08.05.1996 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
c) «солиқ» атамаси ушбу Битимнинг 2-моддасида айтиб ўтилган ҳар қандай солиқни англатади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланса, унинг мақоми қуйидагича белгиланади:
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс ҳисобланмаган шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, у юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган жойи жойлашган Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади. Бироқ бундай шахс фаолиятини самарали бошқариш жойи Аҳдлашувчи Давлатлардан бирида жойлашган бўлиб, унинг юридик шахс сифатида рўйхатга олинган идораси эса бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бўлса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бу шахс ушбу Битим мақсадларида қайси Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиб ҳисобланишига доир масалани ўзаро келишиб ҳал қиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
f) доимий фаолият жойини фақат (а) — (е) кичик бандларида айтиб ўтилган ва тайёргарлик ёки ёрдамчи тусдаги фаолият жамламаси натижаси бўлган доимий фаолият жойидаги барча ишларни ташкил этувчи фаолиятнинг ҳар қандай жамламасини амалга ошириш учун сақлаб туришни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. 1 ва 2-бандлар қоидаларидан қатъи назар, 5-банд татбиқ этиладиган мустақил мақомга эга бўлган агентдан бошқа шахс корхона номидан ҳаракат қилаётган бўлса, Ахдлашувчи Давлатда корхона номидан контрактлар тузиш ваколатига эга бўлиб, одатда буни амалга оширса, бу корхона ана шу давлатда ушбу шахс томонидан корхона учун амалга оширилган ҳар қандай фаолиятга нисбатан доимий муассасага эга ҳисобланади, ушбу шахснинг фаолияти 3-бандда белгиланишига кўра, доимий фаолият жойи орқали амалга оширилиши ушбу доимий фаолият жойини доимий муассаса деб, эътироф қилинишига асос бўлмайдиган фаолият билан чекланган ҳоллари бундан мустасно.
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан бевосита фойдаланиш, ижарага бериш ёки ундан бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланиш йўли билан олинган даромадга нисбатан қўлланилади.
4. 1 ва 3-бандлар қоидалари корхонанинг кўчмас мулкдан олинган даромадига ҳамда мустақил шахсий хизматлар кўрсатиш учун фойдаланиладиган кўчмас мулкдан тушадиган даромадларга ҳам татбиқ этилади.
2. 3-банд қоидаларига мувофиқ, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолиятини амалга оширса, у ҳолда бу корхона олиши мумкин бўлган фойда ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда ана шу доимий муассасага ўтказилади, фақат агар, муассаса айни бир хил шароитда айни бир хил фаолиятни амалга оширувчи ва доимий муассасаси ҳисобланувчи корхонадан мутлақо мустақил равишда фаолият олиб бораётган бўлса.
2. 1-банд қоидалари умумий фондда, қўшма корхоналарда ёки транспорт воситаларидан фойдаланадиган халқаро ташкилотларда иштирок этишдан олинган даромадларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
2. Аҳдлашувчи Давлат мазкур Давлатнинг корхонаси фойдасига фойда қўшса ва бу фойда тегишли тарзда солиққа тортилса, у ҳолда бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортиладиган фойда ва шу тарзда биринчи эслатилган Давлат томонидан қўшилган ва биринчи эслатилган Давлат корхонаси томонидан тўпланган фойдалар деб ҳисобланувчи фойда, агар икки корхона ўртасида вужудга келган муносабатлар икки мустақил корхона ўртасидаги муносабатлардек бўлса, бунда мазкур бошқа Давлат ушбу фойдадан олинадиган солиқ миқдорини мослаштиради, агар бундай мослаштирувни ана шу бошқа Давлат асосли деб ҳисобласа. Бундай мослаштирувни мазкур Битимнинг қоидаларига мувофиқ ҳолга келтиришни аниқлаш учун Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари зарур ҳолларда ўзаро маслаҳатлашувларни бошлашлари керак.
4. Ўз фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга ошираётган Аҳдлашувчи Давлат резиденти ҳисобланган компаниянинг фойдаси, 7-модданинг қоидаларига мувофиқ солиққа тортилганидан кейин, қолган суммага доимий муассаса жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда мазкур давлатнинг қонунчилигига мувофиқ солиқ солиниши лозим, бу солиқ ставкаси ушбу модданинг 2-бандида эслатиб ўтилганидан ошиб кетмаслиги керак.
3. 2-банд қоидаларига қарамай:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган, 6-моддада эслатиб ўтилган кўчмас мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадларга шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
4. 1-, 2- ва 3-бандларда санаб ўтилмаган ҳар қандай бошқа мол-мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадга мол-мулкини бегоналаштираётган шахс резиденти бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солинади. Бироқ юқоридаги жумлада эслатиб ўтилган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатдан олинган сармоя қийматининг ўсиши, агар сотиб олинган ва сотилган вақт орасидаги фурсат бир йилдан ошмаган бўлса, ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлат томонидан солиқ солиниши керак.
2. 1-банд қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширган касб хизматлари ёки бошқа мустақил фаолиятидан олган даромади, агар даромад эгаси бошқа Давлатда тегишли молиявий йилда бошланадиган ва тугайдиган ҳар қандай 12 ойлик даврда 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида турган бўлса, биринчи эслатилган Аҳдлашувчи Давлатдагина солиққа тортилади.
1. Мазкур Битимнинг 16, 18, 19 ва 20-моддаларининг қоидаларини хисобга олиб, ёлланма ишга нисбатан Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти оладиган иш ҳақи, маош ва бошқа шунга ўхшаш мукофотларга, агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат шу Давлатда солиқ солинади. Агар ёлланма иш шу тариқа амалга оширилса, шу муносабат билан олинган мукофотга шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солинади.
