Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 14 июлда 2696-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ–2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 13 июнь,
14/5-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/5-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ–2344-сонли «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар (бундан буён матнда захиралар деб юритилади) шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
активлар — кредит, овердрафт, лизинг, факторинг, қимматли қоғозлар, инвестициялар, бошқа банклардаги маблағлар, бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида сотилган мулклар, балансдан ташқари моддалар (чақириб олинмайдиган кредит мажбуриятлари, фойдаланилмаган кредит линиялари, аккредитивлар, кафолатлар) ҳамда молиялаш билан боғлиқ барча бошқа талаблар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
муаммоли активлар — сифати «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланган активлар;
махсус захиралар — сифати «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланган активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган мажбурий захиралар;
стандарт активларга яратиладиган захиралар — тижорат банки фаолияти давомида умуман ёки бирор-бир фаолият тури натижасида эҳтимолий йўқотишларни қоплаш мақсадида ташкил қилинадиган захиралар;
шартлари қайта кўриб чиқилган активлар — шартнома ва (ёки) унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган активлар;
тижорат банки активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун мажбурий захиралар депозитлари (бундан буён матнда мажбурий захиралар депозитлари деб юритилади) — активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) мажбурий захиралар депозитлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таъминланмаган активлар — таъминотсиз берилган ёки таъминоти белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган активлар. Бундай активлар мустаҳкам тушумга эга бўлган қарздорга унинг яхши кредит тарихи асосида берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Тижорат банкларининг ҳисоботлари уларнинг активлари сифатининг ҳақиқий ҳолатини акс эттириши лозим.
3. Ҳисоботларнинг ҳаққоний бўлмаслиги тижорат банки омонатчилари, кредиторлари ва акциядорлари, шунингдек Марказий банк ва бошқа манфаатдор томонларни чалғитишга ва янглиштиришга уриниш деб баҳоланади ҳамда хавфсиз бўлмаган, носоғлом банк амалиёти деб ҳисобланади.
4. Тижорат банки балансида ва балансдан ташқари моддаларда юритилаётган муаммоли активларнинг улуши жами активларнинг ўн фоизидан ортиқ бўлса, Марказий банк томонидан тижорат банки ижро раҳбариятининг малакаси Марказий банк талабларига мувофиқ эмас деб топишга ҳамда тижорат банки Кенгаши томонидан банк фаолияти устидан ўрнатилган назоратни етарли эмас деб ҳисобланишига асос бўлади.
5. Даромад келтирмайдиган активларнинг улуши жами активларнинг етмиш фоизидан ортиқ бўлиши банк кредит сиёсати, кредитлар ажратиш ва уларни бошқариш жараёнининг бўшлигини билдирувчи кўрсаткич ҳисобланади.
2-боб. Активлар сифатини таснифлаш тизими
6. Қарздорлар қуйидаги асосий мезонлар бўйича баҳоланади:
тармоқ (иқтисодиёт сектори) тенденцияси ва истиқболи;
муайян лойиҳанинг техник амалга оширилуви ва иқтисодий рақобатбардошлиги;
молиявий ҳолати ва кредит олишга қодирлиги;
кредит тарихи, кредит таъминотининг ёмонлашуви ёки ликвидлилигининг пасайиши;
муайян лойиҳанинг иқтисодий жиҳатдан асосланиши;
раҳбарининг бошқариш қобилияти (агар қарздор юридик шахс бўлса).
7. Активлар сифатининг таҳлили ва таснифи натижалари мазкур Низомнинг 6-бандида келтирилган мезонларга асосланади ва ушбу мезонлар тижорат банкларининг кредит портфели ва бошқа активларидаги таваккалчиликни аниқлаш ва баҳолашда қўлланилади.
8. Тижорат банкларининг активлари сифатига кўра «стандарт», «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» тоифаларга таснифланади.
9. Қарзларнинг ўз муддатида тўланишига шубҳа туғдирмайдиган активлар сифати «стандарт» деб таснифланади. Бунда қарз олувчи молиявий жиҳатдан барқарор ҳисобланади, у етарли миқдорда капиталга, юқори даромадлилик даражасига ҳамда барча мавжуд мажбуриятларни, жумладан, мазкур қарзни қондириш учун етарли пул маблағлари оқимига, шунингдек амалга оширилиши мумкин бўлган стратегик режага, бозорда рақобатдошлик қобилиятига, яхши маҳсулотни ишлаб чиқаришга ва ўз маҳсулоти бўйича маркетинг режасига эга бўлади. Таъминот «яхши таъминланган» кредит мезонларига мос келади. Таъминот турлари нотариал жиҳатдан тасдиқланган бўлиши (агар қонун ҳужжатларида нотариал тасдиқланиши назарда тутилган бўлса), зарур ҳолларда, тегишли мулк битимини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатга олиниши, шу жумладан, тижорат банкининг гаров мол-мулкига доир ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзув гаров реестрида акс эттирилиши лозим. Тижорат банки кредит қайтарилмаган ҳолда чекловларсиз ва эркин равишда уни таъминот ҳисобидан ундириб олишга ҳақли. Таъминотга доир тақдим этилаётган барча ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Сифати «стандарт» деб таснифланган активлар қайтарилишида муаммолар кузатилмайди. Бунда асосий қарз суммасининг ва фоизларининг ҳеч қандай қисми муддати ўтган ёки шартлари қайта кўриб чиқилмаган бўлиши лозим. Асосий қарз суммаси ёки фоизлардан муддати ўтган ва шартлари қайта кўрилган активлар сифати «стандарт» деб таснифланиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Тижорат банки захира капитали таркибида сифати «стандарт» деб таснифланган активлар учун уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг бир фоизи миқдорида стандарт активларга яратиладиган захира шакллантириши лозим.
Стандарт активларга яратиладиган захиралар тижорат банклари томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг қолган соф фойда ҳисобидан мазкур Низом кучга кирган кундан кейин ажратилиб, ҳисобот санасига сифати «стандарт» деб таснифланган активлар қолдиғидан келиб чиққан ҳолда ташкил қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Қарздорнинг молиявий ҳолати барқарор ҳисобланган, лекин айрим салбий ҳолатлар ёки тенденциялар мавжуд бўлиб, агар улар бартараф этилмаса, молиялаштирилган лойиҳанинг амалга ошишига ёки қарздорнинг активни ўз вақтида тўлаш қобилиятига нисбатан шубҳа пайдо бўлиши мумкин бўлган активлар сифати «субстандарт» деб таснифланади. Бунда молиявий ҳолати ёки таъминотни назорат қилиш борасида бир мунча шубҳалар бўлган, кредит ҳужжатларида етарлича ахборот бўлмаган ёки таъминот бўйича ҳужжатлари бўлмаган «стандарт» деб таснифланган активларнинг сифати ҳам «субстандарт» деб таснифланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Тижорат банки сифати «субстандарт» деб таснифланган активлар учун уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг ўн фоизи миқдорида махсус захира шакллантириши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати «қониқарсиз» деб таснифланади:
асосий тўлов манбалари қарз тўлаш учун етарли бўлмаса, таъминотга қўйилган мулкни ва қарз олувчининг бошқа асосий воситаларини сотиш, тўланиши лозим бўлган қарзларни узайтиришларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча тўлов манбаларини топиш талаб этиладиган бўлса;
қарз олувчининг жорий молиявий ҳолати ёки унинг пул маблағларининг мўлжалланаётган оқими мажбуриятларни қоплаш учун етарли бўлмаса;
қарз олувчининг капитали етарли даражада бўлмаса;
ушбу соҳага нисбатан тенденция ва истиқболлар барқарор бўлмаса;
таъминот қиймати асосий қарз суммасидан ошмаган, ҳеч бўлмаганда асосий қарзнинг тўланмаган суммасига тенг бўлса;
асосий қарз ва фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлиб, унинг муддати 90 кундан ошмаган бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Тижорат банки сифати «қониқарсиз» деб таснифланган активлар учун уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг йигирма беш фоизи миқдорида махсус захира шакллантириши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Сифати «қониқарсиз» деб таснифланган активларга хос барча хусусиятларга эга бўлиб, мавжуд шароитда активларнинг тўлиқ қайтарилишини шубҳа остига ва кам ишончли қилиб қўядиган активлар сифати «шубҳали» деб таснифланади. Бунда йўқотишлар кўриш эҳтимоли юқори бўлган, лекин айрим ижобий омиллари мавжуд бўлган активлар сифати шароит ойдинлашгунча «умидсиз» деб таснифланмайди.
17. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати «шубҳали» деб таснифланади:
«қониқарсиз» активларнинг ҳеч бўлмаганда бирорта кўрсаткичи, шунингдек айрим бошқа салбий тавсифлари мавжуд бўлса (бозорда осон сотиладиган таъминотнинг мавжуд эмаслиги ёки таъминланмаган активларнинг мавжудлиги ёхуд қарз олувчининг банкрот деб эълон қилиниши);
яқин келажакда активнинг қисман тўланиш эҳтимоли мавжуд бўлса;
асосий қарз ва фоизлар бўйича 90 кундан ортиқ лекин, 180 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Тижорат банки сифати «шубҳали» деб таснифланган активлар учун уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг эллик фоизи миқдорида махсус захира шакллантириши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган ёки қайтмаслигидан далолат берувчи омиллар ёки аломатлар мавжуд бўлган ҳамда қайтмайдиган ёки қиймати жуда пастлиги туфайли ҳисобини балансда актив сифатида юритилиши мақсадга мувофиқ эмас деб баҳоланадиган активлар сифати «умидсиз» деб таснифланади. Бундай таснифлаш активларда умуман ҳеч қандай тугатиладиган қиймат мавжуд эмаслигини билдирмайди. Бироқ, тижорат банклари ўз балансларида бундай активларнинг ҳисобини юритишни давом эттиришлари мақсадга мувофиқ эмас. Тижорат банки томонидан таъминотга олинган мулкни сотиш орқали бундай қарздорликни бартараф этиш ёки уни қайтариш чоралари қўлланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати «умидсиз» деб таснифланади:
активларни ундирилиши суд жараёнида бўлса;
қарздор ва лизинг олувчидан ундирилган, гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиш йўли билан тижорат банки томонидан балансга қабул қилинган кундан бошлаб уч ой муддатда сотилмаган ва банк фаолиятини кенгайтириш учун сотиб олинган бинодан икки йил мобайнида фойдаланилмаган ҳамда банк фаолияти учун ортиқ фойдаланилмай қўйилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида сотилмаган бўлса;
активларнинг тўлаш муддати узайтирилган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
асосий қарз ва фоизлар бўйича 180 кундан ортиқ кунга муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Тижорат банки сифати «умидсиз» деб таснифланган активлар учун уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг юз фоизи миқдорида махсус захира шакллантириши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Агар тижорат банкида битта қарздорга берилган бир неча активлар мавжуд бўлса, қарздор томонидан тижорат банкига қайтариладиган барча активлар сифати улардан энг паст тоифада таснифланган активлар сифатидек таснифланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Агар қарздорнинг бир нечта тижорат банклари олдида қарзи мавжуд бўлиб, уларнинг бирида қайтарилиши лозим бўлган активлар сифати энг паст тоифада таснифланган бўлса, бошқа тижорат банклари ҳам ушбу қарздорга берилган активлар сифатини мазкур тоифада таснифлашлари шарт. Бунда тижорат банклари қарздорга бошқа тижорат банклари томонидан берилган активлар сифатининг таснифини аниқлаш учун кредит ахбороти маълумотлар базасидан фойдаланишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Таъминотга қўйиладиган талаблар
24. Таъминот кредит тўлашнинг иккиламчи манбаи ҳисобланади. Тижорат банклари томонидан таъминотга кредитни қоплашнинг асосий манбаи сифатида қаралмаслиги лозим.
25. Таъминотни таҳлил қилишда тижорат банклари томонидан унинг ликвидлилиги эътиборга олиниши лозим. Бунда тижорат банки таъминотни сотишдан асосий қарз ва фоиз суммаларининг қайтарилишини баҳолаши шарт.
