10.08.2006 йилдаги 206-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг якунлари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари ваколат муддати тугаганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ шу йилнинг май-июнь ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда илгари ўтказилган сайловлардан фарқли равишда, бу сайлов биринчи маротаба «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ўтказилди. Қонунга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан 199 та туман ва шаҳарда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар тузилди. Шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича 8843 та ишчи гуруҳ тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов кампаниясининг асосий мақсади уни қонун талаблари асосида, ижтимоий адолат, эркин фикр билдириш ва ошкоралик тамойилларига риоя этган ҳолда ўтказиш, муқобил номзодлар кўрсатиш йўли билан раис (оқсоқол) ва унинг маслаҳатчилари лавозимига муносиб шахсларни сайлаш имкониятини яратишдан иборат эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловолди тадбирларини ташкил этишда жойларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатасининг депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг депутатлари ўз сайлов округларида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, «Маҳалла» жамғармаси, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати ҳудудий бўлинмаларининг вакиллари, мамлакатимиз олий ўқув юртлари профессор ва ўқитувчилари фаол қатнашдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар жойларда давлатимизда амалга оширилаётган сиёсий ва демократик ўзгаришлар моҳиятини тушунтириш бўйича кенг қамровли ишларни амалга оширдилар, фуқароларнинг сайловда фаол иштирок этишини таъминладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов кампаниясида 12 миллиондан ортиқ сайловчи қатнашди. Йиғилишларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг қилинган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди. Фуқаролар йиғинларининг кўпчилигида сайлов муқобиллик асосида ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловларда жами 8843 нафар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) (2003 йилда 8360 нафар бўлган эди) ва уларнинг 84 минг нафардан ортиқ маслаҳатчиси сайланди. Олий маълумотли раислар (оқсоқоллар) кўпайди. Уларнинг сони 6016 нафар бўлиб, 68 фоизни ташкил қилади. Булар асосан муҳандислар, агрономлар, иқтисодчилар ва ўқитувчилардир. 4177 нафар (47%) раис (оқсоқол) 50 ёшга тўлмаган, 818 нафар (9%) раис (оқсоқол) 40 ёшга етмаган шахслардир. 2300 нафар раис (оқсоқол) ёки улар умумий сонининг 26 фоизи биринчи марта сайланди. Фуқаролар йиғинлари раислари орасида аёллар сони кўпайди. Агар 2003 йилда улар 734 нафар ёки 9 фоиз бўлган бўлса, 2006 йилда 981 нафар ёки 11 фоизни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов кампанияси оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловлар жараёнида асосий диққат-эътибор янги сайланган фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари илгари аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган ишларни кучайтиришларига, ўзларидан олдинги раисларнинг хатоларини такрорламасликларига, тегишли ҳудудлар аҳолисининг манфаатларини оғишмай таъминлаб боришларига қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинларида оқсоқолларнинг ҳисоботлари амалий руҳда муҳокама қилинди, маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар киритилди. Сўзга чиқувчилар жойларда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда муҳтож оилаларнинг болаларига нафақалар тайинлаш чоғида ижтимоий адолат тамойилларини бузиш ҳолларини, шунингдек фуқаролар йиғинлари билан хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ўртасида ўзаро тушунмовчиликлар мавжудлигини, баъзи фуқаролар йиғинлари қонун ҳужжатлари билан ўз зиммаларига юклатилган айрим нотариал ҳаракатларни бажармаётганлигини танқид қилдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғилишларнинг иштирокчилари «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9 ва 15-моддалари талабларида назарда тутилган фуқаролар йиғини тўғрисидаги, фуқаролар йиғини тафтиш комиссияси тўғрисидаги, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги маъмурий комиссиялар тўғрисидаги намунавий низомларни тезроқ қабул қилиш зарурлиги масалаларини ўртага қўйдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловлар фуқароларнинг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онги ўсганлигини, улар мавжуд камчиликларга юксак талабчанлик ва муросасизлик билан муносабатда бўлаётганлигини намойиш қилди. Чунончи, ўнта фуқаролар йиғинида кўрсатилган номзодлардан бирортаси ҳам сайланмади (Қашқадарё вилоятида – 5 , Самарқанд вилоятида – 3, Сирдарё вилоятида – 1, Хоразм вилоятида – 1) ва бу йиғинларда қайта сайлов бўлиб ўтди. 143 та йиғинда улар раҳбарларининг ўтган даврдаги иши қониқарсиз деб топилди, оқсоқолларга ишончсизлик билдирилди ва улар қайта сайланмадилар. Қашқадарё вилоятида 71 нафар, Андижон вилоятида 30 нафар, Тошкент шаҳрида 14 нафар фуқаролар йиғини раисига ишончсизлик билдирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларини эркинлаштириш ва демократиялаштириш, жойлардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг роли ва аҳамияти ошиб бораётганини, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган «Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» сиёсий тузилиш концепциясини амалга оширишнинг муҳимлигини яна бир бор исботлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси раисининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг якунлари тўғрисидаги ахборотини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси раисининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг якунлари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, демократия ва ошкоралик шароитида, фуқароларнинг юксак ижтимоий-сиёсий фаоллигида ўтганлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир 2006 — 2008 йилларга мўлжалланган ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг тасдиғига киритиш бўйича ишчи гуруҳ тузилсин (илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ишчи гуруҳ сайловдан кўзда тутилган асосий мақсадлар ва сайлов якунларидан, фуқаролар йиғинларининг йиғилишларида кўтарилган масалаларни самарали ҳал қилиш, аҳоли томонидан илгари сурилган ғоят муҳим ижтимоий-иқтисодий ва бошқа муаммоларнинг ечимини топишдаги камчиликларни бартараф этиш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларга бориб, маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан биргаликда ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакилларини жалб қилган ҳолда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларини атрофлича таҳлил қилсин, йўл қўйилган камчиликларни аниқласин, сайлов даврида фуқаролардан тушган хат ва мурожаатларда билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазаларни ўрганиб чиқсин. Таҳлилий маълумотномаларни тайёрлашда асосий эътиборни аҳоли ва сайловчиларни ташвишлантираётган масалаларга қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи вилоят, туман ва шаҳар ишчи гуруҳлари ва комиссияларининг фаолиятини синчиклаб таҳлил қилсин. Сайлов жараёнида ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги билан хато ва камчиликларга йўл қўйган масъул шахсларни жавобгарликка тортиш ҳақида тавсиялар тайёрласин ва тегишли ташкилотларга юборсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракат дастурига киритиладиган ҳар бир бандни юқорида қайд этилган таҳлил натижалари билан асосласин, тегишли қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар юзасидан аниқ таклифлар тайёрланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари фаолиятининг қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш ва фуқаролар йиғинлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари навбатдаги сессияларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларини муҳокама қилсин, улар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва ижросини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9 ва 15-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига «Фуқаролар йиғини тўғрисида»ги, «Фуқаролар йиғини тафтиш комиссияси тўғрисида»ги, «Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги маъмурий комиссиялар тўғрисида»ги намунавий низомларни қабул қилишни тезлаштириш, уларни нашр этиш ва жойларга юбориш тавсия этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига янги сайланган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари қоидаларини ўрганиш, уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан олимлар, мутахассислар, тажрибали оқсоқоллар, молия, солиқ органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакилларини жалб этган ҳолда семинар-тренинглар ўтказишни ташкил этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатлардан аҳолининг кенг қатламларини мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнига фаол жалб этиш учун тўла ва самарали фойдалансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликни, айниқса ёш авлодни ғоявий-ахлоқий тарбиялаш, хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишларни кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ўз ҳудудларида кам таъминланганларга ёрдам бериш, молиявий маблағларни сарфлаш борасида ва бошқа масалаларда ижтимоий адолат ва ошкоралик принципларига риоя этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари Ф.Ф. Муҳитдинова зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 10 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
206-I-сон.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2006 йил 10 августдаги 206–I-сонли Қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир 2006 — 2008 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Муҳитдинова Фарруха Фахриддиновна

