29.05.2015 йилдаги Х-194/05-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳудудида ҳайвонларни карантинга қўйиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳудудида ҳайвонлар касалликларини тарқалишини олдини олиш, аҳоли истеъмоли учун чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлашда унинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни ўз вақтида олдини олиш ҳамда масъул шахсларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 335-модда), Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекс (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)нинг 6-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда)нинг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят ҳудудида ҳайвонларни карантинга қўйиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ва шаҳарлар ҳокимлари, вилоят давлат Ветеринария бошқармаси (Имомов), мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳайвонларни парвариш қилаётган аҳоли, ёрдамчи, деҳқон ва чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари ҳамда корхона, ташкилотлар раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ҳудудига киритилган барча турдаги ҳайвонлар, ҳудудий давлат ветеринария хизмати назорати остида керакли ташхис текширувлари ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқ ҳудуд учун тузилган эпизоотик касалликларга қарши тадбирлар режасига биноан, касалликларни олдини олиш бўйича иммунитетни кўтарувчи барча чоралар кўрилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карантин вақтида ҳайвонларнинг ҳар бир бошини тана ҳароратини ўлчаш билан бирга, клиник кўрикдан ўтказилиши ҳамда ушбу муддатда белгиланган ветеринария-санитария тадбирлари ўтказилгандан кейингина сотилиши ёки тарқатилиши йўлга қўйилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зоогигиена талабларига мувофиқ ҳайвонларнинг тегишли тартибда сақланиши ва озиқлантирилишини, шунингдек уларни сақлаш бўйича мавжуд йўриқнома, қўлланма ва кўрсатмалар асосида мажбурий даволаш, касалликнинг олдини олиш тадбирлари ўз вақтида ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ветеринария хизматининг талабига биноан, ҳайвонларни текшириш учун кўрсатиш, диагностик текшириш, даволаш ва профилактик тадбирларни ўтказиш ҳамда уларни рўйхатга олинишини таъминлаб, янги ҳайвон сотиб олинганлиги тўғрисида, ҳайвонларнинг тўсатдан ўлиши, касалланиши ёки уларда ғайритабиий ҳолатлар пайдо бўлган ҳолларда дарҳол хабар беришни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (Қурбонов), Вилоят давлат Ветеринария бошқармаси (Имомов), Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармаси Қашқадарё вилоят бўлими (Мирзаев), «Қашқадарё бозорсавдо» уюшмаси (Игамбердиев) билан биргаликда мол бозорларига сотишга олиб келинган ҳайвонларни соғлиғи ва юқумли касалликларга эмланганлиги тўғрисидаги ветеринария врачининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган маълумотномаси асосида сотишга рухсат этилиши устидан назоратни кучайтирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят давлат Ветеринария бошқармаси (Имомов), Вилоят давлат Санитария ва эпидемиология назорати маркази (Бўриев) қишлоқ хўжалик ҳайвонларини уй шароитида боқилишида аҳолини тозаликка ва ветеринария-санитария қоидаларига .риоя қилиш бўйича маданиятини ошириш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишларини кенг кўламда олиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоят Молия бошқармаси (Қулматов), Вилоят давлат Ветеринария бошқармаси (Имомов) билан биргаликда жойлардаги ветеринария бўлимлари ва лабораторияларининг моддий-техника базасини замонавий асбоб-ускуналар, автотранспорт воситалари билан босқичма-босқич жиҳозлаб, мустаҳкамлаб бориш бўйича тегишли чораларни кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси (Қобилов), Вилоят давлат Ветеринария бошқармаси (Имомов) билан биргаликда ветеринария соҳаси бўйича кадрлар билан таъминланганлик масаласини ўрганиб чиқиб, ўрганиш натижаси асосида кадрларни салоҳиятига кўра иш билан таъминлаш ва уларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича ўқув амалий семинарларини ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий, моддий, маъмурий ва жиноий жавобгар бўлишлари таъкидлаб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Б. Ражапов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор «Қашқадарё» ва «Новости Кашкадарья» газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг qashqadaryo.