Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2016 20.08.2010 йилдаги 184-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш шарт-шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сонли «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон қарори билан тасдиқланган «Баркамол авлод йили» Давлат дастурининг ижросини таъминлаш ҳамда таълим муассасалари тарбияланувчилари, ўқувчи-талабаларининг соғлом овқатланиши тизимини тубдан яхшилаш, ошхона ва буфетларда санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шарт-шароитларни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тизимини яхшилаш чора-тадбирлари режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда «Умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари таълим олувчиларининг хавфсиз овқатланишини ташкил этишга доир санитария-эпидемиология талаблари»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларининг ошхона ва буфетлари учун харид этилаётган маҳсулотларнинг сифати, хавфсизлиги, етказиб берилиши, сақланиши, овқатларнинг тайёрланиши борасида санитария-гигиена қоидалари ва меъёрларига риоя этилиши устидан давлат санитария назоратини янада кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2010 йил сентябрь ойидан бошлаб таълим муассасаларида (олий таълим муассасалари бундан мустасно) овқатланишни ташкил этиш борасидаги фаолият фақат танлов асосида саралаб олинадиган юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилиш тартиби жорий этилсин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 297-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 591-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш ва тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабаларнинг сифатли ва хавфсиз овқатланишини таъминлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари таълим муассасаларида санитария-гигиена талаблари асосида рационал ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш, шунингдек соғлиқ учун зарарли бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари ҳақида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
184-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 184-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тизимини яхшилаш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№‎ Тадбирлар‎ Бажариш муддатлари‎ Масъул бажарувчилар‎
I. Норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш
1.‎ Республика бўйича мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари таълим олувчиларининг гигиеник талаблар асосида хавфсиз овқатланишини таъминлаш тўғрисида Республика Бош Давлат санитария врачининг қарорини қабул қилиш. бир ой‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги‎
2.‎ «Умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари таълим олувчиларининг хавфсиз овқатланишини ташкил этишга доир санитария-эпидемиология талаблари»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.‎ бир ой‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги‎
3.‎ Таълим муассасаларида сотилиши тақиқланадиган, таркибида ёш авлод соғлиғи учун зарарли моддалар бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини тасдиқлаш. ‎ бир ой‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги‎
4.‎ Таълим муассасалари ошхоналарида тайёрланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг таркиби (рецептураси)ни белгиловчи намунавий рўйхатни ишлаб чиқиш ва таълим муассасаларига етказиш.‎ бир ой‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги‎
5.‎ Таълим муассасаларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ўқувчиларнинг сифатли овқатланишини ташкил этиш юзасидан тегишли вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш, уларнинг ижросини қатъий назоратга олиш. ‎ ишлаб чиқиш — 1 ой,
‎ижроси — 2011 — 2015 йиллар
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎
II. Ошхона ва буфетлар моддий-техника базасини ва жиҳозланиш ҳолатини яхшилаш
6.‎ Таълим муассасалари ошхоналаридаги мавжуд технологик жиҳозларни хатловдан ўтказиш, уларни янгилаш бўйича 2011 — 2015 йилларга мўлжалланган ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш, мазкур мақсад учун талаб этиладиган маблағ миқдорини аниқлаб, босқичма-босқич молиялаштиришни таъминлаш. 2011 — 2015 йиллар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎
7.‎ Ошхона ва буфетлари мавжуд бўлмаган таълим муассасаларида босқичма-босқич овқатланиш шохобчаларини ташкил этиш чораларини кўриш. 2011 — 2015 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази‎
8.‎ Таълим муассасаларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захираси сақланадиган омборхоналар ташкил этиш ҳамда уларни совутгичлар ва бошқа тегишли ускуналар билан жиҳозлаш.‎ 2011 — 2015 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этувчи юридик шахслар (ижарачилар)‎
9.‎ Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва чет эл инвестицияларини жалб қилиш чораларини кўриш.‎ 2010 — 2015 йиллар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎
III. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш
10.‎ Давлат таъминотида бўлган таълим муассасалари (мактабгача таълим муассасалари, махсус мактаб-интернатлар, меҳрибонлик уйлари)ни ўз вақтида молиялаштириш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, санитария меъёрлари (СанПиН)нинг бажарилиши ва шу мақсадга ажратилаётган маблағларнинг ҳамда ота-оналар бадалларининг сарфланиши устидан назоратни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш. 2010 йил 1 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎
11.‎ Таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этган юридик шахслар билан табиий, экологик тоза, сифатли ва арзон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида туманларда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ва маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ҳамкорлигини йўлга қўйиш.‎ 2010 йил 1 сентябрдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси, «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси
12.‎ Давлат таъминотида бўлган таълим муассасалари (мактабгача таълим муассасалари, махсус мактаб-интернатлар, меҳрибонлик уйлари) учун харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб ҳудудий ҳокимликлар томонидан мақбуллаштириш. ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги, Ғазначилик, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎
13.‎ Давлат таъминотида бўлган таълим муассасалари (мактабгача таълим муассасалари, махсус мактаб-интернатлар, меҳрибонлик уйлари) учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид этиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришни енгиллаштириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш. 2010 йил Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги, Ғазначилик, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎
14.‎ Таълим муассасаларида сотилиши тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг савдога чиқарилмаслиги ижросини қатъий назоратга олиш. Доимий‎ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎
15.‎ Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан доимий мониторинг олиб бориш, натижалари юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш.‎ жадвал асосида‎ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий таъли? ва соғлиқни сақлаш бошқармалари‎
16.‎ Таълим муассасалари ошхона, буфетларида сотилаётган тайёр овқатларнинг сифати бўйича лаборатория назоратини таъминлаш, санитария қоидалари бузилиши натижасида турли касалликлар, жумладан юқумли ўткир меъда-ичак касалликлари ва овқатдан заҳарланиш хавфининг олдини олиш юзасидан қатъий чоралар белгилаш. 2010 йил 15 август Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
17.‎ Оммавий ахборот воситалари орқали таълим муассасаларида гигиеник талаблар асосида рационал ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш, соғлиқ учун зарарли бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари юзасидан кенг тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш.‎ жадвал асосида‎ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази‎
18.‎ Таълим муассасаларида инсон организми учун зарарли моддалар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг салбий оқибатларини «Саломатлик сабоқлари», «Соғлом авлод асослари», «Соғлом оила асослари» каби дарслар орқали ўқувчилар онгига етказиш, мазкур йўналишда ота-оналар йиғилишларида тушунтириш ишлари олиб бориш. жадвал асосида‎ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
19.‎ Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан республика бўйича ва Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда бошқа вилоятларда ҳудудий семинарлар ўтказиш. 2010 йил сентябрь — ноябрь Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 184-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида (кейинги ўринларда «таълим муассасалари» деб юритилади) соғлом овқатланишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ошхона, буфет, кафетерий, кафе (ёзги кафе), чойхона ва кичик ошхоналарда (кейинги ўринларда «ошхоналар» деб юритилади) белгиланган санитария-гигиена талабларига кўра овқатланишни ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом таълим муассасалари ҳудудлари доирасида фаолият юритувчи ошхоналарга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасаларининг талабалари (кейинги ўринларда «ўқувчилар» деб юритилади) соғлиғини ҳимоя қилиш, таркибида зарарли моддалар бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилишнинг олдини олиш таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг физиологик ёшига, мавсумга (ёз, қиш даврлари) қараб озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларни инобатга олган ҳолда уларнинг рационал овқатланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги ва сифатини кафолатлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар ўртасида овқатланиш билан боғлиқ юқумли касалликларнинг оммавий тарқалишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар ўртасида соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасалари ошхоналарида сотилиши тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилишнинг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ҳамда уларнинг арзон нархларда сотилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сақлашда санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига қатъий риоя этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Таълим муассасалари ошхоналарида Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ инсон соғлиғи учун зарарли моддалар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш қатъий тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Олий таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш мазкур муассасалар томонидан амалга оширилганда уларга нисбатан ушбу Низомнинг 6 — 22-бандлари қоидалари татбиқ этилмайди.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 297-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 591-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш танлов ўтказиш йўли билан юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари (кейинги ўринларда «юридик шахслар» деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Танловни ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш ишлари умумтаълим муассасаларида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси, олий таълим муассасаларида олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан тасдиқланадиган танлов комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Танлов комиссияси камида беш кишидан иборат таркибда умумтаълим муассасаларида халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудири, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида академик лицей ва касб-ҳунар коллежи директори, олий таълим муассасаларида олий таълим муассасаси ректори, туман (шаҳар) молия бўлими, Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ва таълим муассасаларининг вакилларидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим муассасаларида халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудири, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директори, олий таълим муассасаларида олий таълим муассасаси ректори танлов комиссиясининг раиси ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 261-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Танлов ўтказилиши ҳақида танлов ўтказилишидан камида бир ой олдин вилоят ёки туман (шаҳар) оммавий ахборот воситаларида эълон берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда давлат рўйхатидан ўтган, умумий овқатланиш бўйича камида олти ой давомида фаолият юритаётган, махсус моддий-техник базаси ва озиқ-овқат технологияси бўйича мутахассислари мавжуд бўлган юридик шахслар иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Танлов янги ўқув йили бошлангунга қадар ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов ҳар ўқув йили учун ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ижара шартномаси ва бошқа мажбуриятларни лозим даражада бажарган юридик шахслар билан келгуси йил учун шартнома муддати, танлов комиссияси қарорига асосан танлов ўтказмасдан узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома муддатини узайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Танловда иштирок этиш учун талабгорлар Танлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий овқатланишни ташкил этиш соҳасидаги фаолият, иш тажрибаси тўғрисида маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус моддий-техник база ва озиқ-овқат технологияси бўйича малакали мутахассислар мавжудлиги ҳақида маълумотнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Танлов комиссияси томонидан аризаларни кўриб чиқиш ариза тақдим этилган санадан бошлаб бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Танлов комиссияси аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича таклифни маъқуллаш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Танлов комиссияси томонидан маъқулланган талабгор билан шартнома тузиш ҳақида таълим муассасаларига хабар берилади ва комиссия қарори манфаатдор тарафларга ўн кун муддатда тақдим этилади (ёки алоқа воситалари орқали юборилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларининг, олий таълим муассасалари ректорларининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан доимий мониторинг олиб бориш ва натижаларини умумлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим муассасаларида сифатли ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш ҳақида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларида умумий овқатланиш қоидаларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Давлат мулкининг ижара шартномасини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Танлов комиссияси қарорига мувофиқ овқатланишни ташкил этиш шартлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган ижара шартномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ижара шартномаси ижарага берувчи (Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказлари), ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ижара шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага берилаётган давлат мулкининг таркиби ва қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара тўловининг ставкаси ва умумий миқдори, уни тўлаш шартлари ва муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкининг ҳолати ва ижарага берувчи уни ижарага олувчига бериши керак бўлган муддат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олувчи томонидан давлат мулкидан фойдаланиш, шу жумладан коммунал тўловларни ва бошқа фойдаланиш тўловларини тўлаш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома тўхтатилгандан кейин давлат мулкини қайтариш ҳолати ва тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олинган давлат мулкини тиклаш ва таъмирлаш бўйича мажбуриятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотлар ҳажми ва уларни ижарага берувчига тақдим этиш муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара шартномасини, шу жумладан ижара тўловларини тўлаш муддатлари бузилиши муносабати билан бекор қилиш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг жавобгарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ижара шартномасини бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома имзоланган вақтдан бошлаб, ижарага берилган мулкни ижарага берувчидан талаб қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага берувчи билан келишган ҳолда, унинг розилиги билан ижарага олинган мол-мулк таркибига унинг қийматини оширадиган ўзгартишлар киритишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олинган мол-мулкни реконструкция қилиш, кенгайтириш, техник жиҳатдан жиҳозлашга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ижарага олувчининг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олинган мол-мулк (бино, хона)дан мақсадли фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олинган мол-мулк (бино, хона) таркибига ўзгартириш киритиш, реконструкция қилиш ва техник жиҳозлашдан олдин ижарага берувчининг ёзма розилигини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон соғлиғи учун зарарли моддалар бўлган, сотиш тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотларини сотмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг овқатланишини ташкил этишда белгиланган санитария қоидалари ва меъёрлари бажарилишини тўлиқ таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар ўртасида овқатланиш билан боғлиқ юқумли касалликлар оммавий тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олинган ошхоналарда овқат тайёрлаш технологияси қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда таомлар тайёрлаш ҳамда хом ашё ва маҳсулотларнинг сифатли сақланишини таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олинган мол-мулк (бино, хона)дан фойдаланишда санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара шартномаси бўйича олинган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара шартномаси бўйича барча тўловларни ўз вақтида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара муддати тугагандан кейин ижарага берувчининг талабига кўра мол-мулк (бино, хона)ни ижарага берувчига белгиланган тартибда топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк (бино, хона)ни ижарага берувчининг рухсатисиз иккиламчи ижарага бермаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага олувчи томонидан ушбу мажбуриятларнинг бузилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижара шартномаси бекор қилинишига асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш таълим муассасаси маъмурияти ва тегишли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 293-модда; 2011 й., 25-сон, 261-модда; 2013 й., 45-сон, 591-модда)