Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 6 июлда 2693-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сонли «Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3697, 28.10.2025 й.) асосан 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ–2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 13 июнь,
14/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3–сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
низом
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ–2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тижорат банклари (бундан буён матнда банклар деб юритилади) капиталининг монандлигига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом талаблари тижорат банклари капиталининг монандлигини аниқлашга нисбатан татбиқ қилинади.
2. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
банк талаблари — банк олдидаги барча мажбуриятлар;
капитал захиралар — солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг соф фойда ҳисобидан шаклланган захиралар. Улардан банк фаолиятида вужудга келадиган ҳар қандай зарарларни улар юзага келиши биланоқ ҳеч қандай чеклашларсиз қоплаш учун фойдаланилиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
стандарт кредитларга (активлар) яратиладиган захиралар — банк фаолияти давомида умуман ёки бирор-бир фаолият тури (кредитлаш, инвестициялаш ва бошқа активлар) натижасида юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш мақсадида ташкил қилинадиган захиралар. Банклар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг қолган фойда ҳисобидан ушбу низом кучга кирган санадан эътиборан ажратилиб, ҳисобот санасига «стандарт» сифатида таснифланган кредитлар (активлар) қолдиғидан келиб чиққан ҳолда бундай захираларни ташкил қилишлари лозим;
Кейинги таҳрирга қаранг.
махсус захиралар — «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» сифатида таснифланган активлар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплашга мўлжалланган захиралар;
номоддий активлар — моддий-ашёвий кўринишга эга бўлмаган, бир йилдан ортиқ фойдали хизмат муддатига эга бўлган ва банк хизматларини кўрсатишда ёки маъмурий мақсадларда фойдаланиладиган номонетар, идентификацияланадиган активлардир (дастурий таъминот, фойдаланиш ҳуқуқи, маркетинг ва техник маълумотлари, гудвилл, муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари ва бошқалар);
гудвилл — харидор томонидан банк сотиб олинишида унинг соф активлари (барча активларнинг бозор баҳоси ва барча мажбуриятларнинг бозор баҳоси ўртасидаги фарқ) қийматидан ортиқ тўланадиган сумма;
левераж — банк жами активларининг капитал билан таъминланганлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткич;
регулятив капитал — банк фаолиятини тартибга солиш ва иқтисодий меъёрлар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоблаш йўли билан аниқланадиган банк капитали;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан етакчи халқаро рейтинг компаниялари томонидан берилган баҳолар ва ташқи давлат қарзларини реструктуризация қилиши ҳамда мамлакат ёки мамлакатдаги тижорат банкларининг молиявий ҳолатига жиддий салбий таъсир кўрсатувчи бошқа таъмойиллардан келиб чиқиб белгиланадиган мамлакатлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари — келгусида тўланиши лозим бўлган солиққа тортиш давридаги фарқига тааллуқли бўлган даромад солиғи суммаси;
муддати узайтирилган солиқ талаблари — келгусида тўланадиган даромад солиғи суммаси;
кредитнинг қайта ҳисоблаш омили — бу балансдан ташқари активларни таваккалчилик даражасини ҳисоблашда уларга нисбатан қўлланиладиган коэффициент (фоиз).
Кейинги таҳрирга қаранг.
2–боб. Капиталнинг энг кам даражасига қўйиладиган талаблар
3. Банклар устав капиталининг энг кам миқдори:
хусусий банклар учун — 5 млн евро эквивалентидан;
бошқа тижорат банклари учун — 10 млн. евро эквивалентидан кам бўлмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Банк I даражали капиталининг миқдори банк устав капиталининг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бунда банк I даражали капиталининг миқдорини аниқлаш учун банк устав капитали энг кам миқдорининг миллий валютадаги эквиваленти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳисобот ойининг охирги кунига валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш мақсадида белгиланган валюталар курси бўйича аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидаги ҳолларда банкларга нисбатан регулятив капитал миқдорини ошириш тўғрисидаги талабларни қўйишга ҳақли:
хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолиятининг юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган қониқарсиз молиявий ҳолат;
банк фойдасининг қониқарсиз прогнози;
юқори даражадаги банк таваккалчилиги ва балансдан ташқари моддалар мавжудлиги ҳолатлари аниқланганда.
