31.07.2009 йилдаги 654-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунлари тўғрисида»ги 2009 йил 27 февралда қабул қилинган 601-I-сонли Қарорининг бажарилиши жараёни ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2009 йил 27 февралдаги Қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг якунларини сессияларда танқидий таҳлил қилиб чиқиш, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ишида йўл қўйилган камчиликларнинг сабабларини аниқлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга ҳамда моддий базасини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар бажарилишини таъминлаш, шунингдек янги сайланган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларининг қоидаларини ўрганиш, йиғин раислари ва уларнинг маслаҳатчилари фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан семинар-тренинглар ўтказиш тавсия этилган эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раисларининг (оқсоқолларининг) ва улар маслаҳатчиларининг 2009 йилнинг ўтган биринчи ярмидаги иш якунлари таҳлили шундан далолат берадики, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари тадбирлар режаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунлари тўғрисида»ги 2009 йил 27 февралда қабул қилинган 601-I-сонли Қарорини бажариш юзасидан бир қатор аниқ чора-тадбирларни амалга оширганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раисларининг (оқсоқолларининг) ва улар маслаҳатчиларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари қоидаларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ амалий семинарлар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик корхоналар ташкил этиш, томорқалардан оқилона ва самарали фойдаланиш, ҳудудларни ободонлаштириш масалалари кўриб борилди. Шунингдек оқсоқолларнинг ҳисоботлари муҳокама қилинди, мавжуд камчиликларнинг сабаблари очиб ташланди ва уларни бартараф этиш ҳамда маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, кўрсатиб ўтилган ижобий натижаларга қарамай, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг фаолиятида ҳал қилинмаган масалалар ҳамда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) иши самарадорлигини ошириш учун зарур шароитлар яратиш борасида ташкилий хусусиятдаги муаммолар ҳали ҳам мавжуд. Ўртага қўйилган вазифаларни ҳал қилишда эскича ёндашувлар сақланиб қолмоқда, фуқаролар йиғинларини бинолар, ташкилий техника, телефонлар ва бошқа алоқа воситалари билан таъминлаш юзасидан етарлича иш олиб борилмаётир, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишни ташкил этиш юзасидан аниқ чоралар кўрилмаётир. Бундан ташқари, айрим туман ва шаҳар комиссиялари, ишчи гуруҳлари ва ҳокимлари фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларни етарлича ўрганмаганлар, бу ҳол бир қатор туман ҳамда шаҳарларда янги сайловлар ўтказиш заруратини келтириб чиқарди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, бутун мамлакат бўйича қисқа вақт мобайнида 550 та фуқаролар йиғинида (ёки улар умумий сонининг 5,4 фоизида) янги сайлов ўтказилган бўлса, Андижон вилоятида 91 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида (вилоятдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари умумий сонининг 9,5 фоизида), Наманган ва Навоий вилоятларида тегишинча 74 та ва 28 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида (ушбу вилоятлардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари умумий сонининг тегишинча 8,5 ва 8,3 фоизида) янгидан сайлов ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни таъкидлаш керакки, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ривожлантиришга ёрдам кўрсатиш борасидаги имкониятларидан ҳозирга қадар тўла-тўкис фойдаланилмаётир. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси мажлисларида, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар режаларининг ижро этилиши натижалари мунтазам равишда танқидий муҳокама қилинмаётир, фуқаролар йиғинлари ишининг таҳлили тўлиқ мавжуд эмас ва тегишли ҳудудлардаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ободонлаштириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий-иқтисодий ҳамда уй-жой-коммунал масалалар ва бошқа масалалар бўйича ҳисоботлари мунтазам равишда тингланмаётир. Қабул қилинган қонун ҳужжатларини бажариш ҳамда уларнинг ижро этилишини умумлаштириш устидан изчил назорат ва таҳлил йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари қабул қилинган қарорларнинг ижросини доимий равишда ва изчиллик асосида назорат ҳамда таҳлил қилиб бормаётирлар ва муаммоли ҳамда кечиктириб бўлмайдиган масалаларни маҳаллаларга бориб ҳал этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўрмаётирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баъзи вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг (жумладан халқ депутатлари Жиззах ва Қашқадарё вилоят Кенгашларининг, Сирдарё вилоятидаги халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг, Наманган вилоятидаги халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг, Андижон вилоятидаги халқ депутатлари Улуғнор туман Кенгашининг) тадбирлар режаларида аксарият ҳолларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аниқ чоралар белгиланмаган, режаларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари фаолиятини такомиллаштириш, фуқаролар йиғинларининг ҳуқуқий ва моддий негизларини мустаҳкамлаш масалалари етарлича ўз аксини топмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раисларининг (оқсоқолларининг) ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлиги, шунингдек масъуллик даражаси пастлигича қолмоқда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини идора қилиш соҳасида мавжуд кадрлар тайёрлаш тизими модернизациялашга ҳамда услубий ёрдамга муҳтож. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги ижобий тажрибани умумлаштириш ҳамда кенг ёйиш иши яхши ташкил этилмаган. Фуқаролар йиғинлари раисларини (оқсоқолларини) лавозимидан четлатиш ҳақида қабул қилинаётган қарорларнинг асослилиги устидан назоратни кучайтириш талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси М. Ражабованинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунлари тўғрисида»ги 2009 йил 27 февралда қабул қилинган 601-I-сонли Қарорининг бажарилиши жараёни ҳақидаги ахборотини тинглаб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси М. Ражабованинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунлари тўғрисида»ги 2009 йил 27 февралда қабул қилинган 601-I-сонли Қарорининг бажарилиши жараёни ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига қуйидагилар тавсия этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунлари тўғрисида»ги 2009 йил 27 февралда қабул қилинган 601-I-сонли Қарорида белгиланган вазифаларни сўзсиз бажариш юзасидан олиб борилаётган ишларнинг аҳволини танқидий кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раисларининг (оқсоқолларининг) ва улар маслаҳатчиларининг кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда ўқитиш, кадрларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш тизимини ишлаб чиқиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайланган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари ўқитилишини, шу жумладан мунтазам семинарлар ва конференциялар ўтказиш ташкил этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари малакасини ошириш жараёнига вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда етакчи мутахассисларини, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг вакилларини, олимларни, олий ўқув юртларининг ўқитувчиларини, жамоатчилик вакилларини ва бошқаларни кенг жалб этиш борасида фаол иш олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш ва самарали равишда тажриба, ахборот ҳамда инновацион ғоялар алмашишни ташкил этиш учун зарур чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари янги сайлови «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасида назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига ҳамда «Маҳалла» республика хайрия жамғармасига фуқаролар йиғинлари раисларининг (оқсоқолларининг) сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини, шунингдек фуқаролар йиғинларининг раҳбарлари вазифаларини бажариш учун зарур касбий тайёргарлигини ошириш мақсадида мамлакатимиз қонун ҳужжатларини (шу жумладан, «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» давлат дастурини, Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 февралда ўтказилган, 2008 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган асосий вазифаларни) ижро этишнинг ҳолатини таҳлил қилиш натижаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг аъзоларини, олимларни, молия, солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар вакилларини жалб қилган ҳолда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) иштирокида вақти-вақти билан семинар-тренинглар ўтказиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш борасида, шу жумладан Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурига киритилган вазифаларни жойларда ўз вақтида бажариш борасида давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятни кучайтирсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимлар, педагоглар ва бошқа мутахассисларни жалб этган ҳолда жойларда фуқаролар йиғинлари ходимларининг ҳам, аҳолининг ҳам ҳуқуқий билимларини ошириш чораларини кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба, ахборот ва инновацион ғояларни алмашиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида бевосита алоқаларни йўлга қўйишни амалиётга жорий этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудни ободонлаштириш масалаларига, кам таъминланган оилаларга ёрдам беришда, молиявий маблағларни сарфлашда ҳамда бошқа масалаларни ҳал қилишда ижтимоий адолат ва ошкоралик принципларига риоя этилишига алоҳида эътибор берсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларининг, фуқаролар йиғинлари комиссиялари раисларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш чораларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига 2009 йил 1 декабргача ахборот тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари Ф.Ф. Муҳитдинова зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 31 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
654-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 7-сон, 265-модда)