Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2021 05.08.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2707
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 05.08.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2707
Кучга кириш санаси
10.11.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2021
Ҳужжат 03.04.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2707]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 21 сентябрдаги 21/12-сонли «Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3283, 29.10.2020 й.) асосан 2021 йил 30 январдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 22 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19/16-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/16-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор — кредит ва бошқа ҳар қандай мажбурият бўйича банк олдида қарздор бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг йирик иштирокчиси (акциядори) — устав капитали ёки овоз берувчи улушларнинг (акцияларнинг) 10 ёки ундан ортиқ фоизига бевосита ёки билвосита эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик таваккалчилик — жами суммаси банк биринчи даражали капиталининг 10 фоизидан ошадиган бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчилик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шахс қуйидаги ҳолларда юридик шахсга катта таъсир кўрсатаётган ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг йирик иштирокчиси (акциядори) бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс билан тузилган расмий битим асосида ёки бошқа исталган усулда шахснинг фаолиятини бошқариш ёки раҳбарлик қилиш имкониятига эга бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидаги ҳолларда банкнинг қарздорлари бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор(лар)дан бири бошқа қарздор(лар)га катта таъсир ўтказа олиши мумкин бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг қарздори бўлган тўлиқ ёки коммандит ширкат, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг иштирокчиси айни бир пайтда банкнинг қарздори бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ёки ундан ортиқ қарздор айнан бир шахснинг (бу шахс банк олдида қарздор ёки қарздор эмаслигидан қатъи назар) таъсири остида бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик жамияти ёки ширкатнинг банкдан қарздор бўлган икки ёки ундан ортиқ иштирокчиси айнан бир шахс билан солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган бўлса (бу шахс банк олдида қарздор ёки қарздор эмаслигидан қатъи назар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир қарздор иккинчисига кредит сифатида олинган маблағларни берган бўлса ёхуд икки ёки ундан ортиқ қарздорлар биргаликда ёки алоҳида ҳолда кредит сифатида олинган маблағларини бир шахсга (бу шахс банк олдида қарздор ёки қарздор эмаслигидан қатъи назар) берган бўлса (икки ёки ундан ортиқ қарздорлар бир сотувчидан жиҳозлар сотиб олиши каби, одатдаги тижорат операциялари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ва ундан ортиқ қарздорлар хўжалик жамиятлари ва ширкатларида иштирок этиш ёки биргаликда фаолият юритиш учун банкдан олган кредитлардан фойдаланса ва ушбу кредитларни ягона манбадан тўлашса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорларнинг бирида молиявий қийинчиликлар юзага келган тақдирда тўлов бўйича муаммолар қарздорларнинг бошқасида ҳам юзага келса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига тўғри келувчи таваккалчиликлар (кредитлар) қуйидагиларни ўз ичига олади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлар, юридик шахс устав капиталига ва бошқа қимматли қоғозларига киритилган инвестициялар, берилган кафолатлар ва улар бўйича тўлаб берилиб, ундирилмаган маблағлар, қабул қилинган кафолатлар (кафилликлар), босқичма-босқич тўлаш шарти билан сотилган активлар, акцептлар ёки аккредитивлар, лизинг, қимматли қоғозлар ва чет эл валютасини сотиб олиш бўйича ҳар қандай ҳуқуқий асосланган мажбуриятнома, факторинг, репо, своп ҳамда ҳисобланган фоизлар ва балансдан ташқари моддаларда акс эттирилган мажбуриятлар;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/15-сон қарори (рўйхат рақами 2707-1, 24.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 744-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштиришга доир барча юридик мажбуриятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овердрафтлар (мижозларнинг ҳисобварақларидаги дебет қолдиқлари);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига ўтказилган («умидсиз» деб таснифланган) барча суммалар, қарздорнинг тўлаш мажбурияти у банкрот деб эълон қилинганлиги натижасида юридик жиҳатдан бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2707-2, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2018 й., 10/18/2707-2/0989-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг юқори даражаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Банкнинг бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг юқори миқдори банк биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига тўғри келувчи таъминланмаган кредит (эътимодли кредит), шунингдек факторинг хизматлари учун таваккалчиликнинг энг юқори миқдори банк биринчи даражали капиталининг 5 фоизидан ошмаслиги зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Йирик таваккалчиликларнинг умумий миқдори банк биринчи даражали капиталининг 8 баробаридан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Низомнинг 5 ва 6-бандларида кўзда тутилган чекловлар қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор қиймати кредитларнинг 125 фоизини қоплай оладиган давлат қимматли қоғозлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати ёки бошқа мажбуриятлари билан таъминланган кредитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига қайта молиялаштирилган кредитлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ банкларга танлов савдоларда мулк сифатида сотилган ишлаб чиқариш корхоналари мулки негизида тузилган корхоналарга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналарни танлов савдоларида банкларга реализация қилиш тартибига мувофиқ иқтисодий судларнинг қарорларига кўра тугатиш қиймати бўйича банклар балансига қабул қилинган корхоналар мулки негизида тузилган янги корхоналарга берилган кредитлар;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/15-сон қарори (рўйхат рақами 2707-1, 24.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 744-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлар кредит берувчи банкдаги депозитлар билан таъминланганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кредит банкдаги депозитлар билан таъминланган бўлса, у ҳолда депозит кредитни таъминлаш учун махсус ҳисобвараққа киритилиши ҳамда кредит шартномаси ёки бошқа қўлланиладиган битимда кредит қайтарилмаган ҳолда банк депозитни ишлатиши мумкин эканлиги шарт қилиб қўйилиши лозим. Банк кредитини қайтариш муддати етиб келгунга қадар махсус ҳисобвараққа киритилган депозитдан маблағларни олишга йўл қўймаслик мақсадида зарур чораларни кўриши ва назорат ўрнатиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Депозит чет эл валютасида киритилган бўлса, бу валютанинг қиймати кредит қолдиғининг камида 105 фоизини ташкил этиши лозим. Депозит валютасининг қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ҳамда бошқа ҳисобот мақсадлари учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курси ўзгарганда қайта баҳоланиши лозим.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2707-2, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2018 й., 10/18/2707-2/0989-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Банк раҳбарияти мазкур Низомга мувофиқ талаб қилинадиган даражада таъминот қийматини сақлаб туришга доир тегишли чораларни кўриши лозим. Агар таъминотнинг бозор қиймати тушиб кетса, банк 10 иш куни мобайнида таъминот миқдорини ушбу Низомга мувофиқлаштириш чораларини кўриши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2707-2, 03.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2018 й., 10/18/2707-2/0989-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ҳисоботни юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳар бир банк бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг ҳамда йирик таваккалчиликларга доир юзага келиши мумкин бўлган барча йирик йўқотишлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳисоботни юритиши ва ҳар ойда бир маротаба Марказий банкка тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Марказий банкка тақдим қилинадиган ҳисобот ҳар бир қарз олувчи ва бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи бўйича қарздорларнинг номи, улар тўламаган банк кредити умумий суммаси ҳамда қарздорнинг бошқа мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим. Шунингдек, ҳисоботга банкнинг юзага келиши мумкин бўлган барча йирик таваккалчиликларнинг умумий суммаси ҳам киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Низом кучга кирган санада банкда бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига тўғри келувчи таваккалчилик миқдори белгиланган меъёрлардан ошадиган бўлса, бундай активлар дастлабки шартларда ва муддатларда тўланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига тўғри келувчи таваккалчиликнинг умумий суммаси кредитни бериш вақтида мазкур Низомда кўзда тутилган чекловлар доирасида бўлиб, кейинчалик белгиланган меъёрлардан ошиб борса (банк умумий капитали даражаси тушиши ёки валютанинг айирбошлаш ставкаси ўзгариши сабабли), банк мазкур ҳолат ҳақида Марказий банкни зудлик билан хабардор қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 420-модда; 2017 й., 30-сон, 744-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2018 й., 10/18/2707-2/0989-сон, 06.09.2018 й., 10/18/2707-3/1845-сон; 21.02.2020 й., 10/20/2707-4/0201-сон)