6. Ҳар бир банкнинг регулятив капитали унинг монандлигини аниқлаш мақсадида мазкур Низом талабларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилиши лозим.
3-боб. Капитал таркиби
7. Регулятив капитал I даражали капитал ва II даражали капиталнинг йиғиндисидан иборат.
8. Регулятив капитал таркибига хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолиятининг юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган шартлар (ташкил қилинадиган жамғармалар/захиралардан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш, қарз мажбуриятларини чиқариш шартлари ва бошқалар) билан чекланган капитал элементлари киритилиши мумкин эмас.
9. I даражали капитал регулятив капиталнинг 75 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. II даражали капитал миқдори I даражали капитал миқдорининг учдан бир қисмидан ошиб кетса, ошган сумма регулятив капитал таркибига киритилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. I даражали капитал I даражали асосий капитал ва I даражали қўшимча капитални ўз ичига олади.
11. I даражали асосий капитал банк регулятив капиталининг 60 фоизидан кам бўлмаслиги ва ўз ичига қуйидагиларни олиши зарур:
а) банкнинг тўлиқ тўланган оддий акциялари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) қўшилган капитал — оддий акцияларни биринчи марта жойлаштирилишида уларнинг номинал нархидан юқори тўланган сумма;
в) тақсимланмаган фойда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
банк балансидаги аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан шаклланган капитал захиралар ва бошқа захиралар (текинга олинган мулклар (30905) ва бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси (30908) бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
тўланмаган дивиденд суммасидан ташқари ўтган йиллардан қолган тақсимланмаган фойда;
жорий йил зарарлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) озчилик улуш эгаларининг банк йиғма балансига бирлашадиган корхоналардаги улушлари. Бу улуш шўъба корхоналари ҳисобварақлари банк молиявий ҳисоботларида бирлаштирилганда ва банк улуши бундай корхоналар капиталининг 100 фоиздан кам қисмини ташкил қилганда вужудга келади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) девальвация захираси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. I даражали қўшимча капитал ўз ичига қуйидагиларни олади:
а) нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар. Бундай акциялар қуйидаги шартларни қаноатлантириши лозим:
муайян сотиб олиш санаси ёки шартларига эга эмас;
эгасининг хоҳишига кўра сотиб олиниши мумкин эмас;
банк акциядорлари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ уларга доир дивидендлар тўланмаслиги мумкин;
улар бўйича ўтган даврдаги олинмаган дивидендлар тўланмайди;
банк фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан олдиндан олинган рухсати билан ва чиқарилганига 10 йилдан кам бўлмаган акциялар ва сотиб олинадиган суммани капиталнинг ўша тури ёки бошқа ундан юқорироқ турига алмаштиргандан сўнг ёхуд банк капиталининг монандлиги капиталга қўйилган минимал талабдан юқори эканлигини кўрсатгандан сўнг, уларни сотиб олиши мумкин бўлган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) қўшилган капитал — имтиёзли акцияларни биринчи марта жойлаштирилишида уларнинг номинал нархидан юқори тўланган сумма;
