Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.2018 09.03.1992 йилдаги 109-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 09.03.1992 йилдаги 109-сон
Кучга кириш санаси
09.03.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚИЗИЛ КИТОБИ» ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 декабрдаги 1034-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар ва ўсимликларнинг Қизил китоби — «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби»ни юритиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига юклатилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қизил китоб Ўзбекистоннинг ёввойи ҳайвонлари ва ўсимликларини сақлаб қолиш ва улардан оқилона фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун зарур бўлган бундай ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари (кенжа турлари, популяциялари)нинг аҳволи ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар мажмуидан иборат бўлиши керак.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 апрелдаги 149-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан биргаликда Қизил китобни юритиш билан боғлиқ ишларни маблағ билан таъминлаш тартибини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари ҳолатини таҳлил қилиш ва уларни Қизил китобга киритиш ёки ундан чиқариш ҳақидаги тавсияларни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузурида «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби»ни юритиш бўйича идоралараро комиссия тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Идоралараро комиссиянинг шахсий таркибини ва у ҳақдаги Низомни тасдиқласин. Идоралараро комиссиянинг тақдими бўйича ҳайвонлар ва ўсимликларни Қизил китобга киритиш ёки ундан чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан бошқа манфаатдор ташкилотлар билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатлараро ва Халқаро Қизил китобларга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликларнинг турлари, агар ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бу турлари республика ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаса ёки ўсса, «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби»га киритилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида Қизил китобга киритилган ҳайвонларни овлаш ва ўсимликларни йиғиштириб олиш ман этилсин, Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 апрелдаги 149-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган ҳайвонлар ва ўсимликларни, уларнинг инлари, тухумлари, мевалари, уруғларини, шу ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бўлаклари ҳамда ҳаёт фаолияти маҳсулотларини овлаш (йиғиштириб олиш), ташқарига олиб кетиш ҳамда Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликларга зарар етказадиган ҳайвонлар ва ўсимликларни олиб келиш фавқулодда ҳолларда ва фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг буюртмасига кўра Қизил китобнинг 10 йилда камида бир марта қайта нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат, кооператив, бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда фуқаролар Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликларнинг нобуд бўлиши ҳақидаги аниқланган барча ҳоллар ҳақида давлат табиатни муҳофаза қилиш органларига хабар қилишлари шарт, бундан ташқари ҳайвонларнинг оммавий нобуд бўлиши ёки оммавий касалланиши ҳоллари ҳақида эса зудлик билан ветеринария ва санитария назорати органларига хабар беришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби»га киритилган ҳайвонлар ва ўсимликларни ғайриқонуний овлаш ёки йўқ қилиш натижасида етказилган зарар миқдорини ундириб олиш учун қатъий баҳолар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССРнинг камдан-кам учрайдиган ва йўқолиб кетиши хавфи бўлган ҳайвон ва ўсимликлари турлари дафтари — «Ўзбекистон ССРнинг Қизил дафтари»ни таъсис этиш тўғрисида» 1978 йил 27 сентябрдаги 564-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (ЎзССР ҚТ, 1978 й., 9-сон, 33-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 9 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109-сон