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раиси

2.

Ражабова Мавжуда Абдуллаевна

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси, ишчи гуруҳ аъзоси

3.

Қосимов Рустам Собирович

—

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ аъзоси

4.

Иномова Светлана Турсуновна

—

сенатор, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, ишчи гуруҳ аъзоси

5.

Боқибоев Эркин Жўраевич

—

сенатор, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси раиси, ишчи гуруҳ аъзоси

6.

Саидов Акмал Холматович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, ишчи гуруҳ аъзоси (келишувга мувофиқ)

7.

Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович

—

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ аъзоси

8.

Аҳмедов Анвар Акмалович

—

Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси раиси, ишчи гуруҳ аъзоси

9.

Аъзамов Қуддус Аъзамович

—

Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази раҳбари, ишчи гуруҳ аъзоси

10.

Бобоев Абдураҳмон Бобоевич

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Девони Назорат-ахборот бўлими мудири, ишчи гуруҳ аъзоси

11.

Жабборов Шуҳрат Жабборович

—

«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари бош муҳаррири вазифасини бажарувчи, ишчи гуруҳ аъзоси

12.

Убайдуллаева Раъно Аҳатовна

—

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази директори, ишчи гуруҳ аъзоси

13.

Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович

—

Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати раиси вазифасини бажарувчи, ишчи гуруҳ аъзоси

14.

Ҳамдамов Адҳам Қосимович

—

Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти директорининг ўринбосари, ишчи гуруҳ аъзоси

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 8-сон, 480-модда)