27.02.2009 йилдаги 601-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари ваколат муддати тугаши муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасига, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига ҳамда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ 2008 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раисларининг (оқсоқолларининг) ва улар маслаҳатчиларининг 2008 йилда бўлиб ўтган сайловининг асосий вазифалари «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ҳамда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг нормаларини амалга оширишдан ташқари мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш борасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришдан, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жойлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишдаги ролини оширишдан, «Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» принципини амалий жиҳатдан рўёбга чиқаришдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловни ташкилий-сиёсий жиҳатдан юксак савияда ўтказиш мақсадида тегишли тайёргарлик ишлари олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 30 сентябрда қабул қилинган «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги 551-I-сонли Қарори билан сайловни ўтказиш муддатлари белгиланди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир тадбирлар режаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси (бундан буён матнда Сенат Кенгаши комиссияси деб юритилади) таркиби тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳудудида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи жами 213 та комиссия иш олиб борди. Комиссиялар таркибига «Маҳалла» жамғармаси, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳудудий бўлинмалари вакиллари киритилди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тузилган, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар фаолияти самарали тарзда мувофиқлаштириб борилишини таъминлаш учун Сенат Кенгаши комиссиясининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига бириктириб қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 7 октябрда Сенат Кенгаши комиссияси томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, «Маҳалла» жамғармаси ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари минтақавий бўлинмалари вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир иштирокчилари муҳокама якунлари асосида фуқаролар йиғинлари раисларининг (оқсоқолларининг) ва улар маслаҳатчиларининг 2006 йилги сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда йўл қўйилган камчиликлар таҳлили ҳам ҳисобга олинган ҳолда муайян тавсиялар ишлаб чиқдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалаларига бағишлаб Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2008 йилнинг 15 — 25 октябрь кунлари Сенат Кенгаши комиссиясининг, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун жойларда тузилган комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг аъзолари, оммавий ахборот воситалари ва жамоат тузилмалари вакиллари иштирокида амалий семинарлар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир тадбирлар режасига мувофиқ, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий онги даражасини ошириш мақсадида Сенат Кенгаши комиссияси томонидан махсус нашр этилган, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги ҳамда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг матнлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қарори матни (иловалари билан) киритилган 12 минг нусха рисола фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун тузилган комиссиялар ва ишчи гуруҳларга юборилди. Бунга қўшимча равишда жойларга Сенат Кенгаши комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти билан биргаликда «Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» рукни остида 11 минг нусхада нашр этилган «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови» деган рисола юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги сайловдан фарқли равишда 2008 йилги сайлов фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун тузилган комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг янада яқин ва жипс ҳамкорлиги билан ажралиб турди. Комиссиялар ишчи гуруҳларнинг ҳар бир туман, ҳар бир шаҳар бўйича фуқаролар йиғинларини ўтказиш жадвалларини ўз вақтида тузиш ва йиғин ўтказиладиган жойни белгилаб қўйиш ҳақидаги таклифларини инобатга олдилар. Ишчи гуруҳлар фаолиятининг самарадорлиги, уларнинг «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасида назарда тутилган ваколатларига тааллуқли қарорлар қабул қилишдаги мустақиллиги даражаси анча ошди. Қонун ҳужжатлари талабларига қаттиқ риоя этиш фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳлар ишида 2006 йилги сайловдагига қиёсан олганда қатор хато ва камчиликларни бартараф этиш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
