18.09.2015 йилдаги 14-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.09.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасига мувофиқ, ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психиатрия ёрдами руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг руҳий соғлиғини 2000 йил 31 августдаги «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган асослар ва тартибда текширувдан ўтказишни, уларни профилактика қилишни, уларга ташхис қўйиш, уларни даволаш, парваришлаш ва тиббий-ижтимоий жиҳатдан тиклашни ўз ичига олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Руҳий ҳолати бузилган шахсларга психиатрия ёрдами кўрсатиш давлат томонидан кафолатланади ва қонунийлик, раҳм-шафқат, инсонпарварлик ҳамда инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш принциплари асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 2001 йил 11 майдаги «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида сил касаллигининг олдини олишга қаратилган ижтимоий, тиббий, санитария- гигиенага оид, эпидемияга қарши ва бошқа чора-тадбирларни амалга оширишнинг, шунингдек сил касаллигига чалинган беморларни аниқлаш, даволаш, диспансер кўригидан ўтказиш ва реабилитация қилишнинг ҳуқуқий асослари белгиланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилган қонунлар асосида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига 331 ва 332-боблари киритилган бўлиб, тегишинча шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш ҳамда шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги фуқаролик ишларини алоҳида иш юритиш тартибида кўриш белгиланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши ва судлар томонидан мазкур тоифадаги ишларни кўришда келиб чиқаётган масалаларни тушунтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларнинг эътибори шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш ҳамда шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги аризаларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилиш фуқарони малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатларидан бири эканлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27, 29-моддаларига мувофиқ, агар руҳий ҳолати бузилган шахсни фақат стационар шароитида текширувдан ўтказиш ёки даволаш мумкин бўлса, руҳий ҳолатнинг бузилиши эса оғир ва унинг ўзи учун ёки атрофидагилар учун бевосита хавф туғдириши, унинг ночорлиги, яъни асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда қондиришга лаёқатсизлиги, агар шахс психиатрия ёрдамисиз қолдирилгудек бўлса, руҳий ҳолати ёмонлашуви оқибатида унинг соғлиғига жиддий зарар етказилиши билан боғлиқ бўлса, уни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия муассасасига ётқизиш масаласи судлар томонидан ҳал қилиниши тушунтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стадионарда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги фуқаролик ишлари психиатрия муассасаси жойлашган ердаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари судловига тааллуқлилигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Назарда тутмоқ лозимки, шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги аризалар алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган ишлар жумласига киради ва ариза мазмун жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси ФПК 149-моддаси ҳамда 2971-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши лозим ва психиатрия муассасасининг раҳбари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги аризага шифокор психиатрлардан иборат комиссиянинг шахснинг психиатрия стационарига ётқизиш зарурлиги тўғрисидаги асослантирилган хулосаси илова қилиниши шартлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, шахснинг психиатрия стационарида бундан кейин бўлиши зарурлиги тўғрисидаги асослантирилган хулоса унинг стационарда ётиш муддатини узайтириш ҳақидаги аризага илова қилиниши лозимлиги судларга тушунтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Судларнинг эътибори ФПК 160-моддасида назарда тутилган ишни судда кўришга тайёрлаш бўйича ҳаракатлар билан биргаликда ушбу кодекснинг 2971-моддасида назарда тутилган аризани судда кўриб чиқиш учун зарур бўлган муддатда шахснинг психиатрия стационарида бўлиб туриши масаласини ҳал этишлари лозимлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, шахснинг психиатрия стационарида бўлиб туриши масаласи аризани қабул қилиш вақтида ҳал қилиниши ва ажрим тарзда расмийлаштирилиши ва ажримда шахсни психиатрия стационарида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар бўлиб туриши кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ушбу ажрими устидан хусусий тартибда шикоят ёки протест келтирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қоида шахсни ғайриихтиёрий тартибда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги фуқаролик ишларга ҳам тааллуқли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Судларга тушунтирилсинки, шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ишлар стационарга ётқизилаётган шахснинг қонуний вакили ва стационарга ётқизишнинг асослилиги тўғрисида хулоса берган комиссия таркибидаги шифокор психиатр, прокурор, шунингдек шахс ётган психиатрия муассасаси вакили иштирокида кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФПК 2972-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд мажлисига муассаса вакилининг узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги аризани кўриб чиқишга монелик қилмайди, бироқ суд унинг келишини шарт деб топиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай тоифадаги ишлар бўйича суд мажлиси суднинг биносида ёки иш ҳолатига кўра, психиатрия стационарида ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психиатрия стационарига ётқизилаётган шахснинг қонуний вакили тушунчаси ва доираси «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонунда белгиланганлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ, фуқаро ўзига психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўзи хоҳлаган вакилни таклиф этишга ҳақли. Вакилликни расмийлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахс ва қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсга психиатрия ёрдами кўрсатилишида уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки бошқа қонуний вакиллари, улар бўлмаган ҳолларда эса — ижтимоий таъминот ёки махсус таълим психиатрия муассасаси маъмурияти ҳимоя қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш якуни бўйича ФПКнинг 203 — 206, 219, 2973-моддаларига асосан ҳал қилув қарори чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 121-моддасида, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, диспансер ҳисобида турган ҳамда тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган шахс сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига суднинг ҳал қилув қарори асосида ғайриихтиёрий тартибда ётқизилиши белгиланганлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ариза ушбу муассаса тиббий комиссиясининг тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган мазкур шахсни ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш зарурлиги ҳақидаги хулосаси қабул қилинган кундан эътиборан бир сутка ичида берилади. Ариза судга шахс диспансер ҳисобида турган ёки даволанаётган ёхуд унинг яшаш (турган) жойидаги сил касаллигига қарши кураш муассасаси томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қонуннинг 122-моддасида, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлишининг давомийлик муддати олти ойгача этиб белгиланганлигига, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлиши муддати ушбу муассаса тиббий комиссиясининг хулосаси асосида суд томонидан олти ойгача узайтирилиши мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шахсни ғайриихтиёрий тартибда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги фуқаролик ишлари мазкур шахс диспансер ҳисобида турган ёки даволанаётган сил касаллигига қарши кураш муассасаси жойлашган ердаги ёки унинг яшаш (турган) жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари судловига тааллуқлилигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шахсни ғайриихтиёрий тартибда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги аризалар алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган ишлар жумласига киради ва ариза мазмун жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси ФПК 149-моддаси хамда 2975-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши лозим ва муассасанинг раҳбари томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги аризага ушбу муассаса тиббий комиссиясининг тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган мазкур шахсни ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш зарурлиги ҳақидаги хулоса илова қилиниши, хулосада даволаш ўтказиладиган муддат кўрсатилиши лозимлиги судларга тушунтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги аризага ушбу муассаса тиббий комиссиясининг шахс даволанишда бўлган муассасада ётиши муддатини узайтириш зарурлиги ҳақидаги хулосаси илова қилиниши, хулосада даволаш ўтказиладиган муддат кўрсатилиши лозимлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Судларга тушунтирилсинки, шахсни ғайриихтиёрий тартибда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ишлар мазкур шахс диспансер ҳисобида турган ёхуд даволанаётган сил касаллигига қарши кураш муассасасининг вакили — тиббий комиссияси аъзоси, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг вакили, шунингдек прокурор иштирокида кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, иши судда кўриб чиқилаётган шахс, агар унинг соғлиғи ҳолати имкон берса, суд мажлисига чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФПК 2976-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд мажлисига муассаса вакилининг — тиббий комиссия аъзосининг, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахс вакилининг узрсиз сабабга кўра келмаганлиги ишни кўриб чиқишга монелик қилмайди, бироқ суд уларнинг келишини шарт деб топиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Судларга тушунтирилсинки, шахсни психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриш учун қонунда белгиланган ўн кунлик муддат ҳамда шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ҳақидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриш учун қонунда белгиланган уч кунлик муддат иш қўзғатилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу муносабат билан фуқаролик ишини қўзғатиш, ишни судда кўришга тайёрлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш ва ишни судда кўришга тайинлашда судлар белгиланган муддатлардан келиб чиқишлари зарурлиги тушунтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида кўрсатиб ўтилган беморнинг ҳуқуқларидан келиб чиқиб, шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларида ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари ёпиқ суд мажлисида кўрилиши тушунтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФПКнинг 219-моддасига асосан судлар томонидан шахсни ғайриихтиёрий тартибда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарори устидан психиатрия стационарига жойлаштирилган шахс, унинг вакили, психиатрия муассаса раҳбари ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий равишда ёткизилган шахс, унинг вакили, сил касаллигига қарши кураш муассасаси раҳбари қонунда назарда тутилган тартибда шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларида ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари аризачидан ундирилмаслиги судларга тушунтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Судлар шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишларини кўришда Ўзбекистон Республикасининг «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонуни 28-моддасида ва «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 122-моддасида белгиланган муддатларга қанчалик риоя қилинганлигига алоҳида эътибор қаратишлари, бу борада аниқланган қонун бузилиши ҳолатларига ҳар доим ҳам ФПКнинг 19-моддасига асосан муносабат билдириб бориш чорасини кўришлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд раиси Ш. ГАЗИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Олий суд судьяси Д. КАМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 18 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-сон