29.04.2004 йилдаги 609-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ (ОҚСОҚОЛИ) ВА УНИНГ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ САЙЛОВИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2013 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-351-сонли Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳамда шаҳардаги, шаҳарчадаги, қишлоқдаги ва овулдаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), шунингдек унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловининг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови демократизм, ошкоралик ва тенг сайлов ҳуқуқи асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларини сайлашда тегишли ҳудудда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади), жинси, ирқий ҳамда миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, шахсий ҳамда ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларини сайлашда фуқаролар йиғинининг ҳар бир иштирокчиси бир овозга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Фуқароларнинг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловида иштирок этиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловида фуқароларнинг иштирок этиши ихтиёрий ҳамда эркиндир. Фуқароларга уларни сайловда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида, шунингдек уларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш ҳуқуқига сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролар эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларнинг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловида иштирок этиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловида фуқароларнинг иштирок этиш ҳуқуқларини бирон бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда ошкоралик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови ташкил этилаётганда ҳамда ўтказилаётганда фуқаролар йиғини ўтказиладиган кун, вақт ва жой тўғрисида фуқаролар хабардор этилади, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари вазифасига кўрсатилган номзодлардан, овоз бериш якунларидан воқиф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик жараёнини ҳамда сайлов қандай ўтаётганлигини ёритиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари фуқаролар йиғини томонидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса фуқаролар вакиллари йиғилиши томонидан икки ярим йил муддатга сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув органлари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашишлари, зарур ҳолларда уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш муддатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ҳамда шаҳарлар ҳудудида тегишинча фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари (бундан буён матнда комиссиялар деб юритилади) тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиялар тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органининг қарори билан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш даври учун тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиялар таркибига, қоида тариқасида, фуқаролар йиғинларининг, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари вазифасига номзодлар комиссияга аъзо шахслар орасидан кўрсатилган бўлса, улар комиссия таркибидан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Комиссияларнинг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиялар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун ижро этилишини таъминлайди ҳамда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалалари бўйича тушунтиришлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича тегишли ишчи гуруҳларининг фаолиятини йўналтириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш масалалари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларидан кейинчалик тегишли туманлар, шаҳарлар ҳокимлари билан келишиш учун раислар (оқсоқоллар) вазифасига кўрсатилган номзодларга доир ҳужжатларни қабул қилиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига доир ҳужжатларнинг намуналарини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалаларга доир ахборотларини тинглайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларини чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг архивга топширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиялар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун фуқаролар йиғини ёки унинг кенгаши қарори билан сайлов даври учун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи (бундан буён матнда ишчи гуруҳи деб юритилади) тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳи таркибига, қоида тариқасида, фуқаролар йиғинининг, тегишли ҳудудда жойлашган нодавлат нотижорат ташкилотларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари киритилади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари ишчи гуруҳи таркибига киритилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари вазифасига номзодлар ишчи гуруҳига аъзо шахслар орасидан кўрсатилган бўлса, улар ишчи гуруҳи таркибидан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ишчи гуруҳининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини ўтказиладиган кун, вақт ва жойни белгилайди ҳамда йиғин ўтказилишидан камида беш кун олдин бу ҳақда тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини иштирокчиларини рўйхатга олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда яшовчи аҳолининг фикрини ҳисобга олган ҳолда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) вазифасига номзодлар бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларининг такрорий сайлови ўтказилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш учун фуқаролар йиғинини (вакиллар йиғилишини) чақириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чақирилади ва ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар вакилларининг йиғилишига ҳовлилар, уйлар, кўчалар, маҳаллалар, мавзелар ва даҳалардан уларда яшовчиларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланадиган намояндалар вакил қилинадилар. Вакиллик нормасини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича тегишли туман ёки шаҳар мувофиқлаштириш кенгаши белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари вазифасига номзодлар кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) вазифасига номзодлар кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) вазифасига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда яшовчи аҳолининг фикрини ҳисобга олган ҳолда ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) вазифасига кўрсатилган номзодларга доир ҳужжатлар туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли туман ёки шаҳар комиссиясига сайловдан камида ўн кун олдин топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) вазифасига номзодларга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) вазифасига номзодлар, қоида тариқасида, олий маълумотли бўлиши ва сайлов куни тегишли ҳудудда доимий яшаб турган бўлиши, шунингдек ташкилотчилик қобилиятига, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар, шунингдек суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) вазифасига сайланиш учун номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиларининг миқдорий таркибини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиларининг миқдорий таркиби ҳовлилар, уйлар, кўчалар, маҳаллалар, мавзелар ва даҳалардан вакилликни ҳисобга олган ҳолда фуқаролар йиғини томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчилари вазифасига номзодлар тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчилари вазифасига номзодлар фуқаролар йиғини кўриб чиқиши учун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловида овоз бериш ҳамда натижаларни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларини сайлашда овоз бериш шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш очиқ ёки яширин овоз бериш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш шакли тўғрисидаги қарор фуқаролар йиғини томонидан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови бўйича саноқ комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови бўйича овоз бериш натижаларини аниқлаш учун фуқаролар йиғини томонидан камида уч кишидан иборат таркибда саноқ комиссияси сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Очиқ овоз беришни ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари сайлови очиқ овоз бериш орқали ўтказилаётганида овоз бериш ҳар бир номзод бўйича таклифларнинг келиб тушиш тартибига қараб, қўл кўтариш йўли билан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Яширин овоз беришни ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари сайлови яширин овоз бериш орқали ўтказилаётганида фуқаролар йиғини иштирокчиларига саноқ комиссияси томонидан овоз бериш бюллетенлари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яширин овоз бериш бюллетенига фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари вазифасига номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми алифбо тартибида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчиларини сайлашда яширин овоз бериш бюллетенларини бериш бевосита овоз беришдан олдин бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчиларини сайлаш бюллетени овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёхуд хонасида тўлдирилади. Овоз берувчи ўзи қарши овоз бераётган номзодларнинг бюллетендаги фамилиясини ўчиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз берувчи тўлдирилган овоз бериш бюллетенини сайлов қутисига ташлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов қутилари овоз бериш тугаганидан кейин саноқ комиссияси томонидан очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Овозларни санаб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овозлар саноқ комиссияси томонидан, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари вазифасига ҳар бир номзод бўйича санаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Саноқ комиссиясининг баённомаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овозларни санаш натижалари бўйича саноқ комиссияси томонидан баённома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноқ комиссиясининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини иштирокчиларининг умумий сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз беришда қатнашган фуқаролар йиғини иштирокчиларининг сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яширин овоз бериш ўтказилганида бюллетень олган фуқаролар йиғини иштирокчиларининг сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари вазифасига ҳар бир номзодни ёқлаб ва унга қарши берилган овозлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яширин овоз бериш ўтказилганида ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар сони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома саноқ комиссиясининг раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома саноқ комиссиясининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади ва фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови якунларини чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинида ҳозир бўлган фуқароларнинг ярмидан кўпининг овозини олган номзод фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчиси вазифасига сайланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови якунлари бўйича фуқаролар йиғини қарор қабул қилади ҳамда мазкур қарор фуқаролар йиғинида раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини баённомаси икки нусхада тузилиб, битта нусхаси сайлов якунларини умумлаштириш учун тегишли туман ёки шаҳар комиссиясига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ва шаҳар комиссиялари фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларига доир умумлаштирилган маълумотларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар комиссиясига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтмаган ёки ҳақиқий эмас деб топиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловида фуқаролар йиғинида иштирок этувчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг ярмидан ками иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови фуқаролар вакилларининг йиғилишларида ўтказилган тақдирда, агар йиғилишда фуқаролар вакилларининг учдан икки қисмидан ками иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари сайлови чоғида йўл қўйилиб, оқибат натижада овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарлик туфайли сайлов суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиси сайловида такрорий овоз бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчиси вазифасига икки нафардан ортиқ номзод кўрсатилган ва улардан биронтаси ҳам сайланмаган бўлса, фуқаролар йиғини энг кўп овоз олган икки номзод бўйича такрорий овоз беришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади. Такрорий овоз бериш ушбу Қонуннинг талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод, башарти уни ёқлаб берилган овозлар сони унга қарши берилган овозлар сонидан кўп бўлса, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчиси вазифасига сайланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиси такрорий сайлови
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиси такрорий сайлови қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аввалги сайлов ўтмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
такрорий овоз бериш фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчиси сайланганлигини аниқлаш имконини бермаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчиси вазифасига кўпи билан икки нафар номзод кўрсатилган ҳамда улардан биронтаси ҳам сайланмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиси такрорий сайлови ушбу Қонуннинг талабларига риоя этилган ҳолда кўпи билан бир ойлик муддат ичида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиси сайлови
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчиси ваколатлари муддатидан илгари тугатилган бўлса, тегишли фуқаролар йиғинларида ушбу Қонуннинг талабларига риоя этилган ҳолда янги сайлов ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови натижалари асосида фуқаролар йиғини органларини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови натижалари асосида фуқаролар йиғини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқаролар йиғини кенгашини шакллантиради, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва фуқаролар йиғини тафтиш комиссиясини, шунингдек маъмурий комиссияни сайлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови натижалари устидан шикоят қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови натижалари юзасидан фуқаролар йиғини қабул қилган қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
609-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 285-модда)