Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 28.10.1998 йилдаги ПФ-2100-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги вақтларда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни ўтказишда мамлакатимизнинг кўп жойларида шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, исрофгарчиликка йўл қўйиш, эл-юрт одатлари ва анъаналарини менсимаслик, ўзини кўз-кўз қилиш, атрофда яшаётган одамларнинг ҳол-аҳволини инобатга олмаслик каби эскидан қолган асоратларга йўл қўйилмокда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай хунук одатларга берилган давлат хизматидаги баъзи ўзини йўқотган, лавозимини суиистеъмол қилаётган раҳбарлар, оёғи ердан узилган, манманликка берилиб кетган ҳавойи мансабдорларнинг номақбул ҳаракатлари маҳаллаларда, истиқомат жойларида соғлом муҳит бузилишига сабаб бўлмоқда, оддий одамларнинг нафсониятларига тегмоқда, уларни адолатга, умуман давлат ҳокимиятига ишончига зиён етказмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтганларнинг хотирасига бағишланган маъракаларни ҳам ўтакетган дабдабали равишда ўтказишлар ота-боболаримиздан қолган миллий расм-русумларимизга путур етказиш, муқаддас анъаналаримизни обрўсизлантиришга олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур интилишларнинг носоғлом мусобақага айланиб кетиш ҳоллари дабдабали тўй-ҳашамларни ўтказишга қурби етмаган ор-номусли кишиларни оғир аҳволга туширмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг ачинарли томони шуки, бундай сохта хўжакўрсинлик одатлари ёшларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда, кенг жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Улар бу каби номақбул анъаналар ва одатларга айланиб бораётган ҳолатларга чек қўйиш ҳақидаги талабларини билдирмоқдалар. Ўзларининг эҳтиёжларидан ортиқ маблағларини халқимизнинг азалий одатларига амал қилиб, хайр-эҳсон, меҳр-мурувват кўрсатиш, муҳтожларга, бева-бечораларга ёрдам бериш, турар жойларини обод қилиш, йўллар, кўприклар қуриш, ишлаб чиқаришга сарф қилиш — шундай олийжаноб саъй-ҳаракатлар орқали эл-юрт олдида ўзларига ҳақиқий обрў орттириш юзасидан таклифлар ва маслаҳатлар бермоқдалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни назарда тутиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика «Маҳалла» хайрия жамғармасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, маҳаллий ҳокимликлар, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда халқимиз табиатига ёт бундай хунук ҳолатларга зарба бериш, олдини олиш, чек қўйиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш тавсия этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Муқаддас динимиз, қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳиятини ҳаётий, таъсирчан мисоллар асосида кенг халқ оммасига мунтазам етказиш қатъий йўлга қўйилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Жамоатчилик кенгашлари билан ҳамкорликда замон талабларига мос, халқимизнинг қарашларига мувофиқ келадиган янги, намунавий анъаналарни ташкил қилиш ва жорий этиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Оммавий ахборот воситалари мазкур Фармонда кўтарилган масалаларнинг асл моҳиятини, намунавий анъаналарни кенг тарғиб қилсин, миллий қадриятларимизга зид, тараққиётимизга тўсқинлик қилаётган иллатларга қарши жамоатчилик фикрини шакллантиришга алоҳида эътибор берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси давлат ташкилотлари, маъмурий-ҳуқуқий идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари, мансабдор шахслар томонидан юқорида кўрсатилган номаъқулчиликларга йўл қўйилган ҳолатларни амалдаги қонунчилик асосида чуқур ўрганиб, тегишли хулосалар чиқарсин ва зарур чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 28 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2100-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 10-11-сон, 203-модда)