18.02.2002 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро фойдали шарт-шароитларда ўзаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қулай шароитларни яратишга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш иккала давлатларнинг индивидуал ишчи ташаббуси ҳамда фаровонлигининг ўсишида рағбатлантиришини англаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Инвестиция» атамаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ киритган мулкий бойликларининг барча кўринишларини, хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни, ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кўчар ва кўчмас мулклар, шунингдек ипотека бўйича талабнома, ҳибсга олинган мулкка бўлган ҳуқуқ, гаров каби бошқа ҳар қандай мулкий ҳуқуқлар ва шу сингари ўзга ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) акциялар, бадаллар, облигациялар, қарз мажбуриятлари ва корхонадаги иштирокнинг ҳар қандай бошқа шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) иқтисодий бойликлар яратиш учун сарфланган пул маблағларига тааллуқли талабнома ҳуқуқлари ёки иқтисодий қийматга эга бўлган ҳар қандай фаолият учун талабнома ҳуқуқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан муаллифлик ҳуқуқи, саноат мулкига бўлган ҳуқуқ (патентлар, саноат намуналари ва моделлари маҳсулот белгилари, маҳсулот номлари каби) саноат мулкига бўлган ҳуқуқлар, шунингдек ноу-хау ва ишбилармон обрў-эътибор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун қонун ёки шартнома бериладиган ҳар қандай ҳуқуқ, шу жумладан табиий ресурсларни излаш, қазиш ва фойдаланиш учун концессиялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киритилган инвестицияланган ёки қайта инвестицияланган мулкий бойликлар шаклининг инвестицияларни қабул қилувчи давлат қонунчилигига мувофиқ ҳар қандай тарзда ўзгартирилиши уларни инвестиция сифатидаги характерига таъсир кўрсатмайди,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Инвестор» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ унинг фуқароси ҳисобланувчи жисмоний шахсни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ таъсис этилган ва бошқа давлатлар ҳудудида инвестицияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ҳар қандай юридик шахсни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Литва Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Литва Республикаси қонунчилигига мувофиқ унинг фуқароси ҳисобланувчи ёки у ерда доимий яшовчи жисмоний шахсни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Литва Республикаси қонунчилигига мувофиқ таъсис этилган ҳар қандай хўжалик субъектини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Даромадлар» атамаси инвестициялар натижасида олинган қийматларни, аммо нафақат уларни, хусусан: фойда, фоизлар, сармояларни ўсишидан келган даромадлар, дивидендлар, муаллифлик гонорарлари ва ўзга мукофотларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция ёки қайта инвестициялашдан олинган даромадлар ҳам инвестициялар каби ҳимоя билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ҳудуд» атамаси Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирига нисбатан ана шу Аҳдлашувчи Томоннинг суверен ҳудудини ҳамда шу Аҳдлашувчи Томон халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ ўз суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга оширадиган бошқа ҳар қандай маконни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Аҳдлашувчи Томон» атамаси, матн мазмунидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ёки Литва Республикасини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларини инвестицияларни амалга оширишда рағбатлантиради ҳамда ўз қонунчилигига мувофиқ бундай инвестицияларни қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Инвестициялар ҳимояси ва режими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторлари амалга оширган инвестицияларини доимо адолатли ва тенг ҳуқуқли режимини, шунингдек тўлиқ ҳимоя ҳамда хавфсизликни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳеч бири бир томонлама ёки камситиш чораларини қўллаш йўли орқали бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари амалга оширган инвестицияларни бошқариш, юритиш, фойдаланиш, эгалик қилиш ва тасарруф этишга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири режимлардан қайси бири қулайлигига боғлиқ равишда, бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари учун ўз инвесторларининг инвестициялари ёки исталган учинчи давлат инвесторларининг инвестициялари учун яратганидан кам бўлмаган қулай режим яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидаги ҳолларда, ушбу Битим қоидалари Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч бирини исталган учинчи давлат инвесторлари учун яратган афзалликлар, енгилликлар ёки имтиёзларни бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларига нисбатан татбиқ этишга мажбур этмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мавжуд бўлган ёхуд келгусида ташкил этиладиган божхона уюшмаси, умумий бозор, эркин савдо зонаси ёки минтақавий иқтисодий ҳамкорликнинг бошқа шакллари ёинки шу сингари бошқа ҳар қандай халқаро битим иштирокчиси бўлиш ёки кейинчалик иштирок этиши мумкин бўлиш ҳолларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мавжуд бўлган ёки келгусида тузиладиган икки томонлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик тўғрисида шартномалар ёки солиққа тортилишига оид ҳар қандай бошқа битимга аъзо бўлиш ҳолларида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Экспроприация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳеч бири бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторлари амалга оширган инвестицияларга нисбатан экспроприация қилиш, давлат мулкига айлантириш (бундан буён «экспроприция» юритилади) ва шундай оқибатларга олиб келадиган чораларни қўлламайди, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бундай экспроприация жамоат манфаатлари йўлида ва қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бундай экспроприация камситмаслик асосида амалга оширилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) кечиктиришсиз адекват ва самарали компенсация тўланса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди в) қисмида қайд этилган компенсация экспроприация қилинган инвестицияларнинг экспроприация қилинган вақтда ёки бундан аввал қандай ҳол юз берганлигига боғлиқ равишда, экспроприация қилиш тўғрисидаги қарор барчага овоза қилинган вақтда белгиланган бозор нархига мувофиқ бўлади. Бундай компенсация кечиктирилмасдан амалга оширилади ва экспроприация қилиш вақтидан бошлаб Лондон банклараро биржаси (ЛИБОР)нинг курси бўйича ҳисобланган фоизларни қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимнинг 8-моддасида кўзда тутилган ҳуқуқлари бузилмаган ҳолда, мулкий бойликлари экспроприация қилинаётган инвесторлар бундай экспроприация ва компенсациянинг ушбу моддада қайд этилган принциплар ҳамда экспроприацияни амалга оширувчи Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида, ўз ишларини экспроприация қилувчи Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли суд ёки бошқа ваколатли органи томонидан кечиктирмасдан кўриб чиқилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар, экспроприация қилаётган Аҳдлашувчи Томоннинг инвестицияларини ҳимоялаш тўғрисида тузган бошқа Битими қоидаларига мувофиқ инвесторларга компенсация тўланган бўлса, улар ушбу модданинг қоидаларига асосланган ҳолда талабнома тақдим этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Зарарларни тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг инвесторларига бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида уруш, фавқулодда ҳолат киритилиши, исён, қўзғолон ёки шунга ўхшаш бошқа воқеалар оқибатида зарар етказилганда, режимларнинг қайси бири қулайлигидан келиб чиққан ҳолда, бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз инвесторлари ёки исталган учинчи давлат инвесторларига яратганидан кам бўлмаган қулай режим яратади. Бу борада тўланадиган ҳар қандай компенсация кечиктиришларсиз амалга оширилади ҳамда тўсиқларсиз ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банд қоидаларидан қатъи назар, бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) инвестицияларини бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳарбий кучлари ёхуд ҳокимият идоралари томонидан бутунлай ёки қисман реквизиция қилиш, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) зарурият тақозо этган ҳолда, инвестицияларни бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳарбий кучлари ёхуд ҳокимият идоралари томонидан бутунлай ёки қисман нобуд қилиш оқибатида зарар кўрган Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг инвесторларига,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реституция берилади ёки ўз вақтида, айнан бир хил ва самарали компенсация тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ўтказишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялар билан боғлиқ тўловларини тўсқинликларсиз ўтказилишини кафолатлайди, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш учун сарфланадиган дастлабки сармоялар ва қўшимча қийматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сарфланган маблағнинг бутунлай ёки қисман тугатилиши натижасида олинган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) бевосита равишда инвестициялар билан боғлиқ бўлган заёмлар тўлови учун мўлжалланган қийматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ушбу Битимнинг 4 ва 5-моддалари қоидаларига мувофиқ бериладиган компенсациялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) инвестициялар муносабати билан унинг ҳудудида ишловчи хорижий ходимларга тўланадиган иш ҳақи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Пул ўтказиш инвестициялар амалга оширилган конвертирланадиган валютада ёки инвесторларнинг розилигига биноан, пул ўтказилаётган санада қўлланаётган алмаштириш курси бўйича исталган бошқа валютада ва ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томон белгилаган тартибга мувофиқ асоссиз кечиктиришларсиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари билан боғлиқ даромадларини ўтказиш учун исталган учинчи давлат инвесторлари амалга оширган инвестициялари билан боғлиқ даромадларини ўтказиш учун яратганидан кам бўлмаган қулай режимни яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модда қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири адолатли равишда ҳамда камситмаслик асосида солиқ солиш кредиторлар ҳуқуқини ҳимоялаш ёки бошқа қонунлар ва ҳуқуқий ҳужжатларни амалга ошириш билан боғлиқ чораларни қўллаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Суброгация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан биронтаси ёхуд унинг ваколатли органи («биринчи Аҳдлашувчи Томон») инвесторга суғурта контракти асосида ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон («иккинчи Аҳдлашувчи Томон») ҳудудида инвестицияларга тааллуқли тўловларни амалга оширган бўлса, иккинчи Аҳдлашувчи Томон:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) компенсация олган инвесторнинг қонунчилик ёки ҳуқуқий битишувлар бўйича барча ҳуқуқ ва талабномалари биринчи Аҳдлашувчи Томонга ўтишини, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) суброгация тартибига мувофиқ биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳам компенсация олган инвестор билан бир хил ҳажмда шундай ҳуқуқларни амалга ошириш ва шундай талабномалари қондирилишига эришиш ҳуқуқига эга эканлигини эътироф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Инвестициявий низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон билан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори ўртасида шу инвесторнинг инвестициялари борасида юзага келган ҳар қандай низо дўстона тарзда ҳал этилади. Инвестор ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томонга юзага келган низо ва унинг тафсилотлари баён қилинган ёзма хабарномани юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бундай низо ушбу модданинг 1-бандида қайд этилган ёзма хабарнома юборилган кундан бошлаб олти ой мобайнида дўстона тарзда ҳал этилмаса, исталган томоннинг илтимосига биноан ва инвесторларнинг хоҳишига кўра низо ҳал этиш учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала Аҳдлашувчи Томон ҳам 1965 йил 18 мартда Вашингтонда имзолаш учун очилган Давлатлар ва бошқа давлатларнинг фуқаролари ўртасидаги инвестициявий низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисидаги Конвенцияга қўшилган бўлса, инвестор, яраштириш ёки ушбу Конвенцияга асосан таъсис этилган Инвестициявий низоларни ҳал этувчи халқаро марказ (ИКСИД) қоидаларига мувофиқ арбитраж тартиботлари асосида арбитраж судида кўриб чиқиш учун ИКСИДга, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТнинг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси (ЮНСИТРАЛ)нинг арбитраж регламентига мувофиқ арбитраж тартибида кўриб чиқиш учун ad hoc арбитраж судига топширилади. Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига биноан ушбу қоидаларга тегишли тузатишлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Арбитраж судининг қарорлари ҳар иккала Томон учун ҳам тугал ва мажбурий ҳисобланади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон уларни тезда бажаради ҳамда ўз ҳудудида уларнинг самарали равишда бажарилиши учун зарурий чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хеч қайси Аҳдлашувчи Томон етказилган зарар учун суғурта контракти ёки кафолат асосида инвесторга тўлиқ ёки қисман равишда компенсация тўловлари амалга оширилганлиги ёхуд амалга оширилиши ҳимоя воситаси сифатида асосланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни талқин қилиш ва қўллашга тааллуқли, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ҳар қандай низо имкон қадар дипломатик каналлар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Аҳдлашувчи Томонлар низо юзага келган вақтдан бошлаб олти ой мобайнида муросага келолмасалар, исталган Аҳдлашувчи Томоннинг талабига кўра низони кўриб чиқиш учун арбитраж судига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундай арбитраж суди ҳар бир алоҳида ҳолат учун қуйидаги тарзда ташкил этилади. Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томондан арбитраж суди тўғрисида талабнома олган кундан бошлаб икки ой мобайнида ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан арбитраж суди аъзосини тайинлайди. Сўнгра бу арбитраж судининг икки аъзоси кейинги икки ой мобайнида учинчи давлат фуқароси бўлиши лозим бўлган арбитраж судининг учинчи аъзосини танлайди. Иккала Аҳдлашувчи Томоннинг мақулловига кўра арбитраж судининг учинчи аъзоси арбитраж судининг раиси этиб тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ушбу модданинг 3-бандида қайд этилган даврда арбитраж суди таъсис этилмаса, бошқа келишувлар мавжуд бўлмаган ҳолда, исталган Аҳдлашувчи Томон зарурий тайинловларни амалга ошириш хусусида Халқаро суд раисига илтимос билан мурожаат этиши мумкин. Башарти, Раис Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки бошқа сабабларга кўра қайд этилган вазифани бажара олмаса, зарурий тайинловлар Раис муовини томонидан амалга оширилади. Агар Раис муовини ҳам Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, ёки бошқа сабабларга кўра ушбу вазифани бажара олмаса, зарурий тайинловларни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томон ҳеч қайсисининг фуқароси бўлмаган, Халқаро суднинг юқори лавозимдаги аъзоси таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Арбитраж суди ушбу Битим қоидалари ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилган ҳолда, ўз иш тартибини белгилайди. Арбитраж суди кўпчилик овоз билан қарор қабул қилади. Арбитраж судининг қарорлари ҳар икки Аҳдлашувчи Томоп учун ҳам тугал ҳамда мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар бир томон арбитраж тартиботларидаги ўзининг арбитраж суди аъзоси ва вакиллари фаолияти билан боғлиқ харажатларни тўлайди, Раиснинг фаолияти учун сарфланадиган, шунингдек бошқа чиқимлар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тенг қопланади. Бироқ, Арбитраж суди ўз қарорда Аҳдлашувчи Томонлардан бири учун кўпроқ харажатлар белгилаши мумкин ва бундан қарор иккала Аҳдлашувчи Томон учун ҳам мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Қулайроқ шароитлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг қонунчилигига ёки ҳозирда мавжуд бўлган ёхуд кейинчалик халқаро ҳуқуққа мувофиқ қабул қилинадиган мажбуриятларга мувофиқ, бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларинг инвестициялари учун ушбу Битимга биноан яратиладиган режимдан кўра қулайроқ режим яратилиши кўзда тутилса, қулайроқ шароитлар татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг илтимосига биноан ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллаш масалалари юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай маслаҳатлашувларни ўтказиш учун зарур бўлган барча чораларни қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Битимнинг қўлланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим бир Аҳдлашувчи Томон инвесторининг ушбу Битим кучга киришидан аввал ва ундан сўнг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилган инвестицияларига нисбатан қўлланади. Бироқ, ушбу Битим кучга киришидан аввал юзага келган ёки юзага келиши мумкин бўлган инвестицияларга тааллуқли низоларга ёхуд у кучга киргунга қадар ҳал этилган ҳар қандай талабномаларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг қоидалари ер сотиб олиш, эгалик қилиш, фойдаланиш ва идора қилишга доир масалаларга нисбатан қўлланмайди. Бундай масалалар Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ тартибга солиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим кучга кираётган вақтда ёки у кучга киргандан сўнг исталган вақтда Аҳдлашувчи Томонларнинг ёзма равишдаги ўзаро розиликларига кўра ушбу Битимга ўзгартиш ёки қўшимчалар киритилиши мумкин. Бундай ўзгартиш ва қўшимчалар уларнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги тўғрисида Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларига ёзма хабарнома юборганларидан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Битимнинг кучга кириши амал қилиш муддати ва тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан унинг кучга кириши учун зарур бўлган барча давлат ички процедуралари бажарилганлиги тўғрисида охирги ёзма хабарнома юборилган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим ўн беш (15) йил муддатга тузилган. Шу муддат тугагандан сўнг Аҳдлашувчи Томонлардан биронтаси ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор этган санадан бошлаб ўн икки ой мобайнида у ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим амал қилишдан тўхтатилгунга қадар амалга оширилган инвестицияларга нисбатан 1 — 12 моддаларининг қоидалари кейинги ўн (10) йиллик давр мобайнида ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2002 йил 18 февралда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, литва ва рус тилларида тузилган, бунда барча матнлар бир хил кучга эгадир. Талқин қилишда фарқлар мавжуд бўлган ҳолда, рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)