Ҳужжат кучини йўқотган 14.04.2004 07.05.1992 йилдаги 225-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.05.1992 йилдаги 225-сон
Кучга кириш санаси
07.05.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 14.04.2004
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ БОШ БОШҚАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 183-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Гидрометеорология хизматини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган..
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 7 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
225-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 7 майдаги 225-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Гидрометеорология бош бошқармаси («Бошгидромет») Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология тизимига раҳбарликни амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бошгидромет» гидрометеорология соҳасида тармоқлараро бошқарувни ва республиканинг бутун ҳудудида табиий муҳитнинг ифлосланиш даражасини кузатишни амалга оширади ҳамда унга топширилган фаолият соҳасининг аҳволи ва ривожланиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Бошгидромет» Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, мазкур Низом, гидрометеорология бўйича халқаро шартномалар асосида фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Бошгидромет» зиммасига қуйидагилар юклатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика халқ хўжалиги, аҳолиси ва мудофаасини гидрометеорологик таъминлаш, гидрометеорологик кузатишлар давлат тизимини ва табиий муҳитнинг ифлосланиши, унинг оқибатларини кузатиш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва халқ хўжалиги учун етказиладиган зарарни камайтириш, хавф ёки зарарнинг олдини олиш мақсадида фавқулодда вазиятларга олиб келувчи ёки жиддий зарар етказувчи стихияли гидрометеорологик ҳодисалар ва табиий муҳит ифлосланишининг экстремал юқори даражалари тўғрисида олдиндан огоҳлантириш тизимини амалга ошириш, шунингдек, офатлар, ҳалокатлар оқибатларини тезда бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик характеристикалар устидан кузатишларни амалга ошириш, об-ҳавони, дарёларда сувнинг оз-кўплиги, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини, иқлимнинг ўзгаришини узоқ муддатли ва қисқа муддатли прогноз қилишни яхшилаш, табиий муҳит ифлосланишининг мониторингини амалга ошириш ва такомиллаштириш, радиоактивлик ҳам шу жумлага киради, ионосферанинг ҳолатини, радио тўлқинларнинг тарқалиши шарт-шароитларини ўрганиш бўйича ишларнинг илмий техникавий даражасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйловлардаги ўсимликларнинг ҳолати, стихияли гидрометеорологик ҳодисаларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ, қуруқлик юза сувларининг ифлосланиши, унинг оқибатлари устидан мунтазам кузатишни ташкил этиш ва амалга ошириш, бу оқибатларни таҳлил этиш, ифлослантирувчи моддаларнинг чегаралар орасида кўчишини кузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик ахборот тўплашни амалга ошириш, уни таҳлил этиш ва умумлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органларини, корхоналар, муассасалар ва фуқароларни ҳақиқий ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар ва иқлимнинг ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги ахборот, фавқулодда вазиятлар юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган хавфли стихияли гидрометеорологик ҳодисалар, табиий муҳитнинг экстремал ифлосланиши тўғрисидаги шошилинч ахборот билан таъминлаш. Гидрометеорологик шароитларни, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражасини ўрганиш ва баҳолаш ишларини бажаришда «Бошгидромет» вазирликлар ва Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувининг бошқа органлари маълумотларидан фойдаланиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудидаги фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги, хавфли ва стихияли гидрометеорологик ҳодисаларнинг пайдо бўлиши, табиий муҳитнинг экстремал ифлосланиши тўғрисидаги, радиоактив ифлосланиш ҳам шу жумлага киради, шошилинч ахборот ва огоҳлантиришларни давлат бошқаруви органлари, фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиялар, фуқаро мудофааси органлари орқали етказиш, ҳақиқий ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар ҳамда иқлимнинг ўзгариши тўғрисидаги жорий ахборот аҳолига давлат бошқаруви органлари ва оммавий ахборот воситалари орқали бу органлар билан келишилган схема бўйича етказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Метеорология Ташкилотининг Халқаро об-ҳаво хизмати тизимида минтақавий метеорологик марказ вазифасини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик жараёнларга фаол таъсир кўрсатиш, вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажариладиган гидрометеорологик жараёнларга фаол таъсир кўрсатувчи ишларни давлат назоратига олиш ва уларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларни космик ва бошқа воситалар ёрдамида олинадиган табиий ресурслар тез ўзгарадиган параметрларининг узоқдан туриб олинган ўлчовлари маълумотлари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стихияли офатлар, саноат ҳалокатлари ва бошқа фавқулодда вазиятлар районларида ҳалокат-қутқариш ва тиклаш ишларини гидрометеорологик ахборот билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат йўли билан сувни ҳисобга олиш ва давлат сув кадастрларини юритишда белгиланган тартибда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий муҳитнинг ифлосланиши тўғрисида давлат гидрометеорология фонди маълумотларини ва давлат фонди маълумотларини юритиш, шунингдек, ахборотни марказлаштирилган ҳолда ҳисобга олиш ва ўз ваколати доирасида уни бу фондларнинг истеъмолчиларига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология, табиий муҳитнинг ифлосланиши ва унинг оқибатлари, гидрометеорологик жараёнларга фаол таъсир кўрсатиш ва уни назорат қилиш муаммолари бўйича фундаментал ҳамда амалий илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология ихтисоси бўйича радио операторлар ва ўрта малакали мутахассислар тайёрлаш, табиий муҳитнинг аҳволи, республика ҳудудидаги иқлим, агрометеорологик шароитлар ва сув ресурслари, табиий муҳитнинг ифлосланиши ва унинг оқибатлари тўғрисида илмий техникавий, илмий-амалий ва ўқув адабиёти тайёрлаш ва нашр этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
антропоген фаолиятнинг гидрометеорологик жараёнлар, иқлим, табиий муҳитга таъсирини таҳлил этиш ҳамда унинг зарарли оқибатларини бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқаруви бошқа органлари билан биргаликда халқ хўжалиги тегишли тармоқларининг гидрометеорологик таъминоти, табиий муҳитнинг ифлосланишини кузатиш ва уларни рўёбга чиқариш режалари ва схемаларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишнинг лойиҳалаштирилиши учун гидрометеорологик характеристикалар ҳисоб-китоблари услублари ва табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси бўйича меъёр ва қоидаларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш кучлари ва йирик халқ хўжалиги иншоотларини жойлаштириш схемаларини гидрометеорологик асослаш, техник-иқтисодий асослашлар ҳамда бундай иншоотларни қуриш ва қайта қуриш лойиҳалари экспертизасида белгиланган тартибда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик, гидрометеорологик ахборотларни, табиат ресурслари ахборотини олиш, тўплаш, қайта ишлаш ва тарқатишнинг услублари ва техник воситаларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатишлар, алоқа, гидрометеорологик ахборот ва табиий муҳитнинг ифлосланиши тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш ва тарқатишнинг техник воситалари тизимларини ривожлантириш ва улардан фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда гидрометеорологик асбоблар, аппаратлар ва кузатишнинг бошқа техник воситалари, шу жумладан, табиий муҳитнинг ифлосланишини кузатувчи воситалар, гидрометеорологик жараёнларга фаол таъсир кўрсатиш воситалари рўйхатини аниқлаш, шунингдек, ана шу асбоблар ва аппаратларга талабларни ишлаб чиқиш, кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси эҳтиёжлари учун ишлаб чиқаришда қатнашиш ва уларни тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик характеристикалар, табиий муҳитнинг ифлосланиши устидан кузатишларнинг давлат тизимида ўлчаш натижаларининг (радиоактив ўлчаш ҳам шу жумлага киради) замонавий техник даражаси, бирлиги ва таққосланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига қарашли ташкилотлар фаолиятини метрологик таъминлашнинг асосий қоидалари, меъёрларини стандартлаштиришни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метеорологик назорат олиб бориш, шу жумладан, метеорологик, гидрологик, агрометеорологик асбоблар ва қурилмаларни текшириш ва аттестациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология, иқлим ва унинг ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиши, атмосферанинг юқори қатламлари ва унинг озон қатламининг ҳолатини кузатиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бошгидромет» мутахассислари, муҳандис-техниклари ва бошқа ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруш даврида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бирлашган Қуролли Кучларини гидрометеорологик, геофизик ва радиометрик таъминлаш (ўз ваколати доирасида) ҳамда «Бошгидромет» ташкилотларини ана шу шароитларда ишлаш учун тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳарбий қисмларни комплектлаш бўйича ҳарбий-сафарбарлик ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бошгидромет» ташкилотларини ёпиқ режимда гидрометеорологик ва геофизик ахборот тўплаш, уларни қайта ишлаш ва беришга тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режимли-махфий ва шифрли ишларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Бошгидромет»га қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари, корхоналар ва ташкилотлардан «Бошгидромет» зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган гидрометеорология, гидрометеорологик ва бошқа геофизик жараёнларга таъсир кўрсатиш ва табиий муҳитнинг ифлосланиши бўйича материалларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик ахборот ва табиий муҳитнинг ифлосланиши тўғрисидаги ахборотдан фойдаланувчи корхоналар ва ташкилотларга уларни бошқа Истеъмолчиларга беришга рухсат этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат даражасидаги кузатиш пунктларини рационализациялаш ҳамда Гидрометеорология бўйича Давлатлараро Кенгаш билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гидрометеорологик станциялар ва постлар, давлатлараро ва халқаро даражада табиий муҳитнинг ифлосланишини кузатиш пунктларини ташкил этиш ва уларни тугатиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология бўйича Давлатлараро Кенгашда ва Халқаро Метеорология Ташкилотида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлган давлатлар, хорижий давлатлар мутахассисларини консультант сифатида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маблағлари, республика бюджети халқаро ва бошқа ташкилотлар, ҳомийлар, хусусий шахслар маблағлари ҳисобидан «Бошгидромет» мутахассисларини чет элга белгиланган тартибда хизмат сафарига юбориш ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлган давлатлар мутахассислари ва хорижий мутахассисларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика бюджети ҳисобидан амалга ошириладиган асосий ишлар билан бирга хўжалик шартномалари асосида ихтисослаштирилган гидрометеорологик хизмат кўрсатиш ишларини бажариш, белгиланган тартибда корхоналарнинг муассислари бўлиш, мазкур Низомда кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа хўжалик ва ташқи иқтисодий фаолиятни олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик тадбирлар (ишлар)ни амалга ошириш устидан идорадан ташқари назоратни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Бошгидромет»нинг ваколати доирасига қирувчи гидрометеорология ва табиий муҳит ифлосланишини кузатиш масалалари бўйича унинг кўрсатмалари вазирликлар ва Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувининг бошқа органлари, шунингдек, идоравий бўйсунишларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Бошгидромет» ўзига топширилган бошқарув соҳасига раҳбарлик қилишни бевосита Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология маркази (ГММ), Ўзбекистон Республикаси табиий муҳитнинг ифлосланишини кузатиш маркази (ТМИКМ), Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси вилоятларидаги гидрометеорология марказлари ва гидрометеорологик бюролар орқали амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Бошгидромет»га Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бошгидромет» бошлиғининг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат мақоми, моддий-маиший таъминоти, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитларига кўра «Бошгидромет» бошлиғи вазирга, бошлиқ ўринбосарлари — вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Гидрометеорология соҳасида давлат бошқаруви масалаларини ҳал этишни жамоа бўлиб ишлаб чиқиш, бу тармоқ фаолияти ва ривожланишининг энг муҳим масалаларини муҳокама қилиш учун «Бошгидромет»да ҳайъат тузилади. Унинг таркибига «Бошгидромет» бошлиғи, унинг ўринбосарлари лавозим бўйича кирадилар, шунингдек, Марказий аппарат айрим бўлинмаларининг, йирик муассасаларнинг раҳбарлари, етакчи мутахассислар ва олимлар кирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъатнинг шахсий таркиби «Бошгидромет» бошлиғининг тақдимига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат мажлислари заруриятга кўра, лекин ойида камида бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Бошгидромет» ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади, шунингдек, уларнинг низомлари (уставлари)ни тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Гидрометеорология соҳасида муҳим муаммоларни кўриб чиқиш учун «Бошгидромет» ҳузурида илмий-техника Кенгаши тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-техника Кенгаши таркибига Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувининг манфаатдор органлари вакиллари, илмий ва жамоатчилик вакиллари киришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-техника кенгашининг шахсий таркиби ва унинг тўғрисидаги Низом «Бошгидромет» бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Бошгидромет» юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга, Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.