Ҳужжат кучини йўқотган 06.09.2019 03.04.2002 йилдаги 111-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 06.09.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ ДАВЛАТ МОНИТОРИНГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сонли «Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «1999—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида» 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда атроф табиий муҳит ҳолатини, табиий ресурслардан фойдаланилишини кузатиш, атроф табиий муҳитни баҳолаш, унинг ифлосланиш даражасини прогноз қилиш ва салбий жараёнлар оқибатларини бартараф этиш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати юритилишини ахборот билан таъминлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази:
(2-банднинг биринчи хатбошси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низомга мувофиқ идоравий низомларни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва келишсинлар ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил охиригача Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг мониторинги дастурини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиб ўтилган Дастурни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатларни календарь йилга ажратиладиган умумий бюджет маблағлари доирасида маблағ билан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. CУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 3 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 3 апрелдаги 111-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш даражасини аниқлаш, унинг ҳолатини баҳолаш, салбий жараёнларни прогноз қилиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида бошқа антропоген фаолият таъсири ва табиий ресурслардан фойдаланиш туфайли атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши ва бошқа зарарли таъсирларга (жараёнларга) учраши мунтазам кузатиладиган ва тасдиқланган дастур бўйича бажариладиган тизим ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Атроф табиий муҳитнинг биотик ва абиотик қисмлари ҳамда табиий ресурслардан фойдаланиш, шунингдек табиий муҳитга таъсир кўрсатишнинг табиий, техноген ва табиий-техноген омиллари ва манбалари мониторинг объектлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши даражасини, шунингдек антропоген таъсирлар остида унда юз бераётган жараёнларни кузатишни ташкил этиш ва юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш ва прогноз қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унда юз бераётган салбий жараёнларнинг олдини олиш ва бартараф этишга доир тавсияларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, табиий ресурсларнинг давлат кадастрлари соҳасида давлат назоратини ахборот билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўтказилади ва у қуйидагилардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ифлосланиш манбалари мониторинги (эмиссия);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ифлосланиши мониторинги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер усти ва ер ости сувлари ифлосланиши мониторинги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли табиий-техноген жараёнлар мониторинги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ернинг ва ер устидаги экотизимнинг ифлосланиши мониторинги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фон мониторинги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги қуйидаги даражалар бўйича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика мониторинги (Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини қамраб олади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақавий мониторинг (физик-географик, маъмурий ва бошқа чегаралар билан чекланган ҳудудни қамраб олади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий (импакт) мониторинг (муайян табиий-техноген ва ландшафт-экологик комплекслар ҳудудини қамраб олади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги табиий муҳитнинг ҳолати устидан махсус ташкил этилган тизимли кузатишларни (пунктларда кузатиш, суратга олиш, текшириш, қидириш ва масофадан туриб кузатиш), ўзгаришларни аниқлаш, баҳолаш ва прогноз қилишни ўз ичига олади. Улар қуйидагилардан иборатдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатиш манбаларининг ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатишнинг физик, кимёвий ва биологик жараёнлари ва омиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосининг, ер усти ва ер ости сувларининг, тупроқнинг, ер устидаги экологик тизимлар ва геологик муҳитнинг ифлосланиш даражаси ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ҳолати ҳамда техногенез таъсир остида уларнинг ифлосланиши жараёнлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Атроф табиий муҳитнинг ҳолатини баҳолаш изчил кузатишларни (даврий ва жорий), ўзгаришларнинг йўналиши ва интенсивлигини умумлаштириш ва таҳлил этиш, олинган кўрсаткичларни атроф табиий муҳитнинг сифат ҳолати нормативлари билан таққослаш йўли билан ҳамда эҳтимол тутилган экологик зарарни ҳисобга олган ҳолда бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Атроф табиий муҳитнинг ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича тезкор маълумотлар, ахборотлар, прогнозлар ва тавсиялар тузилади ҳамда уларга ўзгаришларнинг, айниқса салбий ўзгаришларнинг динамикасини, йўналиши ва интенсивлигини тавсифловчи мавзули хариталар, жадваллар ва диаграммалар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқарув органларининг мониторинг тизимларини бирлаштириш асосида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат мониторинги бўйича ишлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг мониторинги дастури бўйича ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Атроф табиий муҳит объектлари мониторинги атроф табиий муҳит мониторингини юритувчи вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ягона методика бўйича амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ифлосланиш манбалари мониторинги ва ер усти экотизимлари мониторинги — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ифлосланиши, ер усти сувларининг (табиий сув оқимларининг), тупроқнинг ифлосланиши ва фон мониторинги — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази томонидан;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий сув оқимларидаги коллектор-дренаж сувлари сифати (минераллашиши) мониторинги — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерларнинг ифлосланиши мониторинги — Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан;
(12-банднинг бешинчи хатбошси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости сувлари ва хавфли геологик жараёнлар мониторинги — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳит санитария-гигиеник мониторинги — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атроф табиий муҳитнинг идоравий мониторинги фаолияти атроф табиий муҳит ҳолатининг ёмонлашишига олиб келаётган ёки олиб келиши мумкин бўлган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бошқарувчи органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларининг атроф табиий муҳит давлат мониторинги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
(12-банднинг тўққизинчи хатбошси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат мониторинги тизимида атроф табиий муҳитнинг ҳолати устидан назоратни амалга оширувчи вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тегишли хизматига атроф табиий муҳитнинг ҳолати тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотларни (ҳисоботлар, ахборотлар, даврий бюллетенларни) бепул беришади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва тегишли идоравий хизматлар манфаатдор корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга атроф табиий муҳит ҳолати тўғрисидаги махсус мақсадли ахборотни уларнинг сўровлари бўйича шартномавий асосда тақдим этишади, давлат дастурлари доирасида ўтказиладиган тадқиқотларни, шунингдек Ҳукумат сўровлари асосида таъминлаш ҳоллари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мониторинг бўйича ахборотларни умумлаштириш 2-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат ахборот-таҳлил маркази, шунингдек вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларининг идоравий ахборот-таҳлил бўлинмалари (хизматлари) томонидан амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қуйидагилар Давлат ахборот-таҳлил маркази томонидан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча идоравий ахборот тизимлари билан ахборот бўйича ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши даражаси ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни интеграциялаш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳитнинг мониторинги давлат дастурлари бажарилишини назорат қилиш, унга тузатишлар киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва умумлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар доирасида экологик вазият ўзгаришларини прогноз қилиш, антропоген фаолият туфайли табиий муҳитга етказиладиган зарарни баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатдан фойдаланишни бошқаришни, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва экологик назоратни ахборотлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва жамоатчиликни экологик вазият тўғрисида хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларининг идоравий ахборот-таҳлил бўлинмалари (хизматлари) Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган методика бўйича қуйидагиларни амалга оширадилар:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий экологик тизимлар ёки маъмурий-ҳудудий тузилмалар доирасида барча кузатиш ва назорат қилиш хизматлари билан ахборот бўйича ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий-ҳудудий тузилмалар ва табиий экологик тизимлар доирасида табиий муҳит, табиий ресурсларнинг аҳволи тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, ишлаш, таҳлил қилиш ва ахборот тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳитнинг мониторинги минтақавий (ҳудудий) дастури бажарилишини назорат қилиш, унга тузатишлар киритиш ва уни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий муҳит компонентларининг ўзгаришини прогноз қилиш ва ҳудудий тузилмалар доирасида экологик ҳалокатлар, фавқулодда экологик вазиятлар зоналарининг, шунингдек табиий муҳитдаги салбий ўзгаришлар вужудга келишининг олдини олиш тадбирларини ахборот билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кузатишларнинг муддатлари ва даврийлигига кўра атроф табиий муҳитнинг аҳволи тўғрисидаги ахборотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил давомида мунтазам равишда олинадиган ва атроф табиий муҳит объектларида рўй берадиган ўзгаришларни қайд қилувчи жорий ахборотга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиллар ва даврлар бўйича мунтазам равишда олинадиган табиий тусдаги даврий ахборотга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Табиий муҳит, техноген экологик тизимларнинг аҳволи ва табиий ресурслардан фойдаланиш устидан кузатишлар вақтида олинган жорий ахборотлар маъмурий-ҳудудий тузилмалар бўйича ҳамда алоҳида табиий комплекслар бўйича умумлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Даврий ахборот Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ахборот-таҳлил бўлинмалари (хизматлари) томонидан мониторинг бўйича жорий ахборот асосида умумлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот-таҳлил бўлинмалари (хизматлари) ҳар йили 1 мартдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларига минтақалар бўйича табиий муҳитнинг аҳволи тўғрисида ахборотлар (ҳисоботлар) тақдим этадилар, алоҳида хавфли ва йўл қўйилиши мумкин бўлган чегарадан ташқари жараёнлар аниқланган тақдирда тезкор (шошилинч) маълумотлар жўнатадилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Давлат ахборот-таҳлил маркази вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисоботлари асосида ҳар йили 15 апрелгача Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг аҳволи тўғрисидаги миллий ахборотни тузади ва нашр этади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимини юритиш ишлари бюджетдан маблағ билан таъминланадиган вазирликлар ва идоралар томонидан уларга календарь йил учун ажратилган умумий бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атроф табиий муҳит мониторинги бўйича давлатлараро ва халқаро дастурларни маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси томонидан бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тузиладиган битимлар ва шартномаларда белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимининг амал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги маълумотларини узатиш ва умумлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 7-сон, 49-модда; 2004 й., 15-сон, 179-модда; 42-сон, 446-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)