25.09.2015 йилдаги КҚ-48-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишга, тадбиркорлик субъектларининг хўжалик ва молиявий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтиришга доир қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилишини назорат қилиш бўйича Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлик дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2015 йил 22 январда Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида сўзлаган нутқида ҳамда 2015 йил 23 январда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги, шунингдек 2015 йил 16 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлисидаги маърузаларида белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йилга ва келгуси йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурининг 7.4-бандини ижро этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишга, тадбиркорлик субъектларининг хўжалик ва молиявий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтиришга доир қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилишини назорат қилиш бўйича Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлик дастури тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сенат қўмиталари, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси мазкур Дастурда белгиланган вазифаларнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорликда ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Ф. Умаров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-48-III-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 25 сентябрдаги КҚ-48-III-сонли Қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишга, тадбиркорлик субъектларининг хўжалик ва молиявий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтиришга доир қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилишини назорат қилиш бўйича Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар

Муддат

Масъуллар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4725-сонли Фармонининг, 2015 йил 20 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини аҳоли, жумладан тадбиркорлик субъектлари вакиллари онгига етказиш мақсадида марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Сенат аъзолари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг таҳлилий мақолалар билан чиқишларини ташкил этиш

2015 йилнинг IV чораги

ва 2016 йил давомида

Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси (бундан буён матнда Сенат комиссияси деб юритилади), Сенатнинг Ахборот хизмати, Сенат қўмиталари, Сенат Девони, ҳудудларда фаолият кўрсатаётган сенаторлар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, улар ҳузуридаги Сенат комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳлар

2.

Хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишга, тадбиркорлик субъектларининг хўжалик ва молиявий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтиришга доир қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилишини назорат қилиш бўйича Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлигининг долзарб масалаларига бағишланган минтақавий семинарлар ўтказиш

2015 йилнинг IV чораги

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Сенат комиссияси, Сенат Девони, Сенатнинг Ахборот хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари

3.

Сенатнинг ялпи мажлислари муҳокамасига киритиладиган, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишга, тадбиркорлик субъектларининг хўжалик ва молиявий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтиришга доир қонунларнинг дастлабки тарзда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари тегишли доимий комиссияларида ўрганиб чиқилишини (уларда ҳудудий ва умумдавлат манфаатлари мутаносиблиги таъминланганлиги нуқтаи назаридан) таъминлаш

2015 йилнинг IV чораги ва
2016 — 2019 йиллар давомида

Сенат қўмиталари, Сенат Девони, Сенатнинг Ахборот хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, улар ҳузуридаги Сенат комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳлар

4.

Сенат қўмиталарининг иш режаларига мувофиқ хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатларининг, шунингдек тегишли давлат дастурларининг ижроси юзасидан ўтказиладиган назорат тадбирларига халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатларини фаол жалб этиш (жумладан, депутатларни тадбирларга тайёргарлик кўриш бўйича ишчи гуруҳлар таркибига киритиш йўли билан)

2015 йилнинг IV чораги ва
2016 — 2019 йиллар давомида (алоҳида режалар асосида)

Сенат қўмиталари, Сенат Девони,

Сенатнинг Ахборот хизмати

5.

Сенат қўмиталарининг иш режаларига мувофиқ хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатларининг, шунингдек тегишли давлат дастурларининг ижросини ўрганиш якунларини Сенат қўмиталари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлисларида муҳокама этиш

2015 йилнинг IV чораги ва
2016 — 2019 йиллар давомида (алоҳида режалар асосида)

Сенат қўмиталари, Сенат Девони, Сенатнинг Ахборот хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари

6.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 251-моддасига мувофиқ вилоят, туман, шаҳар ҳокимининг вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини муҳокама қилишга бағишланган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларида тегишли ҳудуддан сайланган �енаторларнинг иштирокини таъминлаш, ҳисоботлар юзасидан қабул қилинадиган қарорларда хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратиш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича ҳудудларда олиб борилаётган ишларга алоҳида баҳо берилишини таъминлаш

2016 — 2019 йиллар давомида
(ҳар йилнинг I чорагида)

Ҳудудларда фаолият кўрсатаётган сенаторлар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари

7.

«Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига тегишли ҳудудларда қонунийликнинг ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида ҳар йили тақдим этадиган ахборотларини муҳокама қилиш юзасидан қабул қилинадиган қарорларда тадбиркорлик субъектларининг хўжалик ва молиявий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш бўйича фаолиятга алоҳида баҳо берилишини таъминлаш

2016 — 2019 йиллар давомида
(ҳар йилнинг I чорагида)

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари (улар ҳузуридаги Сенат комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳлар), халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари

8.

Хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишга, тадбиркорлик субъектларининг хўжалик ва молиявий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтиришга доир қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилишини назорат қилиш натижалари юзасидан марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ҳамкорликда чиқишлар ташкил этиб бориш

2016 — 2019 йиллар давомида (мунтазам)

Сенат қўмиталарининг ҳудудларда фаолият кўрсатаётган аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, туман ва шаҳарлар Кенгашлари депутатлари, Сенат Девони, Сенатнинг Ахборот хизмати

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: заруриятга қараб мазкур Дастурга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 й., 9-сон)