08.11.2011 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво қатнови тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати, бундан кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенциянинг иштирокчилари бўлган холда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз давлатлари ҳудудлари ўртасида ва улардан ташқарида ҳаво қатновини ривожлантириш мақсадида Битим тузишни истаб
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг мақсадлари йўлида, агар матнда бошқача кўрсатилмаган бўлса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Конвенция» атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзоланган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенцияни англатади ва мазкур Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ қабул қилинган ҳар бир Иловани ва 90 ва 94-моддаларга мувофиқ қабул қилинган Иловаларга ёки Конвенцияга ҳар бир тузатишни (башарти ушбу Иловалар ва тузатишларни ҳар икки Аҳдлашувчи Томон қабул қилган бўлса) ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «авиация маъмуриятлари» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ва Чехия Республикасига нисбатан — Транспорт вазирлигини ёки ҳар икки томонга нисбатан юқорида айтиб ўтилган авиация маъмуриятлари томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган ҳар қандай бошқа органни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) «тайинланган авиакорхона» атамаси — бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга ёзма равишда тайинлаган ва мазкур Битимнинг 2-моддаси 1-бандига мувофиқ белгиланган йўналишлар бўйича ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ парвозларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган ҳар бир авиакорхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «ҳудуд», «ҳаво қатнови», «халқаро ҳаво қатнови», «авиакорхона» ва «нотижорий мақсадларда тўхташ» атамалари улар учун тегишли равишда Конвенциянинг 2 ва 96-моддаларида кўрсатилган маъноларга эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «ҳажм» атамаси келишилган йўлларга нисбатан бундай йўналишларда ишлатиладиган ҳаво кемасида бўлган ўринларнинг ушбу ҳаво кемасининг йўналишда ёки йўналишнинг бир қисмида муайян вақт ичида амалга оширган парвозлари сонига кўпайтирилганини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «Илова» атамаси мазкур Битимга Иловани ёки мазкур Битимнинг 21-моддаси қоидаларига мувофиқ киритилган қўшимчани англатади. Илова ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва Битимга барча ҳаволалар, бевосита бошқача шартлашилганлардан ташқари, Иловани ўз ичига олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «ваколатхона» атамаси ушбу Битимга мувофиқ бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан ҳаво қатновларини таъминлаш ва бошқа тегишли фаолиятни амалга ошириш мақсадида очилган авиакорхона ваколатхонасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «ЕИ шартномалари» Европа Иттифоқи тўғрисидаги шартномани ҳамда Европа Иттифоқининг фаолият юритиши тўғрисидаги шартномани англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ташишлар бўйича ҳуқуқларни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга Илованинг тегишли қисмида белгиланган йўналишлар бўйича тайинланган авиакорхона ёки авиакорхоналар томонидан мунтазам халқаро ҳаво қатновларини белгилаш ва амалга ошириш мақсадида ушбу Битимда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларни беради. Бундай қатновлар ва йўналишлар бундан буён матнда «келишилган қатновлар» ва «белгиланган йўналишлар» деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битимнинг қоидаларига асосан ҳар бир Аҳдлашувчи Томондан тайинланган авиакорхона ёки авиакорхоналар белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларда парвозларни амалга оширишда қуйида келтирилган ҳуқуқлардан фойдаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудидан қўнмасдан учиб ўтиш ҳуқуқи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида нотижорий мақсадларда тўхташ ҳуқуқи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) Аҳдлашувчи Томонлар давлат ҳудудига келаётган ёки ундан кетаётган йўловчи, багаж ва юкни, шунингдек почтани алоҳида ёки биргаликда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида ушбу Битим Иловасида белгиланган манзилларда тушириш ёки олиш ҳуқуқи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ тайинланган авиакорхоналардан бошқа авиакорхоналари ушбу модданинг 2-бандидаги (а) ва (b) кичик бандида келтирилган ҳуқуқлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 2-бандидаги ҳеч қайси қоида бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси(лари)га ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи манзилга борувчи йўловчилар, багаж ва юкни, шунингдек почтани ҳаво кемасига олиш ҳуқуқини беради деб қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Тайинлаш ва фойдаланиш учун рухсатнома бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири келишилган қатновларни амалга ошириш мақсадида икки авиакорхонани тайинлаш, тайинлашни бекор қилиш ёки тайинланган аввалги авиакорхона ўрнига бошқа авиакорхонани тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай тайинлаш иккала Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари ўртасидаги ёзма хабарномалар орқали кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тайинлаш тўғрисидаги хабарномани олган авиация маъмуриятлари ушбу модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига парвозлар учун дарҳол керакли рухсатномаларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари парвозлар учун рухсатнома беришдан олдин бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонадан у халқаро ҳаво қатновини амалга ошириш чоғида Конвенция қоидаларига мувофиқ қўлланиладиган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигида белгиланган шартларни бажаришга қодир эканлигини исботлашни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари тайинланган авиакорхонани эътироф этишдан воз кечиш ҳамда шу тайинланган авиакорхонага ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган парвозларни бажаришга рухсатнома беришни рад этиш, ёки ушбу Битимнинг 2-моддасида келтирилган