Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ТРАНСЙЎЛҚУРИЛИШ» ДАВЛАТ КОМПАНИЯСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 февралдаги 52-сонли «Трансйўлқурилиш компанияси» давлат унитар корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 28 февралдаги ПҚ-804-сон қарорининг 3-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Трансйўлқурилиш» давлат компаниясининг ходимларнинг чекланган умумий сони 30 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 26 нафар бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 31 март,
55-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 мартдаги 55-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Трансйўлқурилиш» давлат компанияси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 101-модда)