хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда 2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) низомга асосан туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш тартибини, ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг бундай ишларда иштирок этиш шартларини белгилаш мақсадида қарор қиламан:
1. Туманда 2016 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш рўйхати иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотларга юклатилсин.
2. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига (Ю. Эремметов) иловада келтирилган корхона ва ташкилотлар билан тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш вазифаси топширилсин.
3. Тегишли ташкилотлар раҳбарлари:
ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсус дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча турларига мувофиқ бўлишини;
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқароларни ҳар ой давомида камида икки ҳафта муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланишини;
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи ўртасида муддатли меҳнат шартномаси тузилишини;
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи ўртасида муддатли меҳнат шартномаси тузилиши, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳаражатлари тегишли ташкилотлар бўйича — етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилишини таъминласинлар.
4. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ю. Эремметов) ушбу қарорни бир ҳафта муддатда иловада* кўрсатилган ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ва унинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.
* Илова берилмайди.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2015 йил 7 февралдаги «Туманда 2015 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 196-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор «Гурлан ҳаёти» газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М. Қурязов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Қ. МАДРАҲИМОВ
Гурлан т.,
2016 йил 10 февраль,
107-сон