Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 21.04.2004 йилдаги 190-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004-2005 ЙИЛЛАРДА МАҲАЛЛИЙ ХОМ АШЁ НЕГИЗИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРАЁТГАН КОРХОНАЛАРНИНГ РАҲБАРЛАРИНИ ВА МУҲАНДИС-ТЕХНИК ХОДИМЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларини амалга ошираётган корхоналарнинг раҳбарларини ва муҳандис-техник ходимларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишда қатнашганлиги учун корхоналар бошқарув ходимларини ва муҳандис-техник ходимларни моддий рағбатлантириш бир марта тўланадиган мукофотлар тарзида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир марта тўланадиган мукофотлар ҳар бир йил якунларига кўра Маҳаллийлаштириш дастурининг маҳаллийлаштириш даражаси, ишга туширилаётган қувватлар ва ишлаб чиқариш ҳажмлари бўйича корхона учун белгиланган параметрлар бажарилган тақдирда тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2004-2005 йиллар даврида маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ солиқлар ва божхона тўловларидан озод қилиш ҳисобига корхоналар ихтиёрида қоладиган пул маблағларининг бир қисми бир марта тўланадиган мукофотларни тўлаш манбаи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир марта тўланадиган мукофотни тўлашга йўналтириладиган маблағлар (шу жумладан ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов) солиқлар ва божхона тўловларидан озод қилиш натижасида бўшайдиган маблағлар суммасининг 15 фоизидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2004-2005 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларини амалга ошираётган корхоналарнинг раҳбарларини ва муҳандис-техник ходимларини рағбатлантириш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 й. 21 апрел,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
190-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 21 апрелдаги 190-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004-2005 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларини амалга ошираётган корхоналарнинг раҳбарларини ва муҳандис-техник ходимларини рағбатлантириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом 2004-2005 йиллар даврида маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини муваффақиятли амалга ошираётган корхоналарнинг раҳбарларини ва муҳандис-техник ходимларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2004-2005 йиллар даврида маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорига 1—4-иловаларга киритилган корхоналарга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир марта тўланадиган мукофотлар тарзидаги моддий рағбатлантириш корхоналарнинг бошқарув ходимларига (раҳбарлар ва бошқарув ходимлари мутахассисларига) ва муҳандис-техник ходимларига нисбатан амалга оширилади. Моддий рағбатлантириш қўлланадиган лавозимлар рўйхати корхонанинг юқори бошқарув органи томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир марта тўланадиган мукофотлар ҳар бир йил якунларига кўра Маҳаллийлаштириш дастурининг маҳаллийлаштириш даражаси, ишга туширилаётган қувватлар ва ишлаб чиқариш ҳажмлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорига 1—4-иловаларда назарда тутилган параметрлари бажарилган тақдирда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кўрсатиб ўтилган қарорнинг 5-бандига мувофиқ солиқлар ва божхона тўловларидан озод қилиш ҳисобига корхоналар ихтиёрида қоладиган пул маблағларининг бир қисми бир марта тўланадиган мукофотларни тўлаш манбаи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир марта тўланадиган мукофотни тўлашга йўналтириладиган маблағлар (шу жумладан ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов) солиқлар ва божхона тўловларидан озод қилиш натижасида бўшайдиган маблағлар суммасининг 15 фоизидан ошмаслиги керак. Бунда 1 нафар ходим ҳисобига бир марта тўланадиган мукофотлар суммаси ойлик лавозим маоши миқдорининг 6 бараваридан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Йил якунига кўра бир марта тўланадиган мукофотни ходимлар ўртасида тақсимлаш корхона раҳбари тақдимига кўра, ҳар бир ходимнинг Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишдаги шахсий ҳиссасини ва меҳнатдаги иштирокини ҳисобга олган ҳолда корхонанинг юқори бошқарув органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ солиқлар ва божхона тўловларидан озод қилиш ҳисобига корхона томонидан олинган маблағларнинг қолган суммасидан тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишда белгиланган тартибда мақсадли фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Низомга мувофиқ бир марта тўланадиган мукофотлар (шу жумладан ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов) суммаси даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Солиқлар тўлашдан озод қилинадиган маблағлар ҳисобига бошқарув ходимларига ва муҳандис-техник ходимларга бир марта тўланадиган мукофотларни тўлашга йўналтириладиган маблағларнинг тўғри ҳисобланишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 16-сон, 186-модда)