Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси тўғрисида»ги 30-II-сонли Қарорига ўзгартишлар киритиш ҳақида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 22-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси тўғрисида»ги 30-II-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 3, 144-модда) иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисига кўриб чиқиш учун киритилсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари (М. Раджабова) зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 18 март,
158-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2011 йил 18 мартдаги 158-II-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси тўғрисида»ги 30-II-сонли қарорига киритилаётган ўзгартишлар
1. 1-банддаги «17 нафар сенатордан иборат таркибда» деган сўзлар «18 нафар сенатордан иборат таркибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси (М. Раджабова) зиммасига юклатилсин»;
3. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги 30-II-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси
ТАРКИБИ
|
Комиссия раиси | ||
| Раджабова Мавжуда Абдуллаевна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари |
|
Комиссия раисининг ўринбосарлари | ||
| Сафоев Содиқ Солиҳович | — | Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси |
| Хужамбердиев Мамазаир | — | Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси |
|
Комиссия котиби | ||
| Сидиков Дамир Лутфуллаевич | — | Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор |
|
Комиссия аъзолари: | ||
| Аимбетов Нагмет Каллиевич | — | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими раиси |
| Раджапов Маврутали Гапирович | — | «GM-Ўзбекистон» акциядорлик жамияти бош директорининг ўринбосари |
| Адизов Замир Нарзуллоевич | — | Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи директори |
| Эргашев Қурақбой Ялгашевич | — | Мирзачўл туманидаги «Пахтазор» қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи директори |
| Ибраимов Холбой | — | Навоий давлат педагогика институти ректори |
| Маткаримов Пахридин Жураевич | — | Наманган муҳандислик-педагогика институти ректори |
| Тошев Фармон Исхакович | — | «Зарафшон» газетаси бош муҳаррири |
| Бурханов Алишер Хаджимурадович | — | Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор |
| Арипова Шохида Рахматовна | — | Термиз шаҳар 4-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати директори |
| Каримов Холмурод Абдурахмонович | — | Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор |
| Қўрғонова Рахимахон | — | Бувайда педагогика коллежи директори |
| Хўжаниёзова Шакаржон Юсуповна | — | Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси |
| Назаров Тура Абдуллаевич | — | Шаҳрисабз тиббиёт коллежи директори |
| Абдурахимова Фарида Юлдашевна | — | Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси»; |
4. 2-илова:
1) 4-бандининг 5-кичик бандидаги «2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини» деган сўзлар «иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 5-бандидаги «ўринбосари» деган сўз «ўринбосарлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
3) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сенат Комиссияси раисининг ўринбосарлари Сенат Комиссияси томонидан белгиланадиган ваколатларни амалга оширадилар. Сенат Комиссияси раисининг ўринбосарларидан бири Сенат Комиссияси раисининг йўқлигида унинг вазифасини бажаради»;
4) 10-банддаги «ўринбосари» деган сўз «ўринбосарлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
5) 11-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сенат Комиссиясининг мажлислари Сенат Комиссиясининг раиси, у йўқлигида эса унинг ўринбосарларидан бири томонидан чақирилади»;
6) 12-банднинг:
биринчи хатбошисидаги «ўринбосари» деган сўз «ўринбосарлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «ўринбосари» деган сўз «унинг ўринбосарларидан бири» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 14-банддаги «Сенат Комиссиясининг раиси ва котиби» деган сўзлар «Сенат Комиссиясининг мажлисида раислик қилувчи ва Сенат Комиссиясининг котиби» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 3-сон, 89-модда)