199 та туман ва шаҳар комиссияси ҳамда 10124 та ишчи гуруҳ томонидан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий амал қилинган ҳолда, уюшқоқлик билан, режали асосда олиб борилган ишлар натижасида мамлакатимизнинг барча минтақаларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари лавозимига муносиб номзодларни танлашга муваффақ бўлинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутатлари орасидан сайланган сенаторлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг депутатлари ўз сайлов округларида сайловолди тадбирларини ташкил этишда фаол иштирок этдилар. Маҳаллий давлат ҳокимиятининг ижро этувчи органлари сайловни ташкил этиш ва ўтказишда, зарур ҳолларда бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлашда фуқаролар йиғинларига ёрдам бериб, 2008 йилги сайловни ўтказишга салмоқли ҳисса қўшдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат Кенгаши комиссияси сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишда ошкоралик ва очиқ-ойдинликни таъминлашга катта аҳамият бериб, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари билан мунтазам учрашувлар ўтказиб турди. «Халқ сўзи», «Народное слово» газеталарида «Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари», «От сильного государства к сильному гражданскому обществу» деган махсус рукнлар остида, шунингдек «Маҳалла» газетаси ва бошқа газеталарда мунтазам равишда материаллар эълон қилиниб, уларда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг мазмун ва моҳияти тушунтириб борилди. Марказий ва маҳаллий нашрларда сенаторларнинг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишнинг турли масалаларига бағишланган бир қатор материаллари чоп этилди, уларда ўтказилаётган сайловнинг мамлакатимиз демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан илгарилаб боришидаги ўрни ҳамда аҳамияти таъкидлаб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутун сайлов кампанияси давомида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига бағишланган 1390 дан ортиқ теле ва радио дастур эфирга узатилди. Хусусан, Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси каналлари томонидан 297 та телекўрсатув ва 280 та радиоэшиттириш тайёрланди ҳамда эфирга узатилди. «Менинг маҳаллам» («Моя махалля») ва «Энг муносиб номзодларни сайлаймиз» («Избираем самых достойных») мавзуларидаги видео роликлар кунига бир неча маротаба бериб борилди. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига бағишланган жами 814 та теле ва радио ролик эфир орқали таралди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинларидаги сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш жараёни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилди. Чунончи, «Халқ сўзи» газетасида 50 дан ортиқ, «Народное слово» газетасида 50 га яқин, вилоят газеталарида 360 дан ортиқ материал эълон қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов натижаларини таҳлил қилиш шундан далолат берадики, сайлов тадбирларида ҳовлилар, уйлар, кўчалардан жами 576509 нафар вакил 18 миллион нафардан ортиқ сайловчи номидан қатнашди. Сайлов 10124 та фуқаролар йиғинида (2006 йилда улар 9941 та эди), шу жумладан 101 та шаҳарча, 1333 та қишлоқ, 154 та овул фуқаролар йиғинида, 8536 та маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов натижасида фуқаролар йиғинлари раисларининг (оқсоқолларининг) ва улар маслаҳатчиларининг сифат таркиби яхшиланди. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) этиб сайланганлар орасида олий маълумотлилар (асосан иқтисодчилар, юристлар ва педагоглар) 6119 нафарга етди (60,4 фоиз). Раислар (оқсоқоллар) умумий сонининг 32,5 фоизини ёки 3287 нафарини ўрта махсус маълумотлилар ташкил этади. Фуқаролар йиғинлари раислари орасида хотин-қизлар кўпайди: агар улар 2006 йилда 981 нафарни ёки 9,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2008 йилда бу кўрсаткич 1160 нафарга ёки 11,5 фоизга етди. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) этиб сайланганларнинг 4263 нафари (42,1 фоизи) ёши 50 га етмаганлар бўлиб, уларнинг 806 нафари (умумий миқдорнинг 8 фоизи) 40 ёшга тўлмаган шахслардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов фуқароларнинг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онги ошганлигини, уларда талабчанлик ва мавжуд камчиликларга нисбатан муросасизлик кучайганлигини кўрсатди. Чунончи, 64 та фуқаролар йиғинида тақдим этилган номзодларнинг биронтаси ҳам зарур миқдорда овоз ололмади – бинобарин сайланмади. Мазкур фуқаролар йиғинларида такрор ўтказилган сайловда оқсоқол лавозимига 175 нафар номзод талабгор бўлди. Хусусан, Самарқанд вилоятида 1213 та фуқаролар йиғинидан 48 тасида, Андижон вилоятида 960 та йиғиндан олтитасида, Тошкент вилоятида 1444 та йиғиндан тўрттасида, Наманган вилоятида 871 та йиғиндан учтасида, Қашқадарё вилоятида 599 та йиғиндан иккитасида ва Навоий вилоятида 339 та йиғиндан биттасида такрорий сайлов бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлиб ўтган сайлов фуқароларнинг фаоллик даражаси ошганлигидан далолат беради. Жойларда сайловчилар кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатишда ҳамда кўп болали эҳтиёжманд оилаларга нафақалар тайинлашда ижтимоий адолат принциплари бузилаётганлиги, фуқаролар йиғинлари билан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ўртасидаги муносабатларда ўзаро хайрихоҳлик йўқлиги ҳолларини танқид қилдилар. Хусусан, сайлов муносабати билан тушган 108 та мурожаатнинг 22 таси Қашқадарё вилоятидан бўлиб, Самарқанд вилоятидан 16 та, Тошкент шаҳридан 14 та, Навоий вилоятидан 13 та, Сурхондарё вилоятидан 12 та, Сирдарё вилоятидан 11 та, Тошкент вилоятидан еттита, Бухоро ва Хоразм вилоятларидан учтадан, Наманган вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидан иккитадан, Андижон, Жиззах ва Фарғона вилоятларидан биттадан мурожаат тушган. Вилоят, туман ва шаҳар комиссияларига сайловни ўтказиш чоғида сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг айрим нормалари бузилганлигига оид 283 та мурожаат, шу жумладан Самарқанд вилоят комиссиясига 86 та, Қашқадарё вилоят комиссиясига 81 та, Сурхондарё вилоят комиссиясига 29 та, Навоий вилоят комиссиясига 26 та, Тошкент шаҳар комиссиясига 15 та, Тошкент вилоят комиссиясига 14 та мурожаат тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат Кенгаши комиссиясига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар комиссияларига тушган ҳамма