25.12.1998 йилдаги 721-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 19.01.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ВА АДВОКАТЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик фаолияти билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, шуғулланишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензия берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Адвокатлик фаолиятининг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатнинг мустақиллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб этикасига, адвокатлик сири ва қасамёдига қатъий риоя этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида ман қилинмаган усуллар ва воситаларни қўллаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Адвокат қасамёди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат тегишли малака комиссиясининг мажлисида қуйидаги мазмунда қасамёд қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўз касбий бурчимни ҳалол ва виждонан бажаришга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамиша ҳимоя қилишга, адвокатлик сирини сақлашга, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга тантанали қасамёд қиламан».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Адвокатнинг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида, шунингдек, агар олинган топшириқни бажариш зарурияти тақозо этса ва тегишли давлатларнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаса, республика ташқарисида ҳам адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян ишни олиб боришга адвокатнинг ваколатли эканлиги ордер билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат, тараф сифатида, суд ишларини юритишнинг ҳамма босқичида процесснинг барча иштирокчилари билан тенг ҳуқуқларга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунда белгиланган тартибда ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни кўчириб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳимоясидаги шахс билан у ушланган пайтдан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда миқдори ва муддати чекланмаган холи учрашувлар ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишда иштирок этиш учун ўзига ижозат берилгани тўғрисида суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суддан ёзма равишда тасдиқ талаб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш материаллари билан танишиш ҳамда ишни судда ва бошқа органларда кўриш чоғида овоз ёзиш қурилмалари ҳамда бошқа техника воситаларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар жиноят ишини юритишда, шунингдек фуқаролик, хўжалик ишини ёки маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишни кўриш ва ҳал этишда ҳимояни ёки вакилликни амалга ошириш зарурияти тақозо этса, давлат сирлари, тижорат сири ёки бошқа сир ҳисобланган маълумот билан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда танишиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ёрдам сўраб мурожаат қилган юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида маслаҳат бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ёрдам сўраб мурожаат қилган шахснинг ишига унинг ҳолатини оғирлаштирадиган касбий нуқтаи назар билан ёндашмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколат берувчининг, ўз ҳимоясидаги шахснинг нуқтаи назарига кўра ноқонуний қарор чиқарилган тақдирда, бу қарор устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Адвокатнинг мустақиллигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатнинг мустақиллиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унга қонунда белгиланган тартибда адвокатлик фаолиятини амалга ошириш учун ижозат бериш, бу фаолиятни тўхтатиб туриш ва тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатнинг дахлсизлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлик сирини ошкор этишни талаб қилишни ман этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат олиб бораётган ишларга аралашганлик ёхуд адвокатнинг дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат томонидан унга адвокатлик фаолияти кафолатлари берилиши ҳамда ижтимоий ҳимояланиши орқали таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Адвокатнинг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатнинг шахси дахлсиз. Адвокатнинг дахлсизлиги унинг уй-жойига, хизмат хонасига, фойдаланишидаги транспорти ва алоқа воситаларига, унинг хат-хабарларига, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларга ҳам тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан қўзғатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатнинг уй-жойи ёки хизмат хонасига, шахсий ёки фойдаланишидаги транспортига кириш, уларни кўздан кечириш, тинтув ўтказиш ёки олиб қўйиш, унинг телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, адвокатни кўздан кечириш ва шахсий тинтувдан ўтказиш, худди шунингдек унинг почта-телеграф жўнатмаларини, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларни кўздан кечириш ёки олиб қўйиш, адвокатни мажбурий келтириш, ушлаб туриш ёки қамоққа олиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг санкцияси билан амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатнинг иш бўйича ҳуқуқий нуқтаи назарига нисбатан суриштирув органи, терговчи, прокурор тақдимнома киритиши, шунингдек суд хусусий ажрим чиқариши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатни юридик ва жисмоний шахсларга қонунга мувофиқ юридик ёрдам кўрсатганлиги муносабати билан жиноий, моддий ва бошқа жавобгарликка тортиш ёки унга шундай жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Адвокатлик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганида унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатдан ва унинг ёрдамчисидан адвокатлик сири предмети ҳисобланган ҳолатлар тўғрисида бирон-бир тушунтириш ёки кўрсатувлар беришни талаб қилиш, шунингдек улар ҳақида тезкор-қидирув фаолиятида, жиноят ишлари, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ва