2. 1-банд қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилаётган ёлланма ишга нисбатан олаётган мукофотга фақат биринчи эслатилган Давлатда солиқ солинади, агар бунинг учун бир пайтнинг ўзида:
1. Мазкур Битимнинг 14 ва 15-моддалари қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шундай шахсий фаолияти туфайли оладиган даромадга шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Санъат ходими ёки спортчи амалга ошираётган шахсий фаолиятга нисбатан даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахсга ёзилса, мазкур Битимнинг 7, 13 ва 14-моддалари қоидаларига қарамай, ушбу даромадга санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
b) 1-банднинг (а) кичик бандидаги қоидаларга қарамай, агар, хизматлар бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилаётган бўлса ва мукофотни олувчи ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, агар у:
b) 2-банднинг (а) кичик бандидаги қоидаларга қарамай, агар жисмоний шахс шу Давлатнинг фуқароси ва резиденти бўлсагина, бундай пенсияга фақат шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солинади.
3. 15, 16 ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимияти амалга оширадиган тадбиркорлик ишлари билан боғлиқ хизматлар учун бериладиган мукофот ва пенсияларга нисбатан қўлланилади.
18-модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резидентига олдинроқ амалга оширилган фаолият учун тўланадиган пенсиялар ва бошқа шунга ўхшаш мукофотларга фақат шу Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. 10-модданинг 4-банди қоидаларига мувофиқ Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасага солиқ солиш ана шу бошқа Давлатда айнан шундай фаолиятини амалга ошираётган корхоналарни солиққа тортишдан кўра ана шу бошқа Давлатда ёмонроқ бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ахдлашувчи Давлатларнинг бири томонидан мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ олинган ҳар қандай ахборот ушбу давлатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ олинган ахборот сингари махфий ҳисобланади ҳамда фақат мазкур модданинг 1-бандида қайд этилган солиқларни баҳолаш ёки ундириш, мажбурий ундириш ёки суд таъқиби ёхуд ушбу солиқларга нисбатан даъволар бўйича қарорлар қабул қилиш ёки юқоридагиларни назорат қилиш билан шуғулланувчи шахслар ёки органларгагина (жумладан, судлар ва маъмурий органларга) ошкор этилиши мумкин. Бундай шахслар ёки органлар ушбу ахборотлардан фақат кўрсатилган мақсадлардагина фойдаланадилар. Улар бундай ахборотни очиқ суд мажлисида ёки суд қарорларида ошкор этишлари мумкин.
3. Ҳар қандай ҳолатда ҳам 1 ва 2-бандларнинг қоидалари Ахдлашувчи Давлатларга қуйидаги мажбуриятларни юклайдиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим:
4. Агар ахборот Ахдлашувчи Давлат томонидан мазкур модда қоидаларига мувофиқ сўралган бўлса, бошқа Ахдлашувчи Давлат ўз солиқ мақсадлари учун бундай ахборотга эхтиёж мавжуд бўлмаса ҳам сўралаётган ахборотни йиғиш бўйича ўзининг имкониятларидан фойдаланиши лозим. Аввалги жумлада назарда тутилган мажбурият 3-банд қоидаларига мувофиқ чекланиши мумкин, бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам, бундай чекловлар фақатгина ички манфаатлар мавжуд эмаслиги сабабли ахборот тақдим этишни рад қилиш учун Ахдлашувчи Давлатга ижозат берадиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
5. 3-банднинг қоидалари ҳар қандай ҳолатда ҳам бундай ахборот фақатгина банк, бошқа молия ташкилоти, номинал сақловчи ёхуд агент ёки ишончли бошқарувчи сифатида иштирок этаётган шахснинг мулкий ҳуқуқларига тааллуқли эканлиги сабабли Ахдлашувчи Давлатга ахборот тақдим қилишни рад этишга рухсат сифатида талқин қилиниши мумкин эмас
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ахдлашувчи Давлатлар ўзларига тегишли солиқ даъволарини ундиришда бир-бирларига ёрдам кўрсатадилар. Бундай ёрдам Битимнинг 1 ва 2-моддалари билан чекланмайди. Ахдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур моддани қўллаш тартибини ўзаро келишув йўли билан белгилайдилар.
5. Мазкур модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларидан қатьий назар, Ахдлашувчи Давлатлардан бирининг қонунчилигига мувофиқ, солиқ даъволарига нисбатан шундай даъвонинг хусусиятига кўра қўлланиши мумкин бўлган вақт чекловлари тақдим этилган ва устуворлик ушбу давлат томонидан мазкур модданинг 3 ёки 4-бандларида назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ даъвосига нисбатан қўлланилмайди. Шунингдек, Ахдлашувчи Давлатларнинг бири томонидан мазкур модданинг 3 ёки 4-бандларида назарда тутилган мақсадлар учун бошқа Ахдлашувчи Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ қабул қилинаётган солиқ даъвоси ушбу давлатда устуворликка эга эмас.
a) сўровнома 3-бандга мувофиқ юборилганда — биринчи айтилган давлатга тааллуқли, ушбу давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ундирилиши ҳамда шу пайтда ушбу давлатнинг қонунчилигига кўра унинг ундирилишига тўсқинлик қила олмайдиган шахс томонидан тўлаб берилиши лозим солиқ даъвоси ҳисобланмай қолса, ёки;
b) сўровнома 4-бандга мувофиқ юборилганда — кўрсатилган биринчи давлатга тааллуқли, уни ундириш учун ушбу давлат ўз қонунчилигига мувофиқ таъминот чораларини кўриши мумкин бўлган солиқ даъвоси ҳисобланмай қолса,