18.02.2002 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккиёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни олдини олиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни олдини олиш тўғрисида Конвенция тузишни истаб, шунингдек икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
ҚЎЛЛАШ ДОИРАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
КОНВЕНЦИЯ ТАТБИҚ ЭТИЛАДИГАН СОЛИҚЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган даромад ва капитал солиқларига, уларнинг ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Даромад ва капитал солиқларига умумий даромаддан, умумий капиталдан ёхуд даромад ёки капиталнинг бир қисмидан, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлардан, шунингдек капитал қийматининг ўсишидан олинган даромадлардан ундириладиган солиқлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенция татбиқ этиладиган амалдаги солиқлар, хусусан қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) жисмоний шахсларнинг даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) мол-мулк солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Ўзбекистон солиқлари» деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Литвага нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи (juridiniu asmenu peino mokestis);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (fisiniu asmenu pajamu mokestus);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) кўчмас мулкдан олинадиган солиқ (nekilnojamajo turto mokestis);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iv) давлат капиталидан фойдаланадиган корхоналардан олинадиган солиқ (palukanos uz valstubinio kapitalo naudojima);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Литва солиқлари» деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Конвенция у имзоланган санадан сўнг ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритиладиган ҳар қандай бир хил ёки моҳиятан ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли қонунчиликларига киритилган ҳар қандай ўзгартишлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
УМУМИЙ ТАЪРИФЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция мақсадларида, агар матн мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва жуғрофий маънода ишлатилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, жумладан ҳудудий сувлари ҳамда осмон кенгликлари доирасида Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «Литва» атамаси Литва Республикасини англатади ва жуғрофий маънода ишлатилганда Литва Республикаси ҳудудини ҳамда Литва Республикасининг ҳудудий сувларига туташган ҳар қандай ҳудуд доирасида Литва Республикаси қонунчилигига мувофиқ ва халқаро ҳуқуққа биноан денгиз туби ва унинг ер ости ва табиий ресурсларига нисбатан Литва ҳуқуқи амалга оширилиши мумкин бўлган ҳудудни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «бир Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамалари матнга боғлиқ равишда Ўзбекистон ёки Литвани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компания ва шахсларнинг бошқа ҳар қандай уюшмасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «компания» атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» атамалари тегишлича бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остидаги корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остидаги корхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «халқаро ташиш» атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемасида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемасидан фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилиши бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «ваколатли орган» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Ўзбекистонга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисини ёки унинг ваколатли вакилини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Литвага нисбатан — Молия вазирини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «миллий шахс» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ширкат, ассоциация ва ҳар қандай бошқа тузилмани англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Конвенция Аҳдлашувчи Давлат томонидан ҳар қандай вақтда қўлланганида унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан бошқача маъно келиб чиқмаса, у ушбу Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан ана шу даврда ушбу Давлат қонунчилиги бўйича эга бўлган маънони англатади, ана шу Давлат солиқ қонунчилигига мувофиқ белгиланган ҳар қандай маъно ана шу Давлатнинг бошқа ҳуқуқ соҳаларида шу атама учун берилган маънодан устунлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
РЕЗИДЕНТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Аҳдлашувчи Давлат резиденти» атамаси ушбу Конвенция мақсадларида шу Давлат қонунчилиги бўйича ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиш жойи, бошқарув жойи ёки ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади. Бироқ, бу атама ушбу Давлатда фақат шу Давлатда жойлашган манбалардан ёки унда жойлашган мулкдан даромад олаётгани учун солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) у қайси Давлатда ўзи учун тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйига эга бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у ҳар иккала Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйга эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари яқинроқ бўлган (ҳаётий манфаатлар маркази) Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар унинг ҳаётий манфаатлар маркази жойлашган Давлатни аниқлаб бўлмаса, ёки Давлатлардан ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйига эга бўлмаса, у одатда яшайдиган Давлатининг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) агар шахс одатда ҳар иккала Давлатда яшаса ёки одатда уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у қайси Давлатнинг миллий шахси бўлса, ўша Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) агар у ҳар иккала Давлатнинг миллий шахси бўлса, ёки улардан ҳеч бириники бўлмаса, бунда Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бу масалани ўзаро келишув йўли билан ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ шахс, жисмоний шахсдан ташқари, иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу масалани ўзаро келишув йўли билан ҳал этишга ҳаракат қиладилар ва бундай шахсга нисбатан ушбу Конвенцияни қўллаш усулини белгилайдилар. Бундай келишув бўлмаганида эса, бу шахсга ушбу Конвенция имтиёзларидан фойдаланиш мақсадларида исталган Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
ДОИМИЙ МУАССАСА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция мақсадларида «доимий муассаса» атамаси корхонанинг тўлиқ ёки қисман тадбиркорлик фаолиятини олиб борадиган доимий фаолият жойини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Доимий муассаса» атамаси, жумладан қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқарув жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бўлим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) офис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) фабрика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) устахона; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) шахта, нефть ёки газ қудуғини, карьер ёки табиий ресурсларни қазиб оладиган ҳар қандай бошқа жойни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қурилиш майдончаси, қурилиш, монтаж, йиғув объекти доимий муассаса ҳисобланади, фақат шундай ҳолдаки, агар шундай майдонча, объект ёки фаолиятнинг давомийлиги 12 ойдан кўпроқ давом этса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, «доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) қурилмалардан шу корхонага тегишли товар ёки буюмларни сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларидагина фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шу корхонага тегишли товар ёки буюмлар захирасини сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларидагина ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) шу корхонага тегишли товар ёки буюмлар захирасини бошқа корхона томонидан фақат қайта ишлов берилиши мақсадларида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) доимий фаолият жойининг фақат товар ёки буюмлар сотиб олиш ёки ушбу корхона учун ахборот йиғиш мақсадларида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) доимий фаолият жойининг корхона манфатлари йўлида тайёргарлик ёки ёрдамчи мазмундаги ҳар қандай бошқа фаолиятнинг амалга ошириш мақсадларида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) доимий фаолият жойининг (а) — (е) кичик бандларида эслатиб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай комбинациялашуви учунгина бундай фаолият жойининг фаолияти ана шу комбинациялашув натижаси ва тайёргарлик ҳамда ёрдамчи тусда бўлган тақдирда сақлаб турилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1 ва 2-бандларнинг қоидаларига қарамай, 6-банд татбиқ этиладиган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс Аҳдлашувчи Давлатда корхона номидан иш юритса ва корхона номидан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлса ҳамда одатда шу ваколатни амалга оширса, бунда бу корхона ана шу Давлатда ана шу корхона учун ушбу шахс томонидан кўрсатилган ҳар қандай фаолиятга нисбатан доимий муассасага эга, деб ҳисобланади, фақат ушбу шахснинг фаолияти 4-бандда эслатиб ўтилган фаолият турлари билан чекланиб қолмаса, агар фаолият доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса, шу банднинг қоидаларига биноан бу доимий фаолият жойидан доимий муассаса ҳосил қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳдлашувчи Давлатда брокер, комиссионер ёки бошқа ҳар қандай мустақил мақомли агент орқали ана шу Давлатда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, корхона, бу шахслар ўзларининг одатдаги фаолияти доирасида ҳаракат қилишлари шарти асосида доимий муассасага эга, деб қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компанияни назорат қилса ёки назорат қилинса ёхуд ана шу бошқа Давлатда тижорат фаолиятини (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) амалга ошираётган бўлса, бу ҳол ўз-ўзидан бу компаниялардан ҳеч бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
КЎЧМАС МУЛКДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлатлардан бирининг резиденти томонидан бошқа Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан (жумладан, қишлоқ ёки ўрмон хўжалигидан олинадиган даромадлар) оладиган даромади ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенцияда «кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган ўша Давлат қонунчилиги бўйича белгиланган маънога эгадир. Ушбу Конвенциянинг кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган қоидалари ҳуқуқи ер устидаги мулкчиликка тааллуқли умумий қонунчиликнинг қоидалари билан белгиланган кўчмас мулкка тегишли бўлган чорва, қишлоқ ва ўрмон хўжалигига тегишли воситалари тарзидаги мулкни, ҳар қандай танлов ҳуқуқи ёки кўчмас мулкка эга бўлишнинг шундай ҳуқуқини, кўчмас мулк узуфруктини ва минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурсларнинг қатламларини қазиш учун товон сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки қайд этилган тўловлар ҳуқуқини ёки минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурслар қатламларини қазиш ҳуқуқини ўз ичига олади. Денгиз ва ҳаво кемалари кўчмас мулк сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки ҳар қандай бошқа шаклда фойдаланишдан олинган даромадга нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар компанияда акция ёки бошқа корпоратив ҳуқуқларга эга бўлган шахсга ана шу акция ёки корпоратив ҳуқуқлар компанияга тегишли бўлган кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берса, шундай