26. Активларнинг юқори ликвидли таъминотига:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг (бундан буён матнда Ҳукумат деб юритилади) кафолати;
тижорат банкларида очилган ҳисобварақлардаги миллий ва хорижий валюта шаклидаги гаров;
Ҳукуматнинг қимматли қоғозлари шаклидаги гаров;
Марказий банкнинг қимматли қоғозлари шаклидаги гаров;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қимматбаҳо металлар шаклидаги олтин ва кумуш қуймалари шаклидаги гаров киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Активларнинг юқори ликвидли бўлмаган таъминотига:
кўчмас мулк, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқ;
кўчар мол-мулк;
хўжалик жамиятидаги улушга бўлган ҳуқуқ;
мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилмаган бошқа қимматли қоғозлар шаклидаги гаров;
юридик ва жисмоний шахсларнинг кафолат ва кафилликлари киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Шартлари қайта кўриб чиқилган активлар сифатини таснифлаш
28. Активларнинг қуйида келтирилган асосий шартларидан ҳеч бўлмаганда биттаси ўзгартирилган бўлса, улар шартлари қайта кўриб чиқилган активлар деб ҳисобланади:
фоиз ставкасининг пасайтирилиши, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси пасайиши муносабати билан фоиз ставкасининг пасайтирилиши ҳолатлари бундан мустасно;
асосий қарзнинг камайтирилиши ёки ундан қисман воз кечилиши;
фоизлар ва (ёки) асосий қарзга доир тўловларнинг бир қисми ёки барчасидан воз кечилиши;
активнинг асосий ва (ёки) фоизларининг тўлаш муддати кечиктирилиши ёки узайтирилиши;
қарз олувчи ва (ёки) таъминот турининг ўзгартирилиши, кредитнинг бир қисми қайтарилганлиги муносабати билан таъминотдан чиқарилган ҳолатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Шартлари қайта кўриб чиқилган активлар сифатини таснифлашда қуйидаги омиллар ҳисобга олиниши керак:
шартлар қайта кўриб чиқилишининг асослари ёки сабаблари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бир қарз олувчига қарзни қайтариш муддатининг неча марта узайтирилганлиги;
дастлабки битим шартларига нисбатан янги битимда келтирилган шартлардаги ўзига хос ўзгартиришлари. Бунда фоиз ставкасининг бозор ставкаси даражасидан пасайиши, қўшимча равишда актив бўйича қабул қилинган таъминотнинг ўзгариши ёки кредитни қайтариш муддатининг узайтирилиши шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатини таснифлаш ва таҳлил қилиш жараёнида инобатга олиниши лозим.
30. Шартлари қайта кўриб чиқилган активлар сифати «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» тоифаларнинг мезонларидан фойдаланган ҳолда таснифланади.
Агар шартлари қайта кўриб чиқилган актив бўйича алмашувчи ёки қўшимча қарздор дастлабки қарздорнинг шўъбаси ёки дахлдор бўлган қарздор бўлса, бунда активлар сифатининг дастлабки таснифи ўзгармаслиги керак. Қарз берувчи томонидан қарзга доир хизмат кўрсатилиши салбий таснифлашнинг ўзгартирилишини талаб этувчи ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Янги қарздор томонидан асосий қарз ва фоизларнинг тўланмаган барча суммалари қопланса, муаммоли активлар сифатининг таснифи тегишли тарзда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Агар алмашувчи ёки қўшимча қарздорнинг дастлабки қарздор билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаса, активлар сифатини таснифлаш мезонлари алмашувчи ёки қўшимча қарздорга нисбатан қўлланилади. Мазкур жараён алмашувчи ёки қўшимча қарздорнинг бизнесни нормал юритиш шароитида активларни тўлай олиш лаёқатига мувофиқ тарзда амалга оширилиши лозим.
33. Активлар сифати уларнинг шартлари қайта кўриб чиқилишидан олдинги таснифланган тоифадан юқори ёки яхшироқ тоифада таснифланиши мумкин эмас. Ҳеч қандай ҳолатда активга унинг шартлари қайта кўриб чиқилгандан сўнг дарҳол «стандарт» тоифани бериш мумкин эмас. Актив икки ва ундан ортиқ марта шартлари қайта кўриб чиқилганда, актив сифатини таснифлаш тоифаси шартлари қайта кўриб чиқилишидан олдинги тоифасидан бир поғонага паст бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Инвестиция портфелининг сифатини таснифлаш
34. Тижорат банкининг инвестиция портфели (сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга ёки қарам хўжалик жамиятларига ва шуъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар, сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар) қуйидаги омиллар асосида таснифланиши ва белгиланган миқдорда эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираси яратилиши лозим:
охирги бир йил давомида тижорат банкига даромад келтирмаган инвестиция — «қониқарсиз» сифатида;
охирги икки йил давомида тижорат банкига даромад келтирмаган инвестиция — «шубҳали» сифатида;
охирги уч йил давомида даромад олинмаган инвестиция сифати — «умидсиз» сифатида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Агар тижорат банки томонидан қилинган инвестицияни қайта баҳолаш натижасида салбий фарқ юзага келса, ушбу миқдорда эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираси яратилиши лозим.
Инвестицияларнинг сифати энг паст тоифада таснифланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Тижорат банки активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захирани шакллантириш
36. Захираларнинг етарлилиги даврий равишда камида ойига бир маротаба таҳлил қилиниши, зарур ҳолларда, қўшимча захиралар яратилиши лозим.
Бунда тижорат банклари захираларни шакллантириш ва улар бўйича бухгалтерия ўтказмаларини дастурлашган ҳолда амалга оширишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Белгиланган меъёрларга мувофиқ яратилган захирага нисбатан актив бўйича эҳтимолий йўқотишлар миқдорининг ошиб кетиши мумкинлигидан далолат берувчи омиллар ва шароитлар аниқланганда, захирага эҳтимолий йўқотишларга нисбатан йирик ажратмалар амалга оширилиши керак.
38. Актив сифати «умидсиз» деб таснифланиши билан 3 иш куни ичида унинг ҳисоби балансдан ташқари моддаларда акс эттирилиши ва тегишли махсус захиралар камайтирилиши лозим. Зарарлар улар тан олинган даврда ҳисобдан чиқарилиши керак.
39. Активнинг ҳисобдан чиқарилиши унинг қисман ёки тўлиқ қайтарилиши мумкинлигини инкор этмайди.
40. Агар актив сифати «стандарт» деб таснифланмаган бўлса, тижорат банки қарздорга эҳтимолий йўқотишлари билан боғлиқ бўлган таваккалчиликнинг батафсил таҳлилисиз қўшимча кредит маблағлари, жорий кредит бўйича қўшимча ресурслар ёки янги кредитлар шаклида маблағлар бериши мумкин эмас.
41. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлиши, Марказий банк томонидан муайян активлар сифатини янада салбий таснифлаш учун асос бўлади:
тижорат банки кредит портфели умумий ҳолатининг ёмонлашуви;
тижорат банкида кредитлар беришга доир етарли таҳлил ва текширувларнинг ўзгариши ёки мавжуд эмаслиги;
тижорат банки шу тармоқ ва соҳага берилган кредитлар бўйича амалда зарарлар кўрганлиги;
йирик активларнинг тўпланиши;
номақбул иқтисодий йўналиш ва шароитлар, хусусан, қарздорларнинг бир ёки бир неча саноат тармоқлари ёки маъмурий-ҳудудий бирликда катта миқдорда тўпланиши;
тижорат банки томонидан тақдим этилган ҳисоботни таҳлил қилиш ёки Марказий банк томонидан ўтказилган инспекция текширишлари натижасида аниқланган қарздорнинг ёхуд тижорат банкининг молиявий аҳволига тааллуқли бошқа ҳолатлар.
Бунда Марказий банк мазкур Низом талабларида белгиланган миқдорда захираларни қайта кўриб чиқишни ва (ёки) қўшимча захиралар шакллантиришни талаб қилиши мумкин.
42. Захираларга ажратмалар тегишли «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш» ҳисобварағини дебетлаш ҳамда тегишли «Активлар ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағини кредитлаш орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
43. Захиралар етарли бўлмаган ҳолларда, тижорат банки томонидан захираларга қўшимча ажратмалар захираларнинг етишмовчилиги аниқланган даврда амалга оширилиши зарур.
44. Агар тижорат банки активлари портфели таҳлил қилинганидан кейин унинг захиралари талаб қилинганидан ортиқ бўлса, у ҳолда тижорат банки тегишли «Активлар ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағини дебетлаши ва тегишли «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш» ҳисобварағини кредитлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-боб. Мажбурий захиралар депозитларига маблағ ўтказиш
45. Тижорат банклари маблағларни вакиллик ҳисобварағидан Марказий банкда очиладиган мажбурий захиралар депозитларига тижорат банки активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун шаклланиши лозим бўлган махсус захиралар маблағлари миқдорига тенг суммани ўтказишни таъминлашлари шарт.