ҳуқуқларни амалга оширилишида зарур деб ҳисобланган шартларни талаб этиш ҳуқуқига эга бўлади, башарти Аҳдлашувчи Томон қуйидаги шартлар бажарилаётганлигига ишонч ҳосил қилмаса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Чехия Республикаси томонидан тайинланган авиакорхонага нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) авиакорхона Чехия Республикаси ҳудудида ЕИ шартномаларига мувофиқ тузилган бўлиши ҳамда Европа Иттифоқи қонунчилигига асосан парвозларни бажаришга амалдаги рухсатномага эга бўлиши; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) авиакорхонанинг ҳақиқий назорати эксплуатант сертификатини беришда мутасадди бўлган Европа Иттифоқига аъзо давлат томонидан олиб борилиши ва таъминланиши ва тегишли авиация маъмуриятларининг тайинлашда аниқ кўрсатилиши; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) авиакорхонага эгалик қилишнинг тўғридан-тўғри ёки акцияларнинг назорат пакети орқали амалга оширилиши ва унинг ҳақиқий назорати Европа Иттифоқига ёки Европа эркин савдо ассоциациясига аъзо давлатлар ва/ёки бундай аъзо давлатларнинг фуқаролари томонидан олиб борилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Ўзбекистон Республикаси томонидан тайинланган авиакорхонага нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) авиакорхона Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган бўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси авиация маъмуриятлари томонидан берилган амалдаги эксплуатант сертификатига эга бўлиши; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) авиакорхонанинг ҳақиқий назорати Ўзбекистон Республикаси томонидан олиб борилиши ва таъминланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар авиакорхона ушбу моддага мувофиқ тарзда тайинланса ва рухсатнома олса, ушбу Битимнинг 12 ва 15-моддалари қоидаларига мувофиқ ўрнатилган тарифлар ва парвоз жадваллари ушбу қатновларга нисбатан жорий этилганлиги шарти билан келишилган қатновлардан тўлалигича ёки унинг бир қисмидан фойдаланишни бошлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Рухсатномадан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш ёки тўхтатиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятларининг ҳар бири парвозларга рухсат беришни бекор қилиш ёки мазкур Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган, бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасига берилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиш ёки қуйида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланишда ўзи зарур деб билган шартларнинг бажаралишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Чехия Республикаси томонидан тайинланган авиакорхонага нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) авиакорхона Чехия Республикаси ҳудудида ЕИ шартномаларига мувофиқ тузилмаган ёки Европа Иттифоқи қонунчилигига асосан парвозларни бажаришга амалдаги рухсатномага эга бўлмаган ҳолда; ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) авиакорхонанинг ҳақиқий назорати эксплуатант сертификатини беришда мутасадди бўлган Европа Иттифоқига аъзо-давлат томонидан олиб борилмаган ёки таъминланмаган ёки тегишли авиация маъмуриятлари тайинлашда аниқ кўрсатилмаган тақдирда; ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) авиакорхонага эгалик қилиш тўғридан-тўғри ёки акцияларнинг назорат пакети орқали амалга оширилмаган ёки унинг ҳақиқий назорати Европа Иттифоқига ёки Европа эркин савдо ассоциациясига аъзо-давлатлар ва/ёки бундай аъзо давлатларнинг фуқаролари томонидан олиб борилмаган тақдирда; ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iv) агар авиакорхона Ўзбекистон Республикаси билан бошқа Европа Иттифоқига аъзо давлат ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисида икки томонлама битимга асосан парвозларни бажаришга ваколати бўла туриб ўша бошқа Европа Иттифоқига аъзо давлат ҳудудидаги манзил орқали ушбу Битимга кўра ташиш ҳуқуқларидан фойдаланса ва бу авиакорхонанинг ўша бошқа битимнинг қоидаларига амал қилмаётганини Ўзбекистон Республикаси исбот қилган тақдирда, ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
v) агар авиакорхона Европа Иттифоқига аъзо давлат томонидан берилган эксплуатант сертификатига эга бўлиб, бу ЕИга аъзо давлатнинг Ўзбекистон Республикаси билан ҳаво қатнови тўғрисида икки томонлама битими мавжуд бўлмаган тақдирда ёки Ўзбекистон Республикаси томонидан тайинланган авиакорхонага ушбу ЕИга аъзо давлатга парвоз қилиш ҳуқуқини бериш рад этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Ўзбекистон Республикаси томонидан тайинланган авиакорхонага нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) авиакорхона Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилмаган ёки Ўзбекистон Республикаси авиация маъмуриятлари томонидан берилган амалдаги эксплуатант сертификатига эга бўлмаган тақдирда; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) авиакорхонанинг ҳақиқий назорати Ўзбекистон Республикаси томонидан олиб борилмаган ёки таъминланмаган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) авиакорхона бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари томонидан Конвенцияга мувофиқ қўлланиладиган қонун ва қоидалар талабига жавоб бермаган тақдирда, ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) авиакорхона ушбу Битим қоидаларига мувофиқ бирор сабабларга кўра ҳаво қатновларини амалга ошира олмаётган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юқорида қайд қилинган қонун ва қоидаларни бундан буён яна бузилишининг олдини олиш учун кечиктириб бўлмайдиган ҳаракатлардан ташқари, ушбу модданинг 1-бандида келтирилган ҳуқуқлардан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари билан ўтказиладиган маслаҳатлашувлардан кейингина фойдаланилиши мумкин. Агар авиация маъмуриятлари ўртасида ўзаро бошқа нарса хусусида келишилмаса, ҳар икки Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари ўртасидаги бундай маслаҳатлашувлар уларнинг бири томонидан уни ўтказиш тўғрисидаги талабнома юборилган кундан бошлаб олтмиш (60) кун ичида ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Қонунлар, қоидалар ва тартибларни кўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон халқаро қатновларни амалга ошираётган ҳаво кемалари ўз давлат ҳудудига учиб келиши ва у ердан учиб кетиши ёки бу ҳаво кемаларининг ушбу давлат ҳудуди доирасидаги халқаро парвозлари ва уларнинг навигациясини тартибга солувчи амалдаги қонунлар ва тартиблар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг ўз давлат ҳудудига йўловчилар, экипаж аъзолари, багаж, юк ва почтанинг кириб келиши, у ерда бўлиши, у ер орқали ёки у ердан жўнатилишини тартибга солувчи давлат қонунчилиги, хусусан кириш-чиқиш, виза йиғимлари, иммиграция, паспорт, божхона, валюта, карантин, соғлиқни сақлаш нормалари, ветеринар ҳамда санитар нормаларига оид қоидалар бошқа Аҳдлашувчи Томондан тайинланган авиакорхонага тегишли ҳаво кемаларидаги йўловчилар, экипаж аъзолари, багаж, юк ва почтага нисбатан биринчи Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудига келиши, кетиши ёки у ерда бўлиши чоғида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳеч бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг божхона, иммиграция, карантин ва шу каби қоидаларини қўллашда бундай халқаро парвозларни амалга ошираётган ўзининг авиакорхонасига ёки бошқа ҳар қандай авиакорхонага бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонасига нисбатан устунликни юзага келтирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Авиация хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуқлардан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ ғайри-қонуний аралашув хатти-ҳаракатларидан фуқаро авиациясининг хавфсизлигини таъминлашга доир зиммасига оладиган ўзаро мажбуриятлари ушбу Битимнинг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чунончи, Аҳдлашувчи Томонлар 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисидаги конвенция, 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши ноқонуний ҳаракатларга қарши кураш ҳақидаги конвенция, 1988 йил 24 февралда Монреалда имзоланган Халқаро фуқаро авиациясига хизмат кўрсатаётган аэропортларда ғайриқонуний куч ишлатиш ҳаракатларига қарши кураш тўғрисидаги баённома қоидаларига ҳамда ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун амал қилиши лозим бўлган авиация хавфсизлигига доир бошқа кўптомонлама битимлар қоидаларига асосан иш олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг илтимосига кўра ҳаво кемасини ғайриқонуний қўлга олишнинг ҳамда ҳаво кемасига, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, аэропортлар ва қатновни таъминлаш воситаларига, шунингдек, фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олишда бир-бирларига барча зарурий ёрдамни кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти томонидан белгиланган ва 1944 йилнинг 7 декабрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенциянинг иловаларида тавсифланган авиация хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ ва ушбу авиация хавфсизлиги қоидалари Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан қай даражада қўлланилишига қараб иш кўрадилар. Улар асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз давлат ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг эксплуатантларидан ёки, Чехия Республикасига нисбатан, унинг ҳудудида ЕИ шартномаларига мувофиқ тузилган ва Европа Иттифоқи қонунчилигига асосан парвозларни бажаришга амалдаги рухсатномага эга бўлган ҳаво кемаларининг эксплуатантларидан ва аэропортларнинг маъмурларидан бундай авиация хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ҳаво кемасидан фойдаланувчиларга нисбатан авиация хавфсизлиги қоидаларига, ўша давлатнинг амалдаги қонунчилигига, шунингдек, Чехия Республикасига нисбатан Европа Иттифоқи қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон мазкур Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудига кириш, чиқиш ва мазкур ҳудудда бўлиш даврида риоя этилиши зарур бўлган талабларни қўйиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипаж аъзоларини, қўл юки, багаж, юк ва борт захираларини ҳаво кемасига жойлашиш ёки ортишдан аввал ёки кейин текшириш учун ўз давлатининг ҳудуди доирасида самарали чора-тадбирлар кўрилишини кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, шунингдек бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлса, оқилона меъёрда хавфсизликни таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини хайрихоҳлик билан кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Башарти, фуқаро ҳаво кемасини тутқун қилиш ҳодисаси ёки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёки ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига аэропортлар ва қатновни таъминлаш воситаларига бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллатиш орқали бир-бирларига кўмак берадилар ва бундай ҳодиса ёки таҳдидга жадал равишда барҳам бериш учун барча зарур чора-тадбирларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Башарти, Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу моддадаги авиация хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаётганлиги тўғрисида етарли асосга эга бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятларидан кечиктириб бўлмайдиган маслаҳатлашувлар ўтказилишини талаб қилишлари мумкин. Бундай талаб тушган кундан эътиборан ўттиз (30) кун мобайнида қониқарли келишувга эришилмаган тақдирда, ушбу Битимнинг 4-моддаси қоидаларини қўллаш учун асос юзага келади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда бу Аҳдлашувчи Томон бундай муддат тугамасдан олдин вақтинчалик чораларни кўриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Парвозлар хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг қонун ва қоидаларига ҳамда Чехия Республикасига нисбатан, Европа Иттифоқининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ берилган ёки яроқли деб топилган ҳамда амал қилиш муддати тугамаган парвозга яроқлилик сертификатлари, эксплуатант сертификатлари ва лицензиялар келишилган қатновлардан фойдаланиш мақсадида ушбу сертификатлар ҳамда лицензияларнинг Конвенцияда улар учун белгиланган минимал стандартларга мувофиқ келиши ёки улардан устун келиши шарти билан бошқа Аҳдлашувчи Томон тарафидан яроқли деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон ёки бошқа давлат тарафидан ўзининг фуқароларига берилган парвозга яроқлилик сертификатлари, эксплуатант сертификатлари ва лицензияларни агар уларнинг эгалари ўз ҳудуди устидан парвозларни амалга оширган ҳолатларда яроқли деб топмаслик ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон истаган вақтда экипаж аъзолари, ҳаво кемаси ва ҳаво кемасидан фойдаланишга тааллуқли соҳаларда бошқа Аҳдлашувчи Томон бажарадиган парвозлар хавфсизлиги бўйича стандартларга тегишли бўлган масалалар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказишни талаб қилиши мумкин. Бундай маслаҳатлашувлар мурожаат этилган кундан эътиборан ўттиз (30) кун давомида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар бундай маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг бир Аҳдлашувчи Томон бошқа бир Аҳдлашувчи Томонни бундай соҳадаги Конвенцияда белгиланган минимал стандартларга мувофиқ парвозлар хавфсизлиги меъёрларига самарали риоя қилмаяпти ва бошқармаяпти деб топган тақдирда, биринчи Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни бундай камчиликлар ва белгиланган минимал стандартларига мувофиқ чора-тадбирларни кўриши кераклиги тўғрисида хабардор этади ва бошқа Аҳдлашувчи Томон камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўради. Агар бошқа Аҳдлашувчи Томон ўн беш (15) кун мобайнида ёки келишилган кундан ортиқ муддатда тегишли чора-тадбирларни кўрмаган тақдирда, ушбу Битимнинг 4-моддаси қоидаларини қўллашга асос юзага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Конвенциянинг 33-моддасида кўрсатилган мажбуриятлардан қатъий назар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонаси ёки авиакорхоналари номидан бошқа Аҳдлашуви Томоннинг давлат ҳудудига ёки ҳудудида қатновлардан бевосита ёки ижара шартномаси асосида фойдаланаётган хар қандай ҳаво кемаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида бўлган чоғида ўша Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли шахслари томонидан ҳаво кемаси саҳнида ёки унинг ташқарисида саҳн ва экипаж ҳужжатларининг ҳақиқийлиги юзасидан ёки ҳаво кемаси ва унинг мосламалари ҳолати бўйича текширувдан ўтказилади (ушбу моддадаги «перрондаги текширув» деб номланувчи текширув асоссиз тўхташларга олиб келмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар бундай перрондаги текширув ёки шу каби бир қанча текширувлар натижасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳаво кемаси ёки ҳаво кемасидан фойдаланиш талаблари ҳозирги вақтда Конвенцияда белгиланган минимал стандартларга жавоб бермаслиги тўғрисида жиддий хавотир туғилса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ҳозирги вақтда Конвенцияда белгиланган минимал хавфсизлик стандартларини самарали таъминламаётганлиги ёки бошқармаётганлиги тўғрисида жиддий хавотир туғилган тақдирда, текширувни ўтказаётган Аҳдлашувчи Томон мазкур ҳаво кемасига ёки унинг экипажига берилган сертификат ёки лицензияларнинг ёки ҳаво кемасидан фойдаланиш талабларининг Конвенцияда белгиланган минимал стандартларга мос эмаслиги ёки улар даражасидан паст эканлиги тўғрисида Конвенциянинг 33-моддасига мувофиқ мустақил қарор қабул қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар бир авиакорхона томонидан ёки Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонаси ёки авиакорхоналари номидан ҳаракатланаётган ҳаво кемасининг мазкур модданинг 5-бандида асосан ўтказилаётган перрон текширувига ушбу авиакорхона ёки авиакорхоналар томонидан эътироз билдирилса, бошқа Аҳдлашувчи Томон мазкур модданинг 6-бандида баён этилган хавотирлар мавжуд деб фикр қилиши ва шу бандга асосан хулоса чиқариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, агар у перрондаги текширув ёки бир қанча бундай текширувлар натижасида, перрондаги текширув ёки маслаҳатлашувлар ўтказишни бошқа Аҳдлашувчи Томон тарафидан рад этиш ёки бошқа ҳолларда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши лозим деб ҳисобласа, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонаси ёки авиакорхоналарига берилган парвозларни амалга ошириш рухсатномасини дарҳол вақтинча тўхтатиши ёки ўзгартириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг юқоридаги 4 ва 8-бандларга мувофиқ амалга оширадиган ҳар қандай хатти-ҳаракати, мазкур чора-тадбирларни кўриш учун асос бартараф қилинган вақтдан эътиборан давом эттирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Божхона шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда фойдаланилаётган ҳаво кемалари, шунингдек уларнинг табель мулки, ёнилғи захираси, мойлаш хом ашёлари, фойдаланиладиган техник ашёлар ҳамда бундай ҳаво кемалари бортидаги захиралар (озиқ-овқат, ичимлик ва тамаки маҳсулотларини ўз ичига олган ҳолда) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига киргач божхона божлари, билвосита солиқлар, текширув йиғимлари ҳамда бошқа миллий ва маҳаллий солиқ ва йиғимлардан бу мулк, хом ашёлар ва захиралар улар қайтиб олиб чиқилгунига ёки ушбу ҳудуд устидан парвоз мобайнида ишлатилгунига қадар ҳаво кемаси саҳнида сақланиб қолиши шарти билан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шунингдек, кўрсатилган хизматлар учун йиғимлардан ташқари, қуйидагилар божхона божлари, билвосита солиқлар, текширув йиғимлари ҳамда бошқа миллий ва маҳаллий солиқ ва йиғимлардан озод этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда фойдаланиладиган ҳаво кемасининг бортига олинган ва унда фойдаланиш учун мўлжалланган борт захиралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бир Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда фойдаланиладиган ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш учун олиб кирилган эҳтиёт қисмлар, двигателлар ҳам бунинг ичига киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда фойдаланиладиган ҳаво кемасининг бортига олиниб унда ишлатиш учун мўлжалланган ёнилғи ва мойлаш ашёлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган материаллар ва буюмлар божхона органларининг талаблари бўйича божхона текширувига олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда фойдаланиладиган ҳаво кемаси саҳнида мавжуд бўлган табель мулки, эҳтиёт қисмлар ва борт захиралари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудида божхона органлари розилигига кўра туширилиши мумкин. Бундай ҳолларда улар божхона қоидаларига асосан қайта олиб чиқиб кетилгунга қадар ёки бошқа кўрсатмага мувофиқ қайд этиб ўтилган органлар назоратига олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур моддада кўрсатилган солиқдан озод этиш ҳолатлари фойдаланиладиган техник ашёлар, эҳтиёт қисмлар, шунингдек двигателлар ва стандарт саҳн мосламаларига нисбатан ҳам қўлланилади, қачонки бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида бошқа авиакорхоналар билан заём ёки трансфер тўғрисида шартномаларини бундай авиакорхоналар билан уларнинг бу каби солиқлардан бундай Аҳдлашувчи Томон тарафидан озод этилиш шарти билан тузса, Авиакорхона тегишли божхона органларини бундай заём ёки трансфер шартномалари ҳақида хабардор этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан ўз фаолияти эҳтиёжлари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудига олиб кирилган ёки олиб кириладиган ёнилғи, мойлаш ашёлари, эҳтиёт қисмлар, табель мулки, борт захиралари, озиқ-овқат, ичимлик ва тамаки маҳсулотлари, реклама материаллари, автотранспорт, бронлаш ва алоқа учун электрон жиҳозлар ва унинг эҳтиёт қисмлари, ваколатхона фаолияти ва жиҳози учун мебель ва буюмлар, ташув ҳужжатлари ва бланкалари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудига олиб киришда, ундан олиб чиқишда ва у ерда бўлиши мобайнида божхона божлари ҳамда бошқа солиқ ва йиғимлардан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Битимдаги ҳеч бир нарса Чехия Республикасига Ўзбекистон Республикаси тайинланган авиакорхонасининг Чехия Республикаси ҳудудидаги манзилда, манзиллар орасида ёки бошқа Европа Иттифоқига аъзо-давлатнинг ҳудудида парвозларни амалга ошираётган ҳаво кемасида ишлатиш учун олиб кирилаётган ёнилғи учун адолатли равишда солиқлар, йиғимлар, божлар ёки тўловлар олишда тўсқинлик қилмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Битимдаги ҳеч бир нарса Ўзбекистон Республикасига Чехия Республикаси тайинланган авиакорхонасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги манзилда ва манзиллар орасида парвозларни амалга ошираётган ҳаво кемасида ишлатиш учун олиб кирилаётган ёнилғи учун адолатли равишда солиқлар, йиғимлар, пошлиналар ёки тўловлар олишда тўсқинлик қилмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Аэропортлардан ва авиация имкониятларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан аэропорт, аэронавигация ва бошқа мосламалардан фойдаланганлиги учун олинадиган йиғимлар қиймати бундай тарзда халқаро қатновларни амалга ошираётган ўзининг миллий ҳаво кемалари томонидан тўланадиган тўловлар даражасидан юқори бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч бири ўзларининг назорати остида аэропортлардан, авиайўналишлардан, ҳаво ҳаракати хизматлари ва шу билан боғлиқ тегишли хизматлардан фойдаланишда ўзининг авиакорхонасига ёки бошқа ҳар қандай авиакорхонага бошқа Аҳдлашувчи Томон авиакорхонасига нисбатан устунлик яратмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бундай йиғимларни ундирувчи ваколатли органлари билан хизматлардан ва мосламалардан фойдаланаётган авиакорхоналар ўртасида, агар мумкин бўлса, шу авиакорхоналарнинг вакиллари орқали музокараларнинг ташкил этилишини қўллаб-қувватлайдилар. Бундай йиғимларни ўзгартирилиши бўйича оқилона таклифлар бериш имконияти бундай авиакорхоналарга мазкур ўзгартиришлар киритилгунга қадар берилиши керак. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон йиғимларни ундирувчи тегишли органлар билан бундай авиакорхоналар ўртасида йиғимларга оид маълумот алмашишни таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Тўғри транзит
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлат ҳудудидан тўғри транзит орқали ўтувчи ҳамда аэропортнинг ушбу мақсад учун белгиланган ҳудудини тарк этмаган йўловчиларига нисбатан соддалаштирилган назорат қўлланилади. Мазкур Битимнинг 6-моддасида кўрсатилган хавфсизлик шартларини бажариш ҳамда наркотик ва психотроп моддаларнинг олиб ўтилишини олдини олиш бўйича назорат бундан мустасно. Тўғри транзит орқали ўтувчи багаж ва юклар божхона божлари ва бошқа солиқлардан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Хизматларни сотиш ва даромадларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида ўзининг транспорт хизматларини сотишга тегишли Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида амал қилаётган қонунчиликка асосан ҳамда ўзаро ҳамжиҳатлик асосида тегишли ҳуқуқ берилади. Бунда авиакорхонага сотишни тўғридан-тўғри ёки авиакорхонанинг хоҳишига кўра агентлар орқали амалга оширишга рухсат берилади ҳамда ҳар қандай шахс бундай хизматларни тегишли Аҳдлашувчи Томоннинг амалдаги қонунчилигига ва валюта айирбошлаш қоидаларига мувофиқ маҳаллий валютада ёки шу ҳудуддаги банклар томонидан эркин алмаштириладиган валютада эркин сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида олинган харажатлардан ортиқ бўлган даромадлар қийматини эркин алмаштириладиган валютада конвертация қилиш ва ўтказиш ҳуқуқига эга бўладилар. Даромадларни конвертация қилиш ва ўтказиш чекловларсиз трансфер амалга ошириладиган кунда устун даражадаги хорижий валюта бозори ставкаларида ёки хорижий валюта бозори ставкалари тизими яратилмаган ҳолда эса трансфер амалга оширилган кундаги тегишли Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудидаги амалдаги қонунчиликка мувофиқ расмий валюта қийматига асосан амалга оширилади. Ҳақиқий трансфер тўхталишларсиз ва транзакция хизматлари учун банк томонидан олинадиган оддий йиғимлардан ташқари бошқа йиғимларсиз амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тўловлар тўғрисида махсус битим бўлган тақдирда ҳисоб-китоблар мазкур битим қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Тарифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бундан кейинги матнда «тариф» атамаси йўловчи, багаж ва юк ташиш учун (компенсация ва почта ташиш шартлари бундан мустасно) тўланадиган нарх ва сарф-харажатларни ва авиакорхоналар томонидан таклиф қилинадиган агентлик хизматлари учун комиссион тўловларни белгилаш бўйича, шунингдек ушбу ташишга тааллуқли бўлган ҳар қандай хизматлар учун нарх ва сарф-харажатларнинг қўллаш шартлари хамда ташиш орқали олинган ҳар қандай катта даромадларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битимга асосан Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонаси томонидан белгиланган тарифлар бошқа авиакорхоналарнинг парвозни амалга оширишга кетадиган харажатлари, истеъмолчиларнинг талаблари, эксплуатация харажатлари, хизмат кўрсатиш хусусиятлари (хизмат кўрсатишнинг стандарт даражасидаги тезлиги ва шартлари), комиссион ставкалар, оқилона фойда ҳамда тарифлар билан бир қаторда барча мувофиқ омилларни ҳисобга олган ҳолда оқилона даражада бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари қабул қилиб бўлмайдиган тарифларни сабабсиз камситиш, устун даражадаги ҳолатни суиистеъмол қилиш туфайли ҳаддан ортиқ даражада юқори ва тутиб турувчи сифатида ёхуд бевосита ёки билвосита субсидиялар ёхуд ёрдам туфайли, сунъий паст ёки демпингнинг сўнгги натижаси бўлган нархлар сифатида баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тарифлар уларнинг жорий қилиниши мўлжалланган санадан камида ўттиз (30) кун олдин ҳар икки Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятларига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Авиация маъмуриятлари бир йўналиш учун ёки ҳар икки Аҳдлашувчи Томонларнинг давлат ҳудудлари ўртасидаги йўналишлар учун тақдим қилинган тарифларни тасдиқлаш ёки тасдиқламаслик ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар тарифлар қўлланиладиган Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудидаги авиация маъмуриятларидан тарифларни тақдим қилган авиакорхонага бу тарифларни тасдиқ этмаганликлари тўғрисида уларни қабул қилган кундан бошлаб ўн тўрт (14) кун ичида ёзма равишда хабар берилмаса, тарифлар тасдиқланган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тарифларни тасдиқлаш чоғида Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари, агар маъқул топсалар, уларнинг тугаш муддатларини кўрсатишлари мумкин. Агар тарифларда тугаш муддати кўрсатилган бўлса, тарифларни тақдим қилган авиакорхона томонидан улар бекор қилинмаса ёки ўрнига бошқалари улар тугайдиган муддатдан олдин тасдиқланмаса, улар ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сўров бўйича бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятларини шу Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида белгиланган йўналишлар бўйича учинчи давлатларга бошланган ташишлар учун мўлжалланган тарифлар тўғрисида хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳар икки Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари ўзларининг давлат ҳудудлари ўртасидаги юк ташишлари учун қўлланиладиган юк тарифларини тасдиқлашни талаб қилмайдилар, бироқ тайинланган авиакорхоналар бундай тарифларни улар жорий қилиниши мўлжалланган санадан камида ўн тўрт (14) кун олдин мазкур модданинг 3-бандига кўра текширилиши юзасидан авиация маъмуриятларида рўйхатдан ўтказадилар. Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида бошланиши мўлжалланган юк ташишларига оид юқорида айтиб ўтилган юк тарифларининг тасдиқланмаганлиги тўғрисидаги авиация маъмуриятларининг хабари тегишли авиакорхона тарафидан олинмаса, уларни рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб етти (7) кун ичида бундай юк тарифлари жорий қилиниши кўрсатилган кундан эътиборан кучга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари хоҳлаган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятларидан мазкур модда қоидаларининг қўлланилиши бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишни талаб қилишлари мумкин. Бундай маслаҳатлашувлар сўровнома олинган кундан кейин ўттиз (30) кундан кам бўлмаган муддат ичида ўтказилади. Келишувга эришилмаган тақдирда, ташиш бошланган Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудидаги авиация маъмуриятларининг қарори устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари тарифлар ва ташишни сотиш қоидаларининг авиакорхона, саёҳат ёки юк бўйича агент, сайёҳлик ёки юк бўйича экспедитор томонидан бузилиш ҳолатлари юзасидан суриштирув ишларини олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳажм қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ушбу Битимнинг Иловасида белгиланган йўналишлар бўйича ҳаво қатновларини амалга ошириш учун адолатли ва тенг ҳуқуқли шарт-шароитлар яратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари келишилган ҳаво қатновларини амалга оширишда айнан шу йўналиш бўйича ёки унинг бир қисмида ҳаво қатновини амалга ошираётган бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг ташиш ишларига ўринсиз зиён етказмаслик нуқтаи назаридан унинг манфаатларини эътиборга олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари томонидан фойдаланилаётган келишилган ҳаво қатновлари жамоат талабига тўғри келиши керак, ҳамда ҳар бир авиакорхонанинг биринчи даражали вазифаси ҳаво кемасининг оқилона юкланишида Аҳдлашувчи Томонларнинг давлат ҳудудларидан(га) жўнатилаётган йўловчилар, юк ва почтани ташиш талабига жавоб берувчи ташув ҳажмларини таъминлашлари лозим. Бортга олинган ҳамда авиакорхонани тайинламаган давлатлар ҳудудларида белгиланган йўналишлар бўйича жойларда туширилган йўловчилар, юк ва почта ташувини амалга ошириш асосий принципларига мувофиқ бўлиши лозим ва шулар асосида бу ҳажмлар қуйидаги заруратларга боғлиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудига(дан) ташувларга зарурат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа давлатларнинг авиакорхоналари томонидан фойдаланилаётган шу ҳудудни ўз ичига олган бошқа ҳаво қатновларидаги ташувларни инобатга олган ҳолда, келишилган ҳаво қатновлари ўтадиган ҳудуднинг ташувларга зарурати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) авиакорхонанинг транзит ташувларига зарурати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Код-шер (ўринларни ўзаро тақсимлаш)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳар қандай тайинланган авиакорхонаси ҳаво қатновларини амалга оширишда ёки уларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлса қуйидаги авиакорхоналар билан «Код-шер» (ўринларни ўзаро тақсимлаш) битимини ва ўринларни тақдим қилиш тўғрисидаги келишувларни тузиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг авиакорхонаси ёки авиакорхоналари билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) учинчи Томон авиакорхонаси ёки авиакорхоналари билан, агар бундай учинчи давлат бошқа Аҳдлашувчи Томон авиакорхоналари билан бошқа авиакорхоналарнинг бундай учинчи мамлакат ҳудудига, ҳудудидан ёки ҳудуди орқали ҳаво қатновларини амалга ошириш учун тузиладиган битимларга тегишли ваколат ёки рухсат бермаса, тегишли Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари бундай келишувларни қабул қилмаслик ҳуқуқига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юқорида қайд қилинган қоидалар авиакорхоналарнинг бундай келишувларда қуйида келтирилган талабларга жавоб бериши орқали татбиқ этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) керакли ташиш ҳуқуқларга эга бўлиши ва мазкур Битим қоидаларига риоя қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ҳар икки Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятларининг бундай келишувларни қўллашдаги талабларини бажариши; ҳамда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) истеъмолчиларга бундай «Код-шер» битими ва ўринларни тақдим қилиш тўғрисидаги келишувлар бўйича тўғри маълумот бериши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Код-шер битимларида иштирок этувчи авиакорхоналар бундай таклиф қилинаётган «Код-шер» битимини ва ўринларни тақдим қилиш тўғрисидаги келишувларни жорий қилиниши мўлжалланган санадан камида қирқ беш (45) кун аввал ҳар икки Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятларига тақдим қиладилар. Бундай «Код-шер» битими ва ўринларни тақдим қилиш тўғрисидаги келишувлар ва ҳар икки Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари томонидан тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Парвозлар жадвали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон тарафидан тайинланган авиакорхона парвозлар бошланишидан камида қирқ беш (45) кун олдин парвозлар сони, фойдаланиладиган ҳаво кемаси тури, вақтлари, конфигурацияси ва ўринлар сони ҳамда жадвалнинг муддати ҳақида маълумот кўрсатилган ҳолда, мўлжалланган жадвални тасдиқлаш учун бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятларига тақдим этиши лозим. Бундай тартиб келгусидаги ҳар қандай ўзгаришларга ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар тайинланган авиакорхона жадвалда кўрсатилган парвозлардан ташқари қўшимча парвозларни амалга оширишни хоҳласа, у ҳолда бундай авиакорхона бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятларига бундай парвозларга рухсат олиш учун сўровнома юборади. Бундай сўровнома одатда бундай парвозлар бажарилиши мўлжалланган санадан камида икки (2) иш куни аввал тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Авиакорхона ваколатхонаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида амал қилаётган кириш, яшаш ва ишлаш ҳуқуқига оид қонунчиликка мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудига ҳаво қатновини амалга ошириш учун зарур бўлган ўзининг вакиллари, тижорат, техник ва бошқа ходимларини ўзаро ҳамкорлик принципига асосан олиб келиш ва ушлаб туриш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Авиакорхона вакиллари ва ходимлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида амал қилаётган қонунчиликка мувофиқ тайинланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари тегишли ҳудудда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида амал қилаётган қонунчиликка мувофиқ транспорт хизматларини кўрсатиш ва сотиш мақсадида ўзларининг ваколатхоналарини очиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ерда техник хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида амал қилаётган қонунчиликка мувофиқ, шунингдек Чехия Республикасига нисбатан, Европа Иттифоқи қонунчилигига асосан, ҳар қайси тайинланган авиакорхона бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида ўзининг ер техник хизмати кўрсатишни амалга ошириш ёки ўз хоҳишига кўра рақобатдаги ерда техник хизматни тўлиқ ёки қисман кўрсатувчи ташкилотларни танлаш ҳуқуқига эга бўлади. Агар бундай қонунчилик ерда техник хизмат кўрсатишни чекласа ёки унга номутаносиб бўлса ҳамда ерда техник хизмат кўрсатувчилар ўртасида ҳақиқий рақобат йўқ бўлган тақдирда, ҳар бир тайинланган авиакорхонанинг ўзига ёки ерда техник хизмат кўрсатувчи ташкилот(лар)га бундай хизматлар билан шуғулланишга камситмаслик принципига асосан тегишли ҳуқуқ берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳодисаларни текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинлаган авиакорхонасига қарашли ҳаво кемаси ноиложликдан қўнганда, ҳалокатга учраганда ёки бошқа бир ҳодиса содир бўлган тақдирда, давлат ҳудудида ҳодиса содир бўлган Аҳдлашувчи Томон бу ҳақида дарҳол бошқа Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилади ва бу ҳодисанинг сабабларини аниқлаш учун шошилинч чораларни кўради ҳамда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига биноан бундай ҳодисани текширишда қатнашиш учун шу Аҳдлашувчи Томоннинг вакилларини ўз давлати ҳудудига монеликсиз киришини таъминлайди, агарда шу ҳодиса оқибатида экипаж аъзолари ёки йўловчиларга жароҳат етган бўлса, уларга ёрдам кўрсатиш учун шошилинч чораларни кўради ҳамда ҳаво кемасининг саҳнида қолган почта, багаж ва юкларнинг бутлигини таъминлайди. Ҳодисани текшираётган Аҳдлашувчи Томон унинг натижалари хусусида бошқа Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Маълумотлар билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари бошқа Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятларининг илтимосига биноан келишилган қатновлардан фойдаланишни қайта кўриб чиқиш мақсадида улар томонидан оқилона равишда сўраладиган даврий статистик ёки тайинланган авиакорхоналар томонидан мазкур Битимда кўрсатилган белгиланган йўналишлардаги ташишга оид бошқа маълумотлар билан уларни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Яқин ҳамкорлик руҳида Аҳдлашувчи Томонлар авиация маъмуриятлари мазкур Битимнинг барча қоидаларининг бажарилиши бўйича яқиндан ҳамкорлик қилиш мақсадида маслаҳатлашувлар ўтказиш ёки ёзишмалар орқали бир-бирлари билан алоқа қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон хоҳлаган вақтда мазкур Битимга тегишли бўлган ҳар қандай масала юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраши мумкин. Агар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида бошқа келишув бўлмаса, бундай маслаҳатлашувлар бошқа Аҳдлашувчи Томондан сўров олинган санадан бошлаб олтмиш (60) кун ичида бошланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро розилиги асосида ёзма равишда ўзгартиришлар киритилиши мумкин ва бу ўзгартиришлар мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланиб, улар мазкур Битимнинг 24-моддаси қоидаларига мувофиқ кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар халқаро ҳаво транспортига ва икки Аҳдлашувчи Томон муносабатларига тегишли кўп томонлама конвенция кучга кирса, мазкур Битимнинг бундай кўп томонлама конвенция қоидаларига мувофиқ келиши мақсадида Аҳдлашувчи Томонлар уларни қай даражада қабул қилинганликларига қараб ўзгартирилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимни изоҳлаш ёки қўллаш натижасида келиб чиққан низо биринчи навбатда ҳар икки Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар авиация маъмуриятлари келишувга эриша олмасалар, баҳс Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар Аҳдлашувчи Томонлар музокаралар йўли билан келишувга эриша олмасалар, улар низони кўриб чиқиш учун маслаҳат ёки Аҳдлашувчи Томонлар рози бўлиши мумкин бўлган мажбурий қарор олиш мақсадида алоҳида шахс ёки ташкилотга низони кўриб чиқиш учун топширишга рози бўлишлари ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг сўровномасига биноан учта ҳакамдан ташкил топган ҳакамлар судига кўриб чиқиш учун топширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бундай Ҳакамлар суди қуйидагилардан ташкил топади: ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан аъзо тайинлайди, ва ушбу тайинланган икки аъзо учинчи аъзони ўзларига Раис сифатида учинчи бир давлатнинг фуқаросидан тайинлайдилар. Бундай аъзолар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни баҳсни ҳал қилиш мақсадида ҳакамлар судига бериш тўғрисида хабардор қилган кундан эътиборан олтмиш (60) кун ичида, ва бундай раис тўқсон (90) кун ичида тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар юқоридаги 4-бандда белгиланган муддатларга риоя қилинмаса, Аҳдлашувчи Томонлардан бири, агар бошқа ҳеч қандай тегишли келишув бўлмаса, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти кенгаши Президентини зарур тайинлашни амалга ошириш учун таклиф қилади. Агар Президент Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки бу вазифани бажара олмаса, тайинлаш Вице-президент томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳакамлар суди қарорни кўпчилик овоз билан қабул қилиши лозим. Қарор Аҳдлашувчи Томон тарафидан қабул қилиниши лозим. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳакамлик судида вакил сифатидаги ўз аъзоси харажатларини ўзи қоплайди; ҳакамлар суди Раисининг харажати ва бошқа харажатлар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тенг тақсимланади. Бошқа барча ҳолатларда ҳакамлар суди ўз тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
ИКАОда рўйхатдан ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ва унга киритиладиган барча ўзгаришлар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Битимнинг кучга кириши ва унинг бекор қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиблари бажарилгани ҳақида бир-бирини дипломатик каналлар орқали сўнгги бор ёзма равишда хабардор қилган кундан бошлаб олтмишинчи (60) кунда кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон исталган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томонни ўзининг ушбу Битимнинг амал қилишини бекор қилиш қарори тўғрисида дипломатик каналлар орқали хабардор қилиши мумкин. Айни вақтда бундай мазмундаги хабарнома дарҳол Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига юборилади. Бундай ҳолларда Битимнинг амал қилиши, агар мазкур бекор қилиш тўғрисидаги хабарнома бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг розилиги бўйича ушбу давр тугагунча қайтариб олинмаган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олган кундан бошлаб ўн икки (12) ой ўтганидан сўнг Битим бекор қилинади. Бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг хабарномани олгани тасдиқланмаганда, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти хабарномани олган санадан бошлаб ўн тўрт (14) кун ўтгач у олинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2011 йил 8 ноябрда ҳар бири ўзбек, чех ва инглиз тилларида бўлган икки асл нусхада тузилди, барча матнлар бир хил юридик кучга эга. Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I-бўлим‎‎
Чехия Республикаси тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналари томонидан фойдаланиладиган йўналишлар:
‎‎
Чехиядаги
‎манзиллар‎
Ташқаридаги
‎манзиллар‎
Ўзбекистондаги
‎манзиллар‎
Оралиқ
‎манзиллар‎
Хоҳлаган
‎манзиллар‎
Хоҳлаган
‎манзиллар‎
Тошкент ва
‎Самарқанд‎
Хоҳлаган
‎манзиллар‎

‎II-бўлим‎
‎‎Ўзбекистон Республикаси тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналари томонидан фойдаланиладиган йўналишлар:‎‎
Ўзбекистондаги
‎манзиллар‎
Ташқаридаги
‎манзиллар‎
Чехиядаги
‎манзиллар‎
Оралиқ
‎манзиллар‎
Хоҳлаган
‎манзиллар ‎
Хоҳлаган
‎манзиллар‎
Прага ва Брно‎ Хоҳлаган
‎манзиллар‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Йўналишлар ҳар икки томонга амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тайинланган авиакорхона ҳар қандай ёки барча парвозларда юқорида кўрсатилган ҳар қандай манзилни тушириб қолдириши мумкин, башарти, келишилган қатновлар авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудида бошланса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналари ўз хоҳишига биноан ҳар қандай оралиқ ва/ёки ташқаридаги манзилларни танлаши ва ўзининг танловини Халқаро ҳаво транспорти уюшмаси белгилаган навбатдаги парвозлар жадвали даврида ўзгартириши мумкин, башарти, ушбу манзиллар ва бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудуди ўртасида ташиш ҳуқуқларидан фойдаланилмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгиланган оралиқ ва/ёки ташқаридаги манзилларда бешинчи ҳаво эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланиш икки Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари ўртасида келишилади.