хатлар тегишли комиссияларнинг аъзолари томонидан, шу жумладан жойларга бориб кўриб чиқилди, уларни ҳал қилиш юзасидан аниқ чоралар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ишини жойлардан тушган мурожаатлар, аҳолининг фикр-мулоҳазалари асосида таҳлил қилиш бу борадаги ишни ташкил этишнинг ижобий томонларинигина эмас, балки улар фаолиятидаги камчиликларни ҳам кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган ва Хоразм вилоят комиссияларининг сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолиятини умуман ижобий баҳолаш мумкин. Айни вақтда Сирдарё (А. Жалолов) ва Сурхондарё (Т. Жўраев) вилоят комиссияларининг фаолияти зарур даражада ташкил этилмади. Бу ҳол сайлов жараёни ҳақидаги ҳамда бу ишдаги камчиликлар тўғрисидаги ахборотлар Сенат Кенгаши комиссиясига ўз вақтида тақдим этилмаганлигида намоён бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим туманлар ва шаҳарларнинг комиссиялари, ишчи гуруҳлари ҳамда ҳокимлари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига кўрсатилган номзодларни етарлича ўрганмадилар, бу эса бир қатор туманлар ва шаҳарларда такрор сайлов ўтказиш заруратини келтириб чиқарди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баъзи вилоятлардаги комиссиялар ва ишчи гуруҳлар фаолиятида фақат ташкилий тусдаги камчиликлар мавжуд бўлибгина қолмай, шу билан бирга фуқароларнинг қонуний мурожаатларига эътиборсизлик ҳолларига ҳам йўл қўйилди. Бу ҳол шунга олиб келдики, хусусан Қашқадарё (Н. Зайниев), Сурхондарё (Т. Жўраев), Навоий (Э. Турдимов) ва Самарқанд (Ў. Барноев) сингари вилоятларнинг фуқаролари ҳал қилиниши вилоятлар комиссияларининг ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан Сенат Кенгашининг комиссиясига ҳамда бошқа ташкилотларга мурожаат қилишга мажбур бўлдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларини эркинлаштириш ва демократлаштиришда, жойлардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва аҳамияти ошиб бораётганлигини, сиёсий ва давлат қурилишининг мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов ташаббуси билан амалга оширилаётган «Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» деган концепцияни амалий жиҳатдан рўёбга чиқаришнинг муҳимлигини яна бир бор исботлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси раисининг ўринбосари М. Ражабованинг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунлари тўғрисидаги ахборотини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси раисининг ўринбосари М.Ражабованинг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунлари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига қуйидагилар тавсия этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларини сессияларда кўриб чиқиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда уларнинг ижро этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимиятининг ижро этувчи органлари билан биргаликда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларини танқидий таҳлил қилиб чиқиш, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларнинг, айниқса Қашқадарё (Н. Зайниев), Сурхондарё (Т. Жўраев), Навоий (Э. Турдимов) ва Самарқанд (Ў. Барноев) вилоятларидаги комиссияларнинг ишида йўл қўйилган камчиликларнинг сабабларини аниқлаш, уларнинг бартараф этилишини таъминлаш, сайлов вақтида фуқаролардан тушган мурожаатларда билдирилган таклиф ҳамда мулоҳазаларни ўрганиш, асосий эътиборни аҳоли ва сайловчиларни ташвишлантираётган масалаларга, шунингдек минтақаларни ривожлантириш муаммоларига қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш шаклларини ривожлантиришга ҳар тарафлама ёрдам бериш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўзларига қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатларни янада тўлароқ амалга ошириши учун шароит яратиш, уларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли қўмита ва доимий комиссиялар томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш муаммолари юзасидан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари билан туркум семинарлар ўтказилишини ташкил этиш, илғор тажрибани ўрганиш, умумлаштириш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалиётга жорий этиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти ҳақида аҳолига мунтазам равишда ахборот бериб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимларига янги сайланган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларининг қоидаларини ўрганиш, бундай органларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан олимлар, мутахассислар, тажрибали оқсоқоллар, молия, солиқ органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар вакилларини жалб қилган ҳолда семинар-тренинглар ўтказилишини ташкил этиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан берилган ўз ваколатларидан жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш жараёнига аҳолининг кенг қатламларини фаол жалб этиш учун самарали фойдалансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик ишларини кучайтирсин, бунда ёш авлодни ғоявий-ахлоқий тарбиялаш, хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳудудида кам таъминланганларга ёрдам кўрсатишда, молиявий маблағларни сарфлашда ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ижтимоий адолат ҳамда ошкоралик принципларига риоя этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасига ушбу қарорнинг ижроси юзасидан 2009 йил 1 августгача ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари Ф.Ф. Муҳитдинова зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 27 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
601-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 2-сон, 47-модда)