46. Мажбурий захиралар депозитларига ўтказиш учун мажбурий бўлган маблағлар ҳажми захиралар суммасидан келиб чиқиб, ҳар ой якунлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади.
Тижорат банклари ҳисоб-китоб якунлари бўйича 3 иш куни давомида махсус захиралар миқдоридан етишмаётган суммани мажбурий захиралар депозитларига ўтказиши шарт.
Ҳар ойнинг 10- ва 20-санаси якунлари бўйича Марказий банк томонидан тижорат банкларига уларнинг асослаб берилган мурожаатлари асосида ортиқча суммалар қайтариб берилади.
47. Мазкур Низом талабларидан келиб чиқиб Марказий банк тижорат банкининг активларини таҳлил қилиш асосида муайян активлар сифатини янада салбий таснифлаб, белгиланган миқдорда захираларни қайта кўриб чиқиш ва (ёки) қўшимча захиралар шакллантириш ҳамда уларнинг миқдорига тенг суммани Марказий банкда очиладиган мажбурий захиралар депозитларига ўтказиб бериш бўйича тижорат банкларига ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериши мумкин.
48. Тижорат банклари томонидан мазкур Низомнинг 46 ва 47-бандларида кўрсатилган талаблар бажарилмаган тақдирда Марказий банк мажбурий захиралар депозитларига ўтказилиши зарур бўлган маблағларни тижорат банкларининг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварақларидан ундиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8-боб. Захиралардан фойдаланиш
49. Тижорат банки захираларнинг етарли даражада бўлишини таъминлаш учун тўлиқ жавобгарлик тижорат банки Кенгаши ва Бошқарувига юклатилади.
50. «Умидсиз» активлар бўйича захиралар ҳисобидан қоплаш тўғрисидаги қарор тижорат банки Бошқаруви томонидан қабул қилиниб, бу ҳақда тижорат банки Кенгашига 3 иш куни ичида ахборот берилади.
Тегишли «Активлар ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидан қопланган «умидсиз» активларнинг ҳисоби баланснинг «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағида юритилади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
Дебет: тегишли «Активлар ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағи;
Кредит: тегишли актив ҳисобварағи;
Дебет: 95413 — «Ҳисобдан чиқарилган кредитлар ва лизинглар» ҳисобварағи;
Кредит: 96397 — «Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ» ҳисобварағи.
Эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захира маблағлари етишмаган тақдирда, тегишли «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш» ҳисобварағидан «Активлар ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» контр-актив ҳисобварағига қўшимча ажратмалар қилиниши керак. Ўтказилаётган актив бўйича олинадиган фоизларни ҳисобга олиш шахсий ҳисобварағи ҳам бир вақтнинг ўзида ушбу актив бўйича «Фоизли даромадлар» ҳисобварақларини дебетлаш ва «Активлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар» ҳисобварақларини кредитлаш йўли билан ёпилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. «Умидсиз» активлар ва улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларнинг баланс ҳисобварақларидан «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағига ўтказиш ушбу актив бўйича қарзлар ҳамда улар бўйича фоизларнинг бекор қилинишини билдирмайди. Шунинг учун ушбу қарз, шунингдек у бўйича фоизлар балансдан ташқари моддаларда улар бу ҳисобварақларга ўтказилган пайтдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддат мобайнида акс эттирилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тижорат банки қонун ҳужжатларига мувофиқ мазкур актив бўйича асосий қарз суммаси ва фоизларни ундириш юзасидан барча чора-тадбирларни қўллаши зарур. Тижорат банки қарздор (эмитент) мажбуриятининг тўлиқ суммасини тўғри акс эттириш учун мазкур активга фоизлар ҳисоблаб ёзишни уни балансдан ташқари моддаларга ўтказгандан кейин ҳам давом эттиради, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарздор ва кафилнинг мажбуриятлари бекор бўладиган ҳолатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда тижорат банки мунтазам равишда, бир ойда камида бир марта қарздорга балансдан ташқари моддалардаги қолдиқларга мос келадиган асосий қарз ва ҳисобланган фоизлар бўйича муддати ўтган қарзнинг мавжудлигини маълум қилган ҳолда кредит бўйича қарзни қоплаш ва у бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш талаб қилинган даъво хатини, балансдан ташқари моддалардан кўчирма илова қилинган ҳолда, қарздор ёки унинг ҳуқуқий ворисига (тугатилиш жараёнида бўлса, тугатиш комиссиясига) юбориши лозим. Ушбу даъво хатларини олмаслик қарздорни қарзини қайтариш мажбуриятидан озод этмайди. Даъво хати ва ҳисобварақдан кўчирма тижорат банкининг муддати ўтган асосий қарзни ва ҳисобланган фоизларни ундириб олиш бўйича суд органларига мурожаат этиши учун асос бўлади.
