Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2017 14.04.2004 йилдаги 183-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2017
Ҳужжат 14.04.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ХИЗМАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқаруви республика органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ–3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ва гидрометеорология, табиий муҳит ифлосланиши даражаси устидан кузатиш олиб бориш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази («Ўзгидромет» маркази)га айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Ўзгидромет» марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология кузатишлари давлат тизимини, республика иқтисодиёти тармоқлари, аҳолиси ва қуролли кучларини гидрометеорологик таъминлашни ривожлантириш ва такомиллаштириш;

республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, корхоналар, муассасалар ва фуқароларни амалдаги ва кутилаётган гидрометеорология шарт-шароитлари ва иқлимнинг ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиши даражаси тўғрисидаги ахборот, хавфли ва стихияли гидрометеорология ҳодисалари пайдо бўлиши тўғрисидаги тезкор маълумотлар билан таъминлаш;

маълумотларнинг давлат гидрометеорология фондини ва табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотларнинг давлат фондини шакллантириш ва юритиш;

«Юза сувлар» бўлими бўйича сувларнинг давлат ҳисобини белгиланган тартибда юритиш, давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритиш бўйича барча ишларни мувофиқлаштириш, йўналтириш ва бирлаштириш;

қишлоқ хўжалик экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳолати, стихияли гидрометеорология ҳодисалари пайдо бўлиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва юза сувлар ифлосланиши устидан мунтазам кузатувларни ташкил этиш ва олиб бориш;

гидрометеорология тавсифлари учун кузатишлар олиб бориш, об-ҳавони, дарёларнинг сувлилигини, иқлимнинг ўзгаришини қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозлаштиришни яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш.

