25.12.2006 йилдаги 284-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир 2007-2008 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир 2007-2008 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари Ф.Ф. Муҳитдинова зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 25 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
284-I-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2006 йил 25 декабрдаги 284-I-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир 2007-2008 йилларга мўлжалланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲАРАКАТ ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга
қаратилган чора-тардбирлар

1.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доир қонун ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш

Таҳлилий маълумотнома

2007 йил январь

Адлия вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, «Маҳалла» жамғармаси

2.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича республика кенгашини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар мувофиқлаштириш кенгашларини тузишга доир таклифларга тайёрлаш

Ташкилий йиғилишлар ўтказиш

2007 йил январь

Олий Мажлис палаталари (келишувга мувофиқ), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика Маънавият тарғибот маркази, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ижтимоий ҳаракати

3.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича республика кенгаши тўғрисидаги низомнинг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар мувофиқлаштириш кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомнинг лойиҳаларини тайёрлаш

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича республика кенгашининг қарори

2007 йилнинг биринчи чораги

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича республика кенгаши, «Маҳалла» жамғармаси, Адлия вазирлиги

4.

Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низомни Фуқаролар йиғинининг тафтиш комиссияси ҳамда маъмурий комиссияси тўғрисидаги намунавий низомларни ишлаб чиқиш

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2007 йилнинг биринчи чораги

Вазирлар Маҳкамаси (келишувга мувофиқ), Адлия вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича республика кенгаши, «Маҳалла» жамғармаси

5.

Фуқаролар йиғинлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар тўғрисидаги намунавий низомларни ишлаб чиқиш

Намунавий низомлар

лойиҳалари

2007 йилнинг биринчи чораги

Адлия вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси

6.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови давомида билдирилган таклифлар ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ҳамда «Фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш

Қонун лойиҳаси

2007 йилнинг иккинчи чораги

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси (келишувга мувофиқ), Адлия вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси

II. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ташкилий ҳамда ижтимоий-иқтисодий фаолиятини
яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар

1.

Фуқаролар йиғинлари раисларининг (оқсоқолларининг) ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида амалий машғулотлар ҳамда семинарлар ўтказиш

Машғулотлар ва семинарлар ўтказишнинг Бош вазир томонидан тасдиқланган жадвали

2007 йил январь

Вазирлар Маҳкамаси (келишувга мувофиқ), «Маҳалла» жамғармаси, Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси (келишувга мувофиқ), Давлат ва жамият қурилиши академияси, олий ўқув юртлари, ҳокимликлар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ижтимоий ҳаракати, «Маҳалла зиёси» ўқув маркази

2.

Фуқаролар йиғинларида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимиятлари раҳбарларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини вақти-вақти билан эшитиб бориш

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарори

Йилнинг ҳар чорагида

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари

3.

Фуқаролар йиғинларида, уларнинг ўз ваколатлари доирасида, тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ободонлаштириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарори

Ҳар

йили

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар

4.

Мажбурий тўловларнинг ундирилишини таъминлашга, иссиқлик ва электр энергияси, иссиқ ва совуқ сувдан тежамкорлик билан фойдаланишга, тегишли ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, турар жойлар ва ҳовлиларни намунали, батартиб тутиш ишларини ихтиёрийлик асосида ташкил этишга доир тадбирларни ўтказишда фуқаролар йиғинлари билан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ўзаро ҳамкорлиги масалаларини ўрганиш

Таҳлилий маълумотнома ва тавсиялар

2007 йилнинг биринчи чораги

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, «Маҳалла» жамғармаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ижтимоий фикр» маркази

5.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини кучайтириш юзасидан зарур шароитлар яратиш. Фуқаролар йиғинлари Кенгашларининг девонларини бинолар, техник ва алоқа воситалари билан таъминлаш

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарори ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг қарорлари

2007 йилнинг биринчи чораги

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, «Маҳалла» жамғармаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

6.

Фуқаролар йиғинларининг кам таъминланган, кўп болали оилаларга, шунингдек икки ёшга тўлмаган болалари бор, ишламаётган оналарга моддий ёрдам кўрсатишга тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўлланиш амалиётини ўрганиш. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш

Таҳлилий маълумотнома ва таклифлар

2007 йилнинг биринчи чораги

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси

7.

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига шарҳлар тайёрлаш

Шарҳларни нашр этиш

2007 йилнинг иккинчи чораги

Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик институти, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича республика кенгаши, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, «Маҳалла» жамғармаси

8.

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг шаҳарча, қишлоқ ва овуллар фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) томонидан айрим фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш ҳамда нотариал ҳаракатларни амалга оширишга доир қисми ижро этилиши амалиётини ўрганиш

Олий Мажлис Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг қарори

2007 йилнинг учинчи чораги

Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Адлия вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси

9.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш

Тўпламни нашр қилиш

2007 йилнинг учинчи чораги

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, «Маҳалла» жамғармаси

10.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ҳудудлар бўйича мониторингини юритиш, улар томонидан эришилган ижобий тажрибаларни умумлаштириш, тарғиб қилиш

Тавсиялар ишлаб чиқиш

Доимий равишда

«Маҳалла» жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича республика кенгаши, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон «Ижтимоий фикр» маркази

III. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маънавият ва маърифат соҳасидаги фаолиятини
янада кучайтириш чора-тадбирлари

1.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида тушунтиришга қаратилган тадбирлар ўтказиш

Ташкилий тадбирлар

Доимий равишда

Олий Мажлис палаталари (келишувга мувофиқ), Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, Республика Маънавият тарғибот маркази, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ижтимоий ҳаракати

2.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида мустақиллик, миллатлараро ва динлараро тотувлик, тинчлик ва барқарорлик ғояларини, миллат тараққиётининг маданий, маърифий ва маънавий илдизлари муштараклигини тарғиб қилиш

Ташкилий тадбирлар

Доимий равишда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, Республика Маънавият тарғибот маркази, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ижтимоий ҳаракати, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Байналминал маданият маркази

3.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб бориш

Ташкилий тадбирлар

Доимий равишда

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, даврий босма нашрлар, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ижтимоий ҳаракати

4.

Фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларининг билим даражасини ошириш

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлик-ларининг қарорлари (машғулотлар ва семинарлар ўтказиш жадвалини ҳам тасдиқлаган ҳолда)

Доимий равишда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, Республика Маънавият тарғибот маркази, «Маҳалла» жамғармаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Хотин-қизлар қўмитаси, «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ижтимоий ҳаракати, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Олий Мажлис Сенатининг аъзолари ва Қонунчилик палатасининг депутатлари

5.

Фуқаролар йиғинларининг «Маънавият ва маърифат» хоналарини аҳолини ижтимоий-сиёсий ва маънавий-ахлоқий тарбиялаш учун китоблар ҳамда ўқув-услубий қўлланмалар билан жиҳозлаш

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари

2007-

2008 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ижтимоий ҳаракати

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Сенатининг жойларда ишловчи аъзолари ҳаракат дастури ижроси учун масъулдир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокидаги тадбирларни ўтказиш Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг раҳбарияти билан келишилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар мувофиқлаштириш кенгашлари ташкил топганидан кейин ҳаракат дастурининг тегишли бандлари ижро этилишида бевосита иштирок этадилар.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 12-сон, 730-модда)