ИЛОВА
|
Тадбир номи |
Бажариш муддати |
Ижро шакли ва натижалари |
Масъул ижрочилар |
Кутилаётган натижалар | |
|
I. Назорат-таҳлил фаолияти | |||||
|
1. |
Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган асосий йўналишларини сўзсиз бажариш мақсадида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари Тошкент вилоятидаги васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан ижро этилишини ўрганиш |
2008 йилнинг иккинчи чораги |
Қўмитанинг халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши билан қўшма мажлисини ўтказиш ҳамда қўшма қарор қабул қилиш |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан энг муҳим устувор йўналишларни белгилаб олишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш |
|
2. |
Ёшлар камол топиши, уларнинг ижодий салоҳияти қулф уриши учун қўшимча ҳуқуқий, ташкилий шароит ҳамда кафолатлар беришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Андижон вилоятида ижро этилишини ўрганиш |
2008 йилнинг учинчи чораги |
Қўмитанинг халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши билан қўшма мажлисини ўтказиш ҳамда қўшма қарор қабул қилиш |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
Ёшларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммолар вақтида ҳал этилишини таъминлайдиган қонунчилик базасини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш |
|
3. |
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексидаги ёшлар учун белгиланган қўшимча кафолатларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида вояга етмаганлар учун қулай меҳнат шароитларини яратишга доир нормаларнинг Қашқадарё вилоятида амалга оширилиши тажрибасини ўрганиш (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли бўлинмалари билан биргаликда) |
2008 йилнинг учинчи чораги |
Таҳлилий материаллар тайёрлаш, уларни Қўмитанинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳайъати билан қўшма мажлисида муҳокама этиш ҳамда тегишли қарор қабул қилиш |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
Меҳнатга оид муносабатларда вояга етмаган шахсларнинг кафолатлари бажарилиши ва ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш |
|
4. |
Ёшларнинг ҳуқуқларига оид қонун ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан кўчирмалар киритган ҳолда материаллар тўплаш |
2008 йил мобайнида |
Рисола чоп этиш |
Сенат қўмиталари ҳамда Сенат Девони |
Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш |
|
5. |
Аҳолини иш билан таъминлаш ва унинг фаровонлигини ошириш ҳудудий дастурларини амалга ошириш борасида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдида турган вазифаларни ҳал этишга доир тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида Қўмитанинг халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши билан қўшма мажлисини ўтказиш |
2008 йилнинг тўртинчи чораги |
Қўмитанинг халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши билан қўшма мажлисини ўтказиш ҳамда қўшма қарор қабул қилиш |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
Наманган вилоятида янги иш ўринлари барпо этиш, муайян тармоқларни ривожлантиришни рағбатлантириш ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш механизмини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш |
|
6. |
Монополизм кўринишларига қарши курашишга ҳамда рақобат муҳитини амалда шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан ижро этилишини ўрганиш |
2008 йилнинг тўртинчи чораги |
Қўмитанинг қарорини қабул қилиш |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
Иқтисодиётнинг монополлашув даражасини пасайтиришга, ишлаб чиқариш ҳажмлари кўламини кенгайтиришга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини ва рақобатбардошлигини оширишга, шунингдек маҳсулот баҳоси пасайишини таъминлашга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш |
|
II. Тадбирлар* | |||||
|
1. |
«Ёшлар йили» Давлат дастури қоидаларини кенг кўламда тушунтириш мақсадида сенаторларнинг касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари билан учрашувларини ташкил этиш ва ўтказиш |
2008 йил мобайнида |
Учрашувлар, лекциялар, давра суҳбатлари |
Сенаторлар |
Касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртлари талабаларининг «Ёшлар йили» Давлат дастурида назарда тутилган асосий йўналишлардан хабардорлик даражасини ошириш |
|
2. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 февралда бўлиб ўтган, 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузасининг асосий қоидаларини амалга оширишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари роли тўғрисидаги масалани дастурга албатта киритган ҳолда халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари доимий комиссиялари раислари учун туркум семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш |
2008 йилнинг биринчи чораги |
Семинарлар ўтказиш |
Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги, уларнинг минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги фаолияти мувофиқлаштири-лишини таъминлаш масалалари бўйича гуруҳ, қўмита раислари ҳамда Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар |
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, шунингдек 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устуворликлари моҳияти ҳамда аҳамиятини тушунтириш борасидаги амалий фаоллигини ошириш |
|
3. |
«Ёшларга оид сиёсат соҳасидаги дастурларни амалга оширишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ҳамда доимий комиссия-ларининг асосий вазифалари» мавзуида семинар-тренинг (ЮНИСЕФ минтақавий идораси билан биргаликда) |
2008 йилнинг биринчи чораги |
Семинар-тренинг ўтказиш |
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси |
Семинар-тренинг асносида олинган билимларни «Ёшлар йили» Давлат дастурида назарда тутилган асосий йўналишларни амалга оширишда татбиқ этиш |
|
4. |
«Қишлоқдаги ёшларни ишга жойлаштиришга доир вазифалар» мавзуида давра суҳбати (Сирдарё вилояти ёшлари вакиллари иштирокида) |
2008 йилнинг иккинчи чораги |
Давра суҳбати ўтказиш ва тавсиялар қабул қилиш |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
Қишлоқ ёшларини фаоллаштириш, уларни ишга жойлаштириш учун шароитлар яратиш |
|
5. |
«Ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг вазифалари» мавзуида семинар |
2008 йилнинг иккинчи чораги |
Семинар ўтказиш |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлашда, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда иштирок этиб келаётган вакилларининг ҳуқуқий маданияти даражасини ошириш |
|
6. |
«Иқтисодиётни эркинлаштириш ҳамда ҳозирги босқичда унинг барқарорлигини таъминлаш» мавзуида семинар |
2008 йилнинг учинчи чораги |
Семинар ўтказиш |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
Семинар иштирокчиларининг мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардан хабардорлик даражасини ошириш |
|
7. |
«Оила кодекси ёш оилада муносабатларни шакллантиришнинг ҳуқуқий асоси сифатида» мавзуида давра суҳбати |
2008 йилнинг учинчи чораги |
Давра суҳбати ўтказиш ва тавсиялар қабул қилиш |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш |
|
8. |
«Истеъдодли ёшларни тарбиялашда болалар ижодиёти марказларининг роли» мавзуида давра суҳбати (Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги болалар ижодиёти марказлари мисолида) |
2008 йилнинг тўртинчи чораги |
Давра суҳбати ўтказиш ва тавсиялар қабул қилиш |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
Болалар ижодиётини ривожлантириш ҳамда унинг ижодкор ёшларни тарбиялашдаги ролини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш |
|
9. |
«Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда давлатнинг барқарор ривож топишида ёшлар ролини ошириш масалалари» мавзуида конференция |
2008 йилнинг тўртинчи чораги |
Конференция ўтказиш ва тавсиялар қабул қилиш |
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси |
Ёшларнинг давлат қурилиши ҳамда мамлакатни модернизация этишдаги ролини ошириш ва фаоллигини кучайтиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш |