05.02.2016 йилдаги 31-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.02.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «2015 — 2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 29 августдаги 251-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган шахсларнинг (беморларнинг) врачлар кўрсатмаларига ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ сифатли даволовчи овқатланиши ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 5 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 31-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида (кейинги ўринларда тиббиёт муассасалари деб аталади) овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг талаблари республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига ва республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг ўзини ўзи тўлиқ молиялаштириш шартларида фаолият кўрсатадиган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган шахсларнинг (беморларнинг) имтиёзли тоифасини даволаш харажатлари, шу жумладан овқатланиш харажатлари йўлланмалар (ордерлар) бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланадиган тиббиёт муассасаларига, уларнинг бўлимларига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тиббиёт муассасаларидаги овқатланиш нонушта, тушлик, тушликдан кейинги овқат ва кечки овқатланишдан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тиббиёт муассасаларида шахсларга (беморларга) нонушталар бепул берилади, уларга қилинадиган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тиббиёт муассасаларида овқатланиш учун (нонушталардан ташқари) ҳақ тўлаш шахснинг (беморнинг), унинг қариндошларининг ёки бошқа шахсларнинг, ташкилотларнинг, шу жумладан ҳомийларнинг ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт муассасаларида ҳомийларнинг маблағларини сарфлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади, агар тиббиёт муассасалари билан ҳомийлар ўртасида тузилган шартномаларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тиббиёт муассасаларида қуйидагилар овқатланиш учун ҳақ тўлашдан озод қилинадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича касалликларга чалинган шахслар (беморлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича шахслар (беморлар) тоифалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Беморларнинг шифохонада бўлиш чекланган муддатларининг тасдиқланган стандартлари бўйича реанимация тадбирлари ва интенсив терапияни талаб қилувчи касалликлари ва ҳолатлари барҳам топганда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш чоғида даволанишни давом эттиришаётган шахсларнинг (беморларнинг) овқатланиши учун ҳақ тўлаши ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тиббиёт муассасалари овқат блокларида ёки шартнома шартларида тиббиёт муассасалари буюртмаларига кўра овқатлар тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилотлар (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган ташкилотлар деб аталади) томонидан тайёрланган овқатлар қиймати бўйича овқатларга ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт муассасалари билан ихтисослаштирилган ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларда, ихтисослаштирилган ташкилотларнинг барча харажатлари ҳисобга олинган ҳолда, овқатларни сотиш қиймати назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Таъминотининг асосий манбаи бюджет маблағлари ҳисобланадиган тиббиёт муассасаларида уларнинг овқат блокларида овқатларни тайёрлаш билан боғлиқ бошқа (қўшимча) харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, пулли асосда тиббий хизматлар кўрсатувчи тиббиёт муассасаларида уларнинг овқат блокларида овқатлар тайёрлаш билан боғлиқ бошқа (қўшимча) харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда пулли асосда тиббий ёрдам кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари тушумлар ҳисобига қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Овқатланишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тиббиёт муассасаларида шахсларнинг (беморларнинг) овқатланиши ва мавжуд овқат блоклари базасида, улар бўлмаган тақдирда — ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган ташкилотлар белгиланган тартибда тиббиёт муассасалари томонидан тендер савдолари (танловлар) ўтказиш йўли билан овқат тайёрлаш учун жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тиббиёт муассасаларида даволовчи овқатланиш ташкил этилиши керак. Даволовчи овқатланишни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тиббиёт муассасаларида, ихтисослаштирилган ташкилотларда овқатларни тайёрлаш санитария қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига тўлиқ мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шахс (бемор) ёзма ариза асосида тиббиёт муассасаси томонидан тавсия этилаётган овқатланишни тўлиқ ёки қисман рад этиши мумкин. Бу ҳолда шахс (бемор) томонидан мустақил равишда ташкил этилган овқатланиш шифокорнинг парҳез бўйича кўрсатмасига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тиббиёт муассасаси овқатланишга муҳтож бўлган шахсларнинг (беморларнинг) ҳар кунги сони ҳисобини юритади, ушбу ҳисоб асосида овқатланишнинг ҳар қайси тури (нонушта, тушлик, тушликдан кейинги овқат, кечки овқат) учун алоҳида ҳар кунлик буюртманома тузилади. Буюртманома ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади ва кейинги ҳисоблашлар ва ўзаро ҳисоб-китоблар учун, шунингдек тиббиёт муассасаларининг ҳисоботларини тузиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан шартнома шартларида овқатланиш ташкил этилган тақдирда тиббиёт муассасаси таомнома ва буюриладиган таомлар миқдори юзасидан ҳар ҳафталик буюртманома тақдим этади. Буюриладиган овқатлар миқдорини аниқлаш шартнома шартларига мувофиқ ҳар куни амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Овқатланиш учун ҳақ тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Овқатланиш учун ҳақ тўлашга маблағларни қабул қилиш учун тиббиёт муассасалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги бўлинмаларида алоҳида ҳисоб рақамлари очадилар, уларга ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган манбалардан маблағлар тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Овқатланиш учун ҳақ тўлаш тиббиёт муассасаларининг кассаларига бевосита нақд пул билан ёки нақдсиз ҳисоб-китоблар бўйича ёхуд тиббиёт муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бўлинмаларидаги алоҳида ҳисоб рақамига тақдим этилган счётлар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қайси тўловдан кейин бевосита тиббиёт муассасаларининг кассаларига нақд пул билан ёки нақдсиз ҳисоб-китоблар бўйича овқат учун ҳақ тўлаган шахсларга (беморларга) ҳақиқатда амалга оширилган тўлов миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Шахс (бемор) шифохонага ётқизилаётганда унинг томонидан овқатланиш учун ҳақ тўлаш тиббиёт муассасасига жойлаштирилгунгача унинг шифохонада бўлишининг бутун муддати учун