ҳуқуқлардан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинган даромад кўчмас мулк жойлашган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1, 3 ва 4-банд қоидалари, шунингдек корхонанинг кўчмас мулкдан олган даромадларига ва мустақил шахсий хизматларни амалга оширишда фойдаланиладиган кўчмас мулкдан олган даромадларига ҳам қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАДЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар корхона ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошқа Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса, бир Давлат корхонасининг даромади ёки фойдаси фақат шу Давлатда солиққа тортилади. Агар корхона ўз фаолиятини юқорида айтилганидек амалга ошираётган бўлса, корхонанинг даромади ёки фойдаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин, аммо, фақат ана шу доимий муассаса фаолиятига тегишли бўлган қисмигина солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-банд қоидаларига мувофиқ, агар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага ҳисобланадиган фойда у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида амалга ошириб доимий муассаса ҳисобланган корхонадан мутлақо мустақил равишда иш кўриб олиши мумкин бўлган фойда каби ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда ана шу доимий муассаса фаолияти мақсадлари учун сарфланган харажатларни, жумладан доимий муассаса жойлашган Давлатда ҳамда унинг ҳудудидан ташқарида сарфланган бошқарув ва умум маъмурий харажатларни чегириб ташлашга йўл қўйилади. Аҳдлашувчи Давлат томонидан сарфланган, чегириб ташланишига рухсат берилган харажатлар фақатгина ана шу Давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ чегириладиган харажатларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага тегишли бўлган фойдани корхона оладиган умумий фойда миқдорини унинг турли бўлинмаларига пропорционал тақсимлаш асосида аниқлаш одатдаги амалиёт эканлигига қарамай, 2-банддаги ҳеч бир нарса, одатда қабул қилинганидек, бу Давлатга шундай тақсимлаш асосида солиққа тортиладиган фойдани аниқлашга халақит бермайди; бироқ тақсимлашнинг танланган усули шундай бўлиши лозимки, натижа ушбу моддада мавжуд бўлган тамойилларга мувофиқ келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Доимий муассаса томонидан корхона учун товар ёки буюмларнинг харид қилишигагина асосланиб доимий муассасага бирон-бир фойда ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аввалги бандлар мақсадларида доимий муассасага тааллуқли бўлган фойда, агар уни ўзгартириш учун салмоқли ва етарли сабаблар бўлмаса, ҳар йили бир хил услубда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар даромад ёки фойда, ушбу Конвенциянинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад турларини қамраб оладиган бўлса, мазкур моддаларнинг қоидаларига ушбу модда қоидалари таъсир этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
ХАЛҚАРО ТРАНСПОРТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири корхонасининг халқаро ташишларда денгиз ва ҳаво кемаларидан фойдаланиш натижасида олган фойдалари фақат шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банд қоидалари пульда, қўшма фаолиятда ёки халқаро ташкилотда транспорт воситаларини фойдаланиш бўйича иштирок этишдан олган фойдаларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
БИРЛАШГАН КОРХОНАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёхуд билвосита қатнашса, ёинки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ўша шахслар Давлатлардан бирининг корхонасини ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёхуд капиталида бевосита ёинки билвосита қатнашса,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ва ҳар қандай ҳолатда икки корхона ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мустақил корхоналар ўртасида яратиладигандан фарқли ўлароқ шароитлар вужудга келтирилса ёки белгиланса, унда улардан бирига ҳисобланиши мумкин бўлган, аммо шундай шароитлар натижасида унга ҳисобланмаган ҳар қандай фойда ана шу корхонанинг фойдасига ҳисобланиши ва мувофиқ равишда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қачонки, Аҳдлашувчи Давлат шу Давлат корхонаси фойдасига бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бўйича ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилган фойдани киритса - тегишли равишда солиққа тортса ва шу тариқа киритилган фойда биринчи эслатилган Давлат корхонасига, агар иккала корхона ўртасида вужудга келтирилган муносабатлар икки мустақил корхона ўртасидаги муносабатлар каби бўлганда ҳисобланадиган фойда бўлса, у ҳолда ана шу бошқа Давлат фойдадан ўзида олинган солиқ миқдорига тегишли зарур тузатишларни шу бошқа Давлат солиқ қонунчилигига асосан киритади. Бундай тузатишларни аниқлашда ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларига тегишлича эътибор қаратиш керак, зарур бўлса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзаро маслаҳатлашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
ДИВИДЕНДЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган дивидендлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай дивидендлар, шунингдек дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда, ана шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, агар дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унда шу тарзда олинган солиқнинг миқдори дивидендлар умумий миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу банд компаниянинг дивидендлар тўланадиган фойдасини солиққа тортилишига тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Дивидендлар» атамаси ушбу моддада қўлланганида, акциялардан ёки қарз талаблари ҳисобланмаган, фойдада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳуқуқлардан олинадиган даромадни, шунингдек фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган Давлатнинг қонунларига мувофиқ акциялардан олинадиган даромад каби худди шундай солиқлар орқали тартибга солинадиган бошқа корпоратив ҳуқуқлардан олинадиган даромадни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар дивидендларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган ҳолда, ана шу дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўз фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни у ерда жойлашган доимий базадан кўрсатса ва дивидендлар тўланадиган холдинг аслида шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, 1 ва 2-банд қоидалари қўлланмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатдан фойда ёки даромад олаётган бўлса, ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлат компания тўлаётган дивидендлардан солиқ олмаслиги мумкин, бунда дивидендлар ана шу бошқа Давлат резидентига тўланадиган ёки дивидендлар тўланадиган холдинг шу бошқа Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек ҳатто компаниянинг тўланаётган дивидендлари ёки тақсимланмаган фойда ана шу бошқа Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам компаниянинг тақсимланмаган фойдасидан солиқлар олинмайди,.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
ФОИЗЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган фоизлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай фоизлар, шунингдек улар ҳосил бўлган Аҳдлашувчи Давлатда, шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо фоизларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти жойлашган ўша Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар тўловчи билан фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасидаги, ёки улар иккаласи ва ҳар қандай бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида фоизлар миқдори тўловчи билан амалда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ортиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда, тўловнинг ортиқча қисмидан ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
РОЯЛТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бу роялтилар, шунингдек улар ҳосил бўладиган Аҳдлашувчи Давлатда, ана шу Давлатнинг қонунларига мувофиқ солиққа тортилиши мумкин, аммо, агар роялтиларнинг амалдаги эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бундай ҳолда, шундай тарзда ундириладиган солиқ роялтилар умумий қийматининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Роялти» ибораси ушбу моддада қўлланганида ҳар қандай адабий, санъат ва илмий асарларини, шу жумладан ҳамда радио ва телевидение учун кинофильмлар ҳамда ёзувлар, ҳар қандай патент, товар белгиси, чизма ёки моделлар, режа, махфий формула ёки жараёнлар учун муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки шу ҳуқуқдан фойдаланиш ҳуқуқи учун, ёки саноат, тижорат, илмий асбоб-ускуналардан фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқи учун ёки саноат, тижорат ёки илмий тажрибага мансуб ахборот учун мукофот тарзида олинадиган ҳар қандай кўринишдаги тўловларни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар роялтиларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлиб, роялти ҳосил бўлаётган бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва роялти тўланаётган ҳуқуқ ёки мулк шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлса, 1 ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар тўловчи Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, роялти шу Давлатда ҳосил бўлган деб, ҳисобланади. Бироқ, қачонки, роялтини тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Давлатда роялтини тўлаш келиб чиқиши билан боғлиқ мажбурияти бўлган доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса ва бу доимий муассаса ёки база шу роялтиларни тўлашни амалга оширса, бундай роялтилар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган ўша Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар тўловчи билан роялти ҳуқуқига эга шахс ўртасидаги ёки уларнинг иккаласи ва бошқа бирон бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида роялтидан фойдаланиш ҳуқуқига ёки ахборот учун тўланадиган роялтининг миқдори тўловчи ва шу даромадлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланади. Бундай ҳолда, тўловнинг ортиқча қисми ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларини инобатга олиб, ҳар бир Давлат қонунчилигига мувофиқ солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
КАПИТАЛ ҚИЙМАТИНИНГ ЎСИШИДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАДЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг 6-моддада кўрсатилган ва бошқа Давлатда жойлашган кўчмас мулкини бегоналаштиришдан оладиган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Давлат корхонасининг бошқа Давлатдаги доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкни бегоналаштиришдан олган ёки бир Давлат резидентининг бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишида фойдаланиши мумкин бўлган доимий базасига тааллуқли кўчар мулкни бегоналаштиришдан олган даромадлари, жумладан ана шундай доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки шундай доимий базани бегоналаштиришдан олган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро ташишларда шундай корхона томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемаларини ёки бундай денгиз ёки ҳаво кемаларидан фойдаланишга тааллуқли бўлган кўчар мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1, 2 ва 3-бандларда санаб ўтилмаган ҳар қандай бошқа мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадлар фақат мулкни бегоналаштирувчи шахс резидент бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
