02.06.2016 йилдаги 182-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Акциядорлик жамияти акциядорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг иловага мувофиқ рўйхат бўйича акциядорлик жамиятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат унитар корхоналарига айлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тегишли равишда ушбу қарорга иловада кўрсатилган қайта ташкил этиш натижасида ташкил этилган давлат унитар корхоналарининг муассислари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда 2017 йил 1 январгача ушбу қарорга иловада кўрсатилган акциядорлик жамиятларини давлат унитар корхоналарига айлантириш жараёни тўлиқ тугалланишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 2 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
182-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 182-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат унитар корхоналарига айлантирилаётган акциядорлик жамиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номи

Минтақа

Устав фонди
(минг сўм)

Давлат улуши (%)

Давлат унитар корхонасининг номи

1.

«Коммуналлик иссилик орайи» АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси

562 447,0

99,00

«Қорақалпоғистон Республикаси коммуналлык ыссылык орайы» ДУК

2.

«Андижон вилояти иссиқлик манбаи» АЖ

Андижон вилояти

3 140 293,0

100,00

«Андижон вилояти иссиқлик манбаи» ДУК

3.

«Иссиқлик манбаи» АЖ

Бухоро вилояти

979 518,0

95,00

«Бухоро вилояти иссиқлик манбаи» ДУК

4.

«Қашқадарё вилояти иссиқлик манбаи» АЖ

Қашқадарё вилояти

2 711 485,0

100,00

«Қашқадарё вилояти иссиқлик манбаи» ДУК

5.

«Иссиқлик манбаи» АЖ

Самарқанд вилояти

600 000,0

100,00

«Самарқанд вилояти иссиқлик манбаи» ДУК

6.

«Хоразм иссиқлик манбаи» АЖ

Хоразм вилояти

825 416,0

99,00

«Хоразм вилояти иссиқлик манбаи» ДУК

7.

«Тошкент иссиқлик маркази» АЖ

Тошкент шаҳри

7 803 200,0

98,98

«Тошкент иссиқлик маркази» ДУК

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 251-модда)