в) I даражали қўшимча капиталга қўшилиш шартларига жавоб берувчи шўъба корхоналарнинг иштирок этиш улуши (шўъба корхоналари томонидан чиқарилган ва учинчи шахслар ихтиёрида бўлган капиталга тенглаштирилган воситалар).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Дивиденд ставкалари ўзгариб турувчи имтиёзли акциялар мазкур Низомнинг 10 ва 11–бандлардаги шартлар бажарилишидан қатъи назар, I даражали капитал ҳисоб-китобига киритилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. II даражали капитал қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) жорий йилдаги соф фойдаси, банкнинг оралиқ молиявий ҳисоботи аудиторлик текширувидан ўтган бўлса — тасдиқланган молиявий натижаларидан кўп бўлмаган миқдорда, акс ҳолда банк ҳисоботидаги соф фойданинг 50 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) чегирмалардан сўнг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар суммасининг 1,25 фоизидан юқори бўлмаган миқдордаги стандарт кредитларга (активлар) яратиладиган захиралар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) чегирмалардан сўнг I даражали капиталнинг учдан бир қисмидан ошмаган миқдорда аралаш турдаги мажбуриятлар (акциядорлик ва қарз капитали хусусиятларига эга бўлган воситалар). Аралаш турдаги мажбуриятлар, шунингдек I даражали капиталга киритилмаган имтиёзли акциялар, агар улар қуйидаги шартларга жавоб берса, II даражали капиталга киритилади:
тўлиқ тўланган;
гаров билан таъминланмаган;
банк тугатилганда уларга доир талаблар банк депозиторлари ва банк бошқа кредиторлари талаблари бажарилгандан сўнг қондириладиган;
акция эгасининг ташаббуси билан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг олдиндан берилган розилигисиз тўланиши мумкин бўлмаган;
банкнинг барча захираларини қоплаши ва банкни тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиш ҳуқуқини бермайдиган;
агар банк охирги 3 та чорак мобайнида фойда олмаган бўлса ёхуд оддий ёки имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар (фоизлар) тўламаслик тўғрисидаги қарор қабул қилишда ушбу мажбуриятларга доир дивидендлар (фоизлар)ни тўлаш муддати эмитент хоҳишига кўра кечиктирилиши мумкин бўлган акциялар;
г) субординар қарз, бу банкнинг қарз мажбуриятлари шакли бўлиб, банк капиталини аниқлаш мақсадида ҳисоб-китоблардан сўнг I даражали капиталнинг учдан бир қисмидан ошмаслиги керак. II даражали капиталга кирувчи субординар қарз суммаси тўлаш муддати етиб келгунга қадар охирги 5 йил давомида йилига 20 фоизга камайиб бориши шарт. II даражали капитал таркибига кирувчи субординар қарз қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
гаров таъминотига эга бўлмаслиги;
банк тугатилаётганда ушбу мажбуриятлар бўйича талаблар депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари қондирилганидан сўнг амалга оширилиши;
бошланғич тўлов муддати 5 йилдан кейин бўлиши;
муддатидан аввал Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг рухсати билан қайтарилиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) активларнинг бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммасининг 45 фоизи миқдори.
15. Капиталдан чегирмалар капитал монандлиги коэффициентлари ҳисоблангунга қадар I даражали капиталдан чегирилади.
16. I даражали капитални ҳисоблаб чиқаришда I даражали асосий капитал ва I даражали қўшимча капитал йиғиндисидан қуйидагилар чегирилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
номоддий активлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бирлашмаган хўжалик юритувчи субъектлар капиталига барча инвестициялар суммаси, шу жумладан бундай хўжалик юритувчи субъектлар капиталини ташкил қилувчи қарз мажбуриятлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бошқа банкларнинг капиталига қилинган инвестициялар.
