1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.18.00.00 Умумий овқатланиш / 09.18.05.00 Болалар овқати]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2015 — 2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 29 августдаги 251-сон қарори ижросини таъминлаш, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхона ва буфетларида (кейинги ўринларда ошхоналар деб аталади)ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этишни янада такомиллаштириш, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мос шароитлар яратиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар сифатини назорат қилишни кучайтириш, ошхоналарни ижарага олувчи тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 — 2020 йилларда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2020 йилларда овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида ошхоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш кўрсаткичлари 2а-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2020 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларида ишламаётган ошхоналарнинг фаолиятини ташкил этиш ва уларни қайта жиҳозлаш кўрсаткичлари 2б-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда мазкур қарорнинг 2а ва 2б-иловалардаги кўрсаткичларга мувофиқ 2017 — 2020 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларида ошхоналарнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳудудий манзилли дастурларини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналарида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар, шунингдек уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимларининг санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя этишини аниқлаш юзасидан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши ҳамда унинг ҳудудий комиссиялари билан келишувларсиз ҳар чоракда бир марта назорат ишларини олиб бориш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналарида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар, шунингдек уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимларининг санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлари бажарилишига риоя этишини назорат қилиш тартибини белгилаш тўғрисида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналарини ижарага бериш бўйича танлов комиссиясига қишлоқ жойлардаги таълим муассасалари жойлашган ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатидан келиб чиқиб, уларнинг ошхоналарини Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда текин фойдаланишни белгилаш ваколати берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом, рационал ва хавфсиз овқатланишнинг ташкил этилишини такомиллаштириш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини кенг ёритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 2 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом ўқувчиларнинг тўлақонли соғлом овқатланишини ташкил этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, соғлиғини мустаҳкамлаш ва ўқув жараёнининг самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги, «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «2015 — 2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 29 августдаги 251-сон қарорларига мувофиқ умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб аталади) соғлом овқатланишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш уларнинг ошхона ва буфетларида (кейинги ўринларда ошхоналар деб аталади)санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ шарт-шароитлар яратилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низом давлат таълим муассасалари ҳудудида фаолият юритувчи ошхоналарга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишнинг асосий мақсади ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Таълим муассасалари ўқувчиларининг соғлом камол топишини ва ўсишини таъминлаш, таълим муассасалари ошхоналарида таркибида зарарли моддалар бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилишни, истеъмол қилинганда ўқувчиларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган таомларнинг тайёрланиши ва сотилишининг олдини олиш соғлом овқатланишни ташкил этишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларини инобатга олган ҳолда уларнинг рационал овқатланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни ўқувчиларнинг соғлом ўсишида муҳим аҳамиятга эга бўлган зарур моддалар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларнинг хавфсизлиги ва сифатини кафолатлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларда овқатланиш билан боғлиқ юқумли касалликларнинг кенг тарқалишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар ўртасида соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасалари ошхоналарида сотилиши тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар билан савдо қилишнинг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар тайёрлашга ҳамда уларнинг мақбул нархларда сотилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни тайёрлашда ҳамда озиқ-овқат хом ашёсини сақлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги тадбиркорлар (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) ҳамда таълим муассасаси томонидан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўқувчилар учун соғлом овқатланиш таълим муассасаларининг ошхоналарида, белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда уларнинг хавфсиз овқатланишини ташкил этишга доир санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлари бажарилишига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Таълим муассасалари ошхоналарида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланадиган озиқ-овқат хом ашёлари турларидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Таълим муассасаси ошхонаси ошпази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифатли озиқ-овқат маҳсулотларининг қабул қилиниши, уларнинг тўғри сақланиши ва меъёрлар асосида сарфланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ошхонада санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг таркиби (рецептураси)ни белгиловчи намунавий рўйхатга асосан таомлар тайёрланиши учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳри халқ таълими бош бошқармаси, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, таълим муассасалари раҳбарлари масъул ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Соғлом овқатланишни ташкил этиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар сони 400 нафардан ортиқ бўлган таълим муассасаларида — юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар сони 400 нафардан кам бўлган таълим муассасаларида — юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ёки таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Таълим муассасалари ошхоналарида озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни тайёрлаш ўқувчиларнинг ёшларига мувофиқ равишда тузилган ҳафталик таомномалар асосида тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Таълим муассасалари ошхоналарида ҳафталик таомномалар Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг таркиби (рецептураси)ни белгиловчи намунавий рўйхатга асосан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Таълим муассасалари ошхоналари фаолиятини ташкил этаётган талабгорлар ва таълим муассасаси ўз фаолиятини ўқувчиларнинг ота-оналари билан ҳамкорликда ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар томонидан ота-оналар йиғилишларида ўқувчиларнинг соғлом овқатланиши учун тайёрланаётган таомларнинг сифати ва овқатланишни ташкил этишда кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида тақдимотлар ва кўргазмалар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Таълим муассасалари ошхоналари ходимлари ошпазлик соҳаси бўйича тегишли билимга эга бўлиши ва ўз малакасини доимий равишда ошириб бориши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Таълим муассасалари ошхоналарининг фаолият кўрсатиш самарадорлиги ўқувчиларнинг овқатланишга жалб этилиши даражасига ҳамда таълим муассасаси маъмурияти томонидан ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида ўтказиладиган сўровномалар натижаларига кўра аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Танловни ташкил этиш, ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш ошхонани шартнома асосида ижарага бериш орқали амалга ошириладиган ҳолатларда ижарачи талабгорлар ўртасида ҳар бир ошхона бўйича алоҳида танлов ўтказиш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Таълим муассасаларининг ошхоналарини ижарага бериш юзасидан буюртманомалари улар томонидан ҳар йили 1 июнга қадар тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларига берилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Танловни ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш тегишли туман (шаҳар) ҳокимларининг қарори билан ҳар йили 1 июнга қадар тасдиқланадиган умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналарини ижара бериш бўйича танлов комиссияси(кейинги ўринларда танлов комиссияси деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов комиссияси аъзолари — туман (шаҳар) ҳокимлигининг молия бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси вакили, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими бошлиғи, «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат унитар корхонаси вакили;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов комиссияси котиби — туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ишлари учун масъул ходими.
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заруриятга кўра танлов комиссияси таркибига қўшимча мутахассислар жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Танлов комиссияси таркиби ҳар бир ўқув йили учун алоҳида тасдиқланади ва ўқув йили давомида фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолибларини эълон қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Танлов ўтказилиши ҳақида ҳар йили 10 июнга қадар оммавий ахборот воситаларида ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва таълим муассасаларининг расмий веб-сайтлари орқали эълон берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Танлов ўтказилиши ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов комиссиясининг манзили, алоқа телефони ва электрон почта манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ошхонаси танловга қўйилаётган таълим муассасаларининг рўйхати ва манзиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловни ўтказиш санаси, вақти, жойи ва шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатларига доир маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Танловда давлат рўйхатидан ўтган, умумий овқатланиш бўйича камида олти ой давомида фаолият юритаётган, махсус моддий-техника базаси (замонавий технологик жиҳозлар), озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар тайёрлаш технологияси бўйича мутахассислари мавжуд бўлган талабгорлар иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Танловда иштирок этиш учун талабгорлар томонидан танлов комиссиясига ҳар йили 10 июль куни соат 18.00 га қадар ариза тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниб, талабгорлар томонидан муҳрланган (агар муҳр мавжуд бўлса) конвертда танлов комиссиясига тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий овқатланишни ташкил этиш соҳасидаги фаолияти, иш тажрибаси тўғрисида маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус моддий-техника базаси ва озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш технологияси бўйича малакали мутахассислар мавжудлиги ҳақида маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризага илова қилинадиган ҳужжатлар муҳрланган (агар муҳр мавжуд бўлса) ва елимланган конвертда тақдим этилмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризаларни қабул қилишнинг бошқа асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Танлов таълим муассасаларининг буюртманомалари асосида ҳар йили 1 августга қадар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртманома тақдим этмаган таълим муассасаларининг ошхоналарини ижарага бериш бўйича танлов ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Танлов комиссиясига танловда қатнашиш учун бирорта ҳам ариза тушмаган тақдирда, танлов комиссияси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамда Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда соғлом овқатланишни ташкил этишнинг ошхонаси ижарага бериладиган таълим муассасаси томонидан амалга оширилиши тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Танловда биринчи марта ғолиб деб эътироф этилган талабгорлар билан ижара шартномаси шу даврдаги ўқув йили учун тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара шартномаси ва бошқа мажбуриятларни зарур даражада бажарган талабгорлар билан тузилган ижара шартномасининг муддати танлов ўтказмасдан танлов комиссияси қарорига асосан яна беш йилгача узайтирилиши мумкин.
