Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2002 йил 18 февралда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида 2002 йил 18 февралда Тошкент шаҳрида имзоланган Конвенция;
2002 йил 18 февралда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;
2002 йил 19 февралда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 1-сон Баённома.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов Ўзбекистон Республикасининг ушбу ҳужжатларда назарда тутилган мажбуриятлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 24 март,
92-сон