12.07.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2808
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 12.07.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2808
Кучга кириш санаси
18.07.2016
Ҳужжат 18.07.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2808]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги 157-сон «Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 18 декабрдаги 2007-65-сон «Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда ёки алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этишнинг тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1756, 2008 йил 3 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 3-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 18 мартдаги 2013-14-сон «Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда ёки алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этишнинг тартиби тўғрисида»ги Вақтинчалик низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1756-1, 2013 йил 1 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 186-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 10 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016-21-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 10 июндаги 2016-21-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этишнинг тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги 157-сон «Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ молиявий ва солиқ ҳисоботларини (бундан буён матнда ҳисобот деб юритилади) алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомни амалда қўллаш мақсадида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзо — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот воситачиси — электрон ҳужжат айланиши билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида тақдим этишда электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчи — ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида жўнатувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида қабул қилувчи ва уларга ишлов берувчи давлат солиқ хизмати органлари — ҳисоботни қабул қилувчи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ҳужжат айланишида ахборот воситачилари ҳам иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида тақдим этиш солиқ тўловчининг хоҳишига кўра тегишли дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, тадбиркорлик субъектлари ҳисоботни телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида тақдим этмайдиган солиқ тўловчилар учун ҳисоботни қоғозда тақдим этиш тартиби сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ҳужжат тарзидаги тақдим этилган ҳисобот, солиқ тўловчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида тақдим этишда тегишли дастурий таъминот:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органига жўнатиш учун ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида жўнатишда шифрлаш ва қабул қилиб олишда шифрдан ечиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзони шакллантириш ва уни қабул қилиб олишда электрон рақамли имзо воситалари ёрдамида текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида телекоммуникация каналлари орқали жўнатиш имкониятига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида тақдим этишга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий ва солиқ ҳисоботининг мажбурий реквизитлари мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжат тарзидаги ҳисоботларда электрон рақамли имзо мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжат тарзидаги ҳисоботлар белгиланган шаклда тақдим этилганда рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Электрон ҳужжат тарзидаги ҳисоботдаги ахборотларни муҳофаза қилиш мақсадида ахборотни узатишда электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини қўллайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳисобот электрон ҳужжат тарзида қабул қилиб олинганда, давлат солиқ хизмати органларининг дастурий-аппарат воситалари ҳисоботни автоматик тарзда қабул қилинишини, шунингдек солиқ тўловчига электрон тарзидаги ҳисобот қабул қилиб олинганлиги тўғрисида тасдиқномани юборилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот дастлабки тарзда камерал назорат қилинмасдан ва унинг мазмуни муҳокама этилмасдан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланмаган шаклдаги ҳисобот тақдим этилганда давлат солиқ хизмати органи ҳисобот олинган кундан эътиборан уч кун ичида бу ҳақда солиқ тўловчига ёзма ёки электрон билдириш юборади ва аниқ фикр-мулоҳазаларни кўрсатган ҳолда уни маромига етказиш учун қайтаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳисобот электрон ҳужжат тарзида тақдим этилганда, солиқ тўловчи ва давлат солиқ хизмати органлари уни қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда электрон кўринишда сақланишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида сақлашда электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари томонидан ҳисоботнинг қоғоз нусхаларини бериш ва улардан фойдалана олиш имкониятлари кўзда тутилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳисоботнинг электрон ҳужжат тарзида сақланиш муддатлари қоғоздаги ҳисоботлар учун ўрнатилган муддатлардан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Электрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг электрон ҳужжат тарзидаги ҳисоботни тақдим этишдаги ўзаро муносабатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Солиқ тўловчи электрон ҳужжат тарзидаги ҳисоботни қонунчиликда белгиланган муддатларда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Электрон ҳужжат тарзидаги ҳисоботни қабул қилиб олишда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг дастурий-аппарат воситалари мазкур ҳисоботни қабул қилиб олганлиги тўғрисида, қабул қилиб олинган санаси кўрсатилган ҳолда, автоматик тарзда тасдиқланишни таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Электрон ҳужжат тарзидаги ҳисобот, агар у бевосита солиқ тўловчи томонидан ёки унинг ахборот воситачиси орқали жўнатилган бўлса, жўнатилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Электрон ҳужжат тарзидаги ҳисоботни тақдим этиш санаси электрон ҳужжатнинг давлат солиқ хизмати органининг электрон манзилига келиб тушган санаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Электрон ҳужжат тарзидаги ҳисобот қуйидаги ҳолларда давлат солиқ хизмати органига тақдим этилмаган деб ҳисобланади, агар унда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилмаган ёки нотўғри кўрсатилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ даври ва (ёки) солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси кўрсатилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ кодексининг 43 ва 44-моддаларида солиқ ҳисоботини тузишга доир белгиланган талаблар бузилган бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида жўнатишда электрон рақамли имзодан фойдаланиш тартиби Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 2727, 2015 йил 13 ноябрь) билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Электрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида тақдим этувчи солиқ тўловчи ҳисоботдаги маълумотларнинг ўз вақтида ва тўла тақдим этилишига жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Электрон ҳужжат тарзидаги ҳисоботни қабул қилувчи ва унга ишлов берувчи давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари кейинги фойдаланиш учун қабул қилиниб олинаётган ахборотга ўз вақтида ишлов берилишига шахсан жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 10 июнь

Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 10 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 340-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 10/18/2808-1/0675-сон; 20.03.2021 й., 10/21/2808-2/0224-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон; 17.03.2025 й., 10/25/2808-3/0246-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)