Бунда I даражали капиталдан чегирмалар таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ–4053-сон «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ аукцион ва танлов савдоларида банкларга реализация қилинган ишлаб чиқарувчи банкрот корхоналар мол-мулки негизида ташкил қилинган корхоналарга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф–4010-сон Фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналарни аукцион ва танлов савдоларида банкларга реализация қилиш тартибига мувофиқ хўжалик судларининг қарорларига биноан кредитор банклар балансига тугатиш қиймати бўйича қабул қилинган ишлаб чиқарувчи банкрот корхоналар мол-мулки негизида ташкил этилган корхоналарга банкларнинг инвестициялари киритилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар
17. Банк активлари таваккалчилик даражаси бўйича таваккалчиликдан холис бўлган (таваккалчилик даражаси 0 фоиз), минимал таваккалчилик даражасига эга (таваккалчилик даражаси 20 фоиз), ўртача таваккалчилик даражасига эга (таваккалчилик даражаси 50 фоиз), юқори таваккалчилик даражасига эга (таваккалчилик даражаси 100 фоиз) ва ўта юқори таваккалчилик даражасига эга (таваккалчилик даражаси 150 фоиз) бўлган гуруҳларга бўлинади. Активнинг таваккалчилик даражаси ўз зиммасига мажбуриятларни қабул қилган шахс ва гаров ёки кафолат тавсифига боғлиқ.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар суммаси ҳар бир актив баланс суммасини унга тегишли таваккалчилик миқдорига кўпайтириш ва таваккалчилик бўйича аниқланган активлар йиғиндиси орқали топилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Таваккалчиликка тортилган активлар умумий суммасидан чегирмалар ўз ичига кредитлар ва лизинг ёки бошқа активлар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплашга мўлжалланган захираларни олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Таваккалчиликдан холис бўлган активлар (таваккалчилик даражаси 0 фоиз) қуйидагиларни ўз ичига олади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
банкда ва унинг филиалларида нақд пул кўринишида сақланаётган миллий ва чет эл валютаси (жумладан, банк омборларида ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки омборларида сақланаётган олтин қуймалар);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкига тўғридан-тўғри талаблар ва улар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар;
таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар, шунингдек, бу мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банкларига қўйиладиган бошқа мажбуриятлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
номоддий активлар, шунингдек мазкур Низомнинг 15-бандида келтирилган бирлашмаган корхоналар капиталига инвестициялар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Минимал таваккалчилик даражасига эга активлар (таваккалчилик даражаси 20 фоиз) қуйидагиларни ўз ичига олади:
мамлакатлар банкларига қўйилган барча талаблар, шу жумладан, қарзлар ва пул бозори воситалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларда рўйхатга олинган банклар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар билан таъминланган бошқа барча активлар.
банкнинг Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки каби халқаро кредит ташкилотларига нисбатан талаблари, шунингдек, бу ташкилотлар томонидан кафолатланган банк активлари;
жорий бозор қийматида баҳоланган ва халқаро молия институтлари томонидан муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар билан таъминланган активлар ва уларнинг қисмлари;
банкнинг таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларга кирмаган мамлакатларнинг миллий валюталарига деноминация қилинган ва миллий валютадаги мажбуриятлар билан қопланган, ушбу мамлакатлар Ҳукуматлари ва Марказий банкларига нисбатан талаблари;
жорий бозор қийматида баҳоланган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар Ҳукуматлари томонидан эмиссия қилинган ёки кафолатланган қимматли қоғозлар кўринишидаги гаров билан таъминланган ёки кафолатланган активлар, уларнинг қисмлари ва балансдан ташқари мажбуриятлар. Қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим. Кафолатлар тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак;
ўтказиш жараёнидаги пул ҳужжатлари (жумладан, йўлдаги нақд пуллар).
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Ўртача таваккалчилик даражасига эга активлар (таваккалчилик даражаси 50 фоиз) ўз ичига жисмоний шахсларга бир оилага уй-жой сотиб олиш ёки қуриш учун берилган ва дастлабки гаров (гаров предметига эгалик қилишнинг имтиёзли ҳуқуқи) сифатида сотиб олинаётган ёки қурилаётган уй-жой билан таъминланган кредитларни олади. Бунда кредит миқдорининг гаров қийматига нисбати 60 фоиздан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Юқори таваккалчилик даражасига эга активлар (таваккалчилик даражаси 100 фоиз) қуйидагиларни ўз ичига олади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
банк томонидан берилган барча кредитлар, мазкур Низомнинг 19–21-бандларида кўрсатилган кредитлар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
банкнинг асосий воситалари ва бошқа хусусий мулклари;
«ўстирмаслик» мақоми берилган ёки реструктуризация қилинган кредитлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
банк дастлабки гаров ҳуқуқига эга бўлмаган кредитлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларнинг депозитар институтларининг капитали бўлган қимматли қоғозлар;
миллий валютага деноминация қилинмаган ва миллий валютада молиялаштириш суммасидан ошиб кетган активлар;
бошқа барча активлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Ўта юқори таваккалчилик даражасига эга активлар (таваккалчилик даражаси 150 фоиз) қуйидагиларни ўз ичига олади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
суд жараёнидаги активлар ва (ёки) белгиланган тартибда ундирилмаган активлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қарзини тўлиқ ёки қисман ундириш учун банк балансига олинган кўчмас мулк;
икки йилдан кўп бўлган муддатда фойдаланилмаётган банкнинг кўчмас мулклари;
шартлари қайта кўриб чиқилган ёки муддати бир маротабадан ортиқ узайтирилган кредитлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Балансдан ташқари воситалар
25. Таваккалчилик даражаси ҳисобга олинган активлар суммаси ҳисоб-китоб қилинганда, балансдан ташқари барча моддалар ҳисобга олинади, ички бозорда тузилган хосилавий (дереватив) воситалар (форвард, своп, опционлар ва бошқалар) бундан мустасно.
26. Балансдан ташқари моддаларнинг таваккалчилик тоифаси балансдан ташқари модданинг тўланмаган қолдиғи кредитни ҳисоблаш омилига кўпайтирилади ва олинган натижа балансдан ташқари модданинг баланс эквиваленти бўлиб, унга баланс ҳисоб рақамлари қоидаларига мувофиқ тегишли таваккалчилик даражаси белгиланади.
Агар балансдан ташқари модда ёки унинг қисми мазкур Низомнинг 4-бобида назарда тутилган тартибда кафолатланган ёки гаров билан таъминланган бўлса, таваккалчилик даражасини белгилаш контрпартнёрга эмас, балки кафолатчи тури ва кафолат тавсифига боғлиқ бўлади. Паст таваккалчилик омили балансдан ташқари модданинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки учун мақбул гаров ёки кафолат билан таъминланган ёки кафолатланган маълум бир қисмига қўлланиши мумкин.
27. 100 фоизли кредитни (активни) ҳисоблаш омили қўлланадиган балансдан ташқари моддаларга қуйидагилар киради:
номидан кафолатлар ёки захира аккредитиви берилган банк мижози битим ва бошқа мажбуриятларга мувофиқ ҳолда учинчи томон мажбуриятларни қоплашга лаёқатсиз бўлса, банкнинг учинчи томонга тўловлар тўғрисидаги юридик жиҳатдан чақириб олинмайдиган мажбуриятларини ўзида акс этган бевосита кредит ўрнини босувчилар, жумладан, умумий кафолатлар, захира аккредитивлари ва бошқа шунга ўхшаш битимлар;
қайта сотиб олиш ҳақидаги келишув ёки белгиланган шартларда активларни банкка қайтариш ҳақидаги келишувга мувофиқ сотилган активлар;
активларни келажакда маълум бир муддатга сотиб олиш мажбурияти.
28. 50 фоизли кредитни (активни) ҳисоблаш омили қўлланадиган балансдан ташқари моддалар қуйидагилардан иборат:
битим кафолатлари ёки муайян битимга нисбатан аккредитивлар сингари битимлар билан боғлиқ мажбуриятлар. Бу мажбуриятлар, агар унинг номидан мажбуриятлар чиқарилган банк мижози номолиявий тижорат мажбуриятларини амалга ошира олмаган бўлса, банкнинг учинчи шахсга компенсация тўлаш бўйича чақириб олинмайдиган мажбуриятлари ҳисобланади;
бошланғич тўлов муддати бир йилдан ортиқ бўлган кредит линияси ёки шунга ўхшаш келишув сингари кредит беришга доир мажбуриятларнинг ишлатилмаган қисми.
29. 20 фоизли кредитни (активни) ҳисоблаш омили қўлланиладиган балансдан ташқари моддалар қуйидагилардан иборат:
товарларни етказиб бериш билан таъминланган ҳужжатли аккредитив сингари савдо билан боғлиқ қисқа муддатли ёки ўзини-ўзи тугатувчи мажбуриятлар;
бошланғич тўлов муддати бир йил ва ундан кам бўлган кредит линияси ёки шунга ўхшаш келишув сингари кредит беришга доир мажбуриятларнинг ишлатилмаган қисми.
6-боб. Ҳосилавий (дереватив) воситалар
30. Банк томонидан форвард келишувлари, своплар, опционлар ва шунга ўхшаш ҳосилавий шартномалар амалга оширилганда, у битимлар тўлиқ номинал қийматида кредит таваккалчилигига учрамайди. Шартнома мажбуриятлари контрагент томонидан бажарилмаганлиги, банк учун пул оқимини алмаштиришнинг потенциал қиймати таваккалчилик ҳисобланади.
31. Ҳосилавий (дереватив) воситанинг баланс эквиваленти ҳисоблаш омилини ҳар бир воситанинг номинал қийматига кўпайтириш орқали қуйидаги жадвалга асосан аниқланади.
|
Тўлов муддатлари |
Ҳосилавий воситалар (%) | |
|
Фоиз ставкаси асосланган |
Валюта алмашув курсларига асосланган | |
|
Бир йилгача |
0,5 |
2,0 |
|
Бир йилдан икки йилгача |
1,0 |
5,0 (масалан 2+3) |
|
Кейинги йил учун |
1,0 |
3,0 |
Ҳисоблаш омили миқдори восита тавсифи ва барча воситалар бўйича қолган қоплаш муддатига боғлиқ, бошланғич қоплаш муддати қўлланиладиган валютавий шартномалар ва олтин бундан мустасно. Юқоридаги усул бўйича ҳисобланган эквивалентларга қарздор тури, кафолат табиати ва таъминотига қараб баланс воситалари сингари таваккалчилик қўлланилади.
7-боб. Капиталнинг монандлигининг ҳисобланиши
32. Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммаси (ТАУС) чегирмалар ажратилган ҳолда таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги баланс ва балансдан ташқари активлар йиғиндиси сифатида аниқланади.
33. 2015 йил 1 сентябридан бошлаб таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий миқдори (ТАУС) қуйидаги тарзда ҳисобланади:
ТАУС = Чегирмалар чиқарилган таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги баланс ва балансдан ташқари активлар суммаси + Операцион таваккалчиликлар суммаси (ОТ) + Бозор таваккалчиликлари суммаси (БТ);
ОТ = (100 / белгиланган К1 нинг энг кичик даражаси) Х (Банкнинг охирги уч йилдаги ялпи даромадининг ўртача суммаси Х 15 фоиз);
Ялпи даромад = (фоизли даромадлар — фоизли харажатлар) + бошқа даромадлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар ялпи даромад қайсидир йилда нолга тенг ёки салбий кўринишда бўлганда, ўртача кўрсаткични ҳисоблашда у махраждан ва суратдан чиқариб ташланиши лозим.
БТ = (100 / белгиланган К1 нинг энг кичик даражаси) Х (Очиқ валюта позицияларининг жами миқдори Х 10 фоиз).
Очиқ валюта позицияларининг умумий суммасини ҳисоблашда хорижий валюталарнинг умумий узун ёки умумий қисқа кўрсаткичлари йиғиндисининг мутлоқ кўрсаткичининг энг каттаси олинади.
34. Регулятив капиталнинг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммасига нисбати 10 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти К1 қуйидаги тарзда ҳисобланади:
К1 = РК / ТАУС.
2016 йил 1 январдан бошлаб К1 нинг энг кичик даражаси 0,115 (11,5 фоиз) миқдорида белгиланади.
2019 йил 1 январдан бошлаб банклар таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг 3,0 фоизи миқдоридаги капитални консервация қилиш буферини ҳисобга олган ҳолда К1 нинг энг кичик даражасини 0,145 (14,5 фоиз) миқдорида таъминлашлари шарт.
Шунингдек, 2017 йилнинг январидан ушбу кўрсаткич 0,125 (12,5 фоиз); 2018 йилнинг 1 январидан ушбу кўрсаткич 0,135 (13,5 фоиз) ташкил этади.
Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг 3,0 фоизи миқдоридаги қўшимча захирадан иборат. Бундай захирадан мақсад банклар томонидан молиявий ва иқтисодий қийинчилик даврларида зарарларни қоплаш учун ишлатилиши мумкин бўлган капитал захирасининг таъминланишини кафолатлаш ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. I даражали капиталнинг монандлик коэффициенти К2 = I даражали капитал/ТАУС сифатида аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги барча активларнинг 3,0 фоизи сифатли I даражали капитал бўлишини ҳисобга олган ҳолда ва Базель 3 меъёрларига мувофиқ К2 коэффициенти 2015 йилнинг 1 сентябридан 0,075 (7,5 фоиз); 2016 йилнинг 1 январидан 0,085 (8,5 фоиз); 2017 йилнинг 1 январидан 0,095 (9,5 фоиз); 2018 йилнинг 1 январидан 0,105 (10,5 фоиз) ва 2019 йилнинг 1 январидан 0,110 (11 фоиз) миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Банклар 2015 — 2018 йилларда солиқлар тўлангандан сўнг қоладиган соф фойдадан ажратмалар ажратиш орқали қуйида келтирилган кўрсаткичлардан кам бўлмаган миқдорда капитални ошириш бўйича барча чораларни кўришлари лозим.
|
Капиталнинг монандлигига қўйилган минимал талаблар (%) | |||
|
Талаб кучга кириш санаси |
Регулятив капиталга, (К1) |
I даражали капиталга, (К2) |
I даражали асосий капиталнинг регулатив капиталдаги улуши |
|
01.09.2015 |
10 |
7,5 |
6 |
|
01.01.2016 |
11,5 |
8,5 |
7 |
|
01.01.2017 |
12,5 |
9,5 |
7,5 |
|
01.01.2018 |
13,5 |
10,5 |
8,5 |
|
01.01.2019 |
14,5 |
11 |
9,5 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Капиталнинг монандлик даражаси талаблари билан бир қаторда банклар I даражали капитални номоддий активларни чегириб ташланган ҳолда мазкур Низомнинг 5 ва 6-бобларда назарда тутилган активлар қўшилган умумий активлар суммасига нисбати сифатида аниқланадиган левераж коэффициентига риоя этишлари керак:
К3 = I даражали капитал / (Умумий активлар+мазкур Низомнинг 5 ва 6-боблардаги активлар — Номоддий активлар). Левераж коэффициентининг энг кичик даражаси 0,06 (6 фоиз)га тенг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Левераж коэффициентини ҳисоблашда келгусида баланс активларида акс этиши эҳтимоли бўлган банк балансининг «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварақларидаги активлар ҳам ҳисобга олинади. Буларга капитални монандлигини ҳисоблашда қўлланиладиган активлар киради.
Балансдан ташқари активлар леверажнинг асосий манбаси ҳисобланади. Шунинг учун банклар левераж коэффициентини ҳисоблашда юқорида қайд этилган балансдан ташқари активларни, кредитнинг қайта ҳисоблаш омилини (100 фоиз) қўллаган ҳолда, қуйидаги икки ҳолатдан ташқари, ҳисоблашлари лозим:
хосилавий (дереватив) операциялар капитал монандлигини ҳисоблашда фойдаланиладиган «таваккалчиликка дастлабки мойиллик»ка мувофиқ ўтказилиши;
банк ҳар доим ўзи томонидан сўзсиз бекор қиладиган барча мажбуриятлар учун 10 фоизлик кредитнинг қайта ҳисоблаш омилини қўллаши лозим.
39. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банклардан уларнинг фаолиятига хос таваккалчилик, иқтисодий шарт-шароит ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, капитал монандлигининг янада юқори коэффициенти таъминланишини талаб қилиши мумкин. Бундай таваккалчиликлар муаммоли кредитларнинг катта ҳажми, соф зарарлар, активларнинг юқори даражада ўсиши, фоиз ставкалари бўйича юқори даражали таваккалчиликнинг юзага келиши ёки таваккалчиликка асосаланган фаолиятга жалб қилиниш кабиларни ўз ичига олади, бироқ улар билан чекланиб қолмайди.
8-боб. Якуний қоидалар
40. Банк молиявий йил натижалари бўйича ва оралиқ дивиденд тўланаётган давр учун молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда ҳамда капитални оширишга ажратмалар амалга оширилгандан сўнг акциядорларига дивидендлар тўланади.
41. Дивидендлар эҳтимолий йўқотишларни қоплаш резервлари шакллантирилгандан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки талабларига мувофиқ тузатишлар амалга оширилгандан сўнг тўланиши мумкин.
Банклар қуйидаги ҳолларда дивиденд тўлаш (эълон қилиш) тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас:
дивидендлар тўлаш пайтида банк иқтисодий ночорлик (банкротлик) аломатларига эга бўлса ёки кўрсатилган аломатлар банкда дивидендлар тўлаш натижасида пайдо бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
банк соф активлари қиймати унинг устав ва захира капитали суммасидан кам бўлса;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган иқтисодий нормативларни бузиш, шунингдек агар дивидендлар тўлаш натижасида иқтисодий нормативлар бузилиб, бунинг оқибатида омонатчилар ва кредиторлар манфаатларига жиддий хавф туғилиши мумкин бўлса;
банкка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг дивидендлар тўлашни тўхтатиш тўғрисида талаби мавжуд бўлса.
42. Банк Кенгаши ҳар йили банкнинг кредит ва инвестиция сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чоғида фойдадан капитални оширишга йўналтириладиган ажратмалар миқдорини эътиборга олиши лозим.
43. Капитали мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмаган банклар қуйидагиларни ўз ичига олувчи капиталга қўйиладиган талабларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишлари керак:
банк капиталини монандлик даражасигача кўтариш учун зарур бўлган стратегия ва хатти-ҳаракатлар;
режанинг амал қилиш даври мобайнида белгиланадиган капиталнинг чекланган миқдорлари;
банкнинг фаолиятига белгиланган чекловлар таъсири остида режа билан қамраб олинадиган давр учун тадбирлар режаси;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки талабларига мувофиқ бошқа ахборот.
44. Чора-тадбирлар режаси ижро муддатлари кўрсатилган ҳолда, капиталнинг монандлигига қўйиладиган талабларда номувофиқлик юзага келган ва у банкнинг молиявий ҳисоботида акс эттирилган пайтдан бошлаб 30 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига кўриб чиқиш учун тақдим этилиши керак.
45. Мазкур Низом талаблари банклар томонидан бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 53-моддасида назарда тутилган чора ва санкцияларни қўллашга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда; 2017 й., 27-сон, 632-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/2693-2/0167-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон, 28.12.2018 й., 10/18/2693-4/2387-сон, 07.03.2019 й., 10/19/2693-5/2722-сон, 25.12.2019 й., 10/19/2693-6/4195-сон; 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 10.12.2021 й., 10/21/2693-8/1151-сон; 18.03.2023 й., 10/23/2693-9/0155-сон; 05.04.2023 й., 10/23/2693-10/0196-сон; 12.06.2023 й., 10/23/3442/0359-сон; 19.07.2023 й., 10/23/2693-11/0493-сон; 28.02.2024 й., 10/24/2693-12/0162-сон; 22.04.2025 й., 10/25/2693-13/0369-сон; 22.07.2025 й., 10/25/2693-14/0639-сон)