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким З. РУЗИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарши ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 29 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х-194/05-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2015 йил 29 майдаги Х-194/05-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалганида карантинга қўйишнинг бошқа ветеринария-санитария
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур қоидалар вилоят ҳудудида ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалганида ҳайвонларни карантинга қўйишнинг бошқа ветеринария-санитария чораларини кўриш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат Ветеринария Бош бошқармаси томонидан 1998 йил 28 августда тасдиқланган «Ҳайвонлар касалликларига қарши кураш тадбирлари ҳақида»ги қўлланмаларга асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча турдаги хўжаликлар, шунингдек ҳайвон ва чорвачилик маҳсулотларининг эгалари томонидан олиб келинаётган моллар тегишли ҳудудий давлат ветеринария бўлимларининг назорати остида 30 кунлик профилактик карантинда сақланади ҳамда шу даврда серологик усулда бруцеллёзга текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат ветеринария бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан гўшт ва сут маҳсулотларини белгиланмаган жойларда ҳамда келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотилиши устидан назорат ишлари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча турдаги хўжаликлар, шунингдек ҳайвон ва чорвачилик маҳсулотларининг эгалари мазкур қоида ва тартиб билан боғлиқ қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария хизмати кўрсатилиши учун давлат, идоравий ва хусусий ветеринария хизматлари билан шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария хизматидан ҳайвонларнинг касалликка чалиниш даражаси, эпизоотик вазият ва ҳайвонлар ҳамда чорвачилик маҳсулотларини махсус тадқиқ этиш натижалари ҳақида ахборотлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси белгилаган тартибда ҳайвонлар ва чорвачилик маҳсулотлари, ем-хашак, ветеринария дори-дармонлари сотиб олиш ва сотиш, шу жумладан хориждан сотиб олиш ва хорижга сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ҳокимият органлари, давлат, идоравий ветеринария хизматлари ҳамда хусусий ветеринария фаолияти билан шуғулланаётган мутахассисларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ва кўрсатмалари устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча турдаги хўжаликлар, шунингдек ҳайвон ва чорвачилик маҳсулотларининг эгалари ушбу қоидалар ва тартиб билан боғлиқ қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан қуйидагиларни таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маблағлари ҳисобига ҳайвонлар юқумли касалликларга чалинишининг олдини олишга қаратилган ташкилий-хўжалик ва ветеринария тадбирларини амалга оширишлари, бюджетдан молиявий таъминланадиган тадбирлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касал ҳайвонни даволатишлари, зарур бўлганда ветеринария мутахассисининг кўрсатмасига биноан сўйиш ёки йўқ қилиб ташланишини таъминлашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар соғлиғи учун хавфли бўлган моддалар ёки юқумли касаллик қўзғатувчи микроблар билан ифлосланган ёхуд зарарланган чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва сотилишини истисно этувчи ҳайвонлар гигиенаси нормаларини бажаришлари ва ветеринария-санитария қоидаларига риоя этишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвон сотиб олинганлиги ва уларнинг тўсатдан ҳаром ўлиши ёки ғайриодатий хатти-ҳаракати ҳоллари тўғрисида муайян ҳудудга хизмат кўрсатувчи тегишли ветеринария хизматига зудлик билан хабар қилишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария хизматининг ҳайвонларни юқумли касалликлардан муҳофаза этиш юзасидан берган тақдимномаларини бажаришлари ҳамда карантинга доир тегишли тадбирлар ва бошқа ветеринария тадбирлари ўтказилишини