Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
1996 йил 14 мартда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Нидерландия Қироллиги Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро муҳофаза қилиш тўғрисидаги Битим;
1996 йил 28 мартда Ханой шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш тўғрисидаги Битим;
1996 йил 28 мартда Ханой шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати ўртасида даромадлардан икки томонлама солиқ олишга йўл қўймаслик ва даромад солиғи тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги Битим;
1996 йил 28 мартда Ханой шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
1996 йил 8 майда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида даромадлардан икки томонлама солиқ олишга йўл қўймаслик тўғрисидаги Битим;
1996 йил 8 майда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим.
2. Бош вазирнинг ўринбосарлари, Ташқи ишлар вазири Ўзбекистон Республикасининг кўрсатиб ўтилган халқаро битимлари бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 15 июль,
251-сон