МУСТАҚИЛ ШАХСИЙ ХИЗМАТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг касб хизматларини кўрсатишдан ёки бошқа мустақил турдаги фаолиятлардан олган даромади фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади, токи у ўз фаолиятини амалга ошириш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўзи учун мунтазам қулай бўлган доимий муассасага эга бўлмаса. Агар у шундай доимий муассасага эга бўлса, даромаднинг фақат ана шу доимий муассасага тегишли бўлган қисмигина бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин. Агар Давлатнинг резиденти бўлган жисмоний шахс ана шундай доимий муассасага эга бўлмаса, лекин у бошқа Аҳдлашувчи Давлатда кўриб чиқилаётган молиявий йилда бошланаётган ёки тугаётган ҳар қандай ўн икки ойлик давр доирасида жами 183 кундан ошадиган давр ёки даврлар мобайнида бўлиб турса, у бошқа Давлатда унга мунтазам қулай бўлган доимий муассассага эга бўлади ва бошқа Давлатда амалга ошириладиган юқорида эслатиб ўтилган фаолиятдан олинадиган даромад доимий муассасага тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Касбий хизматлар» атамаси, хусусан, мустақил илмий, адабий, бадиий, санъат, маърифий ва ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек врачлар, юристлар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва бухгалтерларнинг мустақил фаолиятини қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
ЁЛЛАНМА ШАХСИЙ ХИЗМАТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 16, 18 ва 19-моддаларнинг қоидаларини инобатга олган ҳолда, Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг ёлланма хизмат учун оладиган маоши, иш хақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари, агар ёллаш бўйича хизмат бошқа Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади. Агар ёлланма иш бўйича хизмат шундай амалга ошириладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган тақдирлаш ҳақларига ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банд қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма хизмат учун оладиган тақдирлаш ҳақлари фақат биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортилади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) олувчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда исталган кўриб чиқилаётган тақвимий йилда бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай ўн икки ойлик давр доирасида жами 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида бўлиб турса; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) тақдирлаш ҳақлари бошқа Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи томонидан ёки ёлловчи номидан тўланадиган бўлса; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) тақдирлаш ҳақлари бўйича харажатларни ёлловчи бошқа Давлатда эга бўлган доимий муассаса ёки доимий база ўз зиммасига олмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг юқоридаги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемалари бортида амалга ошириладиган ёллаш бўйича иш учун олинадиган тақдирлаш ҳақлари ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
ДИРЕКТОРЛАРНИНГ ГОНОРАРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компаниянинг директорлар Кенгаши ёки компаниянинг бошқа шунга ўхшаш ҳар қандай органининг аъзоси сифатида оладиган директорлар гонорарлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
САНЪАТ ХОДИМЛАРИ ВА СПОРТЧИЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолиятидан оладиган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қачонки, санъат ходими ёки спортчи амалга ошираётган шахсий фаолиятидан олинадиган даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахсга ёзилган ҳолатда, бу даромад 7, 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар ана шу Давлатга бўлган ташриф тўлалигича бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг жамоат жамғармалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан маблағ билан таъминланса, 1 ва 2-бандларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлатда санъат ходими ёки спортчи томонидан амалга оширилаётган фаолиятдан олинадиган даромадларга тааллуқли бўлмайди. Бундай ҳолларда даромад санъат ходими ёки спортчи резиденти бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
НАФАҚАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модданинг 2-банди қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлат резидентига аввалги ёллаш бўйича тўланадиган нафақа ва бошқа шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
ҲУКУМАТ ХИЗМАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органлари томонидан шу Давлатга ёки унинг маҳаллий ҳокимият органларига кўрсатган хизматларига нисбатан жисмоний шахсга тўланадиган нафақадан ташқари, иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бундай иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин, агар хизматлар ана шу Давлатда амалга оширилса ва жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ана шу Давлатнинг миллий шахси бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) фақат хизмат кўрсатиш учунгина шу Давлатнинг резиденти бўлган бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки маҳаллий ҳокимият органлари, ёки улар томонидан тузилган жамғармалар томонидан жисмоний шахсга шу Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органи учун амалга оширган хизматларига нисбатан тўланадиган ҳар қандай нафақа фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бироқ, бундай нафақа фақат бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин, агар жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти ва миллий шахси бўлса, бундай нафақа фақат ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 15, 16 ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органлари томонидан амалга оширилган тадбиркорлик фаолияти муносабати билан кўрсатилган хизматларга нисбатан тўланадиган маош, иш ҳақи ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари ва нафақаларга нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
ТАЛАБАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатлардан бирига келгунга қадар бевосита бошқа Давлатнинг резиденти ҳисобланиб турган ёки бўлган ва биринчи эслатилган Давлатда фақатгина ўқиш ёки маълумот олиш мақсадидагина яшаб турган талаба ёки стажёрнинг яшаши, ўқиши ва маълумот олиши учун мўлжалланган тўловлар, агарда бундай тўловлар шу Давлат ҳудудидан ташқаридаги манбалардан пайдо бўлган тақдирда ана шу Давлатда солиққа тортилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
ХОРИЖДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ФАОЛИЯТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу модда қоидалари ушбу Конвенциянинг 4-дан 20-гача бўлган моддаларнинг қоидаларидан қатъи назар, татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган ва хорижда бошқа Аҳдлашувчи Давлатда шу бошқа Давлатда жойлашган денгиз туби ва ер ости ва уларнинг табиий ресурслари текшириши ва қайта ишлаётгани сабабли фаолият амалга оширилаётган шахс шу модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ, ана шу фаолиятга нисбатан у ана шу Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бу модданинг 2-банди қоидалари татбиқ этилмайди, агар фаолият ҳар қандай ўн икки ойлик давр доирасида жами 30 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида амалга оширилаётган бўлса. Бироқ бу банднинг мақсадлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқа шахс билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга оширилаётган шахс, агар кўриб чиқилаётган фаолият ўз моҳияти жиҳатидан худди шундай ва биринчи эслатилган шахс томонидан амалга оширилаётган фаолият, истисно тариқасида шундай даражадаги (шу маънодаги) бу фаолият худди шундай вақтда ва унинг шахсий фаолият каби амалга оширилаётган бўлса, у ана шу бошқа шахс томонидан амалга оширилган, деб ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар уларнинг бири иккинчиси томонидан бевосита ёки билвосита бошқарилаётган бўлса, ёки уларнинг иккаласи учинчи шахс ёки учинчи шахслар томонидан бевосита ёки билвосита бошқарилаётган бўлса шахс бошқа шахс билан боғлиқ, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан Аҳдлашувчи Давлатдаги денгиз туби ва ер ости ҳамда уларнинг табиий ресурсларини текшириш ёки қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга оширадиган жойга ёки жойлар ўртасида етказиб бериш ёки персоналларни ташишдан, ёхуд шу фаолиятга кўмаклашувчи тиргакли кемалар ва бошқа кемалардан фойдаланишдан олган фойдалари фақат биринчи эслатиб ўтилган Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. а) Ушбу банднинг b) кичик бандига мувофиқ, Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёллаш бўйича бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган денгиз туби, ер ости ҳамда уларнинг табиий ресурсларини текшириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган ишлардан оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари, шундай даражадаги (шундай маънодаги) мажбурият чет элда, ана шу бошқа Давлатда амалга оширилаётган бўлса, шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин. Бироқ, агар ёллаш билан боғлиқ иш чет элда бошқа Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи учун ва ҳар қандай ўн икки ойлик давр мобайнида жами 30 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида амалга оширилса, бундай тақдирлаш ҳақлари фақат биринчи эслатиб ўтилган Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Аҳдлашувчи Давлат резидентининг Аҳдлашувчи Давлатда денгиз туби, ер ости ҳамда уларнинг ресурсларини текшириш ёки қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга оширадиган жойга ёки жойлар орасига етказиб бериш ёхуд персоналларни ташишда банд бўлган денгиз ёки ҳаво кемаси бортида амалга ошириладиган ёллаш бўйича ишларга нисбатан ёки шу фаолиятга ёрдам беришда фойдаланиладиган тиргакли кемалар ёки бошқа кемалар бортида амалга ошириладиган ёллаш бўйича ишларга нисбатан оладиган маоши, иш ҳақи ва бошқа шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари ёлловчи резидент бўлган ўша Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бир Давлат резидентининг қуйидагиларни бегоналаштиришдан оладиган фойдаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) текшириш ёки ишлаб чиқишга бўлган ҳуқуқни; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган ва ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган денгиз туби, ер ости ҳамда уларнинг табиий ресурсларини текшириш ёки қайта ишлаш муносабати билан ишлатиладиган мулкни; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ўз қимматини (қийматини) ёки ўз қийматининг катта қисмини бевосита ёки билвосита шундай ҳуқуқ ёки мулклардан ёхуд биргаликдаги шундай ҳуқуқ ёки мулклардан оладиган акцияларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда «текширишга ёки қайта ишлаб чиқишга бўлган ҳуқуқ» атамаси бошқа Давлатдаги денгиз туби ва ер ости ҳамда уларнинг табиий ресурсларини текшириш ва қайта ишлашни ташкил этадиган активларга бўлган ҳуқуқни, жумладан фойдадаги фоизларга ёки бундай активларнинг фойдасига бўлган ҳуқуқни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
БОШҚА ДАРОМАДЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ушбу Конвенциянинг олдинги моддаларида айтилмаган даромад турлари, даромаднинг қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банднинг қоидалари 6-модданинг 2-бандида кўрсатилган кўчмас мулкдан олинган даромаддан ташқари даромадларга нисбатан, агарда бундай даромад эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали ўз фаолиятини амалга оширса ёки у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга оширса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса, қўлланилмайди. Бундай ҳолатда, вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