3. Белгилансинки, «Ўзгидромет» маркази шартномалар ва мажбуриятлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгидромет» марказининг ташкилий тузилмаси ва унинг ходимларининг умумий чекланган сони 15,5 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 14 нафар бўлган марказий аппарати 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгидромет» маркази бош директорига ходимларнинг белгиланган сони ва улар таъминоти харажатлар сметаси доирасида марказий аппарат тузилмаси ва штат жадвалига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзгидромет» маркази ходимлари учун бепул кийимбош билан таъминлаш, шунингдек бориш қийин бўлган станцияларнинг ходимларини бепул овқат билан таъминлашнинг мавжуд тартиби сақлаб қолинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 2004-2005 йилларда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг маблағлари ҳисобига идоравий агрометеорология постлари тикланишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзгидромет» марказининг гидрометеорология жараёнларига таъсир кўрсатиш бўйича ҳарбийлаштирилган бошқармани Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ихтиёрига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгидромет» маркази Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда дўлга қарши ишларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги низомни тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бўйича 2004 йил учун харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзгидромет» маркази билан биргаликда бир ой муддатда Давлат сув кадастри юритилишини ташкил этиш имконини берувчи юза сувлардан фойдаланиш ҳақида ҳисобот бериш шаклларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан биргаликда уч ой муддатда аэропортларнинг гидрометеорология станцияларидаги эскирган асбоб-ускуналар ва приборларни алмаштириш масаласини кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати тўғрисида» 1992 йил 9 мартдаги 110-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 7 майдаги 225-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 17-модда) қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
183-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 14 апрелдаги 183-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази («Ўзгидромет» маркази)нинг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 14 апрелдаги 183-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази марказий аппаратининг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 14 апрелдаги 183-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази («Ўзгидромет» маркази) Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш учун махсус вакил қилинган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгидромет» маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзгидромет» маркази тизимига гидрометеорология бўйича ҳудудий бошқармалар, Гидрометеорология илмий-текшириш институти, Тошкент гидрометеорология коллежи, «Ўзгидрометприбор» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология бўйича ҳудудий бошқармалар «Ўзгидромет» марказига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзгидромет» маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, гидрометеорология соҳасидаги халқаро шартномаларга ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзгидромет» маркази ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзгидромет» марказининг моддий-техника таъминоти ҳамда «Ўзгидромет» маркази тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш «Ўзгидромет» марказига ажратилган маблағлар доирасида давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзгидромет» маркази ва унга идоравий мансуб бўлган ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Ўзгидромет» марказининг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар «Ўзгидромет» марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология кузатишлари давлат тизимини, республика иқтисодиёти тармоқлари, аҳолиси ва қуролли кучларини гидрометеорологик таъминлашни ривожлантириш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, корхоналар, муассасалар ва фуқароларни амалдаги ва кутилаётган гидрометеорология шарт-шароитлари ва иқлимнинг ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиши даражаси тўғрисидаги ахборот, хавфли ва стихияли гидрометеорология ҳодисалари пайдо бўлиши тўғрисидаги тезкор маълумотлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларнинг давлат гидрометеорология фондини ва табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотларнинг давлат фондини шакллантириш ва юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Юза сувлар» бўлими бўйича сувларнинг давлат ҳисобини белгиланган тартибда юритиш, давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритиш бўйича барча ишларни мувофиқлаштириш, йўналтириш ва бирлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалик экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳолати, стихияли гидрометеорология ҳодисалари пайдо бўлиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва юза сувлар ифлосланиши устидан мунтазам кузатувларни ташкил этиш ва олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология тавсифлари учун кузатишлар олиб бориш, об-ҳавони, дарёларнинг сувлилигини, иқлимнинг ўзгаришини қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозлаштиришни яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзгидромет» маркази ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология ахборотини тўплаш, уни таҳлил этиш ва умумлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ердаги ва аэрологик гидрометеорологик кузатишлар тармоқларини, шу жумладан масофадан туриб зондлаш учун техник жиҳозлашни ривожлантириш, уларни ишлатиш ва уларни ишчи ҳолатда сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатишлар маълумотларини тўплаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш тизимини ташкил этиш ва уни ишчи ҳолатда сақлаш ҳамда тезкор гидрометеорология, иқлим хизматлари ва атроф муҳитга тегишли бўлган хизматлар кўрсатиш мақсадида уларни қайта ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик прогнозлаштириш моделлари ва тизимларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик ва иқлим маълумотлари миллий базасини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ва халқаро даражаларда илмий тадқиқотлар ва ишланмалар олиб бориш, гидрометеорология фанини замонавий технологиялар негизида ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли учун гидрометеорология ахбороти, прогнозлар ва огоҳлантиришлар шаклида хизматларнинг ҳар хил турларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги, авиация, миллий мудофаа ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун ижтимоий тезкор гидрометеорология хизмати кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосферанинг ифлосланиши, юза (табиий сув оқимлари), тупроқ ифлосланиши мониторинги ва фон мониторингини (маълумотларни тўплаш, уларни қайта ишлаш, таҳлил этиш ва ахборот тайёрлаш), атмосфера ифлосланиши даражаси прогнозини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқлим ўзгариши мониторингини таъминлаш ва унинг тахминий прогнозларини тақдим этиш, шунингдек унинг иқлимнинг ўзгаришига таъсири чоралари ва вариантларини баҳолашга ҳисса қўшиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метеорология, гидрометеорология ва агрометеорология приборлари ва қурилмаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш ва аттестациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли халқаро мажбуриятларни, шу жумладан Бутунжаҳон Метеорология Ташкилоти Конвенцияси, БМТнинг иқлимнинг ўзгариши бўйича конвенцияси, БМТнинг чўлга айланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш конвенцияси, ЮНЕСКОнинг халқаро гидрология дастури доирасида мажбуриятларни бажариш, дастурлар ва халқаро фаолиятда иштирок этиш воситасида миллий манфаатларга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутунжаҳон Метеорология Ташкилотининг Жаҳон об-ҳаво хизмати тизимида минтақавий метеорология маркази функцияларини бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзгидромет» маркази ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита ҳудудий бошқармалар ва ўзига идоравий мансуб ташкилотлар орқали ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «Ўзгидромет» марказининг ҳуқуқ ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзгидромет» маркази ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва давлат бошқаруви бошқа органларидан, корхоналар ва ташкилотлардан «Ўзгидромет» марказига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган гидрометеорология бўйича материалларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутунжаҳон Метеорология Ташкилоти ва Гидрометеорология бўйича Давлатлараро Кенгашда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ташкилотларнинг мутахассисларини эксперт сифатида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик шартномалари асосида ихтисослаштирилган гидрометеорология хизмати ишларини бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгидромет» маркази Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзгидромет» маркази, ўз ваколатлари доирасида, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгидромет» маркази, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўзгидромет» маркази ўзига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. «Ўзгидромет» маркази фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўзгидромет» марказига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Бош директор бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директор уч нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгидромет» маркази Бош директорининг ўринбосарлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгидромет» маркази Бош директори мақомига кўра вазирга, Бош директорнинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, Бош директорнинг ўринбосарлари — вазирнинг ўринбосарларига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бош директор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгидромет» маркази фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгидромет» маркази ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва «Ўзгидромет» марказига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, «Ўзгидромет» маркази тизимининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини, «Ўзгидромет» маркази фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги даражасини ҳамда ўзига қарашли бўлинмалар ва ташкилотлар ишини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгидромет» маркази тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгидромет» марказининг тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади, «Ўзгидромет» маркази марказий аппаратининг штат жадвалини, шунингдек «Ўзгидромет» маркази марказий аппарати, марказга қарашли бўлинмалар ва ташкилотларнинг харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгидромет» марказининг таркибий ва ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги низомларни, «Ўзгидромет» маркази тизимига кирадиган ўзига қарашли ташкилотларнинг низомлари (уставлари)ни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгидромет» маркази марказий аппарати ходимларини, «Ўзгидромет» маркази тизимига кирадиган таркибий ва ҳудудий бошқармалар ва ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳудудий бўлинмалар ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда «Ўзгидромет» маркази томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгидромет» марказининг вилоят бўлинмалари раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномаси бўйича «Ўзгидромет» марказининг Бош директори томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Ўзгидромет» марказини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 14 апрелдаги 183-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисида» 1993 йил 7 июндаги 271-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги «Гидрометеорология бош бошқармасининг бошлиғи» сўзлари «Гидрометеорология хизмати марказининг бош директори» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 2 октябрдаги 375–ф-сон фармойиши 1-бандидаги «Бошгидромет» бошқармаси» сўзлари «Ўзгидромет» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 11 апрелдаги 143-сон қарори 13-бандининг биринчи хатбошидаги «Бошгидромет» бошқармаси» сўзлари «Ўзгидромет» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 июлдаги 255-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 7-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди учинчи хатбошидаги «Бошгидромет» сўзи «Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 218–ф-сон фармойишининг 1-банди ва 2-банди биринчи хатбошидаги «Бошгидромет» бошқармаси» сўзлари «Ўзгидромет» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 12 июлдаги 549-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво бўшлиғидан фойдаланишга буюртма ва Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинларига хабарнома бериш тартибининг 3-бандидаги «Гидрометеорология бош бошқармаси» сўзлари «Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш ягона тизимининг идоралараро комиссияси ва бошқарув органлари тўғрисидаги низом 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Гидрометеорология бош бошқармаси» сўзлари «Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-банддаги «Гидрометеорология бош бошқармаси» сўзлари «Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17—19, 22, 28—30-бандлардаги «Гидрометеорология бош бошқармаси» сўзлари «Ўзгидромет» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-банддаги «Гидрометеорология бош бошқармасининг» сўзлари «Ўзгидромет» марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармасининг Давлат сув кадастрини юритиш бўйича функциялари» бўлимининг номи «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг Давлат сув кадастрини юритиш бўйича функциялари» деб номлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-банддаги «Гидрометеорология бош бошқармаси» сўзлари «Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37, 38, 41, 42-бандларидаги «Гидрометеорология бош бошқармасига» сўзлари «Гидрометеорология хизмати марказига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган 1999—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурини амалга ошириш тадбирларининг 2.12-бандидаги «Бошгидромет» бошқармаси» сўзлари «Ўзгидромет» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Чимён-Чорвоқ зонаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндошишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 10 мартдаги 83-сон қарорининг 6 ва 7-бандларидаги «Бошгидромет» бошқармаси» сўзлари «Ўзгидромет» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «1999—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларининг дастурини амалга ошириш масалалари тўғрисида» 2000 йил 9 октябрдаги 389-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Гидрометеорология бош бошқармаси» сўзлари «Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парник газлари эмиссиясини камайтириш миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича тадбирларнинг 3, 6, 8 ва 10-бандларидаги «Бошгидромет» бошқармаси» сўзлари «Ўзгидромет» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Ер мониторинги тўғрисидаги низомнинг 9-бандидаги «Гидрометеорология бош бошқармаси» сўзлари «Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган Тугатилаётган ёки бошқа идораларга берилаётган ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилаётган ташкилотлар ва корхоналар рўйхатининг 6-банди чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2002 йил 3 апрелдаги 111-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 4-сон, 19-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банднинг биринчи хатбошидаги «Гидрометеорология бош бошқармаси» сўзлари «Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-банднинг учинчи хатбошидаги «Гидрометеорология бош бошқармаси» сўзлари «Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга 1 ва 2-иловалардаги «Бошгидромет» бошқармаси» сўзлари «Ўзгидромет» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамасининг «2003—2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши барқарор ривожлантирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 1 августдаги 276-сон қарори 1-бандининг бешинчи хатбошидаги «Бошгидромет» бошқармаси» сўзлари «Ўзгидромет» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган 2003—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги Дастурида, А.2, А.3, А.4, А.5, А.6.1, Б.1, Б.2, В бандларидаги «Бошгидромет» бошқармасининг» сўзлари «Ўзгидромет» марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 декабрдаги 576-сон қарори билан тасдиқланган 2004 йил учун статистик ишлар Дастурида, «Бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан бажариладиган статистик ишлар» II бўлимдаги «Гидрометеорология бош бошқармаси» сўзлари «Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 179-модда; 2005 й., 7-сон, 59-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда)