Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2007 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти режаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2007 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти режаси тасдиқлансин (илова қилинади).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 25 декабрь,
286-I-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2007 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти
РЕЖАСИ
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
| |
Келиб тушишига қараб | |
Назорат фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2006 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
| |
Биринчи ярим йиллик | |
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2006 йилги фаолият тўғрисидаги ҳисоботи.
| |
Биринчи ярим йиллик | |
«Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмалари томонидан ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
| |
Иккинчи ярим йиллик | |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2007 йилдаги ижроси ҳамда 2008 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети юзасидан хулоса ва таклифлар тайёрлаш.
| |
Иккинчи ярим йиллик | |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколати доирасида хулосалар тайёрлаш.
| |
Келиб тушишига қараб | |
Назорат фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2006 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
| |
Биринчи ярим йиллик | |
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
| |
Биринчи ярим йиллик | |
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Сирдарё вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
| |
Иккинчи ярим йиллик | |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколати доирасида хулосалар тайёрлаш.
| |
Келиб тушишига қараб | |
Назорат фаолияти
«Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
| |
Биринчи ярим йиллик | |
«Мудофаа тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Андижон вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
| |
Иккинчи ярим йиллик | |
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколати доирасида хулосалар тайёрлаш.
| |
Келиб тушишига қараб | |
Назорат фаолияти
«Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
| |
Биринчи ярим йиллик | |
Оналикни ҳимоя қилиш тўғрисидаги БМТ Конвенциясининг Самарқанд вилоятида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш.
| |
Иккинчи ярим йиллик | |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколати доирасида хулосалар тайёрлаш.
| |
Келиб тушишига қараб | |
Назорат фаолияти
«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Сурхондарё вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
| |
Биринчи ярим йиллик | |
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Наманган вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
| |
Иккинчи ярим йиллик | |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколати доирасида хулосалар тайёрлаш.
| |
Келиб тушишига қараб | |
Назорат фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2006 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
| |
Биринчи ярим йиллик | |
«Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва унинг таркибий бўлинмалари томонидан ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
| |
Биринчи ярим йиллик | |
«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг фермер хўжаликларини давлат йўли билан ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлашга доир қисмининг (банклар томонидан кредитлаш, лизинг хизматлари, техник ва моддий таъминот) тегишли ташкилотлар ва идоралар томонидан ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
| |
Иккинчи ярим йиллик | |
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 12-сон, 732-модда)