Ички аудит хизмати ва тижорат банки Бошқаруви ҳар чоракда балансдан ташқари моддаларига ўтказилган «умидсиз» активларни ундириш бўйича қўлланаётган чора-тадбирлар ҳақида тижорат банки Кенгашига ёзма равишда маълумот беришлари шарт.
Тижорат банки Кенгаши молиявий йил якуни бўйича банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига банкнинг «умидсиз» активларини ундириш бўйича қўлланган чора-тадбирлар ҳақидаги масалани киритади.
52. Тижорат банки Бошқаруви томонидан қабул қилинган Ҳукуматнинг қарорига кўра марказлаштирилган ресурслар ёхуд бошқа маблағлар ҳисобидан берилган кредитлар ҳисобидан шаклланган «умидсиз» активни баланс ҳисобварақларидан балансдан ташқари моддаларга ўтказиш ҳақидаги қарор Ҳукумат ёхуд Марказий банк олдидаги қарзларнинг бекор қилинишига олиб келмайди ва тижорат банки томонидан Ҳукумат ёхуд Марказий банк олдидаги қарзлар қайтарилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Агар қарздор томонидан балансдан ташқари моддаларда ҳисобга олинадиган актив бўйича қарз тижорат банки томонидан ушбу қарзни ундириш бўйича кўрилган барча чора-тадбирларга қарамасдан, у бу ҳисобварақларга ўтказилгандан кейин беш йил давомида тўланмаса, у ҳолда ушбу актив (асосий қарзлар ҳам, фоизлар ҳам) тижорат банки Кенгашининг акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланган қарорига кўра ҳисобдан чиқарилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
54. Агар қарздор илгари эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захира қилинган актив бўйича тўловни амалга оширса ва қарз тижорат банкининг баланс ҳисобварақларидан балансдан ташқари моддаларига ўтказилмаган бўлса, у ҳолда тегишли «Активлар ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағи дебетланади ва тегишли «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш» ҳисобварағи (агар захира жорий йилда яратилган бўлса) ёки «Ҳисобдан чиқарилган маблағларнииг қайтарилиши» ҳисобварағи (агар захира ўтган йилларда яратилган бўлса) кредитланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
55. Агар қарздор актив «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағига ўтказилганидан кейин у бўйича тўловни амалга оширса, у ҳолда тижорат банки томонидан ушбу қарздорнинг ҳисобварағи ёки касса ҳисобварағи дебетланади ва тегишли «Активлар ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағи кредитланади ҳамда тегишли «Активлар ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағи дебетланади ва тегишли «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш» ҳисобварағи (агар захира жорий йилда яратилган бўлса) ёки «Ҳисобдан чиқарилган маблағларнииг қайтарилиши» ҳисобварағи (агар захира ўтган йилларда яратилган бўлса) кредитланади, шу билан бир вақтнинг ўзида, 96397 — «Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ» ҳисобварағи дебетланади ва 95413 — «Ҳисобдан чиқарилган кредитлар ва лизинглар» ҳисобварағи кредитланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-боб. Якуний қоида
56. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 374-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 10.12.2021 й., 10/21/2696-3/1152-сон; 12.06.2023 й., 10/23/3442/0359-сон; 21.05.2024 й., 10/24/2696-4/0354-сон; 24.12.2025 й., 10/25/2696-5/1198-сон)