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Танлов комиссияси котиби томонидан қабул қилиниши белгиланган тартибда рад этилган ҳужжатлар тўплами рад қилиш сабаблари ёзма равишда кўрсатилган ҳолда талабгорга ёки унинг вакилига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Талабгорларнинг аризалари саҳифалари рақамланган ҳамда ип ўтказилиб муҳрланган махсус журналда рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорлар томонидан тақдим этилган конвертлар танлов кунигача очилмайди ва сейфда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Танлов ҳужжатларининг танлов ўтгунга қадар сақланиши ва талабгорларга қайтарилиши учун танлов комиссияси раиси ва котиби масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловни ўтказиш санасини ва танлов шартларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарни оммавий ахборот воситаларида ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларга уларнинг сўровлари бўйича танлов ҳужжатлари рўйхатини тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларнинг танловда қатнашиш учун берилган аризаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда улар ҳужжатларининг махфийлигини ва сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларга таълим муассасаси ошхонаси билан танишиши учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифларини кўриб чиқиш ва ғолибларни аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Танлов комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз иш регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатларини тақдим этиш муддатларини ёки танлов ўтказиш санасини талабгорларни эълон орқали хабардор қилган ҳолда 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов санасини белгилаш ва танлов ғолибини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловга ариза фақат бир нафар талабгордан тушганда, ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ижара шартномасини мазкур талабгор билан тузиш тўғрисида ижарага берувчига тавсия бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда таълим муассасалари ошхоналарини текин фойдаланишни белгилаш.
(35-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Танлов комиссияси қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказиладиган санада комиссия аъзоларининг тўлиқ қатнашишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказиш жараёнини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабларнинг ягоналигини ва танлов натижалари бўйича қарорлар қабул қилишнинг холисоналигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низом, бошқа қонунчилик талаблари бузилган, тил бириктириш ва танлов ўтказиш тартиб-қоидаларини бузадиган бошқа ҳолатлар аниқланган тақдирда танловни тўхтатиш;
(36-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларнинг ҳужжатлари ошкор этилмаслигини, шунингдек талабгорлар учун тенг шароитларни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорлар томонидан тақдим этилаётган аризани ва унга илова қилинаётган ҳужжатларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларни қабул қилиш журналини юритиш ҳамда ҳужжатларни сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар белгиланган тартибда тақдим этилмаган ҳолларда уларни қабул қилишни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган ҳужжатларни танлов комиссиясига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловни ташкил этиш, комиссия йиғилишлари тўғрисида комиссия аъзоларини хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов комиссияси мажлисининг баёнини расмийлаштириш ва унинг нусхасини белгиланган муддатларда талабгорларга, таълим муассасаси раҳбарларига ҳамда «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат унитар корхонасига тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Танлов ҳужжатлари жойланган конвертлар танлов комиссияси томонидан танлов ўтказиладиган кунда, танлов аъзоларининг барчаси қатнашган тақдирда очилади ҳамда ўрганиш натижаларига кўра танлов ғолиби эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорлар танлов ҳужжатлари жойланган конвертларни очишда иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Танлов комиссияси томонидан талабгорнинг ҳужжатлари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш тажрибаси (умумий овқатланиш соҳасидаги фаолияти);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларининг малакаси (ошпазлик йўналишида ўрта махсус ва касб-ҳунар маълумоти, ошпазларнинг касб маҳорати бўйича белгиланган тартибда малака оширганлиги ва сертификатга эгалиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятини ташкил этишнинг талабгорнинг ўз маблағлари, шу жумладан кредит ресурслари ҳисобига молиялаштириш билан таъминланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ресурслари ва ташкил этиладиган иш ўринлари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасалари ошхонасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича киритилиши мўлжалланган технологик жиҳозлари рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таомномаларнинг мавсумийлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашга қаратилганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Танлов комиссияси томонидан энг яхши танлов ҳужжатини тақдим этган талабгор танлов ғолиби деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Танлов ғолибини аниқлаш танлов комиссиясининг очиқ мажлисида қарор қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор танлов комиссияси аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда танлов комиссияси раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Танлов натижалари конвертлар очилган санадан бошлаб уч календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда танлов комиссияси мажлисининг баёни билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлиси баёнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов комиссиясининг таркиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорлар ва уларнинг таклифлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз бериш натижалари ва танлов комиссияси аъзоларининг қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғолибни танлашга асос бўлган шартлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлис баёни танлов комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади ва танлов комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси баёни танлов комиссияси котиби томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Танлов комиссияси котиби танлов якунлари бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида танлов ғолибини ва талабгорларни танлов натижалари тўғрисида хабардор қилади, уларга ўтказилган танлов натижалари тўғрисидаги тасдиқланган мажлис баёнини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ўтказилган танлов натижалари тўғрисидаги мажлис баёни расмийлаштирилгандан сўнг бир иш куни мобайнида тегишли «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат унитар корхонасига ва тегишли таълим муассасасига ижара шартномаси тузиш учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Танлов ғолиби ижара шартномасини тузишдан бош тортган ёки уни рад этган тақдирда, шунингдек ижарага олинмаган ёки ижара шартномаси бекор қилинган муассасалар учун танлов ушбу Низом талаблари асосида ўқув йили давомида ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Таълим муассасалари ошхоналарининг ижара шартномаси «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат унитар корхонаси (ижарага берувчи), талабгор (ижарага олувчи) ва таълим муассасаси (балансда сақловчи) ўртасида қонунчиликка мувофиқ тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара шартномасини бекор қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага олувчи томонидан ушбу мажбуриятларнинг бузилиши қонунчиликда белгиланган тартибда ижара шартномасини бекор қилиш учун асос ҳисобланади.
(48-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Таълим муассасаси ошхонасида озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни тайёрлаш ҳамда сақлашда сарфланадиган газ, сув ва электр энергияси учун тўловлар алоҳида ўрнатиладиган ҳисоблагичларнинг кўрсаткичлари асосида, ижарага олувчи ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Таълим муассасаси томонидан соғлом овқатланишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Таълим муассасалари ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган ҳомийлик хайриялари, овқатланиш учун тўланадиган тўловлар (кейинги ўринларда ошхона маблағлари деб аталади) ҳисобидан ошхона фаолиятини ташкил этиши мумкин.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Таълим муассасаси ошхонасида озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни тайёрлашда ҳамда уларни сақлашда сарфланадиган газ, сув, электр энергияси учун тўловлар алоҳида ўрнатилган ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларига мувофиқ ошхона маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Таълим муассасаси ошхонасида фаолият юритадиган ходимларга ҳақ тўлаш ошхона маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Таълим муассасаси раҳбари томонидан ошхона ходимларига ҳақ тўлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни тайёрлаш учун сарфланадиган озиқ-овқат хом ашёлари қиймати, коммунал тўловлар ҳамда рентабелликни ҳисобга олган ҳолда таомлар калькуляцияси тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Таълим муассасаси ошхонаси маблағларининг сарфланиши бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи таълим муассасасининг бухгалтерияси томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Озиқ-овқат маҳсулотларини ошхона маблағлари ҳисобидан харид қилиш бўйича шартномалар таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш мониторингини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳри халқ таълими бош бошқармаси, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳамда таълим муассасалари ваколатлари қуйидагилардан иборат:
(56-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан доимий мониторинг олиб бориш, жумладан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровномалар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг натижаларини ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари раҳбарлари ҳузуридаги йиғилишларда, таълим муассасаларининг педагогик кенгашларида муҳокама қилиб бориш;
(56-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим муассасаларида сифатли ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасалари ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя қилишнинг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Таълим муассасаларида ошхоналарда тайёрланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар сифатини ўрганиш бўйича комиссиялар (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таркиби таълим муассасасига бириктирилган ҳамшира, таълим муассасасининг соғлом овқатланишни ташкил этиш масалалари учун масъул ходими ва ўқувчилар ота-оналарининг вакилларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таълим муассасаси ошхонасида тайёрланаётган таомлар сифатини доимий равишда ўрганиб боради. Ўрганиш натижалари алоҳида юритиладиган махсус журналда қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар, таълим муассасаси ошхоналаридаги мавжуд технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар сифати юзасидан назорат ишлари олиб борилади.
(58-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб борилган назорат ишлари ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, шунингдек таълим муассасалари билан биргаликда муҳокама қилинади ва тегишли тадбирлар белгиланади.
(58-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 53-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 — 2020 йилларда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш, ошхоналарни ташкил этиш ва уларни жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
Масъул бажарувчилар
I. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ошхона ва буфетлари фаолиятини ташкил этиш
1.
Овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида ошхона ва буфетларни ташкил этиш, жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш бўйича белгиланган кўрсаткичларга мувофиқ равишда молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда манзилли дастурларни тасдиқлаш.
2016 йил 1 июлгача
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги
2.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхона ва буфетлари учун намунавий таомномаларни (ҳар бир таомнинг тайёрлаш технологиясини кўрсатиб ўтган ҳолда) тасдиқлаш.
2016 йил
август
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
3.
Замонавий тажрибалар асосида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ошпазларини малака ошириш курсларига жалб этиш чораларини кўриш.
2016 йил III чорагидан бошлаб доимий
Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ижарачи корхоналар билан ҳамкорликда
II. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишга доир тарғибот-ташвиқот ишлари
4.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, бунда:
ўқувчилар учун фойдали таомларни тайёрлаш усулларига, уларни истеъмол қилишнинг ижобий таъсирига;
овқатланиш режимига ва уларга амал қилинишига;
таркибида зарарли моддалар мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.
Жадвал асосида
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
5.
Умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида «Тўғри овқатланиш дарслари» таълим дастурини жорий этиш ва унда қуйидагиларни назарда тутиш:
ўқувчиларда саломатликнинг қадри ва уни мустаҳкамлаш зарурлиги тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш;
ўқувчиларни соғлом ҳаёт тарзи ва тўғри овқатланиш қоидалари билан таништириш;
ўқувчиларнинг ўз соғлиғига ғамхўрлик қилиши билан боғлиқ хулқ-атвор шаклларини ўзлаштиришлари, уларни тўғри овқатланишга доир миллий-маданий анъаналар билан таништириш асосий мавзу сифатида киритилишини таъминлаш.
2016 йил III чорак
Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
6.
Ўқувчилар, педагог ходимлар, ота-оналар томонидан соғлом овқатланиш қоидаларига амал қилиниши юзасидан билим ва кўникмаларни янада ривожлантириш бўйича давра суҳбатлари ўтказиб бориш.
Доимий
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
7.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш масаласини «Саломатлик сабоқлари», «Соғлом авлод асослари», «Соғлом оила асослари» дарслари орқали ўқувчилар онгига етказиш чораларини кўриш.
Жадвал асосида
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
8.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий семинарлар ўтказиш.
2016 — 2020 йиллар давомида,
ҳар йили сентябрь — декабрда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарорига 2а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2020 йилларда овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида ошхоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дона
Т/р
Ҳудудлар
2017 — 2020 йилларда ошхоналар ташкил этиладиган мактаблар сони
ташкил этиладиган ошхоналарни жиҳозлаш кўрсаткичлари, шу жумладан:
ўтириш ўринлари (тўплам)
музлатгич
сув қайнатгич
электр плита
идиш ювиш ванналари
ишлаб чиқариш столи
Республика бўйича
2630
13150
2630
2630
2630
2630
2630
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
254
1270
254
254
254
254
254
2.
Андижон
59
295
59
59
59
59
59
3.
Бухоро
83
415
83
83
83
83
83
4.
Жиззах
212
1060
212
212
212
212
212
5.
Қашқадарё
445
2225
445
445
445
445
445
6.
Навоий
127
635
127
127
127
127
127
7.
Наманган
130
650
130
130
130
130
130
8.
Самарқанд
590
2950
590
590
590
590
590
9.
Сирдарё
42
210
42
42
42
42
42
10.
Сурхондарё
210
1050
210
210
210
210
210
11.
Тошкент в.
245
1225
245
245
245
245
245
12.
Фарғона
209
1045
209
209
209
209
209
13.
Хоразм
24
120
24
24
24
24
24
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 232-сон қарорига 2б-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2020 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларида ишламаётган ошхоналарнинг фаолиятини ташкил этиш ва уларни қайта жиҳозлаш кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш