Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021 10.02.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2763
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори, 10.02.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2763
Кучга кириш санаси
15.02.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 10 февралда 2763-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон «Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-қ/қ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 31 декабрдаги 28-мҳ, 46, 61-қ/қ-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон «Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни (бундан буён матнда ўқувчилар деб юритилади) жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасидан (бундан буён матнда мактаб-интернат деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги муассасасига ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасаси (бундан буён матнда даволаш-профилактика муассасаси деб юритилади) — руҳий ва асаб тизими касалликлари ва уларнинг асоратлари, сил касаллигининг барча турлари ва даврларида даволаниш учун мўлжалланган шифохоналар ҳамда барча турдаги болалар санаторийлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги муассасаси (бундан буён матнда «Мурувват» интернат уйи деб юритилади) — Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногирон болалар учун давлат тиббий-ижтимоий муассасаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўқувчиларни мактаб-интернатдан даволаш-профилактика муассасаси ёки «Мурувват» интернат уйига ўтказиш мактаб-интернат педагогик кенгашининг қарорига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳузуридаги болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг (бундан буён матнда психологик-тиббий-педагогик комиссия деб юритилади) хулосасига кўра, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) розилиги билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мактаб-интернат раҳбарияти мазкур турдаги ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқишга лаёқати бўлмаган ўқувчиларни даволаш-профилактика муассасаси ёки «Мурувват» интернат уйига жойлаштиришга кўмаклашиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўқувчиларни мактаб-интернатдан даволаш-профилактика муассасасига ҳамда «Мурувват» интернат уйига ўтказиш бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ўқувчини мактаб-интернатдан даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўқувчининг ота-онаси ва мактаб-интернат раҳбарияти тиббий-ижтимоий реабилитацияга муҳтож ўқувчини ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг даволаш-профилактика муассасасига вақтинчалик ўтказиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўқувчини мактаб-интернатдан даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш учун унинг ота-онаси ўтказиш сабабларини, даволаш-профилактика муассасаси номини кўрсатган ҳолда мактаб-интернат директорига ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага боланинг ривожланиш тарихидан муфассал кўчирма ҳамда тиббиёт муассасаси даволовчи шифокорининг ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги хулосаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидаги ҳолларда мактаб-интернат раҳбарияти ота-оналарнинг ёзма розилигини олган ҳолда ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш чораларини кўриши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернат тиббиёт ходими томонидан ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш тўғрисида тавсия берилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий кўрик пайтида ўқувчининг физиологик ва жисмоний ҳолатида салбий ўзгаришлар аниқланиб, уни стационар шароитда даволаш лозим деб топилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ота-оналарнинг аризаси ёки ёзма розилигига асосан ушбу масала мактаб-интернатнинг педагогик кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Педагогик кенгаш қарорига асосан, мактаб-интернат директори психологик-тиббий-педагогик комиссияга тегишлилигига кўра қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг ривожланиш тарихидан муфассал кўчирма ҳамда тиббиёт муассасаси даволовчи шифокорининг ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернат тиббиёт ходимининг ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига ўтказиш тўғрисидаги тавсияномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчининг физиологик ва жисмоний ҳолатида салбий ўзгаришлар аниқланганлиги ҳақида тиббий кўрикдан ўтказган шифокорнинг хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тақдим этилган ҳужжатлар психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2519, 2013 йил 24 октябрь) мувофиқ кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига қабул қилиш учун ота-оналар ёки мактаб-интернат раҳбарияти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернат томонидан берилган ўқувчи таълим олаётган синф кўрсатилган маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернат томонидан берилган психологик-педагогик тавсифнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўқувчи даволаш-профилактика муассасасига қабул қилингач, унга касаллик тарихи очилади ҳамда шу кун ўқувчи даволаш-профилактика муассасасига ўтказилган кун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даволаш-профилактика муассасаси шу куннинг ўзида ўқувчининг ота-онасига ва мактаб-интернатга ўқувчининг даволаш-профилактика муассасасига қабул қилинганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўқувчининг даволаш-профилактика муассасасидаги даволаниш муддати тугаганидан сўнг унинг ота-онасига ёки мактаб-интернатга даволаш-профилактика муассасаси раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган синф журналидан кўчирилган баҳолаш қайдномаси ҳамда ўқувчининг даволаш-профилактика муассасасида даволанганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ўқувчини мактаб-интернатдан «Мурувват» интернат уйига ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўқувчининг ота-онаси ва мактаб-интернат раҳбарияти мактаб-интернатда таълим олишга лаёқатсиз, руҳиятида сезиларли нуқсонлар мавжуд бўлган, доимий тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож (этиологияси ҳар хил бўлган ўртача даражадаги ақлий заифлик (оғирлашган шакли), оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик ва ҳоказо) ногирон ўқувчиларни мактаб-интернатдан «Мурувват» интернат уйига ўтказиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўқувчини мактаб-интернатдан «Мурувват» интернат уйига ўтказиш учун унинг ота-онаси ўтказиш сабабларини, «Мурувват» интернат уйи номини кўрсатган ҳолда мактаб-интернат директорига ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага боланинг ривожланиш тарихидан муфассал кўчирма ҳамда тиббиёт муассасаси даволовчи шифокорининг ўқувчини «Мурувват» интернат уйига ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги хулосаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қуйидаги ҳолларда мактаб-интернат раҳбарияти ота-оналарнинг ёзма розилигини олган ҳолда ўқувчини «Мурувват» интернат уйига ўтказиш чораларини кўриши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернат тиббиёт ҳамда педагог ходимлари томонидан муассаса раҳбариятига ўқувчини «Мурувват» интернат уйига ўтказиш тўғрисида тавсия берилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий кўрик пайтида ўқувчининг физиологик ва жисмоний ҳолатида салбий ўзгаришлар аниқланиб, уни «Мурувват» интернат уйига ўтказиш лозим деб топилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ота-оналарнинг аризаси ёки ёзма розилигига асосан ушбу масала мактаб-интернатнинг педагогик кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Педагогик кенгаш қарорига асосан, мактаб-интернат директори психологик-тиббий-педагогик комиссияга тегишлилигига кўра қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг ривожланиш тарихидан муфассал кўчирма ҳамда тиббиёт муассасаси даволовчи шифокорининг ўқувчини «Мурувват» интернат уйига ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернат тиббиёт ҳамда педагог ходимларининг ўқувчини «Мурувват» интернат уйига ўтказиш тўғрисидаги тавсияномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчининг физиологик ва жисмоний ҳолатида салбий ўзгаришлар аниқланганлиги ҳақида тиббий кўрикдан ўтказган шифокорнинг хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тақдим этилган ҳужжатлар психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 2519, 2013 йил 24 октябрь) мувофиқ кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг ўқувчини «Мурувват» интернат уйига ўтказиш тўғрисидаги хулосасига мувофиқ ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. «Мурувват» интернат уйига ўтказиш учун мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқарилган ўқувчининг ота-онасига мактаб-интернат раҳбарияти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчининг мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчининг тиббий картаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернат томонидан берилган психологик-педагогик тавсифнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўқувчиларни «Мурувват» интернат уйларига қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйлари тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 6-сон, 60-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)