таъминлашлари, шунингдек даволаш-профилактика ишловларини тўлиқ ҳажмда ўтказишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик фермаларини, ҳайвонлар ҳамда чорвачилик маҳсулотлари сақланадиган бинолар ва бошқа иншоотларни, шунингдек яйловлар, сув ҳавзалари, мол ҳайдаб ўтиладиган йўллар, темир йўл бекатлари, кўргазмалар, ярмаркалар, бозорлар, сўйиш пунктлари, майдончалар, гўшт комбинатлари, сепаратор бўлимлари, сут пунктлари ва заводларини лозим бўлган ветеринария- санитария ҳолатида сақлашлари, уларда дезинфекциялаш, дезинсекциялаш ва дератизациялаш ишларини ўз вақтида ўтказишлари, шунингдек ўлган ҳайвонлар жасадини йиғиштириб олишлари ва йўқ қилиб ташлашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонлар ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ва хом ашёси савдо сотиғини фақат давлат ветеринария хизматининг рухсати билан махсус ажратилган жойларда ветеринария-санитария қоидаларига риоя этган ҳолда амалга оширишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария мутахассисларининг талабига биноан ҳайвонларни кўрикдан, диагностик текширувдан, эҳтиёти шарт йўсинида эмлашдан ва даволаш-профилактика ишловларидан ўтказиш учун топширилишини таъминлашлари, ветеринария ходимларига кўрсатилган ветеринария хизматлари эвазига ҳақ тўлаган ҳолда ветеринария тадбирларини ўтказиш учун зарур шарт- шароит яратиб беришлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ёки чорва маҳсулотларининг яроқсизлиги ҳайвон эгаларининг айби билан пайдо бўлганлиги суд томонидан исботланган ҳолларда соғломлаштириш тадбирларига кетган харажатларни давлат ветеринария хизматига тўлашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан тасдиқланмаган биопрепаратлар, дори-дармонлар, озуқабоп қўшимчалар, микроэлементлар, биологик кучайтиргичлар ва гормонларни чорвачиликда қўлламасликлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан белгиланган ветеринария-санитария талабларига ҳамда ҳайвонлар, ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хом ашё ҳамда ем-хашакни чет элдан сотиб олиш ва чет элга чиқариш талабларига риоя этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вилоят ҳудудида ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалганида юқоридаги қўлланма талабларига асосан тегишли чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалгани аниқланган ҳолларда туман (шаҳар) давлат ветеринария инспекторининг тақдимномасига биноан маҳаллий ҳокимият органларининг қарорлари билан айрим подалар, отарлар, уюрлар, қўралар, фермалар, хўжаликлар, корхоналар, темир йўл бекатлари, аэропортлар, дарё портлари, қишлоқ ва қўрғонларнинг ҳудудлари ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалганлиги жиҳатидан ёмон аҳволда деб эълон қилинади ҳамда уларда карантин ёки зарур чеклашлар ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туманларни, шаҳарларни ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалганлиги жиҳатидан ёмон аҳволда деб эълон қилиш ҳамда уларда карантин ёки бошқа чеклашлар ўрнатиш тегишли бош давлат инспекторларининг тақдимномасига биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳайвонларни юқумли касалликлар билан оғриши батамом тўхтаганидан кейин карантин ёки чеклашлар ўрнатилган ҳудудда зарур ветеринария-санитария тадбирлари амалга оширилгандан (касалликларга қарши кураш қўлланмаларида кўрсатилган муддат ўтганидан) сўнг тегишли бош давлат ветеринария инспекторларининг тақдимномасига биноан карантин ёки чеклашлар ўрнатган туман, шаҳар ҳокимиятининг вакиллик органлари ёки ҳокимларнинг қарорлари билан карантин ёки чеклашлар бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тарқалиши оқибатида карантин ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳайвонлар ялпи касалланиши ҳамда нобуд бўлишининг олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва айрим шахслар фаолиятига кундалик раҳбарлик қилиш ҳамда бу борадаги ишни мувофиқлаштириш мақсадида вилоят, шаҳар ва туман ҳокимиятининг вакиллик органлари ёки ҳокимлар томонидан ўзининг тасдиқланган Низомига мувофиқ иш олиб борувчи эпизоотик касалликларга қарши фавқулодда комиссиялар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қоидалар талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.