, хусусан, якуний изоляция (изоляция) қатламининг бутлиги ва ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари олдиндан белгилаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заҳарли ва портлаш хавфини туғдирадиган газларнинг ажралиб чиқиши сабабли, полигонлар ёпилгандан кейин камида 40 йил ушбу ҳудудда капитал қурилиш ишларини олиб боришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Полигонлар қурилиши мўлжалланган жойлар камида 15 йил фойдаланиш шарти билан танланади. Ушбу майдонлар тўғри тўртбурчак шаклига яқин ва қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштиришнинг максимал баландлигига эришиш мумкин бўлган ерлардан танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Полигонлар қурилиши мўлжалланган жойларда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан геологик ва гидрогеологик тадқиқотлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геологик тадқиқотларни ўтказишда қатламланиш тартиби, полигонлар жойлашган ердаги жинслар таркиби ва қалинлиги, тупроқнинг фильтрация коэффициенти ўрганилади. Тадқиқот ишларининг минимал чуқурлиги 4 метр бўлиши лозим. Турли жинслардан иборат тупроқли шароитда сувга бардошли қатламгача тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда шу жойдан бошлаб 1 — 1,5 метр чуқурликкача тадқиқот ўтказиш зарур бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрогеологик тадқиқотлар натижасида сизот сувлари сатҳлари ва оқими аниқланади. Полигонларни ер усти (жала ва қор) сувлари оқимидан ҳимоя қиладиган баландлик зовурларини қуришда ёғингарчилик фаоллиги ва уларнинг майдонда тўпланиб қолишига оид маълумотлар йиғилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геологик ва гидрогеологик тадқиқотлар натижасида қудуқлар (шурфлар) жойлашиши, геологик (литогеологик) кесимлар режаси, полигонлар қурилиши учун мўлжалланган майдоннинг яроқлилиги хусусида гидрогеология хулосаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Шаҳар (туман) санитария-эпидемиология назорати маркази тайёрланган барча материалларни инобатга олган ҳолда, танланган майдоннинг яроқлилиги хусусида ўз хулосасини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Лойиҳалаштирилаётган полигоннинг ҳажмини белгилашда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг киши бошига умумий йиллик тўпланадиган солиштирма меъёри, ташкилотлардан чиқадиган қаттиқ маиший чиқиндилар ҳажми, полигонлардан фойдаланадиган аҳоли сони, фойдаланиш муддати, жойлаштириладиган қаттиқ маиший чиқиндиларнинг зичланиш даражаси ҳамда полигонларда ишлатиладиган техника ва механизмлар ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Полигонларнинг тузилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Полигонлар қуйидаги қисмлардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш йўли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик ҳудуди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-муҳофаза зонаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Кириш йўли қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдонини магистрал йўл билан боғлаш мақсадида барпо этилади. Кириш йўли икки томонлама ҳаракатланиш учун мўлжалланган бўлиши керак. Қияликларда юк ортилган чиқинди ташиш техникаларининг ҳаракатланиши учун рухсат бериладиган қиялик ўлчами юқорига 7 фоиз ва пастга 10 фоиздан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёмғир мавсумида йўлларни сув босмаслиги учун полигонлар дренаж тизимига эга бўлиши лозим. Дренаж тизими орқали йиғилган сувлар қудуқларда тўпланиб, қаттиқ маиший чиқиндиларни зичлашда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш харитаси жойлашувининг доимий ўзгариб туриши сабабли, чиқиндиларни доимий йўл тизимидан иш харитасига етказадиган вақтинчалик йўллар қурилади. Вақтинчалик йўллар тупроқ қатламини зичлаш усули билан ётқизилиши мумкин. Намлик шароитидан келиб чиқиб, улар мустаҳкамлайдиган материаллар — шағал, тош, майдаланган бетон, қурилиш қоришмаси ёки ғишт билан қопланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдони полигоннинг асосий қисми ҳисобланади. У қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилишнинг йиллик ҳажмидан келиб чиқиб, полигон майдонининг 85 — 95 фоизини эгаллайди. Жойлаштириш майдони 3 — 5 йил мобайнида қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилишга мўлжалланган навбатларга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланишнинг кейинги навбати тўлдирилган қаттиқ маиший чиқиндилар ҳажмида, лойиҳа белгисига қадар амалга оширилади. Жойлаштириш майдонини навбатларга бўлишда жой рельефи инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Жарлик ёнбағрида жойлаштирилган қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдонлари юқориликдан оқиб келиши мумкин бўлган ер усти сув оқимларидан ҳимояланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Хўжалик ҳудуди полигонларга қабул қилинадиган қаттиқ маиший чиқиндилар миқдоридан қатъи назар, 0,3 — 1,0 гектар майдонни эгаллайди. Ушбу ҳудудда полигоннинг маъмурий ва маиший бинолари, техникалар турадиган айвон ёки гараж ва бошқа иншоотлари жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Санитария-муҳофаза зонаси полигоннинг атрофи бўйлаб, унинг атроф-муҳитга ва яқин аҳоли пунктларига салбий таъсирини камайтириш мақсадида ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдонини лойиҳалаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдонида котлован лойиҳалаштирилади. Котлованнинг ўртача чуқурлиги ер ишлари баланси ва сизот сувлари сатҳидан келиб чиқиб белгиланади. Сизот сувларининг сатҳи котлован тубидан камида 1 метр пастда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Полигонлар сизот сувларининг ифлосланиши хавфини камайтириш учун фильтрацияга қарши изоляция қопламасига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоляция харажатларини камайтириши мақсадида полигонларни кам сув ўтказувчанлик хусусиятига эга бўлган тупроқ қатламида яратиш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Чиқинди таркиби ва иқлим шароитидан келиб чиқиб изоляция қопламасининг қуйидаги турларидан фойдаланиш мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қалинлиги 0,5 метрдан кам бўлмаган бир қатламли тупроқ ва қалинлиги 0,2 миллиметрдан кам бўлмаган полиэтилен қоплама;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бирининг қалинлиги 0,2 миллиметрдан кам бўлмаган икки қаватли полиэтилен плёнкадан тайёрланган ва улар орасига 0,4 метр қалинликда йирик донали қум ётқизилган қоплама;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қалинлиги 0,2 — 0,4 метр бўлган битумли қоплама.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдони лойиҳасида котловонларнинг навбат бўйича қазилиши назарда тутилади. Биринчи навбатдаги котловандан олинган тупроқ полигонлар периметри бўйича тупроқтепага жойлаштирилади. Иккинчи навбатдаги котловандан олинган тупроқ биринчи навбатдаги котловон тўлдирилгандан кейин ундаги қаттиқ маиший чиқиндиларни изоляция қилишда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Полигон тубида намлик даражаси 52 фоиздан ортиқ, йиллик ёғингарчилик миқдори 100 миллиметрдан ортиқ бўлганда қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдони фильтрат пайдо бўлиши эҳтимоли инобатга олинган ҳолда лойиҳалаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда котлован туби майдон асоси бўйича фильтратнинг тенг тақсимланишини таъминлайдиган (горизонтал) ҳолатда лойиҳалаштирилади. Жой рельефи қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш навбати инобатга олинган ҳолда котлованларга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котлованнинг юқоридаги ва навбатдаги оралиқ деворлари баландлиги, шунингдек иккита ёнма-ён котлованлар деворларининг ўлчамлари орасидаги фарқ 1 метрдан ошмаслиги лозим. Оралиқ деворларининг тепа қисми бўйича чиқинди ташиш техникаларининг киришига мўлжалланган вақтинчалик кириш йўли лойиҳалаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фильтрация коэффициенти белгиланган меъёрдан 30 — 50 фоиз ортиқ бўлганда, тупроқ қатламини зичлаш чораларини кўриш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Полигон тубида намлик даражаси 52 фоиздан паст бўлган, йиллик ёғингарчилик миқдори 100 миллиметрдан ортиқ бўлмаганда қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдонида фильтрат пайдо бўлмайди. Бундай иқлимдаги ҳудудда жойлашган полигонларга филтратни ўтказмаслик бўйича чоралар кўриш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдонини жарлик ҳудудидан ажратилганда қор ва жала сувларини тўплаш ҳамда уларнинг хавфини бартараф қилиш тизими назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котловонларнинг чуқурлиги, қоида тариқасида, 3 — 6 метр ва кенглиги 6 — 12 метр бўлиши лозим. Уларни шамол йўналишига перпендикуляр ҳолатида жойлаштириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Хўжалик ҳудуди ва муҳандислик иншоотларини лойиҳалаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Хўжалик ҳудуди қаттиқ қопламали майдонга эга бўлиши, тунги вақтларда ёритилиши, атрофи тўсилган бўлиши ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдонига кириладиган йўлга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Полигоннинг хўжалик ҳудудига кириш жойида дарвоза ёки шлагбаум ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Контейнерлар ва чиқинди ташиш техникаларини ювишга мўлжалланган майдон хўжалик ҳудудидан ташқарида бўлиши керак. Контейнер ва чиқинди ташиш техникаларини ювиш ҳаво ҳарорати 5°С дан юқори бўлганда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Йилига 360 минг м3 дан ортиқ қаттиқ маиший чиқиндилар қабул қилинадиган ҳамда 15 йилдан ортиқ муддатга фойдаланиш мўлжалланган йирик полигонларда сув таъминоти артезиан қудуқлари орқали амалга оширилади. Ушбу қудуқлар полигонларнинг умумий лойиҳаси таркибида назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Полигонлардан чиқишда чиқинди ташиш техникалари ғилдиракларини ювиш учун узунлиги 8 метр, эни 3 метр ва чуқурлиги 0,3 метр ўлчамдаги темир бетонли қурилмага эга бўлган дезинфекция ҳудуди бўлиши шарт. Ушбу қурилма 3 фоизли лизол билан тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ташқи ва ички ёнғин ўчириш учун сарфланадиган сув сиғимининг ҳажми 108 м3 дан кам бўлмаслиги ҳамда ушбу сиғимлардан ёнғин ўчириш автомобилларининг сув олишлари учун шароит яратилган бўлиши лозим. Полигонда ёнғин ўчоғига сув бериш учун бир сонияда 10 литрдан кам бўлмаган миқдорда сув олиш имконига эга бўлган, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларида ишловчи насос ҳамда енг ва дастаклар бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Полигонларнинг бутун ҳудуди периметри бўйича тўсиқ ўрнатилади. Тўсиқ чуқурлиги 2 метрдан ортиқ бўлган қуритиш хандағи ва баландлиги 3 метрдан ортиқ бўлган тупроқ девор шаклида қурилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Санитария-муҳофаза зонаси ва мониторинг тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Санитария-муҳофаза зонасида полигон периметри бўйлаб 5 — 8 метр кенгликда йўлак қурилади, унинг чегараси бўйлаб дарахтлар экилади, муҳандислик коммуникациялари (сув қувурлари, канализация) ётқизилади, баландлиги 16 — 20 метр бўлган электр ёритиш қурилмалари ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария-муҳофаза зонасида дарахтлар ёки тупроқ уюмлари мавжуд бўлмаса, полигонлар периметри бўйича тупроқтепа барпо этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Санитария-муҳофаза зонасида турар жойлар ва ичимлик суви қудуқларини жойлаштириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Сизот сувлари оқимининг полигондан юқори қисмида полигондан чиқадиган фильтрат таъсир қилмайдиган ҳудудда мониторинг иншооти (қудуқ) барпо этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сизот сувлари оқимининг полигондан 100 — 200 метр пастки қисмида ҳам 1 та ёки 50 — 100 метр оралиқда 2 та мониторинг иншооти (қудуқ) барпо этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг иншоотлари (қудуқлар) сизот сувларига чиқиндилар тушишидан ҳимоя қилинган бўлиши, шунингдек сувдан намуна олишни таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Олинган намуналарга асосан, сув таркибидаги аммиак, нитритлар, нитратлар, гидрокарбонатлар, кальций, хлоридлар, темир, сульфатлар, литий, органик углерод, рутут, магний, хром, цианидлар, қўрғошин, симоб, маргимуш, мис, барий ва бошқа кимёвий моддалар миқдори аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Йирик шаҳарларга хизмат кўрсатувчи полигонларда атмосферага чиқарилаётган ташламаларни мониторинг қилиш ёки энергия олиш мақсадида газни фаол ажратиб олиш тизимини ўрнатиш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Полигонлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Полигонларда чиқиндиларни қабул қилиш полигонлардан фойдаланиш технологик чизмаси орқали амалга оширилади. Технологик чизмада йил мавсумларини инобатга олган ҳолда бажариладиган ишлар кетма-кетлиги, қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш тартиби ва изоляция қилувчи тупроқни қазиб олиш режаси кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Чиқиндиларни қабул қилиш бир йилга тузиладиган полигондан фойдаланиш жадвали асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Полигондан фойдаланиш жадвалида чиқиндилар жойлаштириладиган хариталар рақами кўрсатилган ҳолда ҳар ой давомида қабул қилинадиган қаттиқ маиший чиқиндилар миқдори, чиқиндиларни изоляция қилиш учун қазиб олинадиган тупроқ майдони хариталари ёки тупроқтепалар рақамланган ҳолда кўрсатилади. Изоляция қилиш учун қазиб олинадиган тупроқ ҳажми м3 ўлчов бирлигида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Қабул қилинаётган қаттиқ маиший чиқиндиларнинг ҳисоби уларнинг зичланмаган ҳолатдаги вазни ёки ҳажми бўйича юритилади. Қабул қилинган қаттиқ маиший чиқиндилар миқдори алоҳида журналда қайд этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Қаттиқ маиший чиқиндиларни полигонга жойлаштириш Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларига (рўйхат рақами 2625, 2014 йил 12 ноябрь) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Полигоннинг лойиҳавий кўрсаткичи кўмилганидан сўнг уни ёпиш чоралари кўрилиши лозим. Фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган полигонларда унинг лойиҳавий кўрсаткичидан 10 фоизгача миқдорда қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Полигон ёпилиши учун қуйидаги иншоотларни лойиҳалаштириш ва қуриш талаб этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний (юқори) изоляция қилувчи қоплама;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фильтратни бошқариш тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газни бошқариш тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Якуний (юқори) изоляция қилувчи қоплама полигон ёпилишидан олдин барча котлованларни тупроқнинг якуний қатлами билан ёпишни назарда тутади. Якуний (юқори) изоляция қилувчи қопламани режалаштиришда полигон четида нишаблик бўлишини таъминлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Якуний (юқори) изоляция қилувчи қопламанинг тузилиши ер майдонидан келгусида қандай мақсадда фойдаланилишига боғлиқ ҳолда белгиланади. Ўрмон-боғ комплексини ташкил этишда, қишлоқ хўжалиги учун яроқли майдонлар, чанғи спорти учун тепалик ва бошқа баландликларни ҳосил қилиш учун фойдаланишда тупроқнинг устки изоляция қатлами 0,6 метрдан кам бўлмаслиги, шу жумладан унинг устки қатламида 0,2 метр ўсимлик ўсадиган тупроқ ётқизилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Полигонларнинг ташқи қияликларини мустаҳкамлаш ундан фойдаланиш бошланган пайтдан бошланиб чиқиндиларни жойлаштириш баландлиги ортишига мутаносиб равишда давом эттирилади. Полигонларнинг ташқи қияликларини қоплашда уни барпо этишда кўчириб олинган ўсимлик ўсадиган тупроқдан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Шамол кўчириб кетиши ёки қияликлардаги тупроқ ювилиб кетишининг олдини олиш учун якуний (юқори) изоляция қилувчи қопламани кўкаламзорлаштириш талаб этилади. Қияликлар бўйлаб ихота дарахтлари экилади. Экиладиган дарахтлар ва бутасимон ўсимликлар (оқ қайин, тол, терак ва бошқалар) маҳаллий иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келгусида ноозуқавий мақсадларга мўлжалланган омборхоналар сифатида фойдаланиладиган майдонларда устки якуний (юқори) изоляция қилувчи қопламанинг қалинлиги 1,5 метрдан кам бўлмаслиги керак. Чиқиндиларнинг устки қатлами изоляция билан қоплангунга қадар унинг зичланиш даражаси 750 кг/м3 ни ташкил этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Фильтратни бошқариш тизими лойиҳаси, қоида тариқасида, полигоннинг умумий лойиҳасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Полигон ёпилганидан сўнг фильтратни бошқариш тизими ундан фойдаланиш шартларига мос эканлиги текширилиши лозим. Текширув натижаларига кўра, насос тизимига ёки фильтратни ташлаш тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Газни бошқариш тизими полигондан фаол фойдаланиш даврида барпо этилади ва фойдаланилади. Полигон ёпилганидан сўнг, ушбу тизимни янада мустаҳкамлаш ва барқарорлаштириш мақсадида унга тегишли ўзгартиришлар киритиш (шамоллатиш қувурини герметик жиҳозлаш, полигон остига ҳаво киришидан ҳимоялаш ва ҳ. к.) зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Полигон ёпилган ва кўкаламзорлаштирилгандан кейин унинг майдонини рекультивация қилишга камида қуйидаги муддатлар ўтгандан кейин йўл қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп йиллик ўтлар экилган, ҳайдалма ерлар, пичанзор, майсазорлар барпо этилганда — 1 йил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахтлар, буталар, уруғидан кўкартириладиган кўчатлар экилганда — 2 йил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 14 июнь

Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 14 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 14 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 14 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат вазири А. АБДУХАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 14 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 14 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 14 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. АБДУСАМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 14 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси И. ТУРАМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 14 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси С. АРАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 14 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология хизмати маркази бош директори В. ЧУБ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 14 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 343-модда)