Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021 20.07.2015 йилдаги Х-1428/07-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳудудида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 октябрдаги ПФ-2100-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 й., 10-11-сон, 203-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туман ҳудудидаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчилик билан ўтказилиши кенг жамоатчиликни ташвишга солаётганлиги сабабли бундай ҳолатларга чек қўйиш, фуқаролар соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими, «Нуроний» жамғармаси туман бўлими, Маънавият-тарғибот маркази туман бўлими, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тадбирларни ўтказишни мувофиқлаштирувчи Жамоатчилик Кенгашини тузиш таклифлари маъқулланиб, иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман хотин-қизлар қўмитаси (Ш. Рахмонова), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими (Б. Маматов), «Нуроний» жамғармаси туман бўлими (Б. Эргашев), Маънавият тарғибот маркази туман бўлими (Ш. Тоғаева) ва тумандаги барча ҚФЙ ва МФЙ раисларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик Кенгашининг мақсад ва вазифаларини белгилаб, ўтказиладиган тўй-ҳашам, маросим, оилавий тантаналар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолати юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда тўй ва маросим эгалари билан ихчам, исрофгарчиликсиз ва белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни тартибга солиш ҳамда ихчам ва миллий қадриятлар асосида ўтказиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тарғибот қилиш орқали жамият ҳаётига татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар ва маросимларни ўтказиш бўйича жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилиш, ушбу масалани маҳалла ва меҳнат жамоасида муҳокама этиш, таъсир чорасини кўриш ва тушунтириш ишларини ўтказиш тизимини яратиш бўйича ишларни амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман бош имом-хатиби (Ф. Мухторов) ва тумандаги барча ҚФЙ ва МФЙ раисларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни ихчам ўтказишни, дабдабали ўтказилаётган тадбирларга сарфланаётган маблағларни кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга йўналтиришни тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ташкилотлар, имом-хатиблар тўйлар ва маросимлардаги маърузаларида аҳолининг эътиборини ёшлар тарбияси, ота-онанинг масъулияти, жамият ҳаётига хавф солаётган таҳдидларнинг олдини олиш, тинчлик ва мустақиллик неъматини асраш каби масалаларга қаратиши тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тумандаги давлат бошқаруви органлари, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат унумдорлигини сақлаш мақсадида ресторан, ошхона, кафе ва тўйхоналарда иш кунлари тўй ва маросим муносабати билан соат 07.00 дан 09.00 гача ёки 12.00 дан 14.00 гача ош бериш ва аксинча иш вақтида соат 09.00 дан 12.00 гача, 14.00 дан 18.00 гача ош беришни таъқиқлаш, ҳамда соат 23.00 дан кейин тўй ва базмларни давом эттириш ҳолатларининг олдини олиш бўйича жамоатчиликнинг таклифлари қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман Давлат солиқ инспекцияси (Ш. Эрдонаев)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ресторан, ошхона, кафе ва тўйхоналарда тўй-ҳашам ва турли маросимларни ўтказишда пластик карточкалар, нақд пул ўтказиш йўли ва банк кредити орқали ўтказиладиган тўловларни қабул қилишда ҳеч қандай чекловларсиз, бир хил белгиланган нархларда амалга оширилиши назоратга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман Ички ишлар бўлими (А. Юлдошев)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча ресторан, ошхона, кафе ва тўйхона эгалари тўй ва маросимларда фуқаролар ҳаётига хавф солувчи техникалар, кўргазмалар ва пиротехникадан фойдаланмаслик ҳамда тўйхона атрофида яшовчи аҳолининг тинчлиги бузилмаслиги учун тўй-ҳашамдан сўнг шовқинли ҳолатлар бўлмаслигини таъминлаш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўй-ҳашам муносабати билан келин-куёв ва уларнинг яқинлари туман ҳудудида айланиши ва суратга олиши жараёнида фуқаролар ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигига қатъий риоя этилишини назорат қилиш бўйича, шунингдек мазкур турдаги тадбирларни тантанали ўтказишга жалб қилинадиган автомашиналар сонини 4 тадан ошмаган миқдорда бўлишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман Маданият ва спорт ишлари бўлими (А. Рахматов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўйлар ва базмларда санъаткорлар иштироки ва уларнинг кийиниш маданиятига риоя қилиниши, шунингдек хонанда ва раққосаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон қарори билан тасдиқланган «Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 31-сон, 380-модда) талабларига мувофиқ тўй, юбилей ва бошқа тантаналарга хизмат кўрсатиш лицензияси мавжудлиги назоратга олинсин ва раққосалик касбига номуносиб бўлган қиз-жувонларнинг тўй-ҳашам ва базмларга раққоса номи остида чиқиши қатъий чеклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман Хотин-қизлар қўмитаси (Ш. Рахмонова), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими (Б. Маматов), «Нуроний» жамғармаси туман бўлими (Б. Эргашев), Маънавият тарғибот Маркази туман бўлими (Ш. Тоғаева), «Kesh» газетаси (С. Примов) ҳамда тумандаги маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғини раислари, диний ташкилотлар имом-хатибларига ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор назоратга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарор нусхаси тумандаги барча ресторан, ошхона, кафе ва тўйхона эгаларига етказилсин ҳамда ижросини тўлиқ назорат қилиш туман ҳокими ўринбосарлари З. Халилов ва Ш. Рахмоновалар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарор «Kesh» газетасида расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ф. НОРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳрисабз т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х-1428/07-сон