тўлиқ ёки қисман амалга оширилади, лекин у ҳисобланган сумманинг 50 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс (бемор) шифохонага ётқизилаётганда у овқатланиш учун ўзи тўлаган ҳақни тасдиқловчи ҳужжатни ёхуд тиббиёт муассасаси томонидан бериладиган овқатни рад этиши тўғрисидаги аризани тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бутун сутка давомидаги овқатланишнинг қиймати тиббиёт муассасаси бухгалтерияси томонидан, врачнинг парҳез овқат бўйича кўрсатмасини ҳисобга олган ҳолда, харажатлар калькуляцияси асосида ҳисоблаб чиқилади ва белгиланган тартибда тиббиёт муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутун сутка давомидаги овқатланиш қиймати тўғрисидаги ахборот стендлардаги ёки тиббиёт муассасасининг маъмурий биносидаги бошқа техник воситаларда кўринарли жойга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Даставвал тиббиёт муассасасида пул тўлаб овқатланишни рад этган шахс (бемор), шифохонада бўлишининг режалаштирилаётган даври учун олдиндан ҳақ тўлаган ҳолда, овқатланишга исталган вақтда буюртма бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Овқатланиш учун олдиндан қисман ҳақ тўланган тақдирда овқатланиш учун тўлиқ ҳисоб-китоб шахс (бемор) шифохонадан чиққунгача унинг томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Овқатланиш учун тўланган ҳақнинг фойдаланилмаган маблағлари тўловчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тиббиёт муассасаларида овқатланиш учун ҳақ тўланмаган, ҳақ тўлиқ миқдорда тўланмаган барча ҳолатларда шахс (бемор) шифохонадан чиққандан кейин овқатланиш учун ҳақиқий харажатлар суммаси шахсларнинг (беморларнинг) қарзларини тўлаш ҳисобига харажатларни қоплаш чораларини кўриш йўли билан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Нақд пул маблағларини тиббиёт муассасалари кассасига қабул қилиб олиш ва топшириш юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Озиқ-овқат маҳсулотларига харажатларни молиялаштириш тартиби, шунингдек унга риоя этилиши таъминланиши юзасидан назорат ва жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ овқатланиш учун ҳақ тўлашдан озод қилинган шахсларнинг (беморларнинг) овқатланишини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари тиббиёт муассасаларининг тегишли молия йили учун харажатларининг тасдиқланадиган сметалари доирасида, режалаштирилаётган койкалар фонди ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҳақиқий нархлардан келиб чиққан ҳолда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Тиббиёт муассасасида шахслар (беморлар)нинг овқатланишини ташкил этиш тартиби юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт муассасаларининг овқат блокларидан фойдаланилганда — тиббиёт муассасасининг раҳбари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган ташкилот жалб этилган тақдирда — тиббиёт муассасасининг раҳбари ва тегишли ихтисослаштирилган ташкилот раҳбари жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Овқатланиш учун тўланган ҳақни қабул қилишда юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

Шахсларни (беморларни) даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилувчи касалликлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. ОИВ касаллигини юқтирганлар (ОИТС).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Онкологик касалликлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Руҳий касалликлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юқумли касалликлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Гиёҳвандлик касалликлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Эндокринологик касалликлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Нурланиш касаллигига чалинган беморлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мохов касаллиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сифилис.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сил касаллиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш чоғида беморларнинг шифохонада бўлиши чекланган муддатларининг тасдиқланган стандартлари бўйича реанимация тадбирларини ва интенсив терапияни талаб этувчи касалликлар ва ҳолатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Даражасидан қатъи назар, камқонлик касаллигига чалинган ҳомиладор аёллар ва туққан аёллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: ушбу рўйхат тиббий ёрдам пулли асосда кўрсатиладиган тиббиёт муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (ўз маблағлари) ҳисобига молиялаштириш шартларида фаолият кўрсатувчи тиббиёт муассасаларига, уларнинг бўлимларига ёки палаталарига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинадиган шахслар (беморлар) тоифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. I ва II гуруҳ ногиронлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Болаликдан ногиронлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1941 — 1945 йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Байналмилалчи жангчилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ғирт етимлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ваколатли органларда ҳисобда турувчи ёлғиз пенсионерлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 18 ёшгача бўлган болалар, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Чақириқ комиссиялари хулосаларига кўра мудофаа ишлари бўлимларининг йўлланмалари бўйича 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган чақириқ ёшидагилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. 1 ёшгача боласи бўлган эмизикли оналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: ушбу рўйхат тиббий ёрдам пулли асосда кўрсатиладиган тиббиёт муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (ўз маблағлари) ҳисобига молиялаштириш шартларида фаолият кўрсатувчи тиббиёт муассасаларига, уларнинг бўлимларига ёки палаталарига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 31-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Даволаш-профилактика муассасаларини маблағ билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 2 декабрдаги 532-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 декабрдаги 532-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 5 сентябрдаги 344-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарорига 3-илованинг 23-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 21-модда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илованинг 15-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 22 июлдаги 204-сон қарорига 4-илованинг 2 ва 4-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 46-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони тўғрисида» 2014 йил 23 июлдаги 202-сон қарорининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 30-сон, 374-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 6-сон, 54-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 26.04.2022 й., 07/22/216/0343-сон; 20.09.2024 й., 09/24/585/0731-сон)