04.12.2009 йилдаги 694-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2009 йил 29 октябрда қабул қилинган 1082-I-сонли «2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги Қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган 2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда Ўзбекистон Республикасида 950 мингта янги иш ўрни ташкил этиш дастурини бажариш юзасидан амалий чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури доирасидаги комплекс чора-тадбирларга, Инвестиция дастурига, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, етакчи тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларига, тармоқларни ривожлантиришнинг энг муҳим мақсадли дастурларига, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларига мувофиқ мамлакатнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантириш бўйича 2010 йилга назарда тутилган тадбирларнинг самарали бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг прогноз кўрсаткичлари тегишли ҳудудларда оғишмай бажарилишини таъминласинлар, бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида, шунингдек янги объектларни ишга тушириш, амал қилиб турган ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, касаначиликни, косибликни ва халқ ҳунармандчилигини ташкил этиш, қурилишда пудрат ишларини кенгайтириш, шу жумладан қишлоқ жойларда ҳам кенгайтириш ҳисобига иш ўринлари сонини кўпайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўришга алоҳида эътибор қаратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 4 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
694-I-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 4 декабрдаги 694-I-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 сентябрдаги 519-ф-сонли фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг мақсади аҳоли бандлиги, даромадлари ва турмуш даражаси ўсишини таъминлаш, меҳнат бозорида иш кучига бўлган талабни ошириш бўйича мамлакат ҳудудлари ва иқтисодиёт тармоқларининг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини ошириш масалаларини амалда ҳал этиш учун масъулиятини кучайтиришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур 2009 йилда иш ўринлари ташкил этиш ишларининг кутилаётган якунларини, меҳнат бозорининг жорий ҳолатини ва 2010 йилда уни ривожлантириш прогнозини баҳолаш ва таҳлил қилиш натижаларига, шунингдек Инвестиция дастури, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, етакчи тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, тармоқларни ривожлантиришнинг энг муҳим мақсадли дастурлари, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат ҳудудларини ривожлантириш бўйича 2010 йилга мўлжалланган тадбирларга асосланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда қуйидагилар назарда тутилмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг тармоқлар (бандлик йўналишлари) ва ҳудудлар бўйича прогноз параметрлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг прогноз параметрлари бажарилишини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. 2009 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг тасдиқланган параметрларига мувофиқ 932,6 мингта ёки 2008 йилдагига нисбатан 1,4 баравар кўп иш ўрни ташкил этиш назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида 2009 йилнинг январь — сентябрь ойлари мобайнида 743,5 мингта иш ўрни ташкил этилди, шундан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62,6 мингта иш ўрни йирик ишлаб чиқариш ва инфратузилма объектларида, шу жумладан «Ўзбекенгилсаноат» давлат акциядорлик компанияси (3,4 мингта), «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси (2,9 мингта), «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясида (1,1 мингта), ишга туширилган касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва бошқа ижтимоий инфратузилма объектларида (13,0 мингта);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
311,1 мингта иш ўрни кичик бизнесда, шу жумладан 203,0 мингта иш ўрни хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасида, 50,4 мингта иш ўрни саноатда, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида (9,0 мингта), қандолатчилик ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида (8,5 мингта), тикувчилик буюмлари, пойабзал, мебель ишлаб чиқариш соҳасида (7,4 мингта), маҳаллий хом ашёдан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида (6,5 мингта), 57,7 мингта иш ўрни иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77,9 мингта иш ўрни корхоналар (асосан тикувчилик, ипакчилик, мебель, электрон саноати корхоналари) билан кооперацияга асосланган касаначиликни ривожлантириш ҳисобига, 52,6 мингта иш ўрни косиблик, халқ ҳунармандчилиги ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига, 26,0 мингта иш ўрни пудрат шартномалари асосида уйда иш бажариш ҳисобига ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкил этилган иш ўринларининг умумий сонидан 213,3 мингта иш ўрни Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш ҳисобига, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34,5 мингтаси ихтисослаштирилган уй-жой таъмирлаш-қурилиш ташкилотларини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини кенгайтириш ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,7 мингтаси аҳоли пунктларини ободонлаштириш бўйича ишларни бажариш учун қўшимча ажратилган штат бирликлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14,9 мингтаси озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14,1 мингтаси мақсадли давлат дастурларига мувофиқ автомобиль йўллари ва темир йўллар қуриш ҳамда уларни реконструкция қилиш ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6,8 мингтаси мелиорация ва ирригация ишларининг, шу жумладан коллектор тармоқлари ҳамда сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг кўламини кенгайтириш натижасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104,5 мингтаси «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» давлат дастурининг қўшимча тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик бўйича ихтисослашган фермер хўжаликлари, иссиқхоналар, маҳаллий хом ашёдан қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарни барпо этиш ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26,8 мингтаси вақтинча ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, шу жумладан 4 мингтаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат банклари балансига берилган йирик банкрот корхоналарда фаолиятни тиклаш натижасида ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил тўққиз ойида кўрилган чора-тадбирлар Самарқанд (73 мингта), Қашқадарё (72 мингта), Фарғона (71 мингта), Андижон (57 мингта), Наманган (52 мингта) ва Хоразм (46 мингта) вилоятлари каби иш ўринларига эҳтиёж юқори даражада бўлган ҳудудларда ташкил этилаётган иш ўринларининг сонини кўпайтиришга ёрдам берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. 2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари ва прогноз параметрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг прогноз параметрлари вақтинча ишламаётган фуқароларни (ишсизларни), меҳнат бозорига биринчи марта кираётган ёшларни ва иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартишлар натижасида бўшаб қолаётган ходимларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларига бўлган эҳтиёжни баҳолашдан, шунингдек, мавжуд эҳтиёжни янада тўлароқ қондириш учун иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича барча мавжуд имкониятлар ва захиралардан келиб чиқиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур лойиҳасида 2010 йилда 950,0 мингта (1-илова*) ёки 2009 йилда кутилаётган кўрсаткичдан 17,4 мингдан кўп иш ўрни ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари ва параметрлари қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инвестиция дастурини, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, етакчи тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларини амалга ошириш ҳисобига, ушбу дастурлар доирасида 56,3 мингта иш ўринлари, шундан 25,1 мингтасини тармоқларнинг хўжалик бошқаруви мамлакат органлари таркибига кирувчи корхоналарда, 31,2 мингтасини инвестиция дастурига ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларига мувофиқ ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқлар бўйича энг кўп иш ўринлари металлургия, енгил саноат, нефть ва газ, кимё, автомобиль саноатининг йирик корхоналарида ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 476,6 мингта иш ўрни ташкил этилишини таъминлайдиган кичик корхоналар, микрофирмалар ташкил этиш ва якка тартибдаги хусусий тадбиркорликни ривожлантириш. Кичик бизнесда иш ўринларининг каттагина қисми хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида (282 мингта), саноатда (52,9 мингта), пудрат-қурилиш ишларида, шу жумладан уй-жой таъмирлаш ва реконструкция қилиш соҳасида (43,6 мингта) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 208,0 минг нафар банд бўлмаган фуқарони, асосан кўп болали аёллар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бошқа тоифаларини иш билан таъминлайдиган касаначиликни, энг аввало меҳнат шартномалари бўйича корхоналар билан кооперацияга асосланган касаначиликни, косиблик ва халқ ҳунармандчилигини, шунингдек оилавий тадбиркорликни ривожлантириш. Шундан 62,5 мингта иш ўрни енгил саноат, озиқ-овқат саноати, кимё саноати, машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика мажмуи, шунингдек қурилиш, транспорт, алоқа ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги йирик ва кичик корхоналар билан кооперация асосида касаначиликни ташкил этиш ҳисобига яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ҳунармандчиликнинг анъанавий марказлари ҳисобланган туманлар ва шаҳарларда «Уста-шогирд» усулида касаначиларни ўргатиш ва тайёрлашни ташкил этиш ҳамда уларни имтиёзли микрокредитлар ажратиш орқали қўллаб-қувватлаш йўли билан ташкил этиладиган касаначилик иш ўринлари сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор берилади. Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қўқон, Марғилон, Хива шаҳарлари, шунингдек Шаҳрихон, Ғиждувон, Чуст, Ургут, Риштон туманлари ва бошқалар ана шундай анъанавий миллий ҳунармандчилик марказлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликка, мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар етиштиришга ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил этиш ва кенгайтириш, бунинг ҳисобига 127,7 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этилиши кутилмоқда. Ҳар бир фермер хўжалигида камида 200 та парранда етиштиришни ташкил этиш, ҳар бир туманда камида 2 та ихтисослашган паррандачилик хўжалиги, 5 та енгил конструкцияли иссиқхона ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини кенгайтириш, бу автомобиль йўллари ва темир йўллар, электр, сув ва газ таъминоти объектларини қуриш ва таъмирлаш, телекоммуникация тармоқлари ва иншоотларини модернизация қилиш ва ривожлантириш ишларини бажариш ҳисобига 61,3 мингта иш ўрни ташкил этиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вақтинча ишламаётган корхоналар фаолиятини, шу жумладан тижорат банклари балансига берилган банкрот корхоналарнинг фаолиятини тиклаш чора-тадбирларини кўриш, бу 8,9 мингта иш ўрни ташкил этиш, шунингдек 11,2 мингта иш ўрни ташкил этилишини таъминлайдиган бозор инфратузилмаси объектларини ҳамма жойда ривожлантириш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлар бўйича жами иш ўринларидан 240,1 мингтасини аҳоли зич жойлашган Фарғона водийси вилоятларида, 107,3 мингтасини шимолий ҳудудларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида), 81,2 мингтасини Жиззах ва Сирдарё вилоятларида, 165,9 мингтасини пойтахт минтақасида (Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида), 92,0 мингдан ортиғини Самарқанд вилоятида, 113,3 мингтасини Бухоро ва Навоий вилоятларида, шунингдек 86,4 мингтасини Қашқадарё вилоятида ва 63,7 мингтасини Сурхондарё вилоятида ташкил этиш кутилмоқда. Бунда, меҳнат бозоридаги вазият мураккаб бўлган 30 та туманда (шаҳарда) иш ўринларини анча кўпайтириш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган йўналишлар ва прогноз параметрлар туманлар, шаҳарлар, харажатлар миқдори ва молиявий манбалар бўйича аниқланган ҳамда иш ўринлари ташкил этишнинг тегишли ҳудудий дастурлари билан тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқлар бўйича саноатда 109,2 мингта иш ўрни, қишлоқ хўжалигида 127,7 мингта, қурилишда 105 мингта, хизмат кўрсатиш ва савдо соҳасида 328,7 мингта иш ўрни ташкил этиш мўлжалланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция дастурига, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашнинг тармоқ дастурларига, энг муҳим мақсадли дастурларга ва бошқа дастурларга мувофиқ иш ўринлари ташкил этиш соҳасида ташкилий тадбирларни амалга ошириш жараёнида капитал қўйилмаларнинг умумий ҳажми 18 833,3 млрд сўмни ташкил этади, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий инфратузилма объектларини ташкил этиш ва ишга тушириш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш мақсадлари учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар 825 млрд сўмни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва аҳолининг тармоқ дастурларини амалга ошириш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун жалб этиладиган маблағлари 8 993,7 млрд сўмни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторларнинг инвестиция ва мақсадли комплекс дастурларни амалга ошириш учун жалб этиладиган маблағлари 4 751,5 млрд сўмни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалардан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасидан жалб этиладиган маблағлар 2 120,1 млрд сўмни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, инқирозга қарши чора-тадбирларларни амалга оширишни давом эттириш учун жалб этиладиган маблағлари 2 134,9 млрд сўмни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида, айниқса, меҳнат бозоридаги вазият мураккаб бўлган чекка қишлоқ туманлари ва минтақаларда касаначиликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун жалб этиладиган маблағлар 8,1 млрд сўмни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. 2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурининг прогноз параметрлари бажарилишини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда иш ўринлари ташкил этишнинг прогноз параметрлари бажарилишини таъминлаш мақсадида мониторинг олиб борилиб, Дастурнинг туманлар, шаҳарлар, тармоқлар ва аниқ объектлар бўйича бажарилиши ҳар ойда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг бажарилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий ва тармоқлар бўйича дастурларда назарда тутилган параметрлар бажарилиши юзасидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўринлари ташкил этишнинг тегишли ҳудудий параметрлари бажарилиши юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз таркибига кирадиган тармоқлар ва корхоналар бўйича иш ўринлари ташкил этиш дастурлари бажарилиши юзасидан вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажмуалар мутасадди бўлган хўжалик бошқаруви органлари ва ҳудудлар томонидан иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини ошириш дастурлари бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамаси мажмуалари томонидан мониторинг ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг ва Дастур бажарилишининг бориши ҳар ойда кўриб чиқиш натижалари бўйича иш ўринлари ташкил этишнинг белгиланган параметрларидан орқада қолаётган корхоналар, тармоқлар, бандлик йўналишлари, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар аниқланади, иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тасдиқланган топшириқлар бажарилишини таъминлашга йўналтирилган қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур параметрлари сўзсиз бажарилиши ва аҳолининг иш билан бандлиги муаммолари амалда ҳал этилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, уюшмалар, компаниялар, корхоналар раҳбарлари зиммасига юкланади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 12-сон, 479-модда)