Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2017 19.06.2008 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008-2017 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида
2008 йил 19 июнь, Минск
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси ўртасида давлатлараро муносабатлар асослари тўғрисида 1991 йил 6 ноябрдаги Шартнома, Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси ўртасида савдо муносабатлари тўғрисида 1993 йил 21 январдаги Битим, Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикасининг дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида 1994 йил 22 декабрдаги декларациясига, шунингдек Томонлар иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномаларга амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва ишлаб чиқариш муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларга узоқ муддатлилик ва барқарорлик туси бериш, Томонларнинг иқтисодий ва илмий-техникавий имкониятларидан самарали фойдаланиш ва улар халқларининг фаровонлигини ошириш зарурлигини англаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётни изчил ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни ўтказишга муҳим аҳамият бериб, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва принципларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланувчи Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси ўртасида 2008 — 2017 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик дастурини (бундан кейин — Дастур) амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар иқтисодий ҳамкорликни халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принципларига оғишмай риоя этиш асосида, шу жумладан давлат бошқаруви органлари ўртасида, бевосита хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида, мулк шакли ва ташкилий қарашлилигидан қатъи назар, Томонлар миллий қонунчилигига риоя этиб, шартномалар тузиш йўли билан амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олинган мажбуриятларни бажариш учун шартнома тузган хўжалик юритувчи субъектлар жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз зиммаларига бошқа Томон иқтисодий манфаатларига зарар етказмаслик мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссияга (бундан кейин Комиссия) Дастур бажарилишини мувофиқлаштириш, унинг амалга оширилишини назорат қилиш ва зарурият туғилганда унга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифасини юклашга келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома қоидаларини талқин қилиш ва қўллашда юзага келадиган баҳслар маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, мазкур Шартномага ушбу Шартноманинг 7-моддасига мувофиқ кучга кирадиган ва кучга кирган вақтдан бошлаб Шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланадиган протоколлар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома Томонлардан Шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганини тасдиқловчи охирги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради ва 2017 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан ҳар бири бошқа Томонга ёзма хабарнома юбориб, ушбу Шартнома амалини тугатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда Шартнома бундай ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб 6 (олти) ой ўтгач, ўз амалини тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома амалининг тугатилиши, агар Томонлар ўзгача келишмаган бўлсалар, Дастурга мувофиқ амалга оширилаётган лойиҳаларга дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минск шаҳрида 2008 йил 19 июнда икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида тузилди, бунда иккала матн ҳам бир хил кучга эга. Ушбу Шартнома қоидаларини талқин қилишда рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси ўртасида 2008 — 2017 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси анъанавий иқтисодий шериклар ҳисобланади. Икки мамлакат ҳамкорлиги — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида хўжалик алоқаларининг энг муҳим таркибий қисмидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон хўжалиги глобаллашуви жараёнининг жадал ривожланиши ва шунингдек Ўзбекистон Республикаси билан Беларусъ Республикаси ўртасидаги иқтисодий муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш зарурати ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқишни талаб қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси ўртасида давлатлараро муносабатлар асослари тўғрисида 1991 йил 6 ноябрдаги Шартнома, Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси ўртасида савдо муносабатлари тўғрисида 1993 йил 21 январдаги Битим, Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикасининг дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида 1994 йил 22 декабрдаги декларацияси бу фаолиятни биргаликда олиб бориш учун асосдир. Мазкур ҳужжатларнинг қоидаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси ўртасида 2008 — 2017 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорликнинг ушбу Дастури (бундан кейин — Дастур) ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Дастурнинг асосий мақсад ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг мақсади — икки давлат ўртасида, уларнинг маъмурий-ҳудудий бирликлари ва хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган чоралар, шу жумладан шартномавий-ҳуқуқий хусусиятдаги, мажмуини ишлаб чиқиш, миллий иқтисодиётлар етакчи соҳаларининг ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлигида ютуқларга эришиш, шу асосда ўзаро товар айланишини ўстириш ва шунингдек халқларнинг маънавий-маданий эҳтиёжларини қондириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва фаровонлигини ўстиришдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур мақсадларини амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни бажариш талаб қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли кўринишдаги ва шакллардаги қўшма корхоналар тузиш, ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ахборот базасини яратиш, шу жумладан товарлар ва хизматлар экспорти масалалари бўйича икки давлат кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўртасида амалий алоқалар ўрнатиш мақсадида товар ишлаб чиқарувчилар маълумотлар базасини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий масалалар бўйича бир-бирини қизиқтирадиган очиқ ахборот билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият, спорт ва туризм соҳаларида манфаатли ҳамкорлик тадбирларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро транспорт коммуникациялари ва алоқасидан самарали фойдаланиш ва ривожлантириш, амалдаги транспорт коридорлари самарадорлигини ошириш ҳамда янгиларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси товар ва фондлар бозорларининг баҳамжиҳат ҳаракат қилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси (бундан кейин — Томонлар) узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни қуйидаги йўналишлар бўйича ривожлантирадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар хўжалик юритувчи субъектларига ўзаро манфаатли шароитларни таъминловчи ҳуқуқий база яратиш йўли билан миллий қонунчиликларни яқинлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий базани уйғунлаштириш ва унинг давлатлараро интеграциялашган тузилмалар ҳамда қўшма корхоналар яратиш бўйича самарали механизмларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур статистик ахборот, статистик нашр ва эълонлар, методологик материаллар ва ишланмалар, дастурлар ва шунингдек статистик кузатишлар, рўйхатга олиш, текширишлар ўтказиш тажрибаси билан алмашиш, ташқи савдо статистикасини шакллантириш принципларини келишиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноинсоф хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига ва сифатсиз товарларнинг иккала давлат ҳудудларига киришига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасими кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ва халқаро кўргазмалар, ярмаркалар, семинарлар, конференциялар ҳамда ахборот алмашиш ва амалий алоқалар ўрнатиш бўйича чора-тадбирлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдали қазилмалар захираларини биргаликда ўзлаштириш, табиатдан фойдаланишда иқтисодий усулларни ривожлантириш, экологик тоза ресурсларни тежайдиган технологиялардан ўзаро фойдаланиш ва алмашишга кўмаклашиш, бу мақсадларда илмий-тадқиқот, геологик ва технологик ишлар олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Савдо муносабатларини ривожлантириш ва божхона иши соҳасида ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида савдо ҳамкорлигини ривожлантириш ва чуқурлаштириш давлатлар ўртасида қўлланиладиган эркин савдо режими доирасида ва шунингдек ЕврАзЭС доирасида қабул қилинаётган мажбуриятларга мувофиқ амалга оширилади, бунда халқаро савдонинг умумэътироф этилган принциплари ва қоидаларига босқичма-босқич ўтиш ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона сиёсатини олиб бориш, транспорт воситалари, товарлар ва йўловчилар ҳаракати, божхона назоратини оптималлаштириш учун қулай шароитлар яратиш соҳасида божхона ва бошқа органларнинг икки томонлама тартибга солувчи ҳужжатлар ва ЕврАзЭС доирасида қабул қилинган ҳужжатлар асосида баҳамжиҳат ҳаракатини қуйидаги йўналишлар бўйича аста-секин ва изчил ривожлантириш кутилмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг транзити учун қулай шароитлар яратиб бориш, транзит юк ташишда божхона процедураларини соддалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қонунчиликларини бузишга қарши курашиш бўйича, хусусан наркотик воситалар, психотроп моддалар, прекурсорлар, ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи ва заҳарли моддаларни, шунингдек, аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавфли бўлган радиоактив материалларни ноқонуний ташишга барҳам бериш соҳасида келишилган чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ишини дастурий таъминлашни такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акцизланадиган товарлар ўтказилиши устидан божхона назоратини ташкил этишга келишилган ёндашувлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк объектига оид маҳсулотни етказиб беришда божхона назоратини такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар табиий ва техноген хусусиятидаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш, ёнғин, саноат ва радиация хавфсизлиги, аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятидаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, шу соҳадаги фаолиятни норматив-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни такомиллаштириш, янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, шу соҳада бир-бирига рухсат бериш ёки бошқа йўналишлар бўйича ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Дастурни амалга ошириш механизми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур Томонлар давлат бошқарув органлари ва хўжалик юритувчи субъектларининг Дастурни амалга ошириш бўйича Тадбирларда белгиланадиган аниқ вазифаларни бажариш воситаси билан амалга оширилади, бу тадбирлар Дастурнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Дастурни бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия доирасида аниқ масалаларни ҳал қилиш учун ишчи гуруҳлари тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятининг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия мажлисларида маълумот берадилар.