Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2014 йилга мўлжалланган иш режаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2014 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқлансин (илова қилинади).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 27 декабрь,
КҚ-108-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 27 декабрдаги КҚ-108-II-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2014 йилга мўлжалланган
ИШ РЕЖАСИ
I. Назорат фаолияти
Фарғона вилояти халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарорларининг ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.1, 1.2, 2.2, 4.1 ва 5.1-бандларига мувофиқ).
|
Йилнинг биринчи ярми |
Маҳаллий давлат ҳокимияти ижро этувчи органлари фаолияти, хусусан «Соғлом бола йили» Давлат дастурининг бажарилиши устидан депутатлик назоратини амалга ошириш борасида Тошкент вилояти халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг иш тажрибасини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши билан биргаликда, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.2, 2.2, 3.4 ва 5.2-бандларига мувофиқ).
|
Йилнинг иккинчи ярми |
II. Тадбирлар
Биринчи чорак
«Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва улар доимий комиссияларининг фаолиятини такомиллаштириш масалалари» мавзуида семинар (Қашқадарё вилоятида, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3, 3.1 ва 3.2-бандларига, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 1.1.1-бандига мувофиқ).
Иккинчи чорак
«Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сайловини ташкил этиш ва ўтказишнинг ҳуқуқий асослари» мавзуида семинар (Бухоро вилоятида, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3, 3.1 ва 3.2-бандларига мувофиқ).
Учинчи чорак
«Депутатлик назорати – минтақавий муаммоларни ҳал қилиш йўллари: «Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга ошириш мисолида» мавзуида давра суҳбати (Тошкент вилоятида, 2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3, 3.1 ва 3.2-бандларига, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 1.1.1-бандига мувофиқ).
Тўртинчи чорак
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлиги: қонунчилик ва амалиёт» мавзуида конференция (2010 йил 31 мартдаги маҳаллий Кенгашлар Ҳаракат дастурининг 1.3, 3.1 ва 3.2-бандларига, Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги Ҳаракат дастурининг 1.1.1-бандига мувофиқ).
Изоҳ: режага ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 12-сон, 402-модда)