жиззах вилояти Жиззах шаҳар ҳокимининг
Қарори
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й, 5-6-сон, 97-модда) 22-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 йил, 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш ҳамда ишга жойлашишга муҳтож, иш билан таъминланмаган аҳолини жумладан, касбга эга бўлмаган ёшларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон 320-модда) 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Жиззах шаҳрида 2016 йилда хақ тўланадиган жамоат ишларини амалга оширадиган муассаса, корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ш. Муроодов)га:
иш қидираётган ва ишсиз шахслар таркиби ва сонини ҳисобга олган ҳолда ишчи кучига бўлган талаб ва таклифларни таҳлил қилиш асосида аҳолини иш билан таъминлаш минтақавий дастурининг махсус бўлимига киритиладиган хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва шаҳар ҳокимлигига тақдим этиш;
шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг касб маҳоратини, иш тажрибасини, ёши, жинси ва бошқа хусусиятларини инобатга олган ҳолда жамоат ишини ташкил этаётган тегишли корхона, ташкилот ва муассасалардаги ишнинг тури ва зарурий меҳнат шароитларига мувофиқ келадиган хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш вазифаси юклатилсин.
3. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига:
иловада қайд этилган хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин:
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомнинг 23-бандига мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши кўрсатиб ўтилсин.
4. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларга иш ҳақи тўлаш ҳаражатлари тўлиқ иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.
5. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларнинг ҳақ тўланадиган жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот марказга 3 кун муддатда етказилсин.
6. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ш. Мурадов):
корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши иши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Г. Хидиров зиммасига юклатилсин.
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким А. ҚОБИЛОВ
Жиззах ш.,
2016 йил 28 январь,
144-сон
Шаҳар ҳокимининг 2016 йил 28 январдаги 144-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Жиззах шаҳрида 2016 йилда хақ тўланадиган жамоат ишларини амалга оширадиган муассаса, корхона ва ташкилотлар
РЎЙХАТИ
|
Т/р |
Иш турлари |
Иш мазмуни |
Корхоналар номи |
|
1. |
Маҳаллалар, ширкатлар, хўжаликлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, дам олиш ва кўнгил очар масканлар, корхона ва ташкилотларни ободонлаштириш |
Ҳудудларни тозалаш, қишки йиғиштиришлар, супуриш ёки қор кураш, яхмалакни йўқ қилиш. қор ва музни кўчириш, ёзги йиғиштириш, ҳудудларни супуриш ва чиқиндиларни тўплаш, ҳовли-жой ҳудудини йиғиштириш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ўтказилган дарахтларни парваришлаш (суғориш, шакл бериш, органик ва маданий ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш), дам олиш ҳудудларини ободонлаштириш, истироҳат боғларини кўкаламзорлаштириш |
Коммунал фойдаланиш бошқармаси, Жиззах Донмаҳсулотлари ОАЖ, корхоналар уй жой мулкдорлар ширкатлари, истироҳат боғлари |
|
2. |
Юк ортиш тушириш ишлари | Вагонлар, автомашиналардан юк тушуриш вагонларга ва автомашиналарга юк ортиш, омборларда ишлаш | Жиззах иккиламчи қора металл корхонаси ва Жиззах таъмир МЧЖ, вилоят механика устахонаси ҳамда Темир йўл вокзали |
|
3. |
Халқ таълими тизимидаги ишлар | Умум таълим муассасалари ўқитувчиларига хизмат кўрсатиш ишлари (фаррош, қоровул, ошпаз, буфетчилар ва ҳ.к) | Мактаб ва мактабгача таълим муассасалари |
|
4. |
Соғлиқни сақлаш тизимидаги ишлар | Касалхоналарда ва бошқа тиббий муассасалардаги беморларга қараш ишлари | Шаҳар тиббиёт бирлашмаси |
|
5. |
Агросаноат комплексидаги мавсумий ишлар | Мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари (мева-сабзавот маҳсулотларини йиғиштириш, пахта териш ва ўташ, озиқ овқат тайёрлаш, мол боқиш ҳамда бошқа ишлар | Жиззах шаҳридаги фермер ва ижара ширкат хўжаликлари, Пилла ҳиссадорлик жамияти |
|
6. |
Иккиламчи хом ашёларни тайёрлаш ва топшириш бўйича ишлар | Макалатура, ишлатилган шишалар, иккиламчи полимерлар, металл буюмларини тўплаш ва шу кабилар | Макулатура қабул қиладиган хусусий корхоналар, Жиззах пластмасса ОАЖ |