29.10.2009 йилдаги 1082-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарори, 29.10.2009 йилдаги 1082-I-сон
Кучга кириш санаси
29.10.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 ЙИЛДА ИШ ЎРИНЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган 2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда Ўзбекистон Республикаси бўйича 950 мингта янги иш ўрни ташкил этиш дастури сўзсиз бажарилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саъй-ҳаракатларини мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларини Инқирозга қарши 2009 — 2012 йиллар учун мўлжалланган чора-тадбирларга, Инвестиция дастурига, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, етакчи тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларига, тармоқларни ривожлантиришнинг энг муҳим мақсадли дастурларига, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларига мувофиқ ривожлантириш бўйича 2010 йил учун назарда тутилган тадбирлар таъминланишига қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли ҳудудларда 2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурида тахмин қилинган кўрсаткичлар бажарилишини таъминласинлар. Бунда иш ўринлари сонини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида кўпайтириш, шунингдек янги объектларни ишга тушириш, ишлаб турган ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, касаначиликни, ҳунармандликни ва халқ ҳунармандчилигини ташкил этиш, қурилиш пудрат ишларини кенгайтириш, шу жумладан қишлоқ жойларда кенгайтириш ҳисобига кўпайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўришга эътибор қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 29 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1082-I-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2009 йил 29 октябрда қабул қилинган 1082–I-сонли Қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 сентябрдаги 519-ф сонли фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг мақсади аҳолининг бандлиги, турмуш даражаси ва даромадлари ўсишини таъминлаш, меҳнат бозорида иш кучига бўлган талабни ошириш бўйича республика ҳудудлари ва иқтисодиёт тармоқларининг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини ошириш масалаларини амалий ҳал этиш учун масъулиятини кучайтиришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур 2009 йилда иш ўринлари ташкил этиш ишларининг кутилаётган якунларини, меҳнат бозорининг жорий ҳолатини ва 2010 йилда уни ривожлантириш прогнозини баҳолаш ва таҳлил қилиш натижаларига, шунингдек Инвестиция дастури, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, етакчи тармоқларни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, тармоқларни ривожлантиришнинг энг муҳим мақсадли дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларини ривожлантириш бўйича 2010 йилга мўлжалланган тадбирларга асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда қуйидагилар назарда тутилмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлашнинг тармоқлар (бандлик йўналишлари) ва ҳудудлар бўйича прогноз параметрлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг прогноз параметрлари бажарилишини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. 2009 йилда Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастурининг бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йилда Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастурининг тасдиқланган параметрларига мувофиқ 932,6 мингта ёки 2008 йилдагига нисбатан 1,4 баравар кўп янги иш ўрни ташкил этиш назарда тутилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2009 йилнинг январь — сентябрь ойлари мобайнида 743,5 мингта янги иш ўрни ташкил этилди, шундан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62,6 мингта иш ўрни — йирик ишлаб чиқариш ва инфратузилма объектларида, шу жумладан «Ўзбекенгилсаноат» Давлат-акциядорлик компанияси (3,4 мингта), «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси (2,9 мингта), «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси (1,1 мингта), шунингдек янгидан ишга туширилган касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва бошқа ижтимоий инфратузилма объектларида (13,0 мингта);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
311,1 мингта иш ўрни — кичик бизнес соҳасида, шу жумладан 203,0 мингта иш ўрни — хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида, 50,4 мингта иш ўрни — саноатда, жумладан қишлоқ хўжалиги ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш (9,0 мингта), қандолатчилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (8,5 мингта), тикув буюмлари, пойабзал, мебель ишлаб чиқариш (7,4 мингта), маҳаллий хомашёдан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш (6,5 мингта) соҳаларида, 57,7 мингта иш ўрни — иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77,9 мингта иш ўрни — корхоналар (асосан тикувчилик, ипакчилик, мебель, электрон саноати корхоналари) билан кооперацияга асосланган касаначиликни ривожлантириш, 52,6 мингта иш ўрни — халқ ҳунармандчилиги ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, 26,0 мингта иш ўрни — пудрат шартномаси асосида уйда иш бажариш ҳисобига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкил этилган иш ўринларининг умумий сонидан 213,3 мингта иш ўрни Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш ҳисобига ташкил этилди, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34,5 мингта иш ўрни — ихтисослаштирилган уй-жой қуриш-таъмирлаш ташкилотларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини кенгайтириш ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,7 мингта иш ўрни — аҳоли пунктларини ободонлаштириш бўйича ишларни бажариш учун қўшимча ажратилган штат бирликлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14,9 мингта иш ўрни — озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш юзасидан қабул қилинган чора-тадбирлар натижасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14,1 мингта иш ўрни — мақсадли давлат дастурларига мувофиқ автомобиль йўллари ва темир йўллар қуриш ҳамда реконструкция қилиш ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6,8 мингта иш ўрни — мелиорация ва ирригация ишларининг, шу жумладан коллектор тармоқлари ҳамда сув хўжалиги объектлари қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг кўламларини кенгайтириш натижасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104,5 мингта иш ўрни — «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурининг қўшимча тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик бўйича ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари, иссиқхоналар, маҳаллий хом ашёдан қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарни ташкил этиш ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26,8 мингта иш ўрни — вақтинча фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат банклари балансига берилган йирик банкрот корхоналарда 4 мингта иш ўрнини тиклаш натижасида ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йилда кўрилаётган чора-тадбирлар Самарқанд (73 мингта), Қашқадарё (72 мингта), Фарғона (71 мингта), Андижон (57 мингта), Наманган (52 мингта) ва Хоразм (46 мингта) вилоятлари каби иш ўрнига эҳтиёж юқори даражада бўлган ҳудудларда ташкил этилган янги иш ўринларининг сонини кўпайтиришга кўмаклашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. 2010 йилда Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари ва прогноз параметрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг прогноз параметрлари вақтинча ишламаётган фуқароларни (ишсизларни), меҳнат бозорига биринчи марта чиқаётган ёшларни ва иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришлар натижасида бўшаб қолаётган ходимларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларига бўлган эҳтиёжни баҳолашдан, шунингдек мавжуд эҳтиёжни тўлиқроқ қондириш учун янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича барча мавжуд имкониятлар ва захиралардан келиб чиқиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур лойиҳасида 2010 йилда 950,0 мингта ёки 2009 йилда кутилаётган кўрсаткичдан 18 мингта кўп иш ўрни ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар 2010 йилда Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлашнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инвестиция дастурини, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, етакчи тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларини амалга ошириш. Ушбу дастурлар ҳисобига 56,3 мингта янги иш ўринлари, шундан 25,1 мингта иш ўрни — тармоқларнинг хўжалик бошқаруви республика органлари таркибига кирувчи корхоналарда, 31,2 мингта иш ўрни — ҳудудларнинг инвестиция ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига мувофиқ ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқлар бўйича энг кўп янги иш ўринлари металлургия, енгил саноат, нефть ва газ, кимё, автомобиль саноатининг йирик корхоналарида ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 476,6 мингта янги иш ўрни яратилишини таъминлайдиган кичик корхоналар, микрофирмалар ташкил этиш ва якка тартибдаги хусусий тадбиркорликни ривожлантириш. Кичик бизнесда яратиладиган янги иш ўринларининг сезиларли қисми хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида (282 мингта), саноатда (52,9 мингта), пудрат-қурилиш ишларида, шу жумладан уй-жойларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш соҳасида (43,6 мингта) ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Касаначиликни, энг аввало корхоналар билан кооперациялашув асосида меҳнат шартномалари бўйича касаначиликни, халқ ҳунармандчилигини, шунингдек оилавий тадбиркорликни ривожлантириш. Бунинг натижасида 208,0 минг нафар банд бўлмаган фуқарони, асосан кўп болали аёллар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларини иш билан таъминлаш имконияти яратилади. Шундан 62,5 мингта иш ўрни енгил саноат, озиқ-овқат саноати, кимё саноати, машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика мажмуи, шунингдек қурилиш, транспорт, алоқа ва иқтисодиёт бошқа тармоқларининг йирик ва кичик корхоналари билан кооперация асосида касаначиликни ташкил этиш ҳисобига яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Уста — шогирд» усулида касаначиларни ўқитиш ва тайёрлашни ташкил этиш ҳамда уларни имтиёзли микрокредитлар ажратиш орқали қўллаб-қувватлаш йўли билан миллий ҳунармандчиликнинг анъанавий марказлари ҳисобланган туманлар ва шаҳарларда ташкил этиладиган касаначилик иш ўринлари сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор берилади. Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қўқон, Марғилон шаҳарлари, шунингдек Шаҳрихон, Ғиждувон, Чуст, Ургут, Риштон каби туманлар ана шундай анъанавий миллий ҳунармандчилик марказлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликка, мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар етиштиришга ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил этиш ва кенгайтириш. Бунинг ҳисобига 127,7 мингта иш ўрни ташкил этилади. Ҳар бир фермер хўжалигида камида 200 та парранда етиштириш, ҳар бир туманда камида 2 та ихтисослаштирилган паррандачилик хўжалиги, 5 та енгил конструкцияли иссиқхона ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини кенгайтириш. Бу автомобиль йўллари ва темир йўллар, электр, сув ва газ таъминоти объектлари қуриш ва таъмирлаш, телекоммуникация тармоқлари ва иншоотларини модернизация қилиш ва ривожлантириш ишларини бажариш ҳисобига 61,3 мингта янги иш ўрни ташкил этиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вақтинча фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини, шу жумладан тижорат банклари балансига берилган банкрот корхоналарнинг фаолиятини тиклаш чора-тадбирларини кўриш. Бу 8,9 мингта иш ўрни ташкил этиш имконини беради, шунингдек 11,2 мингта иш ўрни ташкил этиш имконини берадиган бозор инфратузилмаси объектларини ҳамма жойда ривожлантиришни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлар бўйича жами ташкил этиладиган иш ўринларидан 240,1 мингтаси аҳоли зич жойлашган Фарғона водийси вилоятларида, 107,3 мингтаси — шимолий ҳудудларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида), 81,2 мингтаси — Жиззах ва Сирдарё вилоятларида, 165,9 мингтаси — пойтахт минтақасида (Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида), 92,0 мингдан ортиғи — Самарқанд вилоятида, 113,3 мингтаси — Бухоро ва Навоий вилоятларида, шунингдек 86,4 мингтаси — Қашқадарё вилоятида ва 63,7 мингтаси — Сурхондарё вилоятида ташкил этилади. Бунда меҳнат бозоридаги вазият мураккаб бўлган 30та туманда (шаҳарда) иш ўринларини сезиларли даражада кўпайтириш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган йўналишлар ва прогноз параметрлар туманлар, шаҳарлар бўйича ишлаб чиқилган, уларнинг молиявий харажатлари ва манбалари аниқланган ҳамда иш ўринлари ташкил этишнинг тегишли ҳудудий дастурлари билан тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқлар бўйича саноатда — 109,2 мингта иш ўрни, қишлоқ хўжалигида — 127,7 мингта, қурилишда — 105 мингта, хизмат кўрсатиш ва савдо соҳасида — 328,7 мингта иш ўрни ташкил этиш мўлжалланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция дастурига, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашнинг тармоқ дастурларига, энг муҳим мақсадли дастурларга ва бошқа дастурларга мувофиқ янги иш ўринлари ташкил этишга доир ташкилий тадбирлар амалга оширилиши жараёнида капитал қўйилмаларнинг умумий ҳажми 18 833,3 млрд. сўмни ташкил этади, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий инфратузилма объектларини ташкил этиш ва ишга тушириш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш мақсадлари учун — бюджетдан 825 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқлар дастурларини амалга ошириш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун — корхоналар ва аҳолининг 8 993,7 млрд. сўм маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция ва мақсадли комплекс дастурларни амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий инвесторларнинг — 4 751,5 млрд. сўм маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2 120,1 млрд. сўм маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, инқирозга қарши чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттириш учун — тижорат банкларининг 2 134,9 млрд. сўм маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида, айниқса, меҳнат бозоридаги вазият мураккаб бўлган чекка қишлоқ туманлари ва минтақаларда касаначиликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш жамғармасининг — 8,1 млрд. сўм маблағлари йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. 2010 йилда Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг прогноз параметрлари бажарилишини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ўринлари ташкил этишнинг прогноз параметрлари бажарилишини таъминлаш мақсадида 2010 йилда Дастурнинг туманлар, шаҳарлар, тармоқлар ва аниқ объектлар бўйича бажарилиши ҳар ойда кўриб чиқилган ҳолда қатъий мониторинг олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур бажарилиши мониторинги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий ва тармоқ дастурларида назарда тутилган параметрлар бажарилиши юзасидан — Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўринлари ташкил этишнинг тегишли ҳудудий параметрлари бажарилиши юзасидан — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз таркибига кирадиган тармоқлар ва корхоналар бўйича иш ўринлари ташкил этиш дастурлари бажарилиши юзасидан — вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажмуалар тасарруфидаги хўжалик бошқаруви органлари ва ҳудудлар томонидан иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини ошириш дастурлари бажарилиши юзасидан — Вазирлар Маҳкамаси мажмуалари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг ва дастурлар бажарилишини ҳар ойда кўриб чиқиш якунлари бўйича корхоналар, тармоқлар, бандлик йўналишлари, шунингдек иш ўринлари ташкил этишнинг белгиланган параметрларидан орқада қолаётган туманлар ва шаҳарлар аниқланади, иш ўринлари ташкил этишга доир тасдиқланган топшириқларни таъминлашга йўналтирилган қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур параметрлари сўзсиз бажарилиши ва аҳолининг иш билан бандлиги муаммолари амалда ҳал этилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига, уюшмалар, компаниялар, корхоналар раҳбарларига юкланади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 10-сон, 390-модда)