КАПИТАЛ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 6-моддада эслатиб ўтилган кўчмас мулкдан иборат бўлган, Давлатлардан бирининг резидентига тегишли бўлган ва бошқа Давлатда жойлашган капитал ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчар мулкдан иборат бўлиб, бир Давлат корхонасининг бошқа Давлатда эга бўлган доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этган ёки бир Давлатнинг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматлар кўрсатиш мақсадида унга қулай бўлган доимий базага тегишли кўчар мулкдан иборат бўлган капитал ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемалари тарзидаги ва шундай денгиз ёки ҳаво кемаларини эксплуатация қилиш билан боғлиқ бўлган кўчар мулкдан иборат капитал фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлат резиденти капиталининг бошқа барча элементлари, фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
ИККИЁҚЛАМА СОЛИҚҚА ТОРТИШНИ БАРТАРФ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасига нисбатан икки ёқлама солиққа тортишни бартараф этиш қуйидаги тарзда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қачонки, Ўзбекистон резиденти ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ Литвада солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса ёки капиталга эга бўлса, у ҳолда Ўзбекистон:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) шу резидентнинг даромад солиғидан Литвада тўланган даромад солиғига тенг миқдорни чегириб ташлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шу резидентнинг капиталига солинадиган солиқдан Литвада тўланган капитал солиғига тенг миқдорни чегириб ташлашга имкон беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ бундай чегирмалар ҳар қандай ҳолда ҳам вазиятга боғлиқ равишда Литвада солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад ёки капиталга нисбатан чегириб ташлангунга қадар Ўзбекистонда ҳисоблаб чиқилган солиқ қисмидан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Литва резидентига нисбатан икки ёқлама солиққа тортиш қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Литва резиденти ушбу Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистонда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса ёки унга капитал тегишли бўлса, агар унинг ички қонунчилигида бирмунча қулайлик режими кўриб чиқилган бўлмаса, унда Литва:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) шу резидентнинг даромад солиғидан Ўзбекистонда тўланган даромад солиғига тенг чегириб ташлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шу резидентнинг капиталига солинадиган солиқдан Ўзбекистонда тўланган капитал солиғига тенг чегириб ташлашга имкон беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ бундай чегирмалар ҳар қандай ҳолда ҳам, вазиятга боғлиқ равишда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад ёки капиталга нисбатан чегириб ташлангунга қадар Литвада ҳисоблаб чиқилган солиқ қисмидан ошиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қачонки, ушбу Конвенциянинг бирон-бир қоидасига мувофиқ Аҳдлашувчи Давлат резиденти олган даромад ёки у эга бўлган капитал шу Давлатда солиққа тортишдан озод қилинган бўлса, бу Давлат шу резидент даромади ёки капиталининг қолган қисмига солиқ миқдорини ҳисоблашда солиққа тортишдан озод қилинган даромад ёки капитални ҳисобга олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
КАМСИТМАСЛИК
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг миллий шахслари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда шу бошқа Давлатнинг миллий шахсларига, хусусан резиденцияга нисбатан, ўхшаш шароитларда солинадиган ёки солиниши мумкин бўлган солиқлардан ёки унга алоқадор мажбуриятларга, бошқа ёки мушкулроқ ҳар қандай солиқ солишларига ёки унга алоқадор мажбуриятларга, дучор қилинмайдилар. Бу қоида 1-модда қоидаларидан қатъи назар, Давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлмаган жисмоний шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасасини солиққа тортиш ана шу бошқа Давлатда ушбу бошқа Давлатнинг айнан шундай фаолиятни амалга оширувчи корхоналарини солиққа тортишдан кўра ёмонроқ бўлмайди. Бу қоида Аҳдлашувчи Давлатлардан бирини у ўз резидентларига тақдим этгани каби бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентларига уларнинг фуқаролик мавқеи ёки оилавий мажбуриятлари асосида қандайдир шахсий имтиёзлар, озод этиш ва чегирмалар беришга мажбурловчи тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 9-модданинг 1-банди, 11-модданинг 3-банди ёки 12-модданинг 6-банди қоидалари қўлланилишидан ташқари ҳолларда бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўлайдиган фоизлари, роялтилари ва бошқа тўловлари шундай корхонанинг солиққа тортиладиган фойдасини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланганида қўлланиладиган бир хил шартлар асосида чегириб ташланади. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига бўлган шунга ўхшаш ҳар қандай қарзи ана шу корхонанинг солиққа тортиладиган мулкини аниқлаш мақсадида, биринчи эслатиб ўтилган Давлат резидентининг қарзи каби худди шундай шароитларда чегириб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Капитали тўлиқ ёки қисман бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг бир ёки бир неча резидентларига тегишли бўлган ёки улар томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинаётган Аҳдлашувчи Давлат корхонаси шу Давлатда, шу Давлатнинг шундай корхоналари дучор бўлган ёки дучор бўлиши мумкин бўладиган ҳар қандай солиққа тортиш ёки унга алоқадор мажбуриятларга, бошқа ёки солиққа тортишдан кўра мушкулроқ ва у билан боғлиқ бўлган мажбуриятларга дучор қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг қоидалари, 2-модда қоидаларига қарамай, ҳар қандай турдаги ва таърифдаги солиқларга нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
ЎЗАРО КЕЛИШУВ ТАРТИБЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг ҳаракати унга ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ келмайдиган солиққа тортишга олиб келади ёки олиб келиши мумкин, деб ҳисобласа, у ушбу Давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига, ёки агарда унинг ҳолати ушбу Конвенциянинг 25-моддаси 1-бандига мувофиқ келса, ўзи миллий шахси бўлган Аҳдлашувчи Давлатга тақдим этиши мумкин. Бу ариза ушбу Конвенция қоидаларига номувофиқ солиққа тортишга олиб келувчи ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор билдирилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ваколатли орган унинг аризасини асосли деб топса ва унинг ўзи қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани ушбу Конвенцияга мувофиқ келмайдиган солиққа тортилишдан қочиш мақсадларида бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал этишга ҳаракат қилади. Эришилган ҳар қандай келишув Аҳдлашувчи Давлатлар ички қонунларида ҳар қандай вақтинча чеклашларга қарамай бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенцияни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ва иккиланишларни ўзаро келишув бўйича ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Улар, шунингдек Конвенцияда кўзда тутилмаган ҳолларда икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш учун бир-бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлатларнинг ваколатли органлари олдинги бандлар маъноларини тушунишида ҳамфикрликка эришиш мақсадида бир-бирлари билан тўғридан-тўғри ёки уларнинг ўзлари ёхуд уларнинг вакиллари қатнашадиган қўшма комиссия доирасида алоқада бўлиб туришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
АХБОРОТ АЛМАШИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенция қоидаларини амалга ошириш учун ёки Давлатларнинг солиққа тортишга тегишли ички қонунчилигидан ушбу Конвенцияга зид келмайдиган даражада фойдаланиш мақсадида зарур ахборотлар билан алмашиб турадилар. Ахборот алмашиш 1-модда билан чекланмайди. Давлат томонидан олинган ҳар қандай ахборот, ушбу Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ махфий ҳисобланади, ва фақат аниқлаш ёки ундириш, мажбурий ундириш ёки суд орқали таъқиб этиш билан боғлиқ ёки солиқларга нисбатан апелляцияларни кўриб чиқиш билан боғлиқ шахслар ёки органларгагина, жумладан, судлар ва маъмурий органларга ҳам очилади. Бундай шахс ёки органлар ахборотдан фақат шундай мақсадлар учун фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорлар қабул қилиш чоғида очишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳеч қандай ҳолатда ушбу модданинг 1-банди қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлардан бирини қуйидагиларга мажбурловчи тарзда талқин қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатлар қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига зид маъмурий чоралар ўтказишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига ёки одатдаги маъмурий амалиётга мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборотни этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ҳар қандай савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки касб сири ёки савдо жараёнини очиб ташловчи ёки очилиши Давлат сиёсатига (жамоат тартибига) зид келувчи ахборотни этишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
ИМТИЁЗЛАРНИНГ ЧЕКЛАНИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг бошқа ҳар қандай қоидасига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат резиденти ушбу Конвенцияда кўриб чиқилган ва бошқа Давлат томонидан бериладиган солиқларни камайтириш ёки улардан озод қилиш бўйича имтиёзларга эга бўлмайди, агар унинг асосий мақсади ёки асосий мақсадларидан бири ёки шундай резидент ёки шу резидент билан боғланган бошқа шахснинг ташкил этилиши шу Конвенция имтиёзларини суиистеъмол қилиш бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
ДИПЛОМАТИК ВАКОЛАТХОНА ХОДИМЛАРИ ВА КОНСУЛЛИК МУАССАСАЛАРИ ИШЧИЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг ҳеч бир қоидаси дипломатик ваколатхона ходимлари ва консуллик муассасалар ишчиларининг халқаро ҳуқуқнинг умумий меъёрлари ёки махсус битимларнинг қоидаларига мувофиқ белгилаб қўйилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
КУЧГА КИРИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлар бир-бирларини ушбу Конвенциянинг кучга кириши учун талаб этиладиган конституциявий талабларнинг бажарилганлиги тўғрисида хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция 1-бандда эслатиб ўтилган хабарлардан охиргиси олинган кундан бошлаб кучга киради, ва унинг қоидалари ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатларда кучга эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) ушбу Конвенция кучга кирадиган йилдан бевосита кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин олинадиган даромад манбаидан ундириладиган солиқларга нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу Конвенция кучга кирадиган йилдан бевосита кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин ҳар бир солиқ йили учун ундириладиган бошқа солиқларга нисбатан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатлардан бири унинг амал қилишини тўхтатмагунича ўз кучини сақлаб қолади. Хоҳлаган Аҳдлашувчи Давлат Конвенциянинг амал қилишини ҳар қандай тақвимий йилнинг тугашига камида олти ой қолгунга қадар амал қилишини тўхтатиш тўғрисида дипломатик каналар орқали ёзма хабар бериш йўли билан тўхтатиш мумкин. Бу ҳолда Конвенциянинг амал қилиши ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатда қуйидагиларга нисбатан тўхтайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) хабарнома берилган йилдан бевосита кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин олинадиган даромад манбаидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) хабарнома берилган йилдан бевосита кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин ҳар бир солиқ йили учун ундириладиган бошқа солиқларга нисбатан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаб, тегишли тартибда ваколатланган қуйида имзо чекувчилар ушбу Конвенцияни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2002 йил 18 февралда ўзбек, литва ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин қилишда келишмовчиликлар вужудга келса, инглиз тилидаги матн асос қилиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)