бошқа ишларни юритишда фойдаланиш учун бирон-бир материал тақдим этишни талаб қилиш ман этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик фаолиятини амалга ошириш чоғида бирон-бир махсус рухсатнома (ордер, ишда иштирок этиш учун адвокатга ижозат берилгани тўғрисида ёзма равишдаги тасдиқ, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдан ташқари) талаб қилиш ёки бошқа тўсиқлар вужудга келтириш ман этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатнинг муайян ишни ўрганишига тўсқинлик қилиш ёки ваколат берувчининг ёхуд ўз ҳимоясидаги шахснинг қонуний манфаатларига зид келувчи нуқтаи назарни мажбуран эгаллашига эришиш мақсадида унга қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатиш, шунингдек адвокатга таҳдид қилиш, уни ҳақоратлаш, унга нисбатан туҳмат қилиш, куч ишлатиш ёки унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига тажовуз қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Адвокатлик фаолияти ҳимояланишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат ва унинг касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатнинг ўз ҳимоясидаги шахс билан холи учрашувлар ўтказишини, жиноят ишига доир барча материаллар билан ташишиб чиқиши ва ундан зарур маълумотларни кўчириб олишини рад этиш ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ёрдам бериш билан боғлиқ ахборотни талаб қилиб олиш, олиб қўйиш, кўздан кечириш, текшириш, ундан нусха кўчириш, бундай ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланишга фақат адвокат айбланувчи тариқасида жавобгарликка тортилган тақдирда, бошқа ҳолларда — жиноят, фуқаролик, хўжалик ишлари, интизомий ишлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишда эса, фақат юридик ёрдам сўраб мурожаат қилган шахснинг розилиги билан йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат томонидан адвокатга қуйидагилар таъминланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий вазифаларини бажариш имконияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек унинг ташқарисида юридик ёрдам сўраб мурожаат қилган шахсларга маслаҳат бериш имконияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз касбий вазифаларини бажариши туфайли ҳаёти ва соғлиғи учун хавф-хатар юзага келганда зарур даражадаги ҳимоя.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатнинг касбга оид ҳуқуқларининг давлат органлари ва бошқа органлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бузилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Юридик ёрдамни таъминлаш кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар ким ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун юридик ёрдам сўраб ўзи хоҳлаган ҳар қандай адвокатга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушлаб турилган шахсга, айбланувчи, судланувчи ва маҳкумга адвокат билан монеликсиз ва холи учрашиш ҳамда ундан маслаҳат олиш учун зарур шарт-шароит таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Адвокатнинг ижтимоий ҳимояси чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатнинг ҳаёти ва соғлиғи давлат ҳимоясида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатларнинг ҳаёти ва соғлиғини адвокатура ўз маблағлари ҳисобидан мажбурий суғурта қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта ташкилотлари суғурта суммаларини қуйидаги ҳолларда тўлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат ўз касбий вазифаларини бажариши муносабати билан олган тан жароҳатлари ёки соғлиғига бошқача тарзда етказилган шикастланиш оқибатида ўз касбий фаолиятини амалга ошириш вақтида ёки бундай фаолиятни тугатганидан кейин ҳалок бўлганида (вафот этганда), унинг меросхўрларига — адвокат ўртача ойлик иш ҳақининг эллик баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат ўз касбий вазифаларини бажариши муносабати билан бундан кейин адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш имкониятини истисно этадиган даражада майиб бўлганда ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилганда — адвокат ўртача ойлик иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат ўз касбий вазифаларини бажариши муносабати билан унинг бундан кейин адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш имкониятини истисно этадиган даражада меҳнат қобилиятини узил-кесил йўқотишга олиб бормайдиган тан жароҳатлари олганда ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилганда — адвокат ўртача ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Адвокатуранинг маблағлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатура нотижорат ташкилотдир ва фаолиятни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатуранинг штатлари, мансаб окладлари ва маъмурий-хўжалик харажатларининг сметалари молия органларида рўйхатдан ўтказилмаслиги лозим. Адвокатуранинг иш ҳақи фонди банклар томонидан назорат қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Давлат билан адвокатура ўртасидаги ўзаро муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳар бир фуқаронинг тенг ва эркин юридик ёрдам олиш ҳуқуқини таъминлаш учун адвокатура билан ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатура манфаатларига дахлдор масалалар давлат органлари томонидан республика адвокатлар жамоат бирлашмаси иштирокида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат адвокатурани фуқаролар мурожаат этиши учун қулай бўлган жойларда зарур бинолар билан белгиланган тартибда таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатурага коммунал хизматлар, алоқа хизматлари ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бошқа имтиёзлар берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 25 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
721-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й.,1-сон, 12-модда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 514-модда; 2016 й., 39-сон, 457-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон; 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон)