жиззах вилояти Мирзачўл тумани ҳокимининг
Қарори
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5- 6-сон, 97-модда) 22-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш ҳамда ишга жойлашишга муҳтож, иш билан таъминланмаган аҳолини жумладан, касбга эга бўлмаган ёшларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Туманда 2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга оширадиган муассаса, корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Н. Ўсаров)га:
иш қидираётган ва ишсиз шахслар таркиби ва сонини ҳисобга олган ҳолда ишчи кучига бўлган. талаб ва таклифларни таҳлил қилиш асосида аҳолини иш билан таъминлаш минтақавий дастурининг махсус бўлимига киритиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва туман ҳокимлигига тақдим этиш;
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг касб маҳоратини, иш тажрибасини, ёши, жинси ва бошқа хусусиятларини инобатга олган қолда жамоат ишини ташкил этаётган тегишли, корхона, ташкилот ва муассасалардаги ишнинг тури ва зарурий меҳнат шароитларига мувофиқ келадиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш вазифаси юклатилсин.
3. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига:
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомнинг 23-бандига мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши кўрсатиб ўтилсин.
4. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларга иш ҳақи тўлаш харажатлари тўлиқ Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.
5. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларнинг ҳақ тўланадиган жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот марказга 3 кун муддатда етказилсин.
6. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Н. Ўсаров):
корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2014 йил 30 декабрдаги 779-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А. Раимқулов зиммасига юклатилсин.
9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким М. БОБОБЕКОВ
Мирзачўл т,
2016 йил 19 январь,
14-сон
Туман ҳокимининг 2016 йил 19 январдаги 14-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Туманда 2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга оширадиган муассаса, корхона ва ташкилотлар
РЎЙХАТИ
|
Т/р |
Иш турлари |
Корхона ва ташкилот номи |
|
1. |
Ҳудудларни тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари |
Туман ободонлаштириш бўлими |
|
2. |
Ободонлаштириш |
Туман «Деҳқон бозори» МЧЖ |
|
3. |
Ободонлаштир иш |
Туман «Ержар буюм бозори» МЧЖ |
|
4. |
Ободонлаштириш |
Туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш бошқармаси |
|
5. |
Ободонлаштириш ҳудудни тозалаш ишлари |
Арнасой сувдан фойдаланиш бошқармаси |
|
6. |
Ободонлаштириш |
Туман сувоқова корхонаси |
|
7. |
Ободонлаштириш |
Туман Агротехсервис МЧЖ |
|
8. |
Тозалаш ва ободонлаштириш |
Мирзачўл тумани Ўрмон тажриба станцияси |