Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қуйидаги қарорлари тасдиқлансин:
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2004 йил юзасидан ҳисоботи тўғрисида» 2005 йил 23 августда қабул қилинган қарори;
«Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2004 йилдаги ва 2005 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисида» 2005 йил 23 августда қабул қилинган қарори.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари Ф. МУҲИТДИНОВА
Тошкент ш.,
2005 йил 27 август,
77-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 8-сон, 284-модда)