25.02.2016 йилдаги 52-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2017
 LexUZ шарҳи
1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 28 февралдаги ПҚ-804-сон қарори билан ташкил этилган «Трансйўлқурилиш компанияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Компания деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Компания ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга амал қилади.
Амалга оширилиши учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб этиладиган фаолият турлари, ушбу Уставнинг 14-бандида кўрсатилган фаолият турлари бундан мустасно, Компания томонидан белгиланган тартибда тегишли лицензия олингандан кейин амалга оширилади.