18.09.2015 йилдаги 14-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддиманинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддиманинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддиманинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддиманинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддиманинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши ва судлар томонидан мазкур тоифадаги ишларни кўришда келиб чиқаётган масалаларни тушунтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларнинг эътибори шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш ҳамда шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги аризаларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилиш фуқарони малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатларидан бири эканлигига қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 30, 31-моддаларига мувофиқ, агар руҳий ҳолати бузилган шахсни фақат стационар шароитида текширувдан ўтказиш ёки даволаш мумкин бўлса, руҳий ҳолатнинг бузилиши эса оғир ва унинг ўзи учун ёки атрофидагилар учун бевосита хавф туғдириши, унинг ночорлиги, яъни асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда қондиришга лаёқатсизлиги, агар шахс психиатрия ёрдамисиз қолдирилгудек бўлса, руҳий ҳолати ёмонлашуви оқибатида унинг соғлиғига жиддий зарар етказилиши билан боғлиқ бўлса, уни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия муассасасига ётқизиш масаласи судлар томонидан ҳал қилиниши тушунтирилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига, сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги ишлар, суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган ишларга киради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Судларнинг эътибори, шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ишлар психиатрия муассасаси жойлашган ердаги суднинг судловига тааллуқли эканлигига қаратилсин (ФПК 317-моддасининг учинчи қисми).
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шахсни психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги аризада «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида кўрсатилган асослар кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага шифокор психиатрлардан иборат комиссиянинг шахсни психиатрия стационарига ётқизиш зарурлиги ёхуд шахснинг психиатрия стационарида бундан кейин бўлиши зарурлиги тўғрисидаги асослантирилган хулосаси илова қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд аризани қабул қилиш билан бир пайтда аризани судда кўриб чиқиш учун зарур бўлган муддатда шахснинг психиатрия стационарида бўлиб туриши масаласини ҳал этади (ФПК 317-моддасининг тўртинчи қисми).
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Судларга тушунтирилсинки, шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ишлар ўн кунлик муддатда стационарга ётқизилаётган шахснинг қонуний вакили ва стационарга ётқизишнинг асослилиги тўғрисида хулоса берган комиссия таркибидаги шифокор психиатр, прокурор, шунингдек шахс ётган психиатрия муассасаси вакили иштирокида кўриб чиқилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФПК 318-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд мажлисига муассаса вакилининг узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги аризани кўриб чиқишга монелик қилмайди, бироқ суд унинг келишини шарт деб топиши мумкин.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай тоифадаги ишлар бўйича суд мажлиси суднинг биносида ёки иш ҳолатига кўра, психиатрия стационарида ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психиатрия стационарига ётқизилаётган шахснинг қонуний вакили тушунчаси ва доираси «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонунда белгиланганлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ, шахс психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз хоҳишига кўра вакилни таклиф этишга ҳақли. Вакилликни расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсга психиатрия ёрдами кўрсатишда унинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни васий, вояга етмаган шахснинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни эса ота-онасидан бири ёки бошқа қонуний вакили амалга оширади.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш якуни бўйича ФПК 249 — 253, 319-моддаларига асосан ҳал қилув қарори қабул қилади.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 121-моддасида, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, диспансер ҳисобида турган ҳамда тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган шахс сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига суднинг ҳал қилув қарори асосида ғайриихтиёрий тартибда ётқизилиши белгиланганлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ариза ушбу муассаса тиббий комиссиясининг тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган мазкур шахсни ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш зарурлиги ҳақидаги хулосаси қабул қилинган кундан эътиборан бир сутка ичида берилади. Ариза судга шахс диспансер ҳисобида турган ёки даволанаётган ёхуд унинг яшаш (турган) жойидаги сил касаллигига қарши кураш муассасаси томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қонуннинг 122-моддасида, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлишининг давомийлик муддати олти ойгача этиб белгиланганлигига, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлиши муддати ушбу муассаса тиббий комиссиясининг хулосаси асосида суд томонидан олти ойгача узайтирилиши мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шахсни ғайриихтиёрий тартибда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ишлар мазкур шахс диспансер ҳисобида турган ёки даволанаётган сил касаллигига қарши кураш муассасаси жойлашган ердаги ёки унинг яшаш (турар) жойидаги суднинг судловига тааллуқлидир.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ариза ушбу муассаса тиббий комиссиясининг ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш зарурлиги ҳақидаги хулосаси қабул қилинган кундан эътиборан бир сутка ичида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даволаш муддати аризага илова қилинаётган хулосада кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларга тушунтирилсинки, шахсни психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриш учун қонунда белгиланган ўн кунлик муддат ҳамда шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ҳақидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриш учун қонунда белгиланган уч кунлик муддат ариза иш юритишга қабул қилинган ва иш қўзғатилган кундан бошлаб ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза шахс даволанишда бўлган муассаса тиббий комиссиясининг шахснинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш зарурлиги ҳақидаги хулосаси асосида берилади. Аризага илова қилиниши лозим бўлган хулосада даволаш ўтказиладиган муддат кўрсатилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Судларга тушунтирилсинки, шахсни ғайриихтиёрий тартибда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ишлар мазкур шахс диспансер ҳисобида турган ёхуд даволанаётган сил касаллигига қарши кураш муассасасининг вакили — тиббий комиссияси аъзоси, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг вакили, шунингдек прокурор иштирокида уч кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, иши судда кўриб чиқилаётган шахс, агар унинг соғлиғи ҳолати имкон берса, суд мажлисига чақирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФПК 322-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд мажлисига муассаса вакилининг — тиббий комиссия аъзосининг, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахс вакилининг узрсиз сабабга кўра келмаганлиги ишни кўриб чиқишга монелик қилмайди, бироқ суд уларнинг келишини шарт деб топиши мумкин.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида кўрсатиб ўтилган беморнинг ҳуқуқларидан келиб чиқиб, шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари ёпиқ суд мажлисида кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФПК 266-моддасининг 5-бандига мувофиқ судлар томонидан шахсни ғайриихтиёрий тартибда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ҳал қилув қарори устидан психиатрия стационарига жойлаштирилган шахс, унинг вакили, тегишлича психиатрия муассасаси ёхуд сил касаллигига қарши кураш муассасасининг раҳбари шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларга тушунтирилсинки, шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари аризачидан ундирилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Судлар шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишларини кўришда Ўзбекистон Республикасининг «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонуни 34 ва 36-моддаларида ва «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 122-моддасида белгиланган муддатларга қанчалик риоя қилинганлигига алоҳида эътибор қаратишлари, ишларни кўришда аниқланган қонун бузилиши ҳолларига хусусий ажрим чиқариш орқали (ФПК 275-моддаси) муносабат билдиришлари лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд раиси Ш. ГАЗИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Олий суд